Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

СТРЕССДАН ОЗОД БЎЛИШ

Стрессни бошдан кечиряпсизми?

Стрессни бошдан кечиряпсизми?

Ҳар бир киши қайсидир даражада стрессга дуч келади, бироқ мен жуда кучли стрессни бошдан кечиряпман. Бу биргина катта муаммо туфайли эмас, балки кўплаб вазиятлар, доимий курашлар оқибатида юзага келган стресс. Чунки мен жисмоний ҳамда руҳий касалликдан азият чекаётган эримга йиллар давомида ғамхўрлик қиляпман. Бунинг охири йўқдай туюлади. (Жамила a)

Хотиним мени ташлаб кетди ва иккита фарзандимизни ўзим катта қилишимга тўғри келди. Уларга ёлғиз ғамхўрлик қилиш осон эмасди. Бундан ташқари, ишимдан айрилдим ва машинамни техник кўрикдан ўтказишга ҳам пулим йўқ эди. Муаммоларимни қандай ҳал қилишни билмасдим. Кучли стресс остида қолгандим. Ўз жонига қасд қилиш нотўғри эканини ич-ичимдан билганим учун, Худодан жонимни олишини сўрадим. (Ботир)

Жамила ва Ботир сингари сиз ҳам баъзан кучли стрессни ҳис қиласизми? Агар шундай бўлса, кейинги мақолалар сизга тасалли ва ёрдам беради деган умиддамиз. Ушбу мақолаларда биз стресснинг кенг тарқалган сабабларини, у бизга қандай таъсир қилиши мумкинлигини ва стрессни камайтириш усулларини кўриб чиқамиз.

a Исмлар ўзгартирилган.