Худо сайёрамиз омон қолишини ваъда беряпти
«Ер биз ўйлаганимиздан ҳам мустаҳкам».
Тадқиқотчиларнинг халқаро гуруҳи иқлим ўзгаришини ўрганиб, юқоридаги хулосага келган. Агар сиз инсониятга ғамхўрлик қиладиган Яратувчига ишонсангиз, олимларнинг бу хулосаси сизга сайёрамиз ўз-ўзини тиклаши учун Худо яратган кўплаб табиий жараёнларни эслатгандир.
Шундай бўлса-да, инсон ерга қаттиқ зарар етказгани учун у ўз-ўзини тиклай олмайди. Худо бунинг чорасини кўришига нега амин бўлишимиз мумкин?
Ер омон қолишига ва ҳатто гуллаб-яшнашига ишонтирувчи оятларга диққат қаратинг.
Худо сайёрамизни яратган. «Бошида Аллоҳ осмон билан ерни яратди». (Ибтидо 1:1)
Худо — сайёрамизнинг Соҳибидир. «Ер юзи ҳамда ундаги бор нарса Яҳовага a тегишлидир». (Забур 24:1)
Худо сайёрамизни омон қолиш учун яратган. «Ерни пойдевор устида қургансан, у ҳеч қачон, асло тебранмайди». (Забур 104:5)
Худо сайёрамизда ҳаёт доим гуллаб-яшнашини ваъда беряпти. «Ҳақ Тангри Ерни бекорга эмас, инсонлар яшаши учун барпо этган». (Ишаё 45:18)
Худо сайёрамизда одамлар абадий яшашини ваъда беряпти. «Одил кишилар ер юзига эгалик қилади, улар ерда абадий яшайди». (Забур 37:29)
Худо ерни одамлар унга зиён келтирмай унда завқ олиб яшаши учун яратган. Улар эса худбинлиги туфайли сайёрамизга зиён етказяпти. Муқаддас Китобда башорат қилинишича, Тангри Яҳова Ўзи белгилаган вақтда бунга чек қўяди. (Ваҳий 11:18)
Кейин, Муқаддас Китобда ваъда қилинганидек, Худо сайёрамизни чиройли жаннатга айлантиради ва қўлини очиб, «ҳар бир тирик жоннинг истагини» қондиради. (Забур 145:16)
a Яҳова — Худонинг исмидир. (Забур 83:18)