Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ахлоқий қадриятлар ишончли компас сингари фарзандингизга тўғри йўлни танлашга ёрдам беради

ОТА-ОНАЛАР УЧУН

7. Қадриятлар

7. Қадриятлар

НИМАНИ АНГЛАТАДИ?

«Қадриятлар» сўзи остида сиз ҳаётингиз давомида амал қилмоқчи бўлган меъёрлар тушунилади. Масалан, сиз барча соҳада ҳалол бўлишга интиласиз. Ва табиийки фарзандларингизга ҳам ахлоқий қадриятларни сингдиришни истайсиз.

Шунингдек, қадриятларга меҳнатсеварлик, ростгўйлик ва одобли бўлиш киради. Бу каби фазилатларни инсон ҳали ёшлигида яхшироқ ривожлантира олади.

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Болани тарбиялаб, тўғри йўлга сол, ҳатто улғайганда ҳам ундан оғмайди». (Ҳикматлар 22:6)

НЕГА БУ МУҲИМ?

Ҳозирги технология асрида ахлоқий меъёрлар катта аҳамиятга эга. «Турли электрон воситалар орқали ёмон таъсирга дуч келиш ҳар қачонгидан ҳам осон бўлиб қолди,— демоқда Карин исмли она. — Фарзандларимиз шундоққина кўз олдимизда ўтириб номуносиб нарсаларни томоша қилиши мумкин!»

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «[Етук кишилар] зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга ўрганган». (Ибронийларга 5:14)

Хушмуомала бўлиш ҳам муҳим. Бу бошқаларга одоб билан мурожаат қилишни, яъни «илтимос» ва «раҳмат» каби сўзларни айтишни ҳамда бошқалар ҳақда ўйлашни англатади. Одамлар бир-бирига эътибор беришнинг ўрнига, электрон воситаларга кўпроқ қизиқаётгани туфайли бундай қадрият камёб бўлиб кетмоқда.

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангиз, сизлар ҳам уларга шундай муомала қилинг». (Луқо 6:31)

НИМА ҚИЛСАНГИЗ БЎЛАДИ?

Ахлоқий қадриятларни ўрнатинг. Масалан, тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, ўсмирларга никоҳгача бўлган жинсий алоқа ёмон хулқ-атвор экани аниқ тушунтирилса, улар бундан ўзини тийиш эҳтимоли кўпроқ бўлади.

МАСЛАҲАТ: Содир бўлаётган воқеалардан фойдаланиб, қадриятлар тўғрисида суҳбат бошланг. Масалан, янгиликларда қотиллик юз бергани ҳақида айтилганида, сиз: «Баъзи одамлар бошқаларга нисбатан ғазабини мана шундай кўрсатиши ваҳшийликдир. Нима деб ўйлайсан, улар қандай қилиб бундай инсонга айланишди?» — деб айтишингиз мумкин.

«Агар болалар нима яхши ва нима ёмон эканини билмаса, улар учун яхшилик ва ёмонлик ўртасида танлаш қийин кечади». (Брэндон)

Хушмуомала бўлишни ўргатинг. Ҳатто кичик болалар ҳам «илтимос» ва «раҳмат» дейишни ҳамда бошқаларга ҳурмат кўрсатишни ўргана олади. Фарзандлар тарбиясига оид бир китобда шундай дейилган: «Агар болалар бутун бошли оила, мактаб ҳамда жамиятнинг бир бўлаги эканини тушунишса, нафақат ўзига балки ҳаммага фойда келтирадиган эзгу ишларни қилишга кўпроқ мойил бўлишади». («Parenting Without Borders»)

МАСЛАҲАТ: Фарзандларингизга уй ишларини топшириб, бошқаларга хизмат қилиш муҳим эканини ўргата оласиз.

«Болаларимиз ҳозирдан уй ишларини қилишга ўрганса, мустақил ҳаётни бошлаганида эсанкираб қолмайди. Сабаби, масъулиятларини бажариш ҳаётларининг бир қисмига айланиб бўлади». (Тара)