Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Жисмоний соғлиқ

Жисмоний соғлиқ

Муқаддас Китоб тиббий қўлланма эмас. Бироқ у бизни соғлом ҳаёт тарзини олиб боришга ундамоқда. Келинг, соғлигингизни яхшилашга кўмаклашадиган Муқаддас Китобдаги айрим принципларга эътибор қаратайлик.

ЎЗИНГИЗГА ҒАМХЎРЛИК ҚИЛИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Ҳеч бир киши ўз танасидан нафратланмайди, аксинча, уни озиқлантириб, ардоқлайди». (Эфесликларга 5:29)

БУ НИМАНИ АНГЛАТАДИ? Муқаддас Китобдаги ушбу принцип бизни қўлимиздан келганча жисмоний соғлигимиз учун қайғуришга ундамоқда. Бир ҳисоботга кўра, кўпгина соғлиқ муаммоларининг сабаби инсон танлаган ҳаёт тарзига боғлиқ. Демак, тўғри танлов соғлигингиз яхши бўлишига ҳисса қўшади.

НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН?

  • Тўғри овқатланинг. Овқатланиш тарзингизга ўзгариш киритиб, соғлом озиқ-овқатларни истеъмол қилишга ва етарлича сув ичишга интилинг.

  • Спорт билан шуғулланинг. Ёшингиз нечада эканидан ва сурункали касаллик туфайли имкониятингиз чегараланган бўлишидан қатъи назар, жисмоний машқлар соғлигингизни яхшилашга ёрдам бера олади. Яқинларингиз ва шифокорлар жисмоний машқлар жадвалини тузишга кўмаклашса-да, уларни ўзингиз бажарибгина фойда олишингиз мумкин.

  • Тўйиб ухланг. Уйқунинг танқислиги жиддий касалликларга чалиниш хавфини оширади. Одамлар ўз вақтида ухлашнинг ўрнига бошқа ишларни қилгани туфайли етарлича ухлашмайди. Ваҳоланки, тўйиб ухлаш, яхши соғлиқ гарови.

ЗАРАРЛИ ОДАТЛАРДАН ҚОЧИНГ

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ ПРИНЦИП: «Келинглар, тана ва руҳиятимизни булғайдиган ҳар қандай нарсадан ўзимизни поклайлик». (2 Коринфликларга 7:1)

БУ НИМАНИ АНГЛАТАДИ? Ўзимизни тамаки каби зарарли моддалардан сақласак, яхшироқ соғликка эга бўламиз. Чунки бу моддалар кўпгина касалликлар ва ўлимга сабаб бўлиши ҳаммага маълум.

НИМА ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН? Тамакини ташлаш учун бир кунни танлаб, уни календарингизда белгилаб қўйинг. Бу кун келишидан олдин сигарет, кулдон, зажигалка ва бу зарарли одатни эслатадиган барча нарсани ташлаб юборинг. Одамлар бу каби одатлар билан машғул бўладиган жойлардан узоқроқ юринг. Дўстларингиз ва оила аъзоларингиз сизга ёрдам беришлари учун уларга қарорингиз ҳақида айтинг.

МУҚАДДАС КИТОБДАГИ БОШҚА ПРИНЦИПЛАР

Муқаддас Китобнинг босма нусхасини олиш учун ҳудудингиздаги Яҳованинг Шоҳидлари билан боғланинг

ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИНИ КЎРИНГ

«Агар янги уй қурсангиз, томингиз устига тўсиқ қуринг. Тағин биров том устидан йиқилиб тушиб, хонадонингиз қон тўкилганликда айбдор бўлиб қолмасин». (ҚОНУНЛАР 22:8)

ЖАҲЛИНГИЗНИ ТИЙИНГ

«Жаҳлини тийган ақл-идроклидир, бесабр эса аҳмоқлигини кўрсатади». (ҲИКМАТЛАР 14:29)

МЕЪЁРИДА ОВҚАТЛАНИНГ

«Гўштни бўкиб ейдиганларга қўшилма». (ҲИКМАТЛАР 23:20)