Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Олимлар нимани билишмайди?

Олимлар нимани билишмайди?

Олимлар деярли бутун коинотни ўрганиб чиқишгандек туюлиши мумкин. Лекин ҳали улар жавоб бера олмайдиган кўплаб муҳим саволлар бор.

Олимлар коинот ва ҳаёт қандай пайдо бўлганини билишадими? Оддий қилиб айтганда, йўқ. Айримларнинг фикрича, коинотни ўрганувчи олимлар унинг келиб чиқишини тушунтириб бера олишади. Дартмут коллежида астрономия бўйича профессор бўлиб ишлайдиган ва Худо борлигидан шубҳаланадиган Марсело Глейзер шундай фикр билдирди: «Биз коинотнинг келиб чиқишини тушунтиришга ожизмиз».

Бир журналдаги мақолада ҳаётнинг келиб чиқиши борасида шунга ўхшаш фикр ёзилган: «Афтидан, Ерда ҳаёт аслида қандай пайдо бўлганини аниқлаш имконсиз. Чунки Ер вужудга келган илк кунларда нима юз берганини кўрсатувчи аксарият биологик топилмалар анча олдин йўқ бўлиб кетган». («Science News») Бу сўзлардан кўриняптики, «Коинот ва ҳаёт қандай пайдо бўлган?» деган саволга илм-фанда ҳалигача жавоб йўқ.

Балки сиз «Ерда ҳаёт яратилган бўлса, унинг Яратувчиси ким?» деб қизиқаётгандирсиз. Шунингдек, сизда қуйидаги саволлар пайдо бўлгандир: Агар меҳрибон ва доно Яратувчи бор бўлса, нега У инсонлар азоб чекишига йўл қўйяпти? Нима учун ҳар хил динлар бор? Нега У ўзини художўй дейдиган инсонлар кўп ёмон ишлар қилишига қараб турибди?

Илм-фан мазкур саволларга жавоб бера олмайди. Лекин бу уларга мантиқий жавоблар топа олмаслигингизни англатмайди. Масалан, кўп одамлар Муқаддас Китобдан ўзини қониқтирадиган жавоблар топишди.

Муқаддас Китобни тадқиқ қилган баъзи олимлар Яратувчига нега ишонишини билишни хоҳласангиз, jw.org сайтига кириб, «Ҳаётнинг келиб чиқиши борасидаги фикрлар» номли видеолар туркумига қаранг.