Коинот бизга нимани очиб беряпти?
Коинот астрономларни қойил қолдиришда давом этяпти. Улар янгиланиб бораётган асбоб-ускуналардан фойдаланиб уни ўрганишяпи. Бу тадқиқотлар натижасида улар нимани билиб олишди?
Коинот яхши ташкиллаштирилган. Бир журналдаги мақолада айтилишича, галактикалар осмонда бетартиб ёйиб юборилмаган, аксинча, улар тартиб билан жойлаштирилган. («Astronomy») Бунинг қандай иложи бор? Олимларнинг ўйлашича, бунинг сири «қора материя» деган кўринмас моддада. Ушбу қора материя галактикаларни ўз ўрнида ушлаб турувчи кўринмас куч кабидир.
Қандай қилиб коинот бунчалик яхши ташкиллаштирилган? Бундай тартиб ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкинми? Бу борада Аллан Сандаж нима деганига диққат қаратинг. У XX асрда яшаган энг буюк ҳамда нуфузли астрономлардан бири бўлган ва Худога ишонган.
«Коинотдаги бундай тартиб тартибсизликдан келиб чиққанига ақл бовар қилмайди. Бунинг ортида қандайдир куч турган бўлиши керак»,— деб бўлишди у.
Коинотдаги шароитлар ҳаёт мавжуд бўлиши учун мос келади. Келинг, Қуёш бир маромда иссиқлик таратиши тўғрисидаги фактни кўриб чиқайлик. Қуёш иссиқлигини бир маромда ушлаб турувчи куч заиф бўлганида, Қуёш асло мавжуд бўлмас эди. Бу куч меъёридан ошиб кетганида эса, Қуёш аллақачон ёниб кул бўларди.
Бундан ташқари, коинотда яна бошқа кўплаб қонунлар бор. Улар ҳам ҳаёт мавжуд бўлиши учун қандай ишлаши керак бўлса, шундай ишлайди. Ёзувчи ва олим Анил Анантасвамининг айтишича, ушбу қонунларнинг ҳеч бўлмаса биттаси бошқача бўлганида, юлдузлар, сайёралар ва галактикалар умуман вужудга келмасди, ҳаёт ҳам мавжуд бўлмасди.
Коинотда инсоният яшаши учун мукаммал уй бор. Ерда керакли атмосфера ва етарлича сув мавжуд. Қолаверса, мукаммал ҳажмдаги Ой Ер барқарор туришига кўмаклашади. Бир журналдаги мақолада айтилишича, мураккаб геологик, экологик ҳамда биологик тизимимиз туфайли олимлар Ерни инсоният яшай оладиган ягона сайёра деб ҳисоблашади a. («National Geographic»)
Бир ёзувчининг фикрича, Қуёш системамиз Галактикамиздаги бошқа юлдузлардан узоқда жойлашган. Лекин айнан бу масофа туфайли Ерда ҳаёт бор. Агар бошқа юлдузларга яқинроқ яшаганимизда, хоҳ Галактикамизнинг марказида, хоҳ унинг чеккасида бўлсин, радиация миқдори ошган бўларди. Хайриятки, Ер Галактиканинг ҳаёт учун мос бўлган қисмидан ўрин олган.
Пол Дейвис исмли физик коинот ва ундаги қонунлар борасидаги илмий билимларига асосланиб хулоса қилганидек, ҳаёт ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. Бу олимнинг фикрича, ҳаёт қандайдир мақсад билан вужудга келган. Дейвис коинот ва инсониятни Худо яратган, деб ўргатмаяпти. Сиз-чи, бу борада қандай фикрдасиз? Коинот ва Ер ҳаёт учун яроқли қилиб яратилганга ўхшайди. Эҳтимол, бунинг сабаби уларни кимдир яратганидамикин?!
a Бу мақолада Ер ва инсониятни Худо яратгани ҳақидаги фикр олға сурилмаган. Унда шунчаки Ер сайёраси инсоният яшаши учун қанчалик мос экани айтилган.