Тавсия
Яҳова ҳақида маънавий марваридлар излаш
Муқаддас Китобни ўқиганимизда, билиб олаётганларимизни яхшироқ тушуниш мақсадида тадқиқ учун мўлжалланган турли асбоблардан фойдалансак бўлади. Аммо шунчаки билимимизни ошириш учун тадқиқ ўтказишни истамаймиз. Яҳованинг шахсияти борасида маънавий марваридларни топиб, Унга бўлган севгимизни кучайтирамиз. Бундай қилиш учун ўзимиздан: «Бу оятдан Яҳова ҳақида нимани билиб оляпман?» — деб сўрашимиз мумкин.
Масалан, Яҳова севгисини, донолигини, адолатини ва кучини қандай намоён этаётгани тўғрисида кўпроқ маълумот топсангиз бўлади. Бироқ Унинг шахсияти фақатгина бу фазилатлар билан чегараланмайди, чунки бошқа фазилатлари ҳам бор. Хўш, улар ҳақида кўпроқ маълумотни қаердан топа оласиз?
«Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма»нинг «Худованд Яҳова» мавзуси остидаги «Яҳованинг фазилатлари» номли сарлавҳага қаранг. Кейин, шахсан Муқаддас Китобни ўқиганингизда, намоён бўлаётган Унинг фазилатларига диққат қаратинг.