Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Ёдингиздами?

Ёдингиздами?

«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонларини диққат билан ўқидингизми? Унда қуйидаги саволларга жавоб беришга уриниб кўринг:

Муқаддас Китобда Худонинг ҳамдардлиги ҳақида нима дейилган?

Исроил халқи Мисрда қулликда бўлганда, Худо уларнинг азобларидан хабардор бўлиб, дардини ҳис қилган. (Чиқ. 3:7; Ишаё 63:9) Худо бизни Ўзига монанд ёки ўхшаш қилиб яратгани учун, ҳамдард бўла оламиз. Ҳатто ўзимизни Аллоҳнинг севгисига нолойиқдек ҳис қилганимизда ҳам, У бизга ҳамдардлик кўрсатади. (wp18.3, 8–9- саҳ.)

Қандай қилиб Исонинг таълимотлари одамларга юзхотирчиликни енгишга кўмаклашяпти?

Исонинг даврида кўпгина яҳудийлар юзхотирчилик қилган. Исо камтарлик муҳим фазилат эканини таъкидлаб, ўз ирқи билан мағрурлуниш нотўғри эканини айтган. У издошларини бир-бирини ака-ука опа-сингиллар деб билишга ундаган. (w18.06, 9–10- саҳ.)

Мусо ваъда қилинган юртга кириш шарафидан маҳрум бўлганидан қандай сабоқ оляпмиз?

Мусо Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлган. (Қонун. 34:10) Саҳрода деярли 40 йил юргач, одамлар сув йўқлигидан иккинчи маротаба нолий бошлаган. Худо Мусога қояга гапиришини айтган. Бунинг ўрнига у қояга урган. Эҳтимол, Яҳованинг Мусодан жаҳли чиққандир, чунки Мусо Унинг йўл-йўриқларига амал қилмади ёки бу мўъжиза учун Яҳовани шарафламади. (Саҳ. 20:6–12) Шундай экан, биз Яҳовага бўйсуниб, Унга шон-шараф келтиришимиз зарур. (w18.07, 13–14- саҳ.)

Ташқи кўринишга қараб ҳукм қилсак қандай хатога йўл қўйишимиз мумкин?

Одамлар одатда ташқи кўринишга қараб баҳо берадиган учта нарса бор, булар ирқ ёки миллат, бойлик ва ёш. Бу кўпларга таъсир қилади. Бошқаларга юзхотирчилик қилмайдиган Худонинг нуқтаи назари билан қарашга ўрганиш ўта муҳим! (Ҳавор. 10:34, 35) (w18.08, 8–12- саҳ.)

Ёши улуғ масиҳийлар бошқаларга қай йўсин ёрдам бера олишади?

Топшириғи ўзгарган ёши улуғ масиҳийларни Аллоҳ жуда қадрлайли. Улар бошқалар учун кўп яхшилик қила олишади. Улар имондошимиз бўлмаган турмуш ўртоғига маънан кўмаклаша олишади, фаолиятсиз бўлиб қолган ваъзгўйларга ёрдам бера олишади, Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказишади ва хизматини кенгайтира олишади. (w18.09, 8–11- саҳ.)

«Таълим бериш “қутимиз”»да нималар тақдим этилган?

Карточкалар, таклифномалар бор. Саккизта ажойиб буклама, «Қўриқчи минораси», «Уйғонинг!» журналлари ҳам мавжуд. Қолаверса, бир нечта рисола, тадқиқ ўтказишга мўлжалланган иккита китоб ва тўртта видео, жумладан, «Нега Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш керак?» видеоси ҳам бор. (w18.10, 16- саҳ.)

Қандай қилиб масиҳийлар Ҳикматлар 23:23 га биноан «ҳақиқатни харид қилиши» мумкин?

Ҳақиқат учун пул тўламаймиз. Лекин унга эга бўлиш учун вақт сарфлаб, ҳаракат қилишимиз зарур. (w18.11, 4- саҳ.)

Ҳўшея хотини Гўмерга қилган муносабатидан қандай сабоқ олсак бўлади?

Гўмер қайта-қайта зинога қўл урган, аммо Ҳўшея уни кечирган ва у билан ажрашмаган. Агар турмуш ўртоқларнинг бири жинсий ахлоқсизлик қилиб қўйса, иккинчиси уни кечириши мумкин. Беайиб эр ёки хотин турмуш ўртоғи билан жинсий муносабатларини тикласа, Муқаддас Китоб асосида ажрашиш учун бошқа сабаб қолмайди. (w18.12, 13- саҳ.)