Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Виждонингизни Аллоҳнинг қонун ва принциплари тарбиялашига йўл қўйинг

Виждонингизни Аллоҳнинг қонун ва принциплари тарбиялашига йўл қўйинг

Эслатмаларинг устида мулоҳаза қиламан. ЗАБ. 119:99

ҚЎШИҚЛАР: 29, 11

1. Нима туфайли одамлар ҳайвонлардан юксакроқ?

ОДАМЛАР виждонга эга бўлгани боис ҳайвонлардан юксакроқдир. Одамлар ер юзида яратилганидан бери шундай бўлиб келяпти. Одамато билан Момоҳаво Яҳованинг қонунини бузгандан сўнг Ундан яшириниб олишган. Бундан уларнинг виждони қийналгани кўриниб турибди.

2. Қай йўсин виждонимиз компасга ўхшайди? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)

2 Виждони нотўғри тарбияланган инсонларни бузилиб қолган компас йўналтираётган кема билан солиштириш мумкин. Тўғри ишлайдиган компассиз сафарга чиқиш жуда хавфли. Шамол ва уммон тўлқинлари кемани йўналишидан осонликча адаштириб кетиши мумкин. Йўналишни аниқ кўрсатадиган компас кема бошқарувчисига ёрдам беради. Виждонимизни ахлоқ борасида компасга ўхшатса бўлади. У ички туйғу бўлиб, нима тўғри ва нима нотўғри эканини кўрсатиб, тўғри йўналишда кетишимизга кўмаклашади. Аммо виждонимиз аниқ йўналтиришини хоҳласак, у тўғри тарбияланган бўлиши керак.

3. Виждон тўғри тарбияланган бўлмаса, оқибати қандай бўлади?

3 Агар одамнинг виждони тўғри тарбияланган бўлмаса, нотўғри ишлардан огоҳлантирмайди. (1 Тим. 4:1, 2) Бундай виждон ҳатто ёмон нарса яхши эканига ишонтириши ҳеч гап эмас. (Ишаё 5:20) Исо издошларини қуйидагича огоҳлантирган: «Шундай вақт келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши, Худога муқаддас хизматни бажаряпман, деб ўйлайди». (Юҳан. 16:2) Исонинг шогирди Стефанни ўлдирган одамлар ҳам шундай фикрда бўлган. (Ҳавор. 6:8, 12; 7:54–60) Шу каби жиноят, яъни шафқатсиз қотилликлар мантиққа зид! Зеро, Худога топиняпман деб таъкидлаган диндор мутаассиблар аслида Унинг қонунларига зид ишга қўл уришяпти. (Чиқ. 20:13) Шуниси аниқки, виждони уларни нотўғри бошқармоқда.

4. Виждонимиз тўғри йўналтираётганини қандай аниқласак бўлади?

4 Виждонимиз тўғри йўналтираётганини қандай аниқласак бўлади? Гап шундаки, Худонинг Каломидаги қонун ва принциплар «ўргатиш, танбеҳ бериш, тузатиш, адолат йўлида тарбиялаш учун фойдалидир». (2 Тим. 3:16) Шу боис, Муқаддас Китобни синчковлик ила тадқиқ қилиш, билиб олганларимиз устида мулоҳаза юритиш ва уларни ҳаётимизда қўллаш орқали Худонинг фикрлаш тарзига кўпроқ тақлид қила оламиз. Шу йўсин, виждонимиз ишончли йўл кўрсатувчи бўла олади. Келинг, Яҳованинг қонун ва принциплари виждонимизни тарбиялашимизга қандай ёрдам бера олишини билиб олайлик.

ХУДОНИНГ ҚОНУНЛАРИ СИЗНИ ТАРБИЯЛАШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИНГ

5, 6. Худонинг қонунларига амал қилиб, қандай фойда оламиз?

5 Худонинг қонунларидан фойда кўришни истасак, уларни шунчаки ўқиш ёки кўз югуртириб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Уларни яхши кўриб, қадрлашимиз зарур. Худонинг Каломида: «Ёмонликдан нафратланиб, яхшиликни севинг»,— деб ёзилган. (Амос 5:15) Хўш, буни қандай қилиб уддалай оламиз? Бунинг сири Яҳова каби фикрлашга ўрганишдир. Бир тасаввур қилинг: кечаси яхши ухлай олмаяпсиз. Шунда, шифокор сизга парҳез, жисмоний машқлар ва ҳаётингизга тегишли бошқа тавсиялар беради. Ушбу маслаҳатларга риоя қилиб фойда кўрасиз! Албаттаки, шифокор сизга ёрдам бергани учун жуда миннатдор бўласиз.

6 Шу сингари, Парвардигоримиз бизни гуноҳнинг ёмон оқибатларидан ҳимоя қилиш ва ҳаётимизни яхшилаш ниятида қонунлар ато этган. Ёлғон гапириш, ҳийла-найранг, ўғирлаш, жинсий ахлоқсизлик, зўравонлик ва сеҳр-жоду борасида Муқаддас Китобдаги қонунларга амал қилишдан қанчалар фойда кўраётганимизни айтмайсизми?! (Ҳикматлар 6:16–19 ни ўқинг; Ваҳ. 21:8) Яҳовага бўйсунганимиз туфайли қут-баракаларга эга бўлганимизда қалбимиздаги севги ўсиб, ҳам Яҳовага, ҳам Унинг қонунларига нисбатан миннатдорчилигимиз ошади.

7. Муқаддас Китобдаги ҳаётий воқеаларни ўқиб, мулоҳаза юритиш бизга қандай ёрдам беради?

7 Минг шукр, қимматли сабоқлар олиш учун Аллоҳнинг қонунларини бузишнинг ва унинг оқибатлари туфайли азоб чекишнинг кераги йўқ. Биз ўтмишдаги хатолардан ўрганишимиз мумкин. Улар Муқаддас Китобда қаламга олинган. Ҳикматлар 1:5 да: «Доно одам тинглаб, билимини оширади»,— дейилган. Ҳа, Муқаддас Китобдаги ҳаётий воқеаларни ўқиб, мулоҳаза юритганимизда, Аллоҳнинг энг аъло йўл-йўриғига эга бўламиз. Масалан, шоҳ Довуд Яҳованинг амрига бўйсунмай, Ботшева билан зино қилганда, бунинг оқибатида қанчалар азоб чекканини ўйлаб кўринг. (2 Шоҳ. 12:7–14) Бу ҳақида ўқиб, фикр юритар экансиз, ўзингиздан шундай сўранг: «Қандай қилиб Довуд бу муаммолардан қочиши мумкин эди? Мен ҳам шу каби васвасага дуч келсам, қандай йўл тутаман? Юсуф сингари қочиб кетаманми ёки Довудга ўхшаб ахлоқсизлик қиламанми?» (Ибт. 39:11–15) Гуноҳнинг аянчли оқибатлари тўғрисида фикр юритсак, борган сари «ёмонликдан нафратланишга» ўрганамиз.

8, 9. а) Виждонимиз нима қилишга кўмаклашади? б) Қандай қилиб виждонимиз ва Яҳованинг принциплари ўзаро боғлиқ?

8 Тангри нафратланадиган ишлардан йироқда бўлиш оқилонадир. Лекин Муқаддас Китобда ҳаётимизнинг бошқа соҳаларига оид муайян қонунлар йўқ. Бундай вазиятларда Аллоҳга нима маъқул ва нима номаъқул эканини қандай аниқлай оламиз? Мана шундай вазиятларда Муқаддас Китоб асосида тарбияланган виждонимиз қўл келади.

9 Виждонимизни Муқаддас Китоб асосида тарбиялашимиз учун Яҳова меҳр ила бизга принципларни ато этган. Унинг Ўзи шундай деган: «Мен Яҳова, сенинг Худойингман, сенинг манфаатингни кўзлаб таълим бераман, юришинг керак бўлган йўлдан етаклайман». (Ишаё 48:17, 18) Муқаддас Китоб принциплари борасида чуқур фикр юритсак, улар қалбимизга таъсир қилади. Шу йўсин, виждонимизни тузатамиз, тарбиялаймиз ва шакллантирамиз. Бу эса ўз навбатида, доно қарорлар чиқаришимизга ёрдамлашади.

ХУДОНИНГ ҚОНУНЛАРИ СИЗНИ ЕТАКЛАШИГА ЙЎЛ ҚЎЙИНГ

10. Принциплар нима дегани ва Исо таълим берганда улардан қай йўсин фойдаланарди?

10 Принцип — фикрлаш тарзимизга таъсир қиладиган ва тўғри қарорлар чиқаришимизга ёрдам берадиган асосий ҳақиқатдир. Қонун чиқарувчи бўлмиш Яҳованинг принципларини билиш, У қандай фикр юритишини ва нега муайян қонунлар ўрнатганининг сабабини тушунишимизга кўмаклашади. Исо ер юзидаги хизмати давомида шогирдларига асосий ҳақиқатларни ўргатиб, муайян нуқтаи назар ёки ҳаракатларнинг оқибатини тушунишга ёрдамлашган. Мисол учун, у ғазаб зўравонликка, ахлоқсиз фикрлар эса зинога етаклашини тушунтирган. (Мат. 5:21, 22, 27, 28) Яҳованинг принциплари бизни бошқаришига йўл қўйсак, виждонимиз тўғри тарбияланган бўлиб, Уни шарафлайдиган қарорлар чиқара оламиз. (1 Кор. 10:31)

Маънан етук масиҳий бошқаларнинг виждонини инобатга олади (11-, 12- хатбошиларига қаранг.)

11. Қандай қилиб бир кишининг виждони бошқасиникидан фарқ қилиши мумкин?

11 Баъзи вазиятларда иккита масиҳий ҳам Муқаддас Китоб асосида тарбияланган виждонига қараб ҳар хил қарор чиқариши мумкин. Келинг, спиртли ичимликларни истеъмол қилишга эътибор қаратайлик. Муқаддас Китобга кўра, спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилиш мумкин. Бироқ у ерда шунингдек, бу ичимликларни суиистеъмол қилмаслик ва ичкиликбозлик борасида огоҳлантириш бор. (Ҳик. 20:1; 1 Тим. 3:8) Масиҳий спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилиши, у бошқа омилларни инобатга олмаслиги кераклигини англатадими? Йўқ. Чунки унинг виждони бунга йўл қўйса ҳам, у бошқаларнинг виждонини инобатга олиши лозим.

12. Римликларга 14:21 га кўра, қандай қилиб бошқаларнинг виждонини инобатга олишимиз мумкин?

12 Масиҳийлар бир-бирининг виждонига эътиборли бўлиши кераклиги ҳақида Павлус шундай ёзган: «Ундан кўра гўшт емаган, шароб ичмаган ёки биродарингизни қоқинтирадиган бирон иш қилмаган маъқул». (Рим. 14:21) Виждони сизникидан фарқ қиладиган имондошингизни қоқинтириши мумкин бўлган, аммо сиз учун тўғри бўлган нарсалардан воз кечишга тайёр бўласизми? Албатта, тайёрсиз. Баъзи биродару опа-сингиллар ҳақиқатни билишдан олдин спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишарди, ҳозир эса ўзини бундан тийишга қарор қилишган. Шубҳасизки, имондошимиз яна ўша одатига қайтиб, зарар кўришини ҳеч биримиз хоҳламаймиз. (1 Кор. 6:9, 10) Шунинг учун, имондошимиз спиртли ичимликларни ичишдан бош тортса, уни бунга мажбурламаймиз.

13. Шоҳлик манфаатларини кўзлашда Тимўтий қандай ўрнак кўрсатган?

13 Ёши 20 ларда бўлган Тимўтий ваъз қилишга юборилган яҳудийларни қоқинтирмаслик учун, гарчи бу оғриқли бўлса-да, суннат қилинишга рози эди. У худди ҳаворий Павлус каби нуқтаи назарда эди. (Ҳавор. 16:3; 1 Кор. 9:19–23) Тимўтийга ўхшаб, сиз ҳам бошқаларнинг фойдаси учун қурбонликлар қилишга тайёрмисиз?

«КАМОЛОТ САРИ ИНТИЛАЙЛИК»

14, 15. а) Маънан етук бўлиш нимани ўз ичига олади? б) Бошқаларга нисбатан севги намоён этиш маънан етуклик билан қандай боғлиқ?

14 Худонинг барча хизматчилари «Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотларни қолдириб, камолот сари интилиши» лозим. (Иброн. 6:1) Бу ўз-ўзидан юз бермайди. Биз интилишимиз ёки ҳаракат қилишда тўхтамаслигимиз керак. Маънан етук бўлиш билим орттиришни ва янада фаҳм-фаросатли бўлишни ўз ичига олади. Шу боис, Муқаддас Китобни кунда ўқишимиз кераклиги доим эслатиб турилади. (Заб. 1:1–3) Сиз ҳам бу мақсадни кўзлаяпсизми? Бу туфайли Яҳованинг қонун ва принципларини яхшироқ фаҳмлайсиз ва Унинг Каломини чуқурроқ тушунасиз.

15 Масиҳийлар учун севги ҳақидаги амр энг муҳим амрдир. Исо шогирдларига қуйидагича деган: «Агар орангизда меҳр-муҳаббат бўлса, сизлар менинг шогирдларим эканингизни барча билиб олади». (Юҳан. 13:35) Исонинг тутинган укаси Ёқуб севгини «шоҳнинг қонуни» деб атаган. (Ёқб. 2:8) Павлус: «Севги қонуннинг бажарилишидир»,— деб айтган. (Рим. 13:10) Севгига шунчалик урғу берилаётгани ажабланарли эмас, зеро Муқаддас Китобда: «Аллоҳнинг Ўзи севгидир»,— дейилган. (1 Юҳан. 4:8) Аллоҳнинг севгиси шунчаки туйғу эмас. Юҳанно қуйидагича ёзган: «Тангрининг муҳаббати бизга шунда ошкор бўлдики, Худо ягона Ўғлини дунёга юборди, токи биз у орқали ҳаётга эга бўлайлик». (1 Юҳан. 4:9) Ҳа, Худонинг севгиси амалда намоён бўлади. Яҳовага, Исога, имондошларимизга ва бошқаларга ҳам кўпроқ севги намоён этиш учун маънан етук бўлишимиз ўта муҳим. (Мат. 22:37–39)

Илоҳий принциплар асосида фикр юритсак, виждонимиз янада ишончли йўл кўрсатувчига айланади (16- хатбошига қаранг.)

16. Нега маънан етук бўлганимиз сайин, принциплар биз учун янада муҳим бўлади?

16 Унутмангки, маънан етук бўлганингиз сайин, принциплар сиз учун жуда муҳим эканини англай бошлайсиз. Қонунларни муайян вазиятда қўллаш мумкин бўлса, принципларга кенгроқ кўламда амал қилса бўлади. Масалан, ёш бола ёмон одамлар билан мулоқот қилиш хавфли эканини тушунмаслиги мумкин, фаҳм-фаросатли ота-онаси уни ҳимоя қилиш ниятида қоидалар ўрнатади. (1 Кор. 15:33) Лекин улғайгани сайин унинг фикр юритиш қобилияти ривожланади ва Муқаддас Китобга асосланган принциплар устида мулоҳаза юрита олади. Шундай қилиб, у кимлар билан мулоқот қилиш борасида доно қарорлар чиқаришга ўрганади. (1 Коринфликларга 13:11; 14:20 ни ўқинг.) Худонинг принциплари устида мулоҳаза юритганимизда, виждонимиз ишончли йўл кўрсатувчига айланиб, У каби фикрлашга ўрганамиз.

17. Нима учун доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашадиган керакли нарсаларга эгамиз деб айта оламиз?

17 Яҳовани мамнун қилиш учун доно қарорлар чиқаришимизга кўмаклашадиган керакли нарсаларга эгамизми? Ҳа. Худонинг Каломидаги қонун ва принциплардан моҳирона фойдалансак, «ҳар тарафлама билимга эга бўлиб, ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр турамиз». (2 Тим. 3:16, 17) Шундай экан, «Яҳованинг иродаси қандай эканини англаб олиш» учун илоҳий принциплар устида изланиш олиб боринг. (Эфес. 5:17) Пухта тадқиқ ўтказишимиз учун ташкилотимиз «Қўриқчи Минораси Жамияти нашрларининг кўрсаткичи», «Яҳованинг Шоҳидлари изланиш олиб бориши учун қўлланма», «Электрон кутубхона», «Электрон онлайн кутубхона» ва JW Library иловаси каби асбобларни тақдим этяпти. Улар шахсий тадқиқ ва оилавий топинишда кўпроқ фойда олишимизга ёрдам бериш учун мўлжалланган.

МУҚАДДАС КИТОБ АСОСИДА ТАРБИЯЛАНГАН ВИЖДОН БАРАКАЛАР КЕЛТИРАДИ

18. Яҳованинг қонун ва принципларига мувофиқ йўл тутсак, қандай баракаларга эга бўламиз?

18 Забур 119:97–100 да ёзилганидай, Яҳованинг қонун ва принципларига амал қилиш баракалар ёғдиради. У ерда шундай баён этилган: «Қонунингни қанчалар яхши кўраман! Кун бўйи у ҳақида мулоҳаза юритаман. Амрларинг мени душманларимдан ҳам донороқ қилди, чунки улар доимо менга йўл кўрсатади. Эслатмаларинг устида мулоҳаза қилганим учун, барча устозларимдан ҳам фаҳм-фаросатлироқ бўлдим. Фармонларингга риоя этганим учун, ёши улуғ одамлардан кўра ақл-идрок билан иш қилдим». Аллоҳнинг қонун ва принциплари устида «мулоҳаза юритишга» вақт ажратсак, кўпроқ донолик, фаҳм-фаросат ва ақл-идрок билан йўл тута оламиз. Сидқидилдан ҳаракат қилиб, виждонимизни Аллоҳнинг қонун ва принциплари тарбиялашига йўл қўйсак, «Масиҳнинг тўлиқ қоматига етишган инсондай етук бўламиз». (Эфес. 4:13)