Яҳованинг паноҳи остидамисиз?
Эгамиз Ўз қулларининг ҳаётини қутқаради, Эгамизда паноҳ топувчилар маҳкум бўлмайди. ЗАБ. 33:23
1. Яҳованинг кўпгина хизматчилари гуноҳ туфайли нималарни ҳис қилишади?
«ЭҲ, қандай бахтсиз одамман-а!» (Рим. 7:24) Худонинг кўпгина садоқатли хизматчилари ҳаворий Павлуснинг мазкур сўзларига қўшилишади. Зеро, мерос бўлиб ўтган гуноҳ туфайли барчамиз азоб чекамиз. Айниқса, ҳаракатларимиз Яҳовани хурсанд қилишни истаётганимизни акс этмаганида, ўзимизни бахтсиз ҳис этамиз. Ҳатто жиддий гуноҳ қилган баъзи масиҳийлар Худо уларни кечирмайди, деб ўйлашган.
2. а) Қай йўсин Забур 33:23- оят Худонинг хизматчилари гуноҳ туфайли ҳаддан ортиқ қайғурмасликлари кераклигини кўрсатмоқда? б) Ушбу мақолада нимани кўриб чиқамиз? (« Сабоқларми ёки тимсолларми?» номли рамкага қаранг.)
2 Аммо Муқаддас Ёзувлардан шуни кўряпмизки, Яҳованинг паноҳи остида бўлганлар гуноҳ туфайли ҳаддан ортиқ қайғурмасликлари керак. (Забур 33:23 ни ўқинг.) Хўш, Яҳованинг паноҳи остида бўлиш нимани англатади? Яҳованинг марҳаматию кечиримига эга бўлиш учун қандай қадамлар қўйишимиз лозим? Қадимги Исроилда бўлган паноҳ шаҳарлари тўғрисида мулоҳаза юритиб, ушбу саволларга жавоб топа оламиз. Тўғри, бу йўл-йўриқ мил. 33 йили Ҳосил байрамида ўз кучини йўқотган Таврот қонунига киритилганди. Лекин шуни унутмайликки, Тавротни Яҳова берган эди. Паноҳ шаҳарлари борасида берилган йўл-йўриқлар орқали Яҳованинг гуноҳга, гуноҳкорларга ва тавбага бўлган нуқтаи назарини билиб олишимиз мумкин. Келинг, аввал мазкур шаҳарларнинг мақсадини ҳамда вазифасини таҳлил қилайлик.
«ПАНОҲ ШАҲАРЛАРНИ БЕЛГИЛАНГЛАР»
3. Қасддан қотиллик содир этган киши билан исроилликлар қандай йўл тутишган?
3 Яҳова қадимги Исроилда ҳар қандай қон тўкилишига жиддий қараган. Қасддан қотиллик содир этган кишилар марҳумнинг яқин эркак қариндоши, яъни «хунини оладиган одам» томонидан ўлдирилиши керак эди. (Саҳ. 35:19) Бу бегуноҳ кишининг қони учун тўлов бўларди. Шундай тезкор жазо берилиши ваъда қилинган юртни булғанишдан ҳимоя қилганди. Зотан Яҳова: «Ўзингиз яшаб юрган ерни булғаманглар. Ер тўкилган қон [инсоннинг тўкилган қони] туфайли булғанади»,— деб буйруқ берганди. (Саҳ. 35:33, 34)
4. Тасодифан қон тўккан киши билан исроилликлар қандай йўл тутишган?
4 Аммо тасодифан қон тўкишда гуноҳкор бўлиб қолган киши билан-чи, нима қилишган? Гарчи у буни атайин қилмаган бўлса-да, бегуноҳ кишининг қонини тўкишда барибир айбдор ҳисобланган. (Ибт. 9:5) Лекин бундай киши қасос олувчидан қутулиш учун олтита паноҳ шаҳарларидан бирига қочиб кетиши мумкин эди. Ўша ерда у ҳимоя остида бўла оларди. Тасодифан ўлдириб қўйган киши паноҳ шаҳрида олий руҳонийнинг вафотига қадар қолиши керак эди. (Саҳ. 35:15, 28)
5. Қандай қилиб паноҳ шаҳарлари борасидаги чора-тадбир Яҳовани яхшироқ билишимизга кўмаклашади?
5 Паноҳ шаҳарларини ташкил қилиш одамнинг фикри бўлмаган. Яҳованинг Ўзи Ёшуага қуйидагича деганди: «Исроил халқига шу гапларни етказгин: “Мусо орқали сизларга буюрганимдай, паноҳ шаҳарларни белгиланглар”». Қолаверса, бу шаҳарлар муқаддас ҳисобланган. (Ёшуа 20:1, 2, 7, 8) Яҳова шундай шаҳарларни ташкил қилишни буюрган экан, ўзимиздан қуйидагича сўрашимиз мумкин: «Мазкур чора-тадбир Яҳованинг марҳаматини яхшироқ тушунишимга қандай ёрдам беради? Бу ҳозирда паноҳ топишимиз ҳақида бизга нимани ўргатмоқда?»
ОҚСОҚОЛЛАРГА БЎЛИБ ЎТГАН ВОҚЕАНИ БАЁН ЭТИШ
6, 7. а) Тасодифан қотил бўлиб қолган кишини ҳукм қилишда оқсоқоллар қандай ўрин эгаллаган? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.) б) Нима учун қочоқнинг оқсоқолларга мурожаат қилиши оқилона эди?
6 Киши тасодифан одам ўлдириб қўйганидан кейин паноҳ шаҳри дарвозаси ёнига қочиб, у ердаги оқсоқолларга ҳаммасини баён этиши керак эди. Уни яхши кутиб олишлари лозим эди. (Ёшуа 20:4) Бир оз вақт ўтгач, оқсоқоллар уни қотиллик содир бўлган шаҳардаги оқсоқолларнинг ёнига юборишарди ва улар қотилни ҳукм қилишарди. (Саҳрода 35:24, 25 ни ўқинг.) Оқсоқоллар қотиллик чиндан ҳам тасодифан бўлганини эълон қилишганидан кейингина, қочоқ паноҳ шаҳрига қайтиши мумкин эди.
7 Нима учун оқсоқолларга айтиш шарт бўлган? Улар Исроил халқини пок сақлаш ва тасодифан қотил бўлиб қолган киши Яҳованинг раҳм-шафқатига эга бўлиши учун шундай қилишарди. Бир илоҳиётшуноснинг ёзишича, агар қочоқ оқсоқолларга мурожаат қилишга бепарволик ила ёндашса, «бу у учун хавф туғдирарди». У шундай деб қўшиб қўйди: «Киши ўз қони учун ўзи жавобгар бўларди. Чунки у Худо тақдим этган хавфсизлик чораларидан фойдаланишдан бош тортди». Тасодифан қотил бўлиб қолган киши учун ёрдам олишнинг иложи бор эди, фақат ундан мана шу ёрдамни излаш ва уни қабул қилиш кутиларди. Агар у Яҳова ташкил этган паноҳ шаҳарларидан бирига қочмаса, марҳумнинг яқин қариндоши уни ўлдиришга ҳақли эди.
8, 9. Нима учун жиддий гуноҳ қилган масиҳий оқсоқоллардан ёрдам излаши даркор?
Ёқуб 5:14–16) Иккинчидан, бу йўл-йўриқлар тавба қилган кишини ҳимоя қилиб, Худонинг ғамхўрлиги остида қолишга ва гуноҳни такрорлашдан қочишга ёрдам беради. (Галат. 6:1; Иброн. 12:11) Учинчидан, оқсоқоллар тавба қилган кишига айбдорлик ҳиссини ҳамда оғриғини енгиллаштириш учун тайинланишган ва таълим олишган. Яҳова оқсоқолларни «бўрондан сақлайдиган бошпана», деб атаган. (Ишаё 32:1, 2) Мазкур йўл-йўриқлардан Яҳова раҳм-шафқатни намоён этаётганини кўряпсизми?
8 Бугунги кунда ҳам жиддий гуноҳ қилган масиҳий маънан тикланиши учун оқсоқоллардан ёрдам излаши даркор. Нега бу шунчалик муҳим? Биринчидан, Муқаддас Китобда ёзилганидек, оқсоқолларга жиддий гуноҳ масаласида йўл-йўриқлар Яҳовадан келади. (9 Худонинг кўпгина хизматчилари шуни кўрдиларки, оқсоқоллардан ёрдам излаш орқали тасалли топиш мумкин. Мисол учун, Дэниел жиддий гуноҳга қўл урганди, аммо бир неча ой мобайнида оқсоқолларга айтишга журъат қила олмаганди. У шундай деб бўлишди: «Орадан анча вақт ўтиб кетган ва оқсоқоллар энди менга ёрдам бера олмаса керак, деб ўйладим. Лекин қилган ишимни кимдир билиб қолишидан доим қўрқардим ва қилмишимнинг оқибатлари ҳақида бош қотирардим. Ҳар бир ибодатимда қилган ишим учун Яҳовадан кечирим сўрашим кераклигини тушундим». Охири Дэниел оқсоқоллардан ёрдам сўради. Ортга қараб у шундай дейди: «Ҳа, мен уларга мурожаат қилишдан қўрққан эдим. Аммо улар билан бўлишганим натижасида, кимдир елкамдан оғир юкни олгандай бўлди. Энди Яҳовага бемалол ибодат қилишим мумкинлигини ҳис этяпман». Ҳозир Дэниелнинг виждони тоза ва яқинда у жамоат хизматкори этиб тайинланди.
КИШИ ПАНОҲ ШАҲАРЛАРДАН БИРИГА ҚОЧИШИ КЕРАК
10. Раҳм-шафқатга эришиш учун тасодифан одам ўлдириб қўйган киши қандай тезкор чора кўриши лозим эди?
10 Тасодифан одам ўлдириб қўйган киши унга раҳм-шафқат кўрсатилиши учун бирон ҳаракат қилиши лозим эди. Ундан яқин орадаги Ёшуа 20:4 ни ўқинг.) Қочоқ бефарқ бўлганини тасаввур қилиш қийин. Ахир унинг ҳаёти паноҳ шаҳрига иложи борича тезроқ етиб келишига ва шу ерда қолишига боғлиқ эди. Бу муайян қурбонликларга боришни назарда тутарди. У олий руҳонийнинг вафотига қадар олдинги ишида ишлашдан, уйидаги қулайликлардан ва саёҳат қилиш эркинлигидан маҳрум бўларди *. (Саҳ. 35:25) Бироқ бундай ноқулайликлар арзигулик эди. Борди-ю, қочоқ шаҳарни тарк этса, у тўккан қонига нисбатан бефарқликни кўрсатган ва ўз ҳаётини хавф остига қўйган бўларди.
паноҳ шаҳрига қочиш кутиларди. (11. Тавба қилган масиҳий Худонинг раҳм-шафқатини қадрлаётганини қандай кўрсатади?
11 Бугунги кунда ҳам гуноҳида тавба қилган кишилар Худо уларга раҳм-шафқат кўрсатишини хоҳлашса, муайян қадамлар қўйиши зарур. Биз нафақат оғир гуноҳ қилишдан, балки унга олиб келувчи кичик гуноҳлардан ҳам қочиб, гуноҳ йўлини бутунлайин тарк этишимиз лозим. Илоҳий илҳом остида ҳаворий Павлус Коринфдаги масиҳийларнинг тавба қилганини кўрсатиш учун нималар қилгани тўғрисида ёзган. У шундай деган: «Тангрига маъқул келадиган хафагарчилик сизларда тиришқоқликни, оқланишни, ёмонликдан нафратланишни, Худодан қўрқишни, тавба қилиш истагини, ғайратни ва хатони тузатишни ҳосил қилганига бир қаранглар!» (2 Кор. 7:10, 11) Гуноҳ йўлини тарк этиш учун қўйган жиддий қадамларимиз вазиятга бефарқ эмаслигимизни ва Яҳованинг раҳм-шафқатини одатий ҳолдек қабул қилмаётганимизни акс этади.
12. Масиҳий доим Худонинг марҳаматини олишни истаса нималар қилишга тўғри келиши мумкин?
12 Масиҳий доим Худонинг марҳаматини олишни истаса нималар қилишга тўғри келиши мумкин? Масалан, у гуноҳ қилишига сабаб бўладиган, аммо у учун қадрли бўлган нарсадан воз кечишга тайёр бўлиши керак. (Мат. 18:8, 9) Дўстларингиз Яҳовага номаъқул ишларни қилишга ундаётган бўлса, улар билан алоқани узасизми? Айтайлик, спиртли ичимликларни меъёрида ичиш билан курашяпсиз. Уларни ҳаддан ортиқ ичишга дуч келган вазиятларда бенуқсон қолишга жон куйдиряпсизми? Ахлоқсиз хоҳиш-истаклар билан курашаётган бўлсангиз, нопок фикрларга олиб келувчи фильмлардан, веб-сайтлардан ёки хатти-ҳаракатлардан қочяпсизми? Шуни ёдда тутингки, Яҳованинг қонунларига бўйсуниш учун ҳар қандай қурбонликка бориш арзийди. Яҳова бизни тарк этишидан оғриқлироқ нарса йўқ. Шу билан бирга Унинг «туганмас меҳр»ини ҳис қилишдан завқлироқ туйғу йўқ. (Ишаё 54:7, 8)
«У МАНА ШУ ШАҲАРЛАРНИНГ БИРИДА ПАНОҲ ТОПАДИ»
13. Қандай қилиб паноҳ шаҳридаги қочоқ хавфсизликни, ҳимояни ва бахтни ҳис қилиши мумкин эди?
13 Паноҳ шаҳрининг ичида қочоқ хавфсизликда бўлган. Мазкур шаҳарлар борасида Яҳова қуйидаги сўзларни айтганди: «У [қочоқ] мана шу шаҳарларнинг бирида паноҳ топади». (Ёшуа 20:2, 3) Яҳова тасодифан қотил бўлиб қолган кишини ўша-ўша иши учун ҳукм қилмаган ва қасос олувчи уни ўлдиришига йўл қўймаган. Шунинг учун ҳам, қочоқ қасоскордан қўрқмаса ҳам бўларди. Шаҳарда у бехатарликда ва Яҳованинг ҳимояси остида бўларди. Лекин бу шаҳар қамоқхона эмасди. Чунки улар ўша шаҳарда бемалол ишлай олиши, бошқаларга ёрдамлашиши ва тинчликда Яҳовага хизмат қилиши мумкин эди. Дарҳақиқат, бахтли ва мазмунли ҳаётнинг иложи бор эди.
14. Тавба қилган масиҳий нимага амин бўлиши мумкин?
14 Жиддий гуноҳ қилиб, кейин тавба қилган Худонинг айрим хизматчилари ўзларини гуноҳнинг «маҳбусидек» ҳис этиб, Яҳова уларга доим гуноҳкор сифатида қарайди, деб ўйлашади. Агар сизда ҳам шундай туйғулар Забур 102:8–12 ни ўқинг.)
бўлса, Яҳова сизни кечирганига ва Унинг раҳм-шафқати остида эканингизга амин бўлинг. Юқорида тилга олинган Дэниел бунга ўзи ишонч ҳосил қилди. У масалани оқсоқолларга топширганидан ва улар унга тоза виждонга эга бўлишга ёрдам берганидан кейин Дэниел шундай хулосага келди: «Мен ўзимни яна нафас олаётгандай ҳис қилдим. Муаммо ўринли тарзда ҳал бўлгач, виждон азобидан қутулдим. Бўлган иш ўтиб кетди. Яҳова айтганидай, У юкингизни олиб, сиздан узоқлаштиради ва сиз уларни бошқа ҳеч қачон кўрмайсиз». Паноҳ шаҳрида бўлган қочоқ унинг орқасидан қасоскор келишидан хавотир қилмаса ҳам бўларди. Шунга ўхшаб, Яҳова гуноҳимиздан ўтгандан сўнг У бизни яна ўша гуноҳимиз учун жавобгарликка тортмоқчи ёки ҳукм қилмоқчи, деб қўрқмаслигимиз лозим. (15, 16. Қай йўсин Исонинг Халоскор ва Олий руҳоний сифатидаги ўрни сизни Худо раҳм-шафқатли эканига ишонтирмоқда?
15 Яҳова раҳм-шафқат кўрсатишида исроилликларга қараганда кўпроқ аминликка эгамиз. Масалан, Павлус Яҳовага тўлақонли итоат қила олмагани боис, кўнгли тушган ва Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали «Аллоҳга шукрлар бўлсин», деб айтган. (Рим. 7:25) Павлус гуноҳидан ва ўтмишдаги қилмишидан тавба қилган. Аммо улар билан курашишда давом этган. Бунга қарамай, Худо уни Исо орқали кечиришига ишончи комил эди. Халоскоримиз бўлмиш Исо тоза виждонга ва ички хотиржамликка эга бўлишимизга ёрдамлашади. (Иброн. 9:13, 14) Олий руҳонийимиз сифатида «у ўзи орқали Аллоҳга яқинлашганларни бутунлай қутқаришга қодир. У абадий яшагани боис, улар учун воситачилик қилади». (Иброн. 7:24, 25) Агар олий руҳоний исроилликларни гуноҳлари кечирилишига ишонтирган бўлса, унда Олий руҳонийимиз Исонинг хизмати «ёрдамга муҳтож бўлганимизда иноят ва раҳм-шафқат топишимиз» мумкинлигида бизни кўпроқ ишонтирмаяптими?! (Иброн. 4:15, 16)
16 Яҳова паноҳингиз бўлишини истасангиз, Исонинг тўлов қурбонлигига бўлган имонингизни ривожлантиринг. Тўлов сон-саноқсиз одамларга ёрдам беришини тан олиш билан кифояланманг. Бу тўлов сизга ҳам қўлланилишига ишонинг. (Галат. 2:20, 21) Бундан ташқари, тўлов сизнинг гуноҳларингиз кечирилиши учун асос эканига ва абадий ҳаётга бўлган умидни сизга бахш этишига ишонинг. Ҳа, Исонинг тўлов қурбонлиги бу Яҳованинг сиз учун қилган ҳадясидир.
17. Нима учун Яҳовада паноҳ топишни истайсиз?
17 Паноҳ шаҳарлари Яҳова раҳм-шафқатли эканини кўрсатмоқда. Мазкур чора-тадбир орқали Аллоҳ нафақат ҳаёт муқаддас эканини кўрсатди, балки оқсоқоллар бизга ёрдам беришларини, чин тавба нима эканини ҳамда Яҳованинг кечиримига тўлиқ ишонишимиз мумкинлигини намоён этди. Сиз Яҳовадан паноҳ излаяпсизми? Ҳозир бундан-да хавфсизроқ жой йўқдир. (Заб. 90:1, 2) Навбатдаги мақолада, қай йўсин паноҳ шаҳарлари Яҳованинг адолат ва раҳм-шафқат борасидаги аъло ўрнагига тақлид қилишимизга ёрдам беришини кўриб чиқамиз.
^ абз. 10 Яҳудийларнинг бир манбасига кўра, тасодифан қотил бўлиб қолган кишининг оиласи ҳам у билан бирга паноҳ шаҳрида яшаганга ўхшайди.