Тангри Яҳовага қандай ҳадя бера оламиз?
ИСО: «Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта»,— деб айтган эди. (Ҳавор. 20:35) Бу сўзлар Яҳова билан бўлган муносабатларимизга ҳам тегишли. Қизиқ, қанақасига? Яҳова бизга бахт келтирадиган кўпгина совғалар берган. Аммо биз ҳам Яҳовага ҳадя бериб янада кўпроқ бахтиёрликни ҳис қилишимиз мумкин. Тангри Яҳовага қандай ҳадя бера оламиз? Ҳикматлар 3:9 да: «Яҳовани энг яхши нарсанг билан... шарафла»,— деган сўзлар бор. «Энг яхши нарса» вақт, қобилият, куч ва моддий нарсаларимизни ўз ичига олади. Ҳақ топинишни олға суриш учун булардан фойдалансак, Яҳовага ҳадя берган бўламиз ва улкан бахтиёрликни ҳис этамиз.
Хўш, моддий нарсаларга келганда, Яҳовага ҳадя беришга жиддий ёндашишга нима кўмаклашади? Ҳаворий Павлус Коринфдаги масиҳийларга қурбонлик учун «пул ажратиб қўйинг» деб ёзган. (1 Кор. 16:2) Ҳудудингизда мавжуд бўлган хайр-эҳсон қилишнинг усуллари борасида кўпроқ билишни истасангиз, нима қилсангиз бўлади? Марҳамат, қуйидаги рамкага қаранг.
Барча мамлакатларда ҳам хайр-эҳсон қилишнинг имкони йўқ. Бироқ эҳсон қилишнинг бошқа йўллари ҳақидаги маълумотни эҳсонлар ҳақидаги саҳифадан топишингиз мумкин. Айрим мамлакатларда бу саҳифада, кўпчиликни эҳсонлар ҳақида қизиқтирадиган саволларга жавоб тариқасида келтирилган маълумот бор.