Тангри Яҳовага таяниб яшанг!
Яҳовага бутун қалбинг билан таян, ўз ақлингга ишонма. ҲИК. 3:5
1. Нима учун барчамиз тасаллига муҳтожмиз?
БАРЧАМИЗ тасаллига муҳтожмиз. Эҳтимол, ташвишлар, пучга чиққан умидлар ва азоб-уқубатлар ҳаётимизнинг бир қисмига айлангандир. Ёшимиз ўтиб бораётгани, касаллик ёки яқинимизни йўқотганимиз туфайли юрагимиз увишаётгандир. Баъзиларимиз эса зўравонликнинг қурбонига айлангандирмиз. Устига-устак, ёвузлик тобора авжига чиқмоқда. Шуниси аниқки, ушбу «ниҳоятда оғир вақтлар» «охирзамонда» яшаётганимизнинг аниқ тасдиғидир. Кунимиз ўтгани сайин янги дунёга яқинлашмоқдамиз. (2 Тим. 3:1) Аммо Яҳованинг ваъдалари амалга ошишини анчадан бери кутаётгандирмиз, қийинчиликларимиз эса кўпайиб бораётгандир. Хўш, қаердан тасалли топса бўлади?
2, 3. а) Хабаққуқ пайғамбар ҳақида нималарни биламиз? б) Нима учун Хабаққуқ китобини кўриб чиқамиз?
2 Бунинг жавобини топиш учун, келинг, Хабаққуқ китобини таҳлил қилайлик. Гарчи Муқаддас Ёзувларда Хабаққуқ пайғамбарнинг ҳаётию қилган ишлари тўғрисида батафсил ёзилмаган бўлса-да, исмининг маъноси бизга таскин беради. Хабаққуқ «иссиқ бағир» деган маънони англатиши Хаб. 2:2)
мумкин. Эҳтимол, бу Тангри Яҳованинг тасалли берувчи бағрига ёки топинувчилари Унга ёпишиб олишига ишора қилар. Хабаққуқ Яҳовага ўйлантирадиган саволлар берган. Аслида, бу саволлар биз учун ҳам фойдали. Шу боис, Яҳова Хабаққуқ пайғамбарни илҳомлантириб, уларнинг суҳбати ёзиб қолдирилишига ғамхўрлик қилган. (3 Муқаддас Ёзувлардан Хабаққуқ тўғрисида фақатгина ўша суҳбатдан билиб оляпмиз. Унинг китоби «қадимда Муқаддас Ёзувларда айтилган барча нарсалар»нинг бир қисмидир. «Токи улар туфайли сабр-бардошли бўлиб ҳамда тасалли топиб, умидга эга бўла» оламиз. (Рим. 15:4) Хабаққуқ китобидан шахсан ҳар биримиз қандай фойда олишимиз мумкин? Ушбу китобдан Яҳовага таяниш нима эканини кўришимиз мумкин. Бундан ташқари, Хабаққуқ пайғамбарнинг башорати азоб-уқубату муаммоларга қарамай, қалбимизда тинчликни ҳис қила олишимиз мумкинлигига ишонтиряпти. Буни ёдда тутган ҳолда, келинг, мазкур китобни батафсил кўриб чиқайлик.
ЯҲОВАГА ИБОДАТ ҚИЛИНГ
4. Нима учун Хабаққуқ қайғуга ботган эди?
4 Хабаққуқ 1:2, 3 ни ўқинг. Хабаққуқ жуда оғир ва қийин замонда яшаган. Атрофи ёвуз, зўравон инсонларга тўлиб-тошгани дастидан у қаттиқ қайғуга ботган эди. Ёвузликларга чек қўйилганми? Нега Яҳова шунча узоқ вақт мобайнида ҳаракатга тушмаган? Хабаққуқ пайғамбар юртдошлари адолатсизлик ва зўравонликка қўл ураётганининг гувоҳи бўлган. У ўзини ожиздай ҳис этган. Зулматга тўла ўша пайтда Хабаққуқ Яҳовага ибодат қилиб қутқаришини сўраган. Балки у бўлаётган воқеалар Яҳовани ташвишлантирмайди деб ўйлай бошлагандир. Гўёки Худо етарлича ҳаракат қилмаётгандай туюлгандир. Тангрининг ушбу азиз хизматчиси ҳис этган туйғулар сизга ҳам танишми?
5. Хабаққуқ китобидан қандай сабоқ оляпмиз? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
5 Хабаққуқ Яҳовага таянмай қўйдими? У Худонинг ваъдаларига бўлган ишончини йўқотдими? Асло! Хабаққуқ муаммолари ва ташвишларини одамлар билан эмас, Яҳова билан бўлишгани умидини йўқотмаганини кўрсатмоқда. У Худо қачон ҳаракат қилишини ва нега вазият ёмонлашишига йўл қўяётганини тушунмагани туфайли ташвишлангани аниқ. Аллоҳ Яҳова Хабаққуқни хавотирларини ёзишга илҳомлантириб, биз учун муҳим сабоқ қолдирган: Яҳовага бизни ташвишга солаётган ёки гумонлар уйғотаётган нарсаларни айтишдан қўрқмаслигимиз зарур. Дарҳақиқат, Яҳова ибодатларимизда юрагимизни тўкиб солишга ундамоқда. (Заб. 50:15; 62:8) Шунингдек, Ҳикматлар 3:5 даги: «Яҳовага бутун қалбинг билан таян, ўз ақлингга ишонма»,— деган сўзларга амал қилсак, далда оламиз. Афтидан, Хабаққуқ мазкур сўзларни билган ва уларни амалда қўллаган.
6. Нима учун ибодат қилиш муҳим?
6 Хабаққуқ ишончли Дўстию Отаси бўлган Яҳовага яқинроқ бўлишга бел боғлаган. У вазият борасида шунчаки ташвишланиб, уни ўзи билганча тўғриламоқчи бўлмаган. Аксинча, у ҳис-туйғуларию ташвишлари борасида ибодат қилиб, бизга ўрнак қолдирган. Қолаверса, «ибодатларни Эшитгувчи» Яҳова бизни ташвишга солаётган нарсалар ҳақида У билан бўлишишга ундамоқда. (Заб. 65:2) Шунда Яҳова жавоб берганини — меҳр ила йўл-йўриқ кўрсатиб бизни иссиқ бағрига босганини ҳис этамиз. (Заб. 73:23, 24) Қандай бахтсизликка дуч келмайлик, Яҳова вазиятга Унинг нуқтаи назари билан қарашимизга ёрдам беради. Яҳовага таянаётганимизни кўрсатишнинг йўлларидан бири чин дилдан ибодат қилишдир.
ЯҲОВАГА ҚУЛОҚ СОЛИНГ
7. Яҳова Хабаққуқнинг ибодатига қандай муносабат кўрсатган?
7 Хабаққуқ 1:5–7 ни ўқинг. Барча хавотирларию ташвишларини Яҳовага тўкиб солгач, Хабаққуқ энди Яҳова қандай муносабат кўрсатар экан деб қизиққан бўлиши мумкин. Раҳмдил ва тушунадиган Ота бўлмиш Яҳова Хабаққуққа чин дилдан қилган ноласи учун танбеҳ бермаган. Худо бу оғриғу қайғу ноласи эканини тушунган. Яҳова Хабаққуқ пайғамбарга исёнкор яҳудийлар билан тез орада нима юз беришини айтган. Эҳтимол, Яҳова яқинда ёвузликка чек қўйишини биринчи бўлиб Хабаққуққа аён қилган.
8. Нима учун Яҳованинг жавоби Хабаққуқни ҳайрон қолдирган?
8 Яҳова ҳаракат қилишга тайёр эканини Хабаққуққа кўрсатган. У ўша зўравон ва ёвуз авлодни жазолаши муқаррар эди. «Сизларнинг даврингизда»,— деб Тангри Яҳова Унинг ҳукми пайғамбар ёки унинг замондошлари ҳаётлигида амалга ошишига ишора қилган. Хабаққуқ пайғамбар Яҳова бундай жавоб қайтаришини кутмаган. Яҳованинг айтганларига кўра, бутун Яҳудо халқи жазоланарди. Халдейлар (бобилликлар) Яҳованинг меъёрларини биламиз деб айтган исроилликлардан ҳам шафқатсиз ва ёвузроқ эди. Нега Яҳова халқини жазолаш учун зўравон бутпараст халқдан фойдаланди? Худонинг бу ҳукмини эшитганингизда нималарни ҳис қилардингиз?
9. Хабаққуқ пайғамбарни қандай саволлар қизиқтирган бўлиши мумкин?
9 Хабаққуқ 1:12–14, 17 ни ўқинг. Хабаққуқ тушунганки, Яҳова ёвузларни жазолаш учун бобилликлардан фойдаланади. Аммо ҳали ҳам унинг боши қотган эди. Шундай бўлса-да, у камтарлик ила Яҳова унинг «Қоя»си бўлиб қолишини айтган. (Қонун. 32:4; Ишаё 26:4) У сабр ила Худонинг севгисию меҳрига таянишда давом этган. Ишончи туфайли у Яҳовага яна бир бор мурожаат қилди. Нима учун Аллоҳ Яҳудодаги аҳвол янада оғирлашишига йўл қўйган? Нега У шу заҳоти ҳаракат қилмади? Нима сабабдан Қодир Тангри ёвузликлар янада авжига чиқишига чидаб келди? Нимага У «индамаган»? Унинг кўзлари «шунчалик покки, ёмонликка қараб тура олмайди», зеро У «Муқаддас Тангри».
10. Қай йўсин баъзида ўзимизни Хабаққуқ каби ҳис этишимиз мумкин?
10 Баъзида ўзимизни Хабаққуқ каби ҳис этишимиз мумкин. Биз Яҳовага қулоқ соламиз. Унга буткул таяниб Каломини ўқиймиз ва тадқиқ қиламиз. Шу йўсин умидга эга бўламиз. Унинг ваъдаларини ташкилоти ёрдамида бераётган йўл-йўриқларидан эшитамиз. Шунга қарамай, қуйидаги савол туғилиши мумкин: «Азоб-уқубатларнинг охири борми?» Хабаққуқ кейинчалик қандай йўл тутганидан нимани ўрганишимиз мумкин?
ЯҲОВАНИ КУТИНГ
11. Яҳовани тинглагач, Хабаққуқ нима қилишга қарор қилган?
11 Хабаққуқ 2:1 ни ўқинг. Яҳова билан суҳбатлашгач, Хабаққуқ қалбида тинчликни ҳис этган. Шу боис, Яҳова ҳаракатга тушишини ишонч ила кутишга қарор қилган. Бу бир лаҳзалик ишонч эмасди. Чунки у кейинчалик ҳам қарори қатъий эканини кўрсатиб: «Мусибат кунини хотиржам кутаман»,— деб айтган. (Хаб. 3:16) Худонинг бошқа садоқатли хизматчилари ҳам шундай сабрни намоён этиб, Яҳова ҳаракатга тушишини кутишга ва таслим бўлмасликка бизни ундамоқда. (Михо 7:7; Ёқб. 5:7, 8)
12. Хабаққуқ пайғамбардан қандай сабоқ оляпмиз?
12 Хабаққуқ қатъийликни намоён этганидан нимани ўрганяпмиз? Биринчидан, қандай қийинчиликларга дуч келмайлик, Яҳовага тинмай ибодат қилишимиз керак. Иккинчидан, Яҳова Каломи ҳамда ташкилоти орқали бизга нима деяётганини тинглашимиз лозим. Учинчидан, Яҳова ўз вақтида барча оғриқларимизга шифо беришига буткул ишониб, Уни сабр ила кутишимиз зарур. Биз ҳам Хабаққуқ каби Яҳовага ич-ичимиздагини тўкиб солсак ва Уни сабр ила тингласак, қалбимизда хотиржамликни ҳис этамиз. Бу эса, сабр-бардошли бўлишимизга ёрдам беради. Умидимиз туфайли янада сабрли бўлиб, қийинчиликларга қарамай, бахтиёрликни ҳис эта оламиз. Шунингдек, умид самовий Отамиз ҳаракатга тушишига ишонч бахш этади. (Рим. 12:12)
13. Хабаққуқ 2:3 да қандай тасалли бахш этувчи сўзларни ўқиймиз?
13 Хабаққуқ 2:3 ни ўқинг. Шубҳасизки, Яҳова Хабаққуқ Уни кутишга қарор қилганини кўриб қувонган. Қодир Тангри Хабаққуқнинг аҳволи аянчли эканини яхши биларди. Шунинг учун Худо пайғамбарни барча саволларига жавоб олишига меҳр ила ишонтириб, унга тасалли берган. Кўп ўтмай унинг барча хавотирлари ўз якунини топди. Бошқача қилиб айтганда, Худо Хабаққуққа қуйидагича деган эди: «Сабрли бўл, Менга таян. Айтганларим тез орада амалга ошади!» Яҳова ваъдаларини амалга ошириш учун муайян вақтни тайинлаганини унга эслатди. Шу сабабли уни кутишга ундади. Шуниси аниқки, пайғамбарнинг умидлари пучга чиқмаган.
14. Қийинчиликлар пайтида нима қилишга қароримиз қатъий бўлиши керак?
14 Яҳовани сабр ила кутиш ва айтганларига диққат қаратиш қандай қийинчиликлару азобларга дуч келишимиздан қатъи назар, қалбимизда хотиржамликни ҳис этишга ва ишончни йўқотмасликка ёрдам беради. Исо Худо аён қилмаган «вақт ва муддатларга» диққат қаратмай, Вақт ҳукмдори Яҳовага таянишга ундаган. (Ҳавор. 1:7) Шундай экан, таслим бўлмай камтарлик, имон ва сабрни намоён этайлик. Шунингдек, вақтимиздан унумли фойдаланиб Яҳовага хизмат қилиш учун қўлимиздан келганини қилайлик. (Марк 13:35–37; Галат. 6:9)
ЯҲОВАГА ТАЯНИШ ҲАЁТ ВА АЖОЙИБ КЕЛАЖАК ДЕМАКДИР
15, 16. а) Хабаққуқ китобидан қандай ажойиб ваъдаларни топа оламиз? б) Мазкур ваъдалардан нималарни билиб оляпмиз?
15 Яҳова Унга таянган одил кишига шундай ваъда берган: «Одил инсон садоқати туфайли яшайди» ва «ер юзи Яҳованинг шон-шуҳрати ҳақидаги билимга тўлади». (Хаб. 2:4, 14) Ҳа, Аллоҳга сабр ила таянганлар ҳаёт мукофотини олади.
16 Бир қарашда, Хабаққуқ 2:4 даги ваъда оддий сўзлардек туюлиши мумкин. Бироқ ҳаворий Павлус Яҳованинг мазкур сўзларини шунчалик муҳим деб билганки, уларни уч марта келтирган. (Рим. 1:17; Галат. 3:11; Иброн. 10:38) Одил инсон қандай оғир вазиятга дуч келмасин, имони ва Яҳовага таянгани туфайли Унинг ваъдалари амалга ошишини кўради. Яҳова бизни узоқни кўзлашга ундамоқда.
17. Хабаққуқ китоби орқали Яҳова бизни нимага ишонтирмоқда?
17 Охирзамонда яшар эканмиз, Хабаққуқ китобида ёзилганлардан ажойиб сабоқ олишимиз мумкин. Яҳова имонни намоён этган ва Унга таянган ҳар бир Мат. 5:5; Иброн. 10:36–39)
одил кишига ҳаёт мукофотини беришни ваъда қилмоқда. Келинг, қандай муаммою қийинчиликларга дуч келишимиздан қатъи назар, Яҳовага бўлган имонимизни мустаҳкамлаб, Унга таянишдан тўхтамайлик. Хабаққуқ пайғамбар орқали Яҳова бизни қўллаб-қувватлашига ва қутқаришига ишонтирмоқда. Яҳова Унга таянишга ва сабр ила У тайинлаган вақтни кутишга меҳр ила ундамоқда. Ўшанда бутун ер юзи Худо Шоҳлигининг бошқаруви остида бахтиёр ва камтар кишиларга тўлади. (СЕВИНЧ ИЛА ЯҲОВАГА ТАЯНИНГ
18. Яҳованинг сўзлари Хабаққуққа қандай таъсир қилган?
18 Хабаққуқ 3:16–19 ни ўқинг. Яҳованинг сўзлари Хабаққуқ пайғамбарга қаттиқ таъсир қилган. У Яҳова қадимда халқи учун эҳтиром ҳиссини уйғотадиган ишлар қилгани тўғрисида мулоҳаза юритган. Шу йўсин ишончини мустаҳкамлай олган. У Яҳова тез орада ҳаракатга тушишини билган. Гарчи у муайян вақт давомида азоб чекиши мумкинлигини билса-да, Яҳованинг сўзлари унга тасалли берган. Хабаққуқ бошида шубҳаланган, аммо кейин имони мустаҳкамланиб, Яҳова қутқаришига қаттиқ ишонган. У инсонлар ишончни намоён этганда айтиши мумкин бўлган энг таъсирли иборалардан бирини айтган. Айрим илоҳиётшуносларнинг фикрича, 18- оят сўзма-сўз: «Раббимнинг олдида суюниб сакрайман, Худонинг ёнида севинчдан рақсга тушаман»,— деган маънони англатади. Бу барчамизнинг ишончимизни мустаҳкамлайдиган сўзлар, шундай эмасми?! Тангри Яҳова бизга нафақат ажойиб умид бахш этган, балки Ўз ниятини амалга ошириш учун ҳозир ҳам ҳаракат қилаётганига ишонтирмоқда.
19. Қай йўсин Хабаққуқ каби тасаллига эга бўла оламиз?
19 Шубҳасизки, Хабаққуқ китобидан Яҳовага таяниш муҳим эканини билиб оляпмиз. (Хаб. 2:4) 1) Тинмай ибодат қилиб, Яҳовага барча ташвишлару хавотирларимизни айтсак; 2) Муқаддас Китоб ва Унинг ташкилоти орқали олаётган ҳар бир йўл-йўриққа диққатли бўлсак; ҳамда 3) садоқат ва сабр ила Яҳовани кутсак, У билан муносабатларимизни мустаҳкамлаган бўламиз. Шундай йўл тутиб Унга таяна оламиз. Хабаққуқ айнан шундай қилган. Гарчи Хабаққуқ Яҳова билан суҳбатини ғамгин ҳолатда бошлаган бўлса-да, унинг якунида у севинч ва далдага тўлган эди. Биз ҳам унинг ўрнагига тақлид қилиб Отамиз Яҳованинг иссиқ бағрини ҳис этайлик! Ушбу зулматли дунёда бундан-да аълороқ тасалли бормикин?