Яҳованинг фикрлаш тарзини ўзлаштиряпсизми?
Онгингизни янгилаб, ўзингизни ўзгартиринглар. РИМ. 12:2
1, 2. Маънан ўсганимиз сайин нима қилишни ўрганамиз? Мисол келтиринг.
АЙТАЙЛИК, кимдир болакайга совға беради. Ота-онаси унга: «Раҳмат айтгин»,— дейди. У шунчаки ота-онасининг буйруғини бажаради. Болакай улғайгани сайин эса ота-онасининг фикрлаш тарзини ва нима учун бошқалар меҳрибонлик кўрсатганда миннатдор бўлиш муҳим эканини тушуна бошлайди. Энди у ўзи англаган ҳолда бажонидил миннатдорчилик билдиради. Нега деганда, миннатдорчилик билдириш фикрлаш тарзининг бир қисмига айланган.
2 Шу сингари, ҳақиқатни илк бор эшитганимизда, Худонинг асосий талабларига итоат этиш муҳим эканини билиб олганмиз. Аммо маънан ўсганимиз сайин, Яҳованинг фикрлаш тарзи — У нимани яхши кўришию нимани ёқтирмаслиги, муайян вазиятларга нисбатан қандай нуқтаи назарда экани тўғрисида кўпроқ билиб оламиз. Яҳова каби фикр юритиб ва Унинг нуқтаи назари хатти-ҳаракатларимизу шахсий қарорларимизга таъсир қилишига йўл қўйиб, Унинг фикрлаш тарзини ўзлаштираётганимизни кўрсатамиз.
3. Нима учун Яҳованинг фикрлаш тарзини ўзлаштириш қийин кечиши мумкин?
3 Яҳова каби фикр юритишни ўрганиш завқ келтириш билан
бирга қийин кечиши ҳам мумкин. Сабаби, гоҳида номукаммаллигимиз бундай фикрлашга тўсқинлик қилиши мумкин. Масалан, ахлоқий поклик, пулпарастлик, ваъзгўйлик, қондан фойдаланиш ёки шунга ўхшаш масалаларда Яҳованинг нуқтаи назарини тушуниш қийин бўлиши ҳеч гап эмас. Хўш, қандай йўл тутсак бўлади? Қай йўсин Яҳованинг фикрлаш тарзини ўзлаштиришда давом эта оламиз? Қандай қилиб бундай йўл тутиш ҳозир ва келажакда чиқарадиган қарорларимизга таъсир қилади?ХУДОНИНГ ФИКРЛАШ ТАРЗИНИ ЎЗЛАШТИРИШ
4. Онгимизни янгилаш нимани англатади?
4 Римликларга 12:2 ни ўқинг. Ҳаворий Павлус бу ерда Яҳова каби фикр юритиш нимани ўз ичига олишини айтиб ўтган. Олдинги мақола ёрдамида «ушбу замонга уйғунлашмаслик» учун дунёга хос нуқтаи назару муносабатни рад этишимиз кераклигини билиб олдик. Шунингдек, Павлус онгимизни янгилаш лозимлигини эслатиб ўтган. Бу Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш орқали Яҳованинг фикрларини тушунишни, улар устида мулоҳаза юритишни ва масалага Унинг нуқтаи назари билан ёндашишни ўз ичига олади.
5. Юзаки ўқиб чиқиш ва тадқиқ ўтказиш орасидаги фарқни тушунтиринг.
5 Тадқиқ юзаки ўқиб чиқишдан ва саволларнинг жавобини белгилашдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Тадқиқ пайтида ушбу маълумот Яҳова, У қандай йўл тутиши ва Унинг нуқтаи назари тўғрисида нималарни очиб бераётгани устида мулоҳаза юритамиз. Яҳова нега қандайдир ишларни қилишни буюришини, бошқаларини эса тақиқлашини тушунишга ҳаракат қиламиз. Қолаверса, ҳаётимиз ва фикрлаш тарзимизга қандай ўзгаришлар киритишимиз борасида ўйлаймиз. Ҳар бир тадқиқда мазкур омилларнинг барчасини кўриб чиқа олмасак-да, ҳеч бўлмаса, тадқиқнинг ярмини ўқиганларимиз устида мулоҳаза юритиш учун бағишласак, кўп фойда оламиз. (Заб. 119:97; 1 Тим. 4:15)
6. Яҳованинг фикрлаш тарзи борасида мулоҳаза юритсак, нима юз беради?
6 Худонинг Каломи устида мунтазам мулоҳаза юритсак, ажойиб бир нарса юз беради: Яҳованинг фикрлаш тарзи мукаммал эканини аниқлаймиз ва бунга ишонч ҳосил қиламиз. Масалага Яҳованинг нуқтаи назари билан қарайдиган бўламиз ва Унинг фикрлаш тарзига қўшиламиз. Шунда онгимиз «янгиланиб», янгича фикрлай бошлаймиз. Аста-секин Яҳованинг фикрлаш тарзини ўзлаштириб борамиз.
ФИКРЛАРИМИЗ ИШЛАРИМИЗГА ТАЪСИР ҚИЛАДИ
7, 8. а) Моддий нарсаларга Яҳова қандай нуқтаи назарда? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмларга қаранг.) б) Яҳова каби фикр юритсак, биз учун ҳамиша нима устувор бўлади?
7 Фикрлаш шунчаки ақлий машқ деган хулосага келишга шошилманг. Фикрлар ва ишлар ўзаро боғлиқдир. (Марк 7:21–23; Ёқб. 2:17) Бир нечта мисолни кўриб чиқиб, буни яхшироқ тушуна оламиз. Масалан, Инжилдан Яҳованинг моддий нарсаларга бўлган нуқтаи назарини аниқ-равшан кўришимиз мумкин. Яҳова Ўғлини вояга етказиш учун содда ҳаёт кечирган жуфтликни танлади. (Лев. 12:8; Луқо 2:24) Марям Исони дунёга келтирганда уни «охурга қўйди, чунки меҳмонхонада уларга жой йўқ эди». (Луқо 2:7) Агар Яҳова истаганида, Ўғли учун қулайроқ жойни тақдим эта оларди. Лекин Худо учун Исо маънавий муҳитда улғайиши муҳимроқ бўлган.
8 Исонинг туғилиши ҳақидаги воқеадан Яҳованинг моддий нарсаларга бўлган нуқтаи назарини билиб олишимиз мумкин. Айрим ота-оналар, ҳатто бу фарзандларнинг маънавийлигига путур етказса ҳам, Ибронийларга 13:5 ни ўқинг.)
улар моддий тарафлама энг яхши нарсаларга эга бўлишини истайди. Бироқ шуниси аниқки, Тангри Яҳова учун маънавий нарсалар устувордир. Мазкур масалада сиз ҳам Яҳова каби фикрлаяпсизми? Ишларингиз нимани ошкор этмоқда? (9, 10. Бошқаларни қоқинтириш борасида Яҳова каби нуқтаи назарда эканимизни қай йўсин кўрсата оламиз?
9 Яна бир масала — бошқаларни қоқинтирадиган кишига нисбатан Яҳованинг нуқтаи назари. Исо қуйидаги сўзларни айтган: «Менга ишонган бу кичикларнинг бирини ким имондан қайтарса, бўйнига катта тегирмон тошини осиб, денгизнинг чуқур жойида чўктириб юборишлари у учун яхшироқ бўлади». (Марк 9:42) Исо бошқаларни қоқинтириш жиддий масала эканини кўрсатган. Биламизки, Исо Отасининг шахсиятини мукаммал тарзда акс этган. Демак, бепарволик ила қилган ҳаракатлари туфайли имондошини қоқинтирган кишига Яҳова ҳам жиддий қарайди. (Юҳан. 14:9)
10 Бу масалада биз ҳам Аллоҳ Яҳова ҳамда Исо каби нуқтаи назарга эгамизми? Ишларимиз ҳақида нима деса бўлади? Масалан, бизга муайян услубда кийиниш ёки пардоз қилиш ёқар. Аммо бу жамоатдаги баъзиларга салбий таъсир қилиши ёки хаёлида ахлоқсиз фикрларни уйғотиши мумкин. Севги ила имондошларимиз ҳақида қайғурар эканмиз, шахсий истакларимизни четга суриб қўямизми? (1 Тим. 2:9, 10)
11, 12. Яҳованинг ёмонликка бўлган нуқтаи назарини ўзлаштириб ва ўзини тута билиш фазилатини ривожлантириб ўзимизни қай йўсин ҳимоялай оламиз?
11 Учинчи масала — Яҳова ёмонликдан жирканади. (Ҳик. 6:16–19) Мерос бўлиб ўтган номукаммаллигимиз туфайли гоҳида ёмон ишлар қилишга мойил эканимизни У билади. Шу боис, бизни ёмонликка нисбатан худди У каби нуқтаи назарга эга бўлишга ундамоқда. (Забур 97:10 ни ўқинг.) Яҳова нима учун ёмон ишлардан нафратланиши устида мулоҳаза юритиш Унинг фикрлаш тарзини ўзлаштиришимизга ва У жирканч деб билган ишдан қочишимизга куч бахш этади.
12 Тангрининг ёмонлик борасидаги нуқтаи назарини ўзлаштириш ёрдамида ҳатто Муқаддас Китобда тилга олинмаган ишлар ёмон эканини тушуна оламиз. Мисол тариқасида дунёда оммалашиб бораётган беҳаё хатти-ҳаракатнинг бир турини — лэп-дэнсни олсак бўлади. Баъзилар бу тўғридан-тўғри жинсий муносабатда бўлиш эмас деб, ўзларини оқлаши мумкин *. Лекин бу, ёмонликнинг барча туридан жирканадиган Аллоҳнинг нуқтаи назарини акс этяптими? Келинг, ёмонликдан узоқлашиш учун ўзини тута билиш фазилатини ривожлантириб, Яҳова жирканадиган нарсалардан нафратланайлик. (Рим. 12:9)
КЕЛАЖАККА ТЕГИШЛИ ҚАРОРЛАР ҲАҚИДА ҲОЗИРДАН ЎЙЛАШ
13. Нима сабабдан келажакка тегишли қарорларимиз борасида Яҳова қандай нуқтаи назарда экани ҳақида мулоҳаза қилишимиз керак?
13 Шахсий тадқиқ қилаётганда келажакда дуч келишимиз мумкин бўлган вазиятларга нисбатан Яҳова қандай нуқтаи назарда экани борасида фикр юритсак, оқилона бўларди. Шундай йўл тутсак, шу заҳоти қарор чиқаришни талаб қиладиган вазиятларга дуч келганда, саросимага тушиб қолмаймиз. (Ҳик. 22:3) Муқаддас Китобдан баъзи мисолларни кўриб чиқайлик.
14. Юсуф Пўтифарнинг хотинига берган жавобидан нимани билиб оляпмиз?
14 Пўтифарнинг хотини Юсуфни бир неча Ибтидо 39:8, 9 ни ўқинг.) Қолаверса, Юсуф Пўтифарнинг хотинига: «Қандай қилиб мен бундай қабиҳликка қўл уриб, Худога қарши гуноҳ қиламан?!» — дея жавоб қайтариб, Яҳова каби нуқтаи назарда эканини намоён этган. Биз ҳақимизда нима деса бўлади? Айтайлик, ҳамкасбингиз сиз билан ноз-карашма қила бошлади. Ёки кимдир уяли телефонингизга беҳаё хабарлару суратлар юборди *. Бундай масалаларда Яҳованинг нуқтаи назарини ўзлаштирган ва қандай йўл тутишга қатъий қарор қилган бўлсак, уларни рад этиш анча осонроқ бўлади.
бор васваса қилганида, у буни шу заҳоти рад этган. Шу йўсин Юсуф никоҳда садоқатли бўлиш масаласида Яҳованинг фикрлаш тарзини ўзлаштирганини кўрсатган. (15. Қай йўсин босимга дуч келганимизда учта иброний йигит каби Тангри Яҳовага садоқатли қола оламиз?
15 Келинг, учта иброний йигитнинг — Шадрах, Мешах ва Абеднахунинг мисолини кўриб чиқайлик. Улар Навуходоносор ўрнатган олтин ҳайкалга сажда қилишни қатъиян рад этган. Бу учта йигитнинг шоҳга берган аниқ жавобларидан улар Яҳовага садоқатли қолиш нимани ўз ичига олишини тушунишгани кўринмоқда. (Чиқ. 20:4, 5; Дон. 3:4–6, 12, 16–18) Тасаввур қилинг, иш берувчингиз сохта дин билан боғлиқ байрам учун пул қўшишингизни айтди. Қандай йўл тутасиз? Шу каби вазиятларга дуч келишни кутишдан кўра, улар борасида Яҳова қандай нуқтаи назарда экани ҳақида ҳозирданоқ ўйласак яхши бўларди. Шунда юқоридагига ўхшаш вазиятларга дуч келганимизда, учта иброний йигит каби тўғри йўл тутиш ва жавоб бериш осонроқ бўлади.
16. Қандай қилиб Яҳованинг фикрларини аниқ тушуниш тиббий муолажаларга тайёргарлик кўришга ёрдам беради?
16 Тез тиббий ёрдамга муҳтож бўлганимизда Яҳовага садоқатли қолиш учун қай йўсин олдиндан чора кўрсак бўлади? Қон қуйишни ёки унинг тўртта таркибий қисмидан иборат бўлган тиббий муолажаларни қатъиян рад этамиз. Аммо қон билан боғлиқ баъзи муолажалар борасида Яҳованинг фикрлаш тарзини акс эттирувчи Муқаддас Китобдаги принципларга асосланиб шахсан қарор чиқарамиз. (Ҳавор. 15:28, 29) Шубҳасизки, касалхонада ётган ҳолда бундай жиддий масалалар борасида қарор чиқариш ноўрин бўларди. Зеро, ўшанда оғриқ ҳис қилаётган ва босим остида бўлишимиз мумкин. Бу борада изланиш ўтказиш учун вақт ажратиб, истакларингизни кўрсатадиган юридик тиббий ҳужжатни тўлдиринг ва шифокорингиз билан маслаҳатлашинг *.
17–19. Нега муайян масалаларда Яҳова қандай фикрда эканини ҳозирданоқ билиб олиш муҳим? Мисол келтиринг.
17 Энди, Бутрус Исога: «Ўзингизга раҳм қилинг, Ҳазратим»,— дея нотўғри маслаҳат берганда, у шу заҳоти қандай жавоб қайтаргани борасида фикр юритайлик. Исо Худо ундан нима истаётгани ва Муқаддас Ёзувларда унинг ер юзидаги ҳаётию ўлими тўғрисида нима дейилгани ҳақида кўп мулоҳаза юритгани шубҳасиз. Буни билиш Исога садоқатли қолишга ва ҳеч иккиланмай ҳаётини тўлов қурбонлиги сифатида беришга ёрдамлашган. (Матто 16:21–23 ни ўқинг.)
18 Бугунги кунда Тангри хизматчиларидан У билан дўстона муносабатларни ривожлантиришларини ва ваъзгўйлик ишида иложи борича кўпроқ қатнашишларини истайди. (Мат. 6:33; 28:19, 20; Ёқб. 4:8) Исонинг вазиятида бўлганидек, айримлар яхши ниятлар ила бизни бу йўлдан қайтармоқчи бўлар. Масалан, бошлиғингиз мансабингизни кўтариб, маошингизни анчага оширишни таклиф қилди. Лекин бу маънавий ишларингизга халақит беради. Хўш, нима қиласиз? Ёки қўшимча таълим олишингиз учун уйдан кетиб ўқишга таклиф қилишди. Шундай пайтда қарор чиқаришдан аввал ибодат ила тадқиқ ўтказиб, оила аъзоларингиз ёки, эҳтимол, оқсоқоллар билан маслаҳатлашасизми? Бундай масалаларда Яҳова қандай фикрда эканини ҳозирданоқ ўрганиб, Унинг нуқтаи назарини ўзлаштиришга ҳаракат қиласизми? Сизга бу каби таклифни қачондир айтишса ҳам, васвасага қарши туриш қийин бўлмайди. Аллоҳ Яҳовага хизмат қилишга қатъий қарор қилган бўлсангиз, қандай йўл тутиш кераклигини аниқ биласиз.
19 Балки тўсатдан дуч келишингиз мумкин бўлган кутилмаган бошқа вазиятлар ҳақида ўйлаб кўрарсиз. Тўғри, биз барча кутилмаган вазиятларга тайёр бўла олмасмиз. Бироқ шахсий тадқиқ пайтида Яҳованинг нуқтаи назари тўғрисида мулоҳаза юритишга вақт ажратсак, билиб олганларимизни эслаб, уларни муайян вазиятда қўллай оламиз. Келинг, муайян вазиятларда Яҳова қандай нуқтаи назарда эканига эътиборли бўлиб, Унинг фикрларини ўзлаштирайлик. Шунингдек, Худонинг нуқтаи назари ҳозирги ва келажакдаги хатти-ҳаракатларимизга қандай таъсир қилиши борасида ўйлайлик.
ЯҲОВАНИНГ НУҚТАИ НАЗАРИ ВА СИЗНИНГ КЕЛАЖАГИНГИЗ
20, 21. а) Нима учун янги дунёда эркинликка эга бўлишдан хурсанд бўламиз? б) Қандай қилиб ҳозир ҳам ҳаётдан хурсандчилик топишимиз мумкин?
20 Барчамиз янги дунёни интизорлик билан кутяпмиз. Аксариятимиз ер юзида абадий яшашга умид қилади. Худонинг Шоҳлиги остида инсоният бу замонанинг азоб-уқубатларидан халос бўлади. Шубҳасизки, ўшанда ҳам ирода эркинлигига эга бўламиз. Ҳар бир инсон ўз хоҳиш-истагига биноан қарор чиқаради.
21 Аммо бу мутлақ эркинликка эга бўлишимизни англатмайди. Нима тўғрию нима нотўғри экани борасида беозор кишилар Яҳованинг қонунларию нуқтаи назарига асосланиб қарор чиқаради. Бу улкан қувонч ва тинчлик-хотиржамлик келтириб шодлик бахш этади. (Заб. 37:11) Ҳозир ҳам Худонинг фикрларини ўзлаштирар эканмиз, хурсандчилик ҳис этишимиз мумкин.
^ абз. 12 Лэп-дэнс рақс усули бўлиб, ярим-яланғоч ҳолда кишининг тиззасига ўтириб, эҳтиросни уйғотадиган ҳаракатлар қилишдир. Вазиятга тааллуқли далилларга асосланиб, бу жинсий ахлоқсизлик деб ҳисобланиши мумкин ва ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши керак. Бундай ишларда қатнашган масиҳий оқсоқоллардан ёрдам излаши зарур. (Ёқб. 5:14, 15)
^ абз. 14 Уяли телефон орқали беҳаё хабар, расм ёки видеоларни юбориш секстинг деб аталади. Далилларга асосланиб бу ҳакамлар қўмитаси томонидан кўриб чиқилиши мумкин. Баъзи ҳолларда секстингда иштирок этган ўсмирлар ҳукумат томонидан жинсий жиноят содир этганликда айбланган. Кўпроқ билиш учун jw.org сайтидаги «Секстинг ҳақида нимани билишим керак?» (рус) номли мақолани ўқиб чиқинг. (БИБЛЕЙСКИЕ УЧЕНИЯ > ПОДРОСТКИ сарлавҳаси остига қаранг.) Ёки «Уйғонинг!» журналининг 2013 йил ноябрь (рус) сонидаги 4–5- саҳифаларида келтирилган «Болам билан секстинг ҳақида қандай гаплашсам бўлади?» номли мақолага қаранг.
^ абз. 16 Мазкур масалага оид Муқаддас Китобга асосланган принциплар адабиётларимизда келтирилган. Масалан, «Худонинг меҳр-муҳаббати» китобининг 215–218- саҳифаларига қаранг.