Ўзгарган вазиятларга қарамай, ички хотиржамликни ривожлантиринг
Мен ўзимни тинчлантириб, юпатдим. ЗАБ. 131:2
1, 2. а) Кутилмаган ўзгариш бизга қандай таъсир қилиши мумкин? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.) б) Забурнинг 131- саносига кўра, ички хотиржамликни ҳис этишимизга нима ёрдам беради?
ЛЛОЙД ва Александра вазифаси ўзгарганини билишганида бошида хафа бўлишган. Ахир улар 25 йилдан зиёд вақт давомида Байтилда хизмат қилишган. Ллойд шундай деб бўлишди: «Байтил ва у ердаги вазифам менинг шахсиятимга айланган эди. Ўзгаришларнинг сабабини онгим билан тушунардим, аммо бир неча ҳафта ва ойлар давомида тез-тез тушкунликка тушиб қолардим. Бу ҳиссий зарба бўлган эди. Бир дақиқа хурсанд бўлсам, яна бир дақиқа хафаликни ҳис этардим».
2 Ҳаётимизда кутилмаган бурилишлар бўлганда, ўзгаришлар тушкунликка тушишимизга ва ҳиссан эзилишимизга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас. (Ҳик. 12:25) Ҳатто бу каби ўзгаришларни қабул қилиш қийин бўлиши мумкин. Хўш, бундай вазиятларда қай йўсин ўзимизни тинчлантириб, юпата оламиз? (Забур 131:1–3 ни ўқинг.) Келинг, Яҳованинг қадимги ва ҳозирги баъзи хизматчилари ўзгаришларга қарамай, ички хотиржамликни ҳис этгани борасидаги мисолларни кўриб чиқайлик.
«ХУДОНИНГ ТИНЧЛИГИ»НИ ҲИС ЭТИШ
3. Юсуф қандай вазиятга тушиб қолди?
3 Акалари Юсуфга ҳасад қилиб, уни қулликка сотиб юборишганда у тахминан 17 ёшда эди. Бундан олдин эса Юсуф отасининг арзандаси эди. (Ибт. 37:2–4, 23–28) У деярли 13 йил мобайнида суюкли отаси Ёқубдан узоқда, Мисрда қул бўлишига ва зиндонда ўтиришига тўғри келди. Юсуфга хафагарчиликларга берилмай, бағритош бўлиб қолмасликка нима ёрдам берган?
4. а) Юсуф зиндонда бўлганида диққатини нимага қаратган? б) Яҳова Юсуфнинг ибодатларига қай йўсин жавоб берган?
4 Юсуф зиндонда азоб чекканида, бутун диққатини Яҳованинг баракаларига қаратган. (Ибт. 39:21; Заб. 105:17–19) Юсуф ёшроқ бўлганида башоратли маъноларга эга бўлган тушларни кўргани ҳам у Яҳованинг назарида марҳамат топишига ишонч бахш этган бўлса керак. (Ибт. 37:5–11) Юсуф ичида бор барча хавотирларини бир неча маротаба Яҳовага тўкиб сочганга ўхшайди. (Заб. 145:18) Юсуфнинг сидқидилдан қилган ибодатларига жавобан Яҳова барча қийинчиликларда «у билан» эканини билдириб, ички хотиржамлик бахш этган. (Ҳавор. 7:9, 10) *
5. «Худонинг тинчлиги» маънавий мақсадлар сари интилиш истагимизга қандай таъсир қилади?
5 Оғир вазиятларга қарамай, биз ҳам биринчи навбатда «Худонинг тинчлиги» онгимизни ҳимоя қилаётганини ҳис этишимиз мумкин. (Филиппиликларга 4:6, 7 ни ўқинг.) Шундай экан, хавотирлар гирдобида қолганда Яҳовага юз бурсак, Унинг тинчлиги маънавий мақсадларга эришиш қароримизни мустаҳкамлайди ва таслим бўлиш ёқасида турганимизда бизни ҳимоя қилади. Келинг, буни тасдиқловчи бир нечта замонавий мисолни кўриб чиқайлик.
ЯҲОВАГА ЮЗ БУРИБ, ИЧКИ ХОТИРЖАМЛИКНИ ҲИС ЭТИНГ
6, 7. Аниқ нарсалар тўғрисида ибодат қилиш ички хотиржамликни ҳис қилишга қай йўсин ёрдам беради? Мисол келтиринг.
6 Риен ва Жулетта вақтинчалик махсус кашшофлик хизмати тугаганини билишганда қайғуга чўмишди. «Биз бу ҳақида Яҳовага ибодат қилдик»,— деб бўлишди Риен. «Шуни билар эдикки, бу ўзгариш Яҳовага таянаётганимизни кўрсатиш учун ўзгача имконият эди. Жамоатимиздаги кўплар ҳақиқатга энди келган. Шу боис, имон намоён этиш борасида аъло ўрнак кўрсата олишимиз учун Яҳовадан ёрдам сўраб, ибодат қилдик»,— деди у.
7 Яҳова уларнинг ибодатига қандай жавоб берди? Риен қуйидагича эслайди: «Ибодат қилишимиз билан, салбий туйғулар ва хавотирлар бизни тарк этарди. Худонинг тинчлиги қалбимизнию онгимизни ҳимоя қилаётган эди. Агар тўғри муносабатни ривожлантирсак, Яҳованинг хизматида буёғига ҳам фойда келтира олишимизни тушундик».
8–10. а) Худонинг руҳи хавотирларимиз билан курашишга қандай кўмаклаша олади? б) Маънавий нуқтаи назарни ривожлантиришга ҳаракат қилсак, Яҳова қай йўсин ёрдам бериши мумкин?
8 Худонинг руҳи тинчланишимизга ёрдам берибгина қолмай, диққатимизни маънавий мақсадларни кўздан қочирмасликка қўл келадиган оятларга қаратиши мумкин. (Юҳанно 14:26, 27 ни ўқинг.) Байтилда қарийб 25 йил давомида хизмат қилган Филип ва Мэрининг мисолини олайлик. Тўрт ой ичида икковининг ҳам онаси ҳаётдан кўз юмган, бир қариндоши ўлим ҳолатига тушиб қолган. Устига-устак, улар Мэрининг ақли заиф бўлиб қолган отасига ғамхўрлик қилиши зарур эди.
9 Филип шундай айтиб берди: «Мен яхши курашяпман деб ўйлаётган эдим-у, лекин нимадир етишмаётганди. «Қўриқчи минораси»нинг бир тадқиқ мақоласида Колосаликларга 1:11 га кўзим тушиб қолди. Тўғри, мен сабр-бардош қилаётган эдим, аммо тўлалигича эмас. “Қувонч ва сабр-тоқат билан охиригача дош беришим” керак эди. Бу оят қувончим вазиятимга эмас, балки Яҳованинг руҳи ҳаётимга таъсир қилаётганига боғлиқ эканини эслатди».
10 Филип ва Мэри вазиятга маънавий нуқтаи назар билан қарагани туфайли, Яҳова уларга турли йўллар билан барака берди. Байтилдан кетганидан кўп ўтмай, уларнинг иккови ҳафтада бир неча маротаба Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни истаган ва тезда маънан ўсган инсонларни топди. Ортга қараб Мэри қуйидагича деди: «Улар бизнинг қувончимиз эди. Гўёки Яҳова ҳаммаси яхши бўлади дегандай эди».
ЯҲОВА БАРАКА АТО ЭТИШИ УЧУН НИМАДИР ҚИЛИНГ
11, 12. а) Юсуф Яҳова унга барака бериши учун нима қилди? б) Юсуф сабр-тоқатли бўлгани учун қай йўсин мукофотланди?
11 Тўсатдан ўзгаришлар юз берганда келажак борасидаги ташвишлар бизни чулғаб олиши ҳеч гап эмас. Юсуф билан ҳам шундай бўлиши мумкин эди. Бироқ у ўз вазиятида қўлидан келганини қилиб, Яҳова унга барака ато этиши учун шунга мувофиқ ишлар қилган. Гарчи Юсуф озодликдан маҳрум этилган бўлса-да, Пўтифарнинг уйида хизмат қилганидек, зиндон бошлиғи унга топширган ҳар қандай вазифани бажариш учун тиришган. (Ибт. 39:21–23)
12 Бир куни Юсуфга олдин фиръавннинг саройида юқори мартабада хизмат қилган икки кишига ғамхўрлик қилиш топширилди. Юсуфнинг меҳрибонлигини кўриб, бу икки киши у билан ташвишларини бўлишди ва бир кеча олдин кўрган тушларини айтиб берди. (Ибт. 40:5–8) Юсуф бу суҳбат туфайли қувончли дақиқаларни ҳис этишини билмаган. Гарчанд Юсуф зиндонда яна икки йил ўтиришига тўғри келган бўлса-да, охири озод этилди ва ўша куннинг ўзидаёқ фиръавндан кейинги иккинчи одам бўлиб тайинланди. (Ибт. 41:1, 14–16, 39–41)
13. Вазиятимиз қандай бўлишидан қатъи назар, Яҳова бизга барака бериши учун нима қила оламиз?
13 Биз ҳам Юсуф сингари кўп нарсани ўзгартира олмайдиган ёки ўз ихтиёримизда бўлмаган вазиятларга тушишимиз мумкин. Лекин ўз вазиятимизда қўлдан келганини қилиш учун жон куйдириб сабрли бўлсак, Яҳова бизни мукофотлаши учун сабаб берган бўламиз. (Заб. 37:5) Тўғри, гоҳида «нима қилишимизни билмаслигимиз» мумкин, лекин ҳаворий Павлус айтганидай, «умидсиз қолдирилмаганмиз». (2 Кор. 4:8, изоҳ) Айниқса, хизматда фаол бўлсак, Павлуснинг сўзлари бизнинг вазиятимизда ҳам амалга ошади.
ХИЗМАТДА ФАОЛ БЎЛИШГА ИНТИЛИНГ
14–16. Вазияти ўзгарганига қарамай, қай йўсин Филип хизматда фаол бўлди?
14 Хушхабар воизи Филип вазияти ўзгарганига қарамай, хизматда фаол бўлиш борасида ажойиб ўрнак қолдирган. Қуддусда таъқиблар авжига чиққан эди ва бу Стефаннинг ўлимига олиб келди *. Ўшанда Филип ваъз қилиш шарафи пайдо бўлганидан хурсанд эди. (Ҳавор. 6:1–6) Аммо Масиҳнинг издошлари тарқаб кетганида, Филип бунга бефарқ бўла олмас эди. У ваъз қилиш мақсадида ўша пайтда хушхабар ҳали етиб бормаган улкан ҳудудга, Самарияга йўл олди. (Мат. 10:5; Ҳавор. 8:1, 5)
15 Филип Худонинг руҳи етаклаган ҳар қайси жойга боришга тайёр эди. Шу боис Яҳова хушхабар янги ҳудудларда тарқалиши учун ундан фойдаланган. Филип юзхотирчилик қилмагани самарияликларга далда берган. Чунки яҳудийлар уларни ёқтиришмас эди. Шуниси қизиқки, халойиқ уни «диққат билан» тинглаган. (Ҳавор. 8:6–8)
16 Кейин Худонинг руҳи Филипни ўзга халқ вакиллари яшаган иккита катта шаҳарга — Ашдод ва Кесарияга — етаклади. (Ҳавор. 8:39, 40) Самарияда тахминан 20 йил хизмат қилгач, Филипнинг вазияти яна ўзгарганга ўхшайди. Энди унинг оиласи бўлиб, бу ҳудудга жойлашиб олган эди. Вазияти ўзгарган бўлса-да, Филип хизматда фаол қолди. Натижада, Тангри Яҳова унга ва оиласига мўл-кўл барака ато этди. (Ҳавор. 21:8, 9)
17, 18. Хизматда фаол бўлиш вазиятлар ўзгарганда мувозанатли бўлишга қай йўсин ёрдам беради?
17 Тўла вақтли хизматда иштирок этган кўплар шуни тасдиқлаши мумкинки, вазият ўзгарган бўлса-да, хизматда фаол иштирок этиш мувозанатли бўлиб қолишга ёрдам беради. Жанубий Африкадан бўлган жуфтлик Осборн ва Полит Байтилдаги хизматини тугатганида, тез орада ярим ставкали иш ва яшаш учун жой топамиз деб ўйлаган эди. «Афсуски, ишни истаганимиздай тезда топа олмадик»,— деб бўлишди Осборн. Унинг рафиқаси Полит қуйидагича деди: «Биз уч ой давомида иш топа олмадик. Йиғиб қўйган пулимиз ҳам йўқ эди. Бу жуда қийин бўлган».
18 Бу қийин вазиятни енгиб ўтишга уларга нима ёрдам берган? Осборн шундай деб
тушунтирди: «Жамоат аъзолари билан ваъзгўйликда иштирок этиш ижобий нуқтаи назарни сақлашимизга анча қўл келди. Биз хавотирланиб ўтирмай, ваъзгўйлик ишига шўнғишга қарор қилдик ва бу бизга улкан қувонч келтирди. Биз ҳар хил иш изладик ва охири топдик».САБР ИЛА ЯҲОВАНИ КУТИНГ
19–21. а) Ички хотиржамликка эга бўлишимизга нима ёрдам беради? б) Янги вазиятларга мослашиш шахсан ҳар биримизга қандай фойда келтиради?
19 Мазкур мисоллардан кўрганимиздай, вазиятимизда қўлдан келганини қилиб, ишонч билан Яҳовани кутсак, ички хотиржамликка эга бўла оламиз. (Михо 7:7 ни ўқинг.) Шунингдек, янги вазиятларга мослашиб, кўп маънан фойда олганимизни ҳис этамиз. Юқорида тилга олинган Полит ўз вазиятидан келиб чиқиб қуйидагича деди: «Мени янги вазифага тайинлашгани иш чаппасига кетаётгандай туюлганда ҳам чинакамига Яҳовага таяниш нима эканини тушунишга ёрдам берди. У билан бўлган муносабатларим янада мустаҳкамланди».
20 Юқорида тилга олинган Мэри кекса отасига ғамхўрлик қилиш билан бирга кашшофлик хизматида ҳам иштирок этяпти. У шундай деди: «Хавотирга берилганда тўхтаб, ибодат қилишга ва сўнг ўзимни бемалол ҳис этишга ўргандим. Барчасини Яҳованинг қўлига топшириш мен ўрганган энг катта сабоқ бўлди ва бу менга келажакда ҳам ёрдам беради».
21 Мақоланинг бошида тилга олинган Ллойд ва Александра вазияти ўзгаргани туфайли уларнинг имони кутилмаган тарзда синалганини айтишди. Улар шунингдек қуйидаги фикрни билдирди: «Синовлар имонимиз ҳақиқийлигини ва у бизни қўллаб-қувватлаб, тасалли беришга қодир ёки қодир эмаслигини ошкор этади. Бизнинг шахсиятимиз янада яхшиланди».
22. Ўз вазиятимизда қўлдан келганини қилишга жон куйдирсак, нимада амин бўлишимиз мумкин?
22 Борди-ю, вазифа ўзгариши, соғлик муаммолари ёки оиладаги янги масъулиятлар туфайли ҳаётингизда кутилмаган ўзгариш юз берса, шунда амин бўлингки, Яҳова ўз вақтида сизга ғамхўрлик қилади ва ёрдам беради. (Иброн. 4:16; 1 Бутр. 5:6, 7) Шу билан бирга ўз вазиятингизда қўлингиздан келганини қилишга ҳаракат қилинг. Ибодат орқали самовий Отангизга яқинлашинг ва ўзингизни Унинг қўлларига топширишни ўрганинг. Бундай йўл тутсангиз, вазиятингиз ўзгарганига қарамай, ички хотиржамликка эриша оласиз.
^ абз. 4 Озод бўлганидан бир оз вақт ўтгач, Юсуф Тангри Яҳова унга ўғил бериб, оғриқли хотираларини унутишга кўмаклашганини тан олган. Юсуф: «Худо менинг барча қайғуларимни... унуттирди»,— деб тўнғич ўғлининг исмини Манаше қўйган. (Ибт. 41:51, изоҳ)
^ абз. 14 Ушбу сондаги «Биласизми?» номли мақолага қаранг.