42- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Тадқиқ ўтаётганларга сувга чўмишга қай йўсин ёрдам бера оласиз? (2- қисм)
Ўзингга ва қандай таълим бераётганингга ҳамиша диққатли бўл. 1 ТИМ. 4:16
77- ҚЎШИҚ Зулмат аро ярқираётган нур
БУ МАҚОЛАДА *
1. Шогирд тайёрлаш нажотбахш иш эканини қаердан биламиз?
ШОГИРД тайёрлаш нажотбахш ишдир! Буни қаердан биламиз? Матто 28:19, 20 да Исо қуйидагича амр берган: «Боринглар,.. шогирд тайёрланглар. Уларни... сувга чўмдиринглар». Сувга чўмиш қай даражада муҳим? Бу нажотга эришишни хоҳлаганлар учун талабдир. Сувга чўммоқчи бўлган киши абадий ҳаётга фақатгина Исо биз учун ўлиб, тирилгани туфайли эриша олиши мумкинлигига ишониши лозим. Шу боис, ҳаворий Бутрус имондошларига: «Сувга чўмиш... сизларни Исо Масиҳнинг тирилиши орқали қутқаради»,— деб айтган. (1 Бутр. 3:21) Ҳа, янги шогирд сувга чўмганида, абадий яшаш умидига эга бўлади.
2. Тимўтийга иккинчи мактуб 4:1, 2 га кўра, ваъзгўй сифатида биздан нима талаб қилинади?
2 Шогирд тайёрлаш учун таълим бериш маҳоратимизни оширишимиз лозим. (2 Тимўтийга 4:1, 2 ни ўқинг.) Нега деганда, Исо бизга шундай амр берган: «Боринглар,.. шогирд тайёрланглар... уларга ўргатинглар». Ҳаворий Павлус эса қуйидагича деган: «Бундай йўл тутаверсанг, ҳам ўзингни, ҳам сени тинглаётганларни қутқарасан». Шу сабабдан у: «Ўзингга ва қандай таълим бераётганингга ҳамиша диққатли бўл»,— деб айтган. (1 Тим. 4:16) Қолаверса, таълим бериш шогирд тайёрлаш билан боғлиқ бўлгани боис, таълимимиз энг аълоси бўлишини истаймиз.
3. Ушбу мақолада Муқаддас Китоб тадқиқларини ўтказиш борасида нималарни кўриб чиқамиз?
3 Дунё бўйлаб миллионлаб одамлар билан тадқиқ ўтяпмиз. Ўтган мақолада қай йўсин тадқиқ ўтаётганларнинг иложи борича кўпроғига Масиҳнинг сувга чўмган шогирдлари бўлишга
кўмаклашишимиз мумкинлиги ҳақида айтиб ўтилганди. Ушбу мақолада эса яна қайси бешта йўл орқали тадқиқ ўтаётганларга маънан ўсиб, сувга чўмишларига кўмаклаша олишимизни кўриб чиқамиз.МУҚАДДАС КИТОБ АСОСИДА ТАЪЛИМ БЕРИНГ
4. Нега таълим берувчи тадқиқ пайтида ўзини тута билиши даркор? (Изоҳга ҳам қаранг.)
4 Худонинг Каломидан таълим беришни яхши кўрамиз. Шунинг учун бизга ёқадиган нарсалар борасида узоқ гапириш васвасасига берилишимиз мумкин. «Қўриқчи минораси» тадқиқини, жамоат билан Муқаддас Китоб тадқиқини ёки Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказадиган киши ҳаддан ошиқ кўп гапирмаслиги даркор. Муқаддас Китоб асосида таълим бериш учун таълим берувчи ўзини тута билиши ҳамда муайян оят ёки мавзу борасидаги барча билганларини тушунтириб бермаслиги лозим *. (Юҳан. 16:12) Сувга чўмган пайтингиздаги билимлар билан ҳозир эга бўлган билимларингизни таққосланг. Эҳтимол, ўшанда бошланғич таълимотларнигина тушунгандирсиз. (Иброн. 6:1) Ҳозирда билиб олганларингизни ўрганиш учун сизга йиллар керак бўлган. Шу туфайли эндигина тадқиқни бошлаган кишига барча нарсани бирдан ўргатишга ҳаракат қилманг.
5. а) 1 Салоникаликларга 2:13 га кўра, тадқиқ ўтаётган киши нимани тушуниб олишини истаймиз? б) Қай йўсин тадқиқ ўтаётган кишини билиб олаётганлари тўғрисида айтиб беришга ундашимиз мумкин?
5 Тадқиқ ўтаётган киши олаётган билимлари илоҳий илҳом остида ёзилган Худонинг Каломидан эканини тушунишини истаймиз. (1 Салоникаликларга 2:13 ни ўқинг.) Бунга қандай эришишимиз мумкин? Тадқиқ ўтаётган кишини билиб олаётганлари тўғрисида айтиб беришга унданг. Доимо оятларни тушунтиришнинг ўрнига, ундан баъзи оятларни сизга тушунтириб беришини сўранг. Худонинг Каломидаги сўзлар шахсан унга қандай тегишли эканини тушунишига кўмаклашинг. Ўқиётган оятлари борасида қандай фикрда эканини ва унга қандай таъсир қилганини тушуниш учун унга саволлар беринг. (Луқо 10:25–28) Масалан, ундан шундай деб сўранг: «Бу оят сизга Яҳованинг қайси фазилатини очиб берди? Муқаддас Китобдаги бу ҳақиқатдан қандай фойда олишингиз мумкин? Ҳозир билиб олганларингиз борасида қандай фикрдасиз?» (Ҳик. 20:5) Энг муҳими тадқиқ ўтаётган киши қанча кўп нарсани билиши эмас, балки ўрганганларини қанчалик севиши ҳамда уларга амал қилишидир.
6. Тадқиққа тажрибали ваъзгўйларни таклиф қилиш қандай самаралар келтириши мумкин?
6 Тадқиқ ўтказиш учун таълим беришда тажрибали ваъзгўйларни таклиф этасизми? Агар таклиф қилсангиз, улардан тадқиқни қандай ўтказганингизни ҳамда Муқаддас Ҳаворийлар 18:24–26 ни солиштиринг.) Кейин тажрибали ваъзгўйдан тадқиқ ўтаётган киши ўрганаётганини қанчалик тушунаётганини сўранг. Шунингдек, бир ёки бир неча ҳафтага бошқа ерга борсангиз, ушбу ваъзгўйдан тадқиқ ўтказиб туришини сўранг. Шунда тадқиқ мунтазам ўтказиб турилади ва тадқиқ ўтаётган кишига тадқиқнинг муҳим эканини кўрсатасиз. Асло бу «менинг тадқиқим» ва «буни мендан бошқа ҳеч ким ўтказмаслиги керак», деб ўйламанг. Ахир сиз у учун энг яхшисини, яъни тадқиқ ўтаётган киши ҳақиқат тўғрисида кўпроқ билим олишда давом этишини хоҳлайсиз-ку.
Китобдан қандай фойдаланганингизни сўрашингиз мумкин. Таълим бериш маҳоратингизни оширишни истасангиз, камтар бўлинг. (ЖЎШҚИНЛИК ВА ИШОНЧ БИЛАН ТАЪЛИМ БЕРИНГ
7. Тадқиқ ўтаётган кишига ўрганаётган нарсалари қандай қилиб завқ келтириши мумкин?
7 Тадқиқ ўтаётган киши жўшқинлигингизни ҳамда Муқаддас Китобдаги ҳақиқатларга бўлган ишончингизни кўриши лозим. (1 Салон. 1:5) Шунда, ҳойнаҳой, ўрганаётган нарсалари унга завқ келтиради. Ўринли бўлса, Муқаддас Китоб принциплари шахсан сизга қандай ёрдам бергани ҳақида у билан бўлишинг. Натижада у ердаги амалий маслаҳатлар у учун ҳам фойдали эканини тушуниб етади.
8. Тадқиқ ўтаётган кишига яна қандай ёрдам беришингиз мумкин ва нега бундай қилмоқчисиз?
8 Тадқиқ пайтида ўрганаётган кишиникига ўхшаш қийинчиликларга дуч келган ҳамда уларни енгиб ўтган имондошларнинг ҳаётий мисолларини айтиб беринг. Жамоатингиздан бирон-бир имондошингизнинг ҳаётий мисоли ўрганаётган кишига фойдали бўлади, деб ҳисобласангиз уни тадқиққа таклиф этинг. Ё бўлмаса jw.org сайтидаги «Муқаддас Китоб ҳаётни ўзгартиради» * номли туркумдан далдали мисолларни топишингиз мумкин. Бу каби мақолалар ва видеолар тадқиқ ўтаётган кишига Муқаддас Китоб принципларини ҳаётида қўллаш оқилона эканини тушунишга кўмаклашади.
9. Қай йўсин тадқиқ ўтаётган кишини билиб олаётганларини оиласи ва дўстлари билан бўлишишга ундай оласиз?
9 Тадқиқ ўтаётган киши оила қурган бўлса, турмуш ўртоғи ҳам тадқиқ ўтяптими? Ўтмаётган бўлса, уни ҳам таклиф қилинг. Тадқиқ ўтаётган кишини билиб олаётганларини оиласи ва дўстлари билан бўлишишга унданг. (Юҳан. 1:40–45) Қандай қилиб? Қуйидагича сўрасангиз бўлади: «Бу фикрни оила аъзоларингизга қандай тушунтириб берардингиз? Ёки дўстингизга буни тасдиқлаш учун қайси оятдан фойдаланардингиз?» Шундай йўл тутиб, тадқиқ ўтаётган кишини ваъзгўйликка тайёрлаб борасиз. Талабларга мос келганида эса у сувга чўммаган ваъзгўй сифатида хизмат қилишни бошлай олади. Ундан Муқаддас Китоб тадқиқини ўтишни истайдиган кишини билиш-билмаслиги ҳақида сўрашингиз мумкин. Бундай таниши борлигини айтса, у билан шу ондаёқ боғланиб тадқиқ ўтишни таклиф қилинг. Унга «Муқаддас Китоб тадқиқи қандай ўтказилади?» * номли видеони кўрсатинг.
ТАДҚИҚ ЎТАЁТГАН КИШИНИ ЖАМОАТДАН ДЎСТ ОРТТИРИШГА УНДАНГ
10. Салоникаликларга биринчи мактуб 2:7, 8 га биноан, тадқиқ ўтказувчилар Павлуснинг мисолига қай йўсин тақлид қила олади?
10 Тадқиқ ўтказувчилар Каломни ўрганаётганларга самимийлик ила шахсий қизиқиш кўрсатишлари керак. Шунингдек, уларни бўлғуси биродару опа-сингиллар сифатида кўринг. (1 Салоникаликларга 2:7, 8 ни ўқинг.) Дунёдаги дўстлари билан алоқани узиш ҳамда Яҳовага хизмат қилиш учун керакли барча ўзгаришларни қилиш улар учун осон эмас. Уларга жамоатдан чин дўстларни топишга кўмаклашишимиз лозим. Нафақат тадқиқ пайтида, балки бошқа пайтларда ҳам тадқиқ ўтаётган киши билан бирга вақт ўтказиб дўстликни намоён этинг. Ташрифлар орасида қисқа вақтга хабар олиб ёки қўнғироқ қилиб, СМС жўнатиб унга чиндан ҳам ғамхўрлик қилаётганингизни кўрсатасиз.
11. Тадқиқ ўтаётганлар жамоатдан кимларни топишларини истаймиз ва нега?
11 Халқ орасида қуйидагича мақол бор: «Битта болага еттита маҳалла ота-она». Биз эса: «Битта тадқиқ ўтувчига бутун жамоат ота-она»,— десак бўлади. Шундай экан, тадқиқ ўтказишда самарали бўлганлар Каломни ўрганаётганларни жамоатда уларга яхши таъсир қиладиган имондошлар билан таништиради. Шунда улар ҳам маънан, ҳам ҳиссан қўллаб-қувватлайдиган Худонинг халқи билан мулоқот қилишдан завқ олишади. Биз тадқиқ ўтаётганларнинг ҳар бири маънавий оиламизнинг ҳамда жамоатнинг бир қисми эканини ҳис этишларини истаймиз. Тадқиқ ўтувчи севувчи биродару опа-сингилларимиздан иборат оиламизга яқин бўлишини хоҳлаймиз. Бу туфайли Яҳовани севишга ёрдам бера олмайдиган одамлар билан яқин муносабатларни узиш у учун осонроқ кечади. (Ҳик. 13:20) Тадқиқ ўтаётган кишининг яқинлари у билан бошқа мулоқот қилмай қўйса, у Яҳованинг ташкилотидан чин дўстларни топа олишини билади. (Марк 10:29, 30; 1 Бутр. 4:4)
БАҒИШЛАНИШ ВА СУВГА ЧЎМИШ МАҚСАДЛАРИГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ
12. Нима учун тадқиқ ўтаётган киши билан бағишланиш ва сувга чўмиш ҳақида гаплашиб туришимиз лозим?
12 Киши ҳаётини Яҳовага бағишлаши ва сувга чўмиши қанчалик муҳим экани ҳақида
тадқиқ ўтаётган кишига тез-тез айтиб туринг. Тадқиқ ўтказишимиздан мақсад кишига Яҳовага хизмат қилиб, сувга чўмишига кўмаклашишдир. Бир неча ой давомида мунтазам тадқиқ ўтгач, айниқса, жамоат учрашувларига қатнашишни бошлагандан кейин, Каломни ўрганаётган киши тадқиқ ўтказаётганимиздан мақсад Яҳованинг Шоҳиди бўлиб, Унга хизмат қилишига ёрдамлашиш эканини тушуниши лозим.13. Тадқиқ ўтаётган киши маънан ўсиб, сувга чўмиш учун қандай қадамлар қўйиши лозим?
13 Тадқиқ ўтаётган самимий киши сувга чўмиш мақсадига қуйидаги қадамларни қўйиш орқали эриша олади. Аввало, Яҳовани таниб-билиши, Уни севиши ҳамда ишониши керак. (Юҳан. 3:16; 17:3) Шунда у Яҳова ҳамда биродару опа-сингиллар билан дўстлашади. (Иброн. 10:24, 25; Ёқб. 4:8) Ва ниҳоят тадқиқ ўтаётган киши ёмон ишларидан воз кечиб, гуноҳларидан тавба қилади. (Ҳавор. 3:19) Бу орада унинг имони ҳақиқатни бошқалар билан бўлишишга ундайди. (2 Кор. 4:13) Сўнг у ўзини Яҳовага бағишлаб, бунинг рамзи сифатида сувга чўмади. (1 Бутр. 3:21; 4:2) Бу барча учун жуда қувонарли кун бўлади! Тадқиқ ўтаётган киши бу мақсад сари қадам қўяр экан, самимий мақтовларни канда қилманг ҳамда бундай йўл тутишда давом этишига унданг.
КАЛОМНИ ЎРГАНАЁТГАН КИШИ МАЪНАН ЎСАЁТГАНИНИ ВАҚТИ-ВАҚТИ БИЛАН БАҲОЛАБ ТУРИНГ
14. Қай йўсин тадқиқ ўтказувчи Каломни ўрганаётган кишининг маънан ўсаётганини баҳолай олади?
14 Тадқиқ ўтаётган кишига маънан ўсиб, ўзини Худога бағишлашига ва сувга чўмишига ёрдам берар эканмиз, сабр-тоқатли бўлишимиз керак. Аммо шу билан бирга Тангри Яҳовага хизмат қилиш истаги бор-йўқлигини аниқлашимиз лозим. Тадқиқ ўтаётган киши Исонинг амрларига бўйсунишга ҳаракат қилаётганини кўрсатувчи белгиларни кўряпсизми? Ёки у Муқаддас Китобдаги қизиқ нарсаларнигина ўрганишни истайдими?
15. Тадқиқ ўтаётган киши сувга чўмишга тайёр экани нималардан кўринади?
15 Тадқиқ ўтаётган киши маънан ўсаётганини мунтазам таҳлил қилинг. Масалан, у ҳис-туйғуларини Яҳова билан бўлишяптими? Унга ибодат қиляптими? (Заб. 116:1, 2) Муқаддас Китобни ўқиш унга ёқадими? (Заб. 119:97) Йиғилишларга мунтазам қатнаяптими? (Заб. 22:22) Ҳаётида қилаётган ўзгаришлардан у ўрганаётган нарсаларини амалда қўллаётгани кўриняптими? (Заб. 119:112) Билиб олаётганларини оиласи ва дўстлари билан бўлишишни бошладими? (Заб. 9:1) Энг муҳими у Яҳованинг Шоҳиди бўлишни хоҳлайдими? (Заб. 40:8) Агар тадқиқ ўтаётган киши бу қадамларнинг ҳеч бирини қўймаган бўлса, хушмуомалалик ила сабабини аниқлагач, бу борада у билан меҳр ила, аммо очиқчасига гаплашиб олинг *.
16. Тадқиқни қачон тўхтатса бўлади?
16 Вақти-вақти билан тадқиқни давом эттиришим керакми, деб ўзингизга қуйидаги саволларни беринг: «Каломни ўрганаётган киши тадқиққа тайёргарлик кўряптими? Йиғилишларга боришни истайдими? Ёмон одатларидан қутулдими? У сохта диндан воз кечдими?» Ушбу саволларга жавоб «йўқ» бўлса, у билан тадқиқни давом эттириш сувга тушишни истамайдиган кишига сузиш машқларини ўргатиш билан баробардир. Тадқиқ ўтаётган киши билиб олаётганларини умуман қадрламаса ҳамда ўзгаришлар қилишни хоҳламаса, бундай тадқиқни давом эттириш ўринли бўлармиди?
17. Тимўтийга биринчи мактуб 4:16 га кўра, барча тадқиқ ўтказувчилар нима қилишлари даркор?
17 Шогирд тайёрлаш масъулиятига жиддий қараймиз ҳамда тадқиқ ўтаётган кишилар маънан ўсиб, сувга чўмишларига кўмаклашишни истаймиз. Шу боис, жўшқинлик ҳамда ишонч билан Муқаддас Китобга асосланиб таълим берамиз. Тадқиқ ўтаётганларни жамоатдан дўст орттиришга ундаймиз. Шунингдек, бағишланиш ҳамда сувга чўмиш мақсадига урғу бериб, вақти-вақти билан тадқиқ ўтаётган кишининг маънавийлигини баҳолаб турамиз. (« Тадқиқ ўтаётганларга сувга чўмишга қандай ёрдам бера оласиз?» номли 13- саҳифадаги рамкага қаранг.) Нажот бахш этадиган ишда қатнаша олаётганимиздан бахтиёрмиз! Келинг, Муқаддас Китобни тадқиқ қилаётганларга маънан ўсиб, сувга чўмишларига ёрдам бериш учун жон куйдиришда давом этайлик.
79- ҚЎШИҚ Пок қалбга собит қолишни ўргатайлик
^ абз. 5 Муқаддас Китоб тадқиқини ўтказиш Яҳовадан ўзгача ҳадядир. Чунки одамларга Яҳова истагандай фикр юритишга, ҳис этишга ё бўлмасам ҳаракат қилишга кўмаклаша оламиз. Мазкур мақолада қай йўсин таълим бериш маҳоратимизни ошириш мумкинлигини чуқурроқ кўриб чиқамиз.
^ абз. 4 «Ҳаёт тарзимиз ва хизматимиз» 2016 йил сентябрь сонидаги «Муқаддас Китоб тадқиқи пайтида бу тузоқлардан қочинг» номли мақолага қаранг.
^ абз. 8 БИЗ ҲАҚИМИЗДА > ҲИКОЯЛАР сарлавҳасига қаранг.
^ абз. 9 jw.org сайтидаги КУТУБХОНА > ВИДЕОЛАР > ЙИҒИЛИШЛАРИМИЗ ВА ХИЗМАТИМИЗ > ХИЗМАТ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ВИДЕОЛАР сарлавҳаси остига қаранг.
^ абз. 15 «Қўриқчи минораси»нинг 2020 йил март сонидаги «Яҳовага бўлган севги ва миннатдорчилик сизни сувга чўмишга ундайди» ва «Сиз сувга чўмишга тайёрмисиз?» номли мақолаларга қаранг.
^ абз. 77 РАСМГА ШАРҲ. Тадқиқдан кейин тажрибали опамиз тадқиқ ўтказувчига қандай қилиб тадқиқ пайтида ҳаддан ортиқ кўп гапирмаслик кераклигини тушунтиряпти.
^ абз. 79 РАСМГА ШАРҲ. Тадқиқ пайтида қизиқувчи қай йўсин яхши хотин бўлиш мумкинлигини ўрганяпти. Бироз вақтдан кейин ўрганганларини эри билан бўлишяпти.
^ абз. 81 РАСМГА ШАРҲ. Қизиқувчи ва эри Йиғилиш залида имондошлар билан танишишди. Улардан бирининг уйида мириқиб суҳбатлашишяпти.