«Бахтиёр Тангрига» хизмат қилаётганлар бахтлидир
Худоси Яҳова бўлган халқ саодатлидир! ЗАБ. 144:15
1. Нега Яҳованинг Шоҳидлари бахтиёр халқ? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қаранг.)
ЯҲОВАНИНГ ШОҲИДЛАРИ бахтиёр халқ экани шубҳасиз! Уларнинг йиғилиш, анжуман ва ўтиришларида ўзаро суҳбатлашиб, қувонишаётгани эшитилиб туради. Қизиқ, улар нима сабабли бахтиёр? Бунинг асосий сабаби, улар «бахтиёр Тангри» Яҳовани таниб-билишади, Унга хизмат қилишади ва Ундан ибрат олишга интилишади. (1 Тим. 1:11; Заб. 16:11) Тангри бахт Манбаи экан, бахтиёр бўлишимизни хоҳлайди ва бунинг учун талайгина имкониятлар беряпти. (Қонун. 12:7; Воиз 3:12, 13)
2, 3. а) Бахт ўзи нима? б) Нега бахтиёр бўлиш осон бўлмаслиги мумкин?
2 Хўш, шахсан сиз ҳақингизда нима деса бўлади? Сиз бахтлимисиз? Янада бахтиёр бўла оласизми? Бахт ҳақида шундай деса бўлади: «Бу, нисбатан доимий равишда ҳаётда мамнунликни ҳис этиш билан тавсифланган фаровонлик ҳолати бўлиб, қаноат қилишдан тортиб чуқур хурсандчилик каби турли туйғуларни ўз ичига олади. Шунингдек, бу туйғулар асло тугамаслигини исташни ҳам англатади». Муқаддас Китобга биноан, ҳақиқий бахтни Яҳова барака ато этган инсон ҳис
этади. Бироқ ҳозирги кунда бахтиёр бўлиш осон эмас. Нима учун?3 Гап шундаки, қийин вазиятлар, масалан, яқинимизнинг ҳаётдан кўз юмиши, жамоатдан четлатилиши ёки ажралиш ёхуд ишсиз қолиш қувончдан маҳрум қилиши мумкин. Уйдаги жанжаллару тинчликнинг йўқолиши бахтимизга рахна солади. Ҳамкасб ёки синфдошларнинг масхаралари, таъқиблар ёки ҳибсга олиниш бахтиёрликка путур етказади. Соғликнинг заифлашиши, сурункали касалликлар ёки депрессия ҳам бахтсиз қилади. Нима бўлганда ҳам, «бахтиёр ва ягона Ҳукмдор» Исо Масиҳ одамларга тасалли ва бахт келтиришдан завқ олади. (1 Тим. 6:15; Мат. 11:28–30) Тоғдаги ваъзида Исо бахтимизга бахт қўшадиган бир нечта фазилатни айтиб ўтган. Улар Шайтон дунёсидаги қийинчиликларга қарамай бахтиёр бўлишимизга ҳисса қўшади.
МАЪНАН КУЧЛИ БЎЛИШ БАХТ ПОЙДЕВОРИ
4, 5. Қандай қилиб янада бахтли бўлишимиз мумкин?
4 Исо биринчи навбатда қуйидаги муҳим фикрни таъкидлаган: «Маънавий нарсаларга чанқоқ бўлганлар бахтлидир, чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир». (Мат. 5:3) Маънавий нарсаларга чанқоқ эканимизни қандай кўрсата оламиз? Буни маънавий озуқани қабул қилиш, маънавий ишларни қадрлаш ва бахтиёр Тангрига топинишни биринчи ўринга қўйиш орқали кўрсатган бўламиз. Шундай йўл тутсак бахтимизга бахт қўшилади. Қолаверса, Аллоҳнинг ваъдалари амалга ошишига кўпроқ ишонамиз. Худонинг Каломи ҳақ топинувчиларга тақдим этаётган «муборак умид» туфайли далда оламиз. (Титус. 2:13)
5 Чексиз бахтиёрликни топиш учун Яҳова билан яқин муносабатларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Ҳаворий Павлус илоҳий илҳом остида: «Раббимиз [Яҳова] билан бирликда бўлиб ҳамиша қувонинглар. Яна бир бор айтаман, қувонинглар!» — деб ёзган. (Филип. 4:4) Бундай бебаҳо муносабатлар бўлишини истасак, илоҳий доноликка эга бўлишимиз лозим. Худонинг Каломида шундай дейилган: «Доноликка эришган, ақл-идрокка эга бўлган инсон бахтлидир. Унга эга бўлганлар учун у ҳаёт дарахтидир. Унга маҳкам тирмашганлар бахтли деб аталади». (Ҳик. 3:13, 18)
6. Абадулабад бахтиёр бўлишнинг сири нимада?
6 Лекин чексиз бахтиёрликни ҳис этиш учун Худонинг Каломини шунчаки ўқишнинг ўзи етарли эмас, ундан олаётган билимларга амал қилиш ўта муҳим. Бу борада Исо: «Булардан хабардор экансиз, уларга риоя қилсангиз, бахтиёр бўласиз»,— деб айтган. (Юҳан. 13:17; Ёқуб 1:25 ни ўқинг.) Бу маънавий эҳтиёжларимизни қондиришнинг ва абадулабад бахтиёр бўлишнинг сиридир. Аммо бахтимизга рахна солаётган шу қадар кўп нарса бор экан, қанақасига бахтли бўла оламиз? Келинг, Исо Тоғдаги ваъзида айтган фикрларни бирма-бир кўриб чиқайлик.
БАХТИЁРЛИККА ЕТАКЛАЙДИГАН ФАЗИЛАТЛАР
7. Қандай қилиб қайғу-алам чекаётганлар бахтли бўла олади?
7 «Қайғу-алам чекаётганлар бахтлидир, зеро уларга тасалли берилади». (Мат. 5:4) Кимдир: «Қандай қилиб қайғу-алам чекаётганлар бахтли бўла олади?» — деб сўрар. Исо ҳар қандай сабаб дастидан қайғу-алам чекаётган ҳаммани назарда тутмаган. Ҳатто ёвуз одамлар ҳам ушбу «ниҳоятда оғир вақтлар»га хос бўлган қийинчиликлардан азоб чекмоқда. (2 Тим. 3:1) Нуқул ўз ташвишларини ўйлайдиган кишилар Яҳовага яқинлаша олмайди. Ҳа, бу уларни бахтга етакламайди. Эҳтимол, Исо маънавий нарсаларга чанқоқ ва қайғу-аламнинг сабаби маънавий ташналик эканини тан олаётган одамларни назарда тутгандир. Улар гуноҳкор эканини ва қийинчиликлари номукаммаллик оқибатида юзага келганини тан олишади. Яҳова қайғу-алам чекаётган бундай одамларга эътибор қаратиб, маънавий жиҳатдан тасалли ҳамда барака бериб, бахт ва ҳаёт ато этади. (Ҳизқиё 5:11; 9:4 ни ўқинг.)
8. Мулойим кишилар қай йўсин бахтли бўла олади? Тушунтиринг.
8 «Мулойим кишилар бахтлидир, чунки улар ер юзига эга бўлишади». (Мат. 5:5) Қай йўсин мулойим кишилар бахтли бўла олади? Ҳақиқат борасида аниқ билимга эга бўлган инсонлар ҳаётига ўзгаришлар киритган. Қачонлардир улар қўпол, жанжалкаш ва жаҳлдор бўлгандир. Бироқ ҳозир улар «янги ўзликни кийиб олиб», «меҳр-шафқат, меҳрибонлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқат каби ёқимли фазилатларни» намоён этмоқда. (Колос. 3:9–12) Натижада улар тинчликка, меҳр ва бахтга тўла ҳаёт кечирмоқда. Келажакда эса, Худонинг Каломидаги ваъдаларга кўра, улар «ер юзига эга бўлишади». (Заб. 37:8–10, 29)
9. а) Қайси маънода «мулойим кишилар... ер юзига эга бўлишади»? б) Нима сабабдан «адолатга очу чанқоқлар» бахтли деб айтилган?
9 Қайси маънода «мулойим кишилар... ер юзига эга бўлишади»? Масиҳнинг мойланган шогирдлари ер юзи устидан шоҳлик ва руҳонийлик қилганда унга эгалик қилишади. (Ваҳ. 20:6) Осмонда яшаш умиди бўлмаган миллионлаб кишилар эса ер юзида мукаммаллик, тинчлик ва бахтиёрликда абадий яшаш шарафига мушарраф бўлиб ер юзига эга бўлишади. Улар «адолатга очу чанқоқ» бўлгани учун бахтли деб айтилган. (Мат. 5:6) Уларнинг маънавий эҳтиёжи ва адолатга бўлган чанқоғи янги дунёда бутунлайин қондирилади. (2 Бутр. 3:13) Худо ёвузликни буткул йўқ қилганида, қонунсизлик ва адолатсизлик одил кишиларнинг қувончига асло рахна солмайди. (Заб. 37:17)
10. Раҳмдил бўлиш нимани англатади?
10 «Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, сабаби уларга раҳм-шафқат кўрсатилади». (Мат. 5:7) Раҳмдилликни ифодаловчи ибронийча сўз «илиқ ва нозик ҳис-туйғуларни туймоқ,.. ҳамдард бўлмоқ» деган маъноларни беради. Шу сингари, раҳмдилликни билдирувчи юнонча сўз кимгадир ҳамдард бўлишни англатади. Аммо раҳмдиллик шунчаки нозик ҳис-туйғулардан кўпроқ нарсани билдиради. Муқаддас Китобга кўра, мазкур сўз инсонга ачинаётганимизни фаол тарзда кўрсатиш ва раҳм-шафқат ила йўл тутишни ўз ичига олади.
11. Самариялик кишининг мисолидан раҳмдиллик борасида нимани ўрганяпмиз?
11 Луқо 10:30–37 ни ўқинг. Исонинг самариялик киши ҳақидаги мисоли раҳмдилликни кўрсатиш нимани англатишини яққол намоён этмоқда. Чин дилдан ҳамдардлик ва раҳм-шафқат кўрсатиб ўша самариялик киши азоб чекаётган одамга ёрдам бериш учун ҳаракат қилган. Бу мисолни келтиргач, Исо: «Боринг, сиз ҳам шундай йўл тутинг»,— деб айтган. Шу боис, ўзингиздан қуйидагича сўранг: «Мен ҳам шундай йўл тутяпманми? Раҳмдил самариялик киши қилган ишни қиляпманми? Қийналаётганларга ёрдам бериш учун раҳмдиллик ва меҳрибонликни янада фаол тарзда кўрсата оламанми? Масалан, ёши улуғ имондошларимга, беваларга ёки ота-онаси Яҳовага хизмат қилмайдиган болаларга амалий ёрдам таклиф қила оламанми? “Руҳи тушганларга тасалли беришда” ташаббус кўрсата оламанми?» (1 Салон. 5:14; Ёқб. 1:27)
12. Қандай қилиб раҳмдил бўлиш бахтиёрликка элтади?
Ҳавор. 20:35; Ибронийларга 13:16 ни ўқинг.) Бечорага ёрдам қўлини чўзган киши борасида шоҳ Довуд шундай деган: «Яҳова уни ҳимоя қилиб, жонини омон сақлайди. У ер юзида бахтли инсон дея аталади». (Заб. 41:1, 2) Бошқаларга нисбатан раҳмдиллик кўрсатсак, Яҳова ҳам бизга раҳмдил бўлишига йўл очамиз ва бунинг натижасида, мангу бахтиёрликка эришамиз. (Ёқб. 2:13)
12 Хўш, раҳмдил бўлиш қай йўсин бахтиёрлигимизга таъсир қилади? Бошқаларга нисбатан раҳмдил бўлсак, беришнинг бахтиёрлигини ҳис этамиз. Боз устига, Яҳовани хурсанд қилаётганимизни биламиз. (НЕГА «ПОКДИЛ БЎЛГАНЛАР» БАХТЛИ?
13, 14. Покдил бўлиш ва бахтиёрлик ўртасида қандай боғлиқлик бор?
13 «Покдил бўлганлар бахтлидир, негаки улар Худони кўришади»,— деб айтган Исо. (Мат. 5:8) Покдил бўлиш учун қалбимиз ва ниятимиз тоза бўлиши зарур. Яҳовага бўлган топинишимизда маънан мустаҳкам қолиш учун фикрларимиз тоза бўлиши муҳим. (2 Коринфликларга 4:2 ни ўқинг; 1 Тим. 1:5)
14 Покдил бўлганлар Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлади. Тангри улар ҳақида: «Кийимларини ювганлар бахтлидир»,— деб айтган. (Ваҳ. 22:14) Қизиқ, «кийимларини ювганлар» нима дегани? Мойланган масиҳийлар учун «кийимларини ювган» ибораси улар Яҳованинг назарида пок ва самодаги ҳаётдан завқ олиб яшаш учун ўлмасликка эришишни англатади. Ер юзида абадий яшашга умидвор бўлган улкан оломон эса Тангрининг одил дўстлари бўлишдан хурсандчилик топади. Улар ҳатто ҳозир «кийимларини Қўзининг қонида ювиб оқартиряптилар». (Ваҳ. 7:9, 13, 14)
15, 16. Қанақасига покдиллар «Худони кўришади»?
15 «[Худони] кўрган ҳеч бир одам тирик қолмайди» деб айтилган бўлса, қанақасига покдиллар «Худони кўришади»? (Чиқ. 33:20) «Кўриш» деб ўгирилган юнонча сўз «онг билан кўриш, ҳис этиш, билиш» деган маъноларни англатади. Худони чинакамига таниб-билганлар, Унинг фазилатларини қадрлаб, Уни қалб кўзлари билан кўришади. (Эфес. 1:18) Исо Тангрининг шахсиятини мукаммал тарзда акс этган. Шунинг учун ҳам у: «Мени кўрган, Отамни ҳам кўрган бўлади»,— деб айта олган. (Юҳан. 14:7–9)
16 Худонинг фазилатларини таниб-билишдан ташқари, ҳақ топинувчилар Худо уларнинг манфаатини кўзлашини тушуниб Уни «кўришади». (Аюб 42:5) Боз устига, улар покликни сақлаб содиқ қолаётган хизматчиларига Яҳова қандай баракалар ёғдирганини «кўришади». Албатта, тирилган мойланганлар самовий мукофотини олганида Яҳовани том маънода кўришади. (1 Юҳан. 3:2)
ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ҚАРАМАЙ БАХТИЁР БЎЛИШ
17. Бахтиёр бўлишда тинчлик қандай аҳамиятга эга?
17 Исо давом этиб: «Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир»,— деган. (Мат. 5:9) Тинчлик ўрнатишда ташаббус кўрсатадиган кишилар бахтли бўлиш учун асосли сабабга эга. Ёқуб: «Адолат ҳосилини берадиган уруғ тинчлик ўрнатувчилар учун тинчлик бор жойда сепилади»,— деб ёзган эди. (Ёқб. 3:18) Жамоатда ёки оилада ким биландир муносабатларимиз таранг бўлса, Яҳовадан тинчлик ўрнатишимизга ёрдам беришини сўраб ёлворишимиз мумкин. Шунда, Яҳованинг муқаддас руҳи, одиллиги ва бахтиёрлиги устувор бўла олади. Исо: «Агар назрингизни қурбонгоҳга олиб келганингизда, биродарингиз сиздан хафа экани ёдингизга тушиб қолса, назрингизни қурбонгоҳ олдида қолдиринг-да, аввалига бориб биродарингиз билан ярашинг. Шундан сўнг келиб, назрингизни бахшида этинг»,— деб айтганида, у тинчлик ўрнатишда ташаббускор бўлиш муҳим эканига урғу берган. (Мат. 5:23, 24)
18, 19. Нега ҳатто қувғунларда ҳам масиҳийлар қувонишади?
18 «Мен учун одамлар сизларни ҳақоратлаб, қувғун қилишса, сизлар ҳақда ёлғон ва ҳар қандай ярамас сўзларни айтишса, бахтлисизлар». Исо нимани назарда тутган? У давом этиб шундай деган: «Шод-хуррам бўлинглар, зеро осмондаги мукофотингиз буюкдир. Ахир сизлардан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам шундай қувғун қилинишган-ку». (Мат. 5:11, 12) Ҳаворийларни дўппослаб, ваъз қилишни ман этишганда, улар «Олий Кенгашдан суюниб чиқиб кетишган». Аниқки, улар дўппосланганидан завқ олмаган. Аксинча, ҳаворийлар «Исонинг исми учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб» суюнишган. (Ҳавор. 5:41)
19 Бугунги кунда ҳам Яҳованинг хизматчилари Исонинг исми учун азоб чекишса ёки оғир синовларга дуч келишса, қувонч ила сабр-бардош қилишади. (Ёқуб 1:2–4 ни ўқинг.) Ҳаворийлар каби биз ҳам азоб чекканимиздан завқ олмаймиз. Лекин синовлар пайтида бенуқсонликни сақласак, Яҳова сабр-бардошли бўлишимизга куч беради. Масалан, 1944 йили августда тоталитар режимнинг ҳокимияти Хенрик Дорник ва унинг укасини концлагерга ташлайди. Аммо қарши чиққанлар кейин қуйидагича тан олишди: «Уларни фикридан қайтариб бўлмайди. Улар қийноқлардан завқ оляпти». Биродар Дорник шундай деб бўлишди: «Мени қийнашларини истамагандим. Лекин қадр-қимматимни билиб Яҳовага садоқатни сақлаганим ва жасорат намоён этганим менга қувонч келтирди... Тинмай ибодат қилганим туфайли Яҳовага яқинроқ бўлдим ва У ишончли Ёрдамчи эканини кўрсатди».
20. Нега «бахтиёр Тангрига» хизмат қилишдан бахтиёрмиз?
20 «Бахтиёр Тангримиз» биздан мамнун бўлса, қувғун, уйдаги қаршиликлар, касаллигу ёшимиз ўтиб бораётганига қарамай, бахтиёрликни ҳис қиламиз. (1 Тим. 1:11) Бундан ташқари, «ёлғондан холи бўлган» Худойимизнинг ажойиб ваъдалари бизга бахтиёрлик ҳиссини беради. (Титус. 1:2) Яҳованинг ваъдалари амалга ошганда шунчалик бахтиёр бўламизки, ҳозирги қийинчиликлар кўзга кўринмай қолади. Яқинлашиб келаётган янги дунёда Яҳова ато этадиган баракаларни биз ҳатто тасаввур қила олмаймиз. Қолаверса, биз ҳеч қачон тугамайдиган бахтиёрликка эришамиз. Ҳа, «тинчлик-хотиржамликда умр кечириб, беҳад шод бўламиз». (Заб. 37:11)