40- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Сенга ишониб топширилган нарсаларни сақла»
Ўғлим Тимўтий, сенга ишониб топширилган нарсаларни сақла. 1 ТИМ. 6:20
29- ҚЎШИҚ Номимизга муносиб яшайлик
БУ МАҚОЛАДА *
1, 2. Тимўтийга биринчи мактуб 6:20 га биноан, Тимўтийга нималар ишониб топширилган эди?
ГОҲИДА биз учун қадрли бўлган нарсаларни бошқаларга омонатга берамиз. Масалан, пулимизни банкка омонатга қўйишимиз мумкин. Бундай йўл тутганимизда, омонатимиз хавфсиз жойда бўлишига, йўқотилмаслигига ва ўғирланмаслигига умид қиламиз. Шу боис, биз учун қадрли нарсани бирон кимга ишониб топшириш нимани англатишини тушунамиз.
2 Тимўтийга биринчи мактуб 6:20 ни ўқинг. Ҳаворий Павлус Тимўтийга у қимматли бир нарсага — Худонинг инсониятга нисбатан нияти борасида аниқ билимга эга эканини эслатган. Шунингдек, унга «хушхабарни ваъз этиш» шарафи ишониб топширилган эди. (2 Тим. 4:2, 5) Павлус Тимўтийни унга ишониб топширилган нарсаларни сақлашга ундаган. Тимўтий сингари, бизга ҳам айрим бебаҳо нарсалар омонат қилиб берилган. Хўш, булар нима экан? Яҳова бизга берган хазинани нега сақлашимиз керак?
ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН БЕБАҲО ҲАҚИҚАТЛАР
3, 4. Муқаддас Китоб ҳақиқатлари бебаҳо эканининг айрим сабаблари нима?
3 Яҳова Каломи бўлмиш Муқаддас Китобдаги бебаҳо ҳақиқатлардан иборат аниқ билимни бизга очиб бермоқда. Бу ҳақиқатлар бебаҳодир. Чунки улар ёрдамида Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлишимиз ва ҳаётда чинакам бахтга эришишимиз мумкин. Мазкур ҳақиқатларни қабул қилиб, уларга мувофиқ ҳаёт кечирсак, сохта таълимотлару ахлоқсиз 1 Кор. 6:9–11)
ишлар қуллигидан озод бўламиз. (4 Муқаддас Китоб ҳақиқатлари бебаҳо эканининг яна бир сабаби шуки, Яҳова уларни фақатгина «ҳақиқатни қабул қилишга мойил бўлган» камтарин инсонларга очиб беради. (Ҳавор. 13:48) Камтарин инсонлар бугунги кунда ишончли ва ақлли хизматкор Муқаддас Китоб асосида таълим беришини тан олади. (Мат. 11:25; 24:45) Уларнинг ёрдамисиз Муқаддас Китобни ўзимиз тушуна олмаймиз. Зеро, Каломни тушунишдан-да қимматли нарса йўқ. (Ҳик. 3:13, 15)
5. Яҳова бизга яна нимани ишониб топширди?
5 Бундан ташқари, Яҳова У ва Унинг ниятлари тўғрисидаги ҳақиқатларни бошқаларга ўргатиш шарафини бизга ишониб топширди. (Мат. 24:14) Биз ваъз этаётган хабар бебаҳодир. Сабаби, бу хабар ёрдамида одамлар Яҳованинг оила аъзосига айланиб, абадий ҳаётга эришиш умидига эга бўлади. (1 Тим. 4:16) Хизматда кўп ҳисса қўшяпмизми ёки камми, ҳозирда бажарилаётган энг муҳим фаолиятни қўллаб-қувватлаяпмиз. (1 Тим. 2:3, 4) Тангрининг хизматдошлари бўлиш нақадар улкан шараф! (1 Кор. 3:9)
СИЗГА ИШОНИБ ТОПШИРИЛГАН НАРСАЛАРНИ МАҲКАМ УШЛАНГ
6. Тангрининг хизматдошлари бўлиш шарафини қадрламаган айрим кишилар билан нима бўлган?
6 Тимўтийнинг айрим замондошлари Тангрининг хизматдошлари бўлиш шарафини қадрламаган. Масалан, «Димас дунёнинг ишларига меҳр қўйиб», Павлус билан хизмат қилиш шарафидан воз кечган. (2 Тим. 4:10) Фигел ва Ҳермоген эса, эҳтимол, Павлус сингари таъқибларга дуч келиб азоб чекишдан қўрққани туфайли хизмат қилмай қўйган. (2 Тим. 1:15) Именей, Филит ва Искандар бўлса муртадликка берилиб, ҳақиқатни тарк этишган. (1 Тим. 1:19, 20; 2 Тим. 2:16–18) Бу кишиларнинг барчаси қачонлардир маънан мустаҳкам бўлганга ўхшайди, аммо улар нима чинакамига бебаҳо эканини унутиб қўйишган.
7. Шайтон бизга қарши қайси усулларни қўлламоқда?
7 Яҳова бизга ишониб топширган хазиналардан воз кечишимиз учун Шайтон нималар қилмоқда? Унинг баъзи усулларига диққат қаратайлик. У ўйин-кулгию оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиб муайян қадриятлар, фикрлаш тарзи ва хулқ-атворни олға суради. Шайтон улар бизни ҳақиқатдан узоқлаштиришига умид қилади. Бунинг устига, ваъз қилишни тўхтатишимиз учун у тенгдошларнинг босими ёки таъқиблар орқали бизни қўрқитишга уринади. Ҳақиқатни тарк этишимиз учун Шайтон бизни муртадларнинг «“билим”, деб аталган ихтилофлар»ини тинглаш тузоғига илинтирмоқчи бўлади. (1 Тим. 6:20, 21)
8. Дэниел биродаримизнинг мисолидан қандай сабоқ олдингиз?
8 Эҳтиёт бўлмасак, бора-бора ҳақиқатдан узоқлашиб кетишимиз мумкин. Келинг, * мисолига диққат қаратайлик. У шундай деб бўлишди: «Тахминан ўн ёшлигимда видеоўйинлар ўйнашни бошладим. Аввалига мен ўйнаган ўйинлар ёмон эмасди. Лекин аста-секин зўравонлик ва сеҳр-жоду билан боғлиқ ўйинларга ўтдим». Охири Дэниел кунига деярли 15 соат видеоўйинлар ўйнайдиган бўлди. У қуйидагича деди: «Ич-ичимдан шуни тушунардимки, ўйнаётган ўйинларим ва бунга қанча вақт сарфлаётганим мени Яҳовадан узоқлаштираётган эди. Аммо Муқаддас Китоб принципларига амал қилишга мажбур эмасман, деб ўзимни ишонтирардим». Ҳа, огоҳ бўлмасак, ўйин-кулги ҳақиқатдан узоқлашиб кетишимизга сабаб бўлиши турган гап. Агар бу юз берса, Яҳова бизга берган бебаҳо нарсаларни охири қўлдан бой беришимиз мумкин.
видеоўйинлар ўйнашни жуда ёқтирган ДэниелнингҚАЙ ЙЎСИН ҲАҚИҚАТНИ МАҲКАМ УШЛАЙ ОЛАМИЗ?
9. Тимўтийга биринчи мактуб 1:18, 19 га кўра, Павлус Тимўтийни кимга ўхшатган?
9 Тимўтийга биринчи мактуб 1:18, 19 ни ўқинг. Павлус Тимўтийни аскарга ўхшатиб, уни «яхши жанг» қилишда давом этишга ундаган. Бу том маънодаги эмас, балки маънавий жанг бўлган. Хўш, қайси жиҳатдан масиҳийлар жангда қатнашаётган аскарларга ўхшайди? Масиҳнинг аскарлари сифатида қайси фазилатларни ривожлантиришимиз керак? Келинг, Павлуснинг мисолидан олишимиз мумкин бўлган бешта сабоққа диққат қаратамиз. Бу сабоқлар ёрдамида ҳақиқатни маҳкам ушлай оламиз.
10. Художўйлик нима ва нега уни намоён этишимиз лозим?
10 Художўй бўлинг. Яхши аскар садоқатли бўлади. У севимли инсонини ёки қадрли нарсасини ҳимоя қилиш учун жон-жаҳди билан курашади. Павлус Тимўтийни художўй бўлишга, яъни Худога ҳурмат кўрсатишга ва садоқатли қолишга ундаган. (1 Тим. 4:7) Худони қанча кўп севсак, ҳақиқатни маҳкам ушлаш истагимиз шунча кучаяди. (1 Тим. 4:8–10; 6:6)
11. Нима учун интизомли бўлишимиз керак?
11 Шахсий интизомни ривожлантиринг. Аскар жангга доим тайёр туришни истаса, интизомли бўлиши керак. Тимўтий Павлуснинг ёмон истаклардан қочиш, илоҳий фазилатларни ривожлантириш ва имондошлар билан мулоқот қилиш каби илоҳий илҳом остида берган маслаҳатларига амал қилгани учун маънан мустаҳкам қолган. (2 Тим. 2:22) Бу шахсий интизомни талаб қилган. Биз ҳам тана истакларига қарши жангда ғалаба қозонмоқчи бўлсак, интизомли бўлишимиз зарур. (Рим. 7:21–25) Шунингдек, эски ўзликни ечиб ташлаб, янгисини кийишда давом этиш учун интизомли бўлишимиз кутилади. (Эфес. 4:22, 24) Бундан ташқари, кун охирида ҳолдан тойганимизда, йиғилишга боришга ўзимизни мажбурлашга тўғри келар. (Иброн. 10:24, 25)
12. Қай йўсин Муқаддас Китобдан фойдаланиш қобилиятимизни яхшилай оламиз?
12 Аскар қуролларидан фойдланишни машқ қилиши даркор. Маҳоратли бўлиш учун у буни мунтазам равишда қилиши керак. Шунга ўхшаб, биз ҳам Худонинг Каломидан маҳорат ила фойдаланишни ўрганишимиз лозим. (2 Тим. 2:15) Бунинг айрим йўлларини йиғилишларда билиб олишимиз мумкин. Лекин Муқаддас Китоб ҳақиқатлари бебаҳо эканига бошқаларни ишонтирмоқчи бўлсак, доимий равишда шахсий тадқиқ ўтказишимиз даркор. Худонинг Каломи ёрдамида имонимизни мустаҳкамлашимиз лозим. Бу уни шунчаки ўқишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Ўқиганларимиз устида мулоҳаза юритишимиз, уларни тўғри тушуниш ва бошқаларга тушунтириб бера олиш учун адабиётларимиз асосида изланиш ўтказишимиз керак. (1 Тим. 4:13–15) Шунда бошқаларга таълим беришда Худонинг Каломидан фойдалана оламиз. Дарвоқе, бу уларга оятларни шунчаки ўқиб беришдан кўпроқ нарсани англатади. Тингловчиларга оятни ва у уларга қай йўсин тегишли эканини англашга ёрдам беришни истаймиз. Шахсий тадқиқ жадвалимизга қатъий амал қилиб, бошқаларга таълим бериш учун Худонинг илҳомлантирилган Каломидан фойдаланиш қобилиятимизни яхшилай оламиз. (2 Тим. 3:16, 17)
13. Ибронийларга 5:14 га биноан, нима учун зеҳнимизни ишга солишимиз керак?
13 Зеҳнингизни ишга солинг. Аскар хавфни кўра олиши ва ундан қоча билиши керак бўлган. Биз ҳам зарар келтириши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан аниқлаб, хавфдан қочиш учун ҳаракат қилишимиз лозим. (Ҳик. 22:3; Ибронийларга 5:14 ни ўқинг.) Масалан, дам олиш ва ўйин-кулги турларини донолик ила танлашимиз керак. Кўпинча телешоу ва фильмларда ахлоқсиз хулқ кўрсатилади. Бундай хулқ Худони ранжитади ва бизга зарар келтириши муқаррар. Шунинг учун, Худога бўлган севгимизга аста-секин путур етказадиган ўйин-кулгидан қочамиз. (Эфес. 5:5, 6)
14. Зеҳнини ишга солиш Дэниелга қай йўсин ёрдам берди?
14 Юқорида тилга олинган Дэниел зеҳнини ишга солиб зўравонлик ва сеҳр-жоду билан боғлиқ ўйинларни ўйнаш муаммога айланганини тушунди. У муаммосининг ечимини топиш учун «Электрон кутубхона» ёрдамида изланиш ўтказди. Бу унга қандай фойда келтирди? У номуносиб видеоўйинлар ўйнашни тўхтатди. Шунингдек, Дэниел онлайн ўйинларига обуналарини бекор қилди ва бошқа ўйинчилар билан мулоқотига чек қўйди. У қуйидагича деди: «Видеоўйинлар ўйнашни тўхтатдим ва очиқ ҳавода бирон нима билан шуғулланишни ёки жамоатдаги дўстларим билан вақт ўтказишни бошладим». Ҳозирда Дэниел кашшоф ва оқсоқол сифатида хизмат қиляпти.
15. Уйдирмалар нимаси билан хавфли?
15 Тимўтий сингари биз ҳам зеҳнимизни ишга солиб муртадлар тарқатадиган ёлғон маълумот хавфли эканини тушунишимиз керак. (1 Тим. 4:1, 7; 2 Тим. 2:16) Мисол учун, улар имондошларимиз ҳақида уйдирмалар тарқатишга ёки Яҳованинг ташкилотига нисбатан шубҳа уйғотишга уриниши мумкин. Бу каби нотўғри маълумот имонимизни сусайтириши ҳеч гап эмас. Бундай тарғиботга алданиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак. Нега деганда, бундай уйдирмаларни «ҳақиқатдан узоқлашган ва ақли бузуқ одамлар» тарқатади. Уларнинг мақсади сўроқ-саволлар ва баҳс бошлашдир. (1 Тим. 6:4, 5) Муртадлар уларнинг ёлғонларига ишонишимизни ва имондошларимиздан гумон қилишимизни истайди.
16. Нималар бизни чалғитишига йўл қўймаслигимиз керак?
16 Чалғитадиган нарсалардан қочинг. Тимўтий «Исо Масиҳнинг яхши аскари сифатида» бутун эътиборини хизматига қаратиши ва моддий нарсаларга ҳамда ҳаётидаги бошқа мақсадларига ҳаддан ортиқ берилиб кетмаслиги лозим эди. (2 Тим. 2:3, 4) Тимўтий каби биз ҳам кўпроқ моддий нарсаларга эга бўлиш истаги бизни чалғитишига йўл қўймаслигимиз керак. «Алдамчи бойлик» Яҳовага нисбатан севгимизни, Каломи учун миннатдорчилигимизни ва хизмат қилиш истагимизни бўғиб қўйиши мумкин. (Мат. 13:22) Содда ҳаёт кечиришимиз ҳамда вақтимизу кучимиздан Худонинг Шоҳлигини ҳаётимизда «ҳамиша биринчи ўринга» қўйиш учун фойдаланишимиз зарур. (Мат. 6:22–25, 33)
17, 18. Яҳова билан дўстлигимизни ҳимоялаш учун нималар қилишимиз мумкин?
17 Зудлик билан ҳаракат қилишга тайёр туринг. Аскар ўзини қандай ҳимоя қилиш режасини олдиндан тузиши зарур. Яҳова бизга ишониб топширган нарсаларни сақлаб қолишни истасак, хавфга дуч келганда, зудлик билан ҳаракатга тушишимиз лозим. Хўш, бундай йўл тутишимизга нима кўмаклаша олади? Хавфга рўбарў келганимизда, қандай йўл тутишимиз борасида олдиндан режа тузишимиз зарур.
18 Масалан, оммавий тадбирларда тингловчилардан кўпинча чиқиш йўлагига яқинроқ жойларда ўтиришни сўрашади. Нима учун? Чунки шунда фавқулодда ҳолат юз берса, улар тезда чиқиб кета олади. Интернетдан фойдаланганда, фильм ё теледастур томоша қилганда ахлоқсиз саҳнага, очиқчасига кўрсатилган зўравонликка ёки муртадларнинг маълумотларига тўсатдан дуч келишимиз мумкин. Шундай вазиятларда қайси “чиқиш йўлагини” танлашимизни олдиндан ўйлашимиз керак. Юз бериши мумкин бўлган вазиятларга тайёр турсак, Яҳова билан дўстлигимизни ҳимоялаш ва Унинг назарида пок қолиш учун зудлик билан ҳаракат қиламиз. (Заб. 101:3; 1 Тим. 4:12)
19. Яҳова бизга берган хазиналарни асрасак, қандай баракаларга эришамиз?
19 Яҳова бизга берган хазиналарни — Муқаддас Китобдаги бебаҳо ҳақиқатларни ва бошқаларга таълим бериш шарафини асрашимиз керак. Шундай йўл тутсак, виждонимизни пок сақлаймиз, чинакамига мазмунли ҳаёт кечирамиз ва бошқаларга Яҳовани таниб-билишга ёрдам беришдан қувончга тўламиз. Худонинг мадади билан бизга ишониб топширилган нарсаларни асрай оламиз. (1 Тим. 6:12, 19)
127- ҚЎШИҚ Қай инсон бўлай мен?