6- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Аёлнинг боши эркак»
Аёлнинг боши эркак. 1 КОР. 11:3
13- ҚЎШИҚ Масиҳ биз учун ўрнакдир
БУ МАҚОЛАДА *
1. Турмуш қуришдан аввал опа-сингиллар қандай саволлар устида мулоҳаза юритишлари керак?
БАРЧА масиҳийлар Исонинг мукаммал бошқаруви остидадир. Бироқ турмуш қургач, масиҳий аёл номукаммал эрининг бошчилиги остида бўлади. Бу қийинчиликлар туғдириши мумкин. Шундай экан, у турмуш қуришдан аввал ўзига қуйидаги саволларни бериб кўрса яхши бўларди: «Бу биродар яхши оила боши бўла олишини нимадан билиш мумкин? Маънавий ишларни биринчи ўринга қўйяптими? Ундай қилмаётган бўлса, у турмуш қургандан сўнг яхши оила боши бўлишига кўзим етяптими?» Албатта, опа-сингиллар шундай саволлар устида ҳам мулоҳаза юритишлари керак: «Турмушимизга фойда келтирадиган қандай фазилатларга эгаман? Сабрлиманми? Сахийманми? Яҳова билан яқин дўстманми?» (Воиз 4:9, 12) Аёл киши турмуш қуришдан олдин тўғри қарорлар чиқаргани, никоҳи бахтли бўлишига ва гуллаб-яшнашига ёрдам беради.
2. Бу мақолада нимани кўриб чиқамиз?
2 Миллионлаб опа-сингилларимиз эрларига бўйсунишда зўр ўрнак кўрсатиб келмоқда. Улар мақтовга сазовор! Ушбу садоқатли опа-сингиллар билан биргаликда Яҳовага хизмат қилишдан бахтиёрмиз! Бу мақолада қуйидаги учта саволни кўриб чиқамиз: 1) аёллар дуч келаётган қийинчиликларнинг баъзилари қандай? 2) Нега хотин эрига бўйсунишни хоҳлайди? 3) Масиҳий эру хотинлар бўйсуниш масаласида Исо, Обигайл ва Исонинг онаси Марямнинг мисолидан нималарни билиб олишлари мумкин?
АЁЛЛАР ҚАНДАЙ ҚИЙИНЧИЛИКЛАРГА ДУЧ КЕЛЯПТИ?
3. Нега барча турмуш қурганлар қийинчиликларга дуч келади?
3 Никоҳ Аллоҳнинг мукаммал ҳадясидир, инсонлар эса номукаммал. (1 Юҳан. 1:8) Шунинг учун ҳам, Худонинг Каломида турмуш қурганлар муаммоларга ёки «янги қийинчиликларга» дуч келиши ҳақида огоҳлантирилган. (1 Кор. 7:28) Турмуш қурган аёлнинг ҳаётида пайдо бўлиши мумкин бўлган баъзи қийинчиликларга эътибор берайлик.
4. Нима учун хотин эрига бўйсунишни камситилиш, деб билиши мумкин?
4 Эҳтимол, келиб чиқиши туфайли хотин эрига бўйсунишни камситилиш, деб билар. Қўшма Штатларда яшовчи Марисол шундай деб бўлишди: «Мен улғайган жойда аёл ва эркак ҳамма нарсада тенг бўлиши керак, деган фикр уқтирилган. Яҳова бошчиликни ташкиллаштирганини ва аёлларга камтарона, шу билан бирга аҳамиятли ўрин ажратганини биламан. Лекин бошчилик борасида мувозанатли нуқтаи назарни сақлаб қолиш осон эмас».
5. Баъзилар аёлларга нисбатан Муқаддас Китобга зид бўлган қандай нуқтаи назарга эга?
5 Бошқа томондан, хотин аёллар иккинчи даражали одам, деб ўйлайдиган киши билан оила қурган бўлиши мумкин. Жанубий Америкадаги Эйвон қуйидагиларни айтди: «Ҳудудимизда биринчи бўлиб эрлар, кейин эса хотинлар овқатланади. Кичик қизлар овқат тайёрлаб, уй юмушларини қилади, кичик ўғил болаларга эса она ва опа-сингиллари хизмат қилиб, уларни “шаҳзода” деб билишади». Осиёда яшовчи Йинглинг: «Тилимизда, аёл саводли ёки қобилиятли бўлишнинг ҳожати йўқ, деган фикрни билдирувчи бир гап бор. У уйидаги ҳамма ишларни қилади, лекин эрига ҳеч қандай фикр айта олмайди»,— деди. Шу каби меҳрсиз ва Муқаддас Китобга зид нуқтаи назар таъсири остида бўлган эр хотинининг ҳаётини мураккаблаштиради, Исонинг ўрнагига эргашмайди ва Яҳовани мамнун қилмайди. (Эфес. 5:28, 29; 1 Бутр. 3:7)
6. Аёллар Яҳова билан шахсий муносабатларни мустаҳкамлаш учун нима қилиши керак?
6 Олдинги мақолада айтилганидай, Яҳова масиҳий эр оила аъзоларининг маънавий, ҳиссий ва моддий эҳтиёжларига ғамхўрлик қилишини кутади. (1 Тим. 5:8) Аммо турмуш қурган опа-сингиллар банд бўлишига қарамай, ҳар куни Худонинг Каломини ўқишга, билиб олганлари борасида фикр юритишга ва Яҳовага сидқидилдан ибодат қилишга вақт ажратиши лозим. Бу осон бўлмаслиги мумкин. Аёлларнинг иши кўп бўлади, шунинг учун ўзларини бу нарсаларни қилишга вақти ёки кучи қолмагандай ҳис этишлари мумкин. Бироқ бунга вақт ажратиш ўта муҳим. Нега дейсизми? Чунки Яҳова ҳар биримиз У билан шахсий муносабатларни ривожлантиришимизни ва сақлаб қолишимизни истайди. (Ҳавор. 17:27)
7. Нима туфайли хотинга вазифасини бажариш осонроқ бўлади?
7 Шуни айтиш жоизки, хотин номукаммал эрига бўйсунишга жон куйдираётган бўлиши мумкин. Лекин у бўйсуниши кераклигининг Муқаддас Китоб асосидаги сабабларни тушуниб, уларни қабул қилса, Яҳова унга ажратган вазифани бажариш осонроқ кечади.
НЕГА ХОТИН ЭРИГА БЎЙСУНИШНИ ХОҲЛАЙДИ?
8. Эфесликларга 5:22–24 га кўра, нега масиҳий хотин эрига бўйсунишни хоҳлайди?
8 Масиҳий хотин эрига бўйсунишни хоҳлайди, чунки Яҳова буни ундан талаб қилади. (Эфесликларга 5:22–24 ни ўқинг.) Аёл самовий Отамизга таяниб, У доим севги ила ва фақат унинг манфаатини кўзлаб бирон нимани талаб қилишини тушунади. (Қонун. 6:24; 1 Юҳан. 5:3)
9. Опа-сингилларимиз эрларининг ҳокимиятини ҳурмат қилишса, натижаси қанақа бўлади?
9 Бу дунё аёлларни Яҳованинг меъёрларини писанд қилмасликка ва бўйсунишни камситилишдай қабул қилишга ундайди. Заб. 119:165) Эрлари, уларнинг ўзи ва болалари фойда кўришади.
Шубҳасизки, бундай фикрларни олға сурадиганлар меҳрибон Тангримизни билишмайди. Ахир Яҳова қимматли қизларини камситадиган амрни бермаган бўларди. Яҳова тайинлаган вазифани бажаришга жон куйдираётган опа-сингиллар оиласида тинчлик-осойишталик бўлишига ҳисса қўшишади. (10. Каролнинг сўзларидан қандай сабоқлар олишимиз мумкин?
10 Номукаммал эрига бўйсунадиган хотин, бошчиликни ўрнатган Яҳовани яхши кўришини ва ҳурмат қилишини исботлайди. «Эрим хатоларга йўл қўйиб туришини биламан. Қолаверса, унинг хатоларига бўлган нуқтаи назарим Яҳова билан бўлган муносабатларимни қанчалар қадрлашимни ошкор этишини тушунаман. Самовий Отажонимни мамнун қилмоқчи бўлганим учун, эримга бўйсунишга ҳаракат қиламан»,— деб айтди Жанубий Америкада яшовчи Карол.
11. Анисага кечиримли бўлишга нима ёрдам беради ва унинг сўзларидан нимани ўргансак бўлади?
11 Агар хотин эри унинг туйғуларию ташвишларини инобатга олмаётганини ҳис этса, уни ҳурмат қилишга ва унга бўйсунишга қийналади. Бунга дуч келган Аниса исмли имондошимиз қандай йўл тутганига назар солайлик. У шундай деди: «Аччиқланмасликка ҳаракат қиламан. Ҳаммамиз хатолар қилиб туришимизни ёдда тутаман. Мақсадим, Яҳова каби чин дилдан кечиришдир. Кечиришга интилиб, хотиржамликни яна ҳис этаман». (Заб. 86:5) Хотин кечиримли бўлса, эрига бўйсуниши енгилроқ бўлади.
МУҚАДДАС КИТОБДАГИ МИСОЛЛАРДАН ҚАНДАЙ САБОҚ ОЛИШ МУМКИН?
12. Муқаддас Китобда қандай мисоллар бор?
12 Айримлар бўйсунишни заифликнинг белгиси деб ҳисоблайди. Лекин бу ҳақиқатдан йироқ. Муқаддас Китобда кучли шахсиятга эга бўлган ва бўйсунган инсонларнинг кўпгина мисоллари бор. Келинг, Исо, Обигайл ва Марямнинг мисолидан нималарни билиб олишимизни кўриб чиқайлик.
13. Нима учун Исо Яҳовага бўйсунади? Тушунтиринг.
13 Исо Яҳовага бўйсунади. Аммо у буни Юҳан. 7:45, 46) Яҳова Исонинг қобилиятларини жуда қадрлайди. Шу боис ҳам, коинотни яратаётганда У билан бирга меҳнат қилишига йўл қўйди. (Ҳик. 8:30; Иброн. 1:2–4) Шунингдек, Исо тирилганидан кейин Яҳова унга «еру осмондаги барча нарсани ишониб топширди». (Мат. 28:18) Исо қобилиятли бўлишига қарамай, доим Яҳованинг йўл-йўриғини излайди. Нега деганда, у Отасини яхши кўради. (Юҳан. 14:31)
Яҳова ундан ақллироқ ёки қобилиятлироқ бўлгани учун қилмайди. Фақат жуда ақлли бўлган киши Исодай содда ва аниқ таълим бера олади. (14. Эр а) Яҳованинг аёлларга бўлган нуқтаи назаридан ва б) Ҳикматлар 31- бобдан қандай сабоқлар олиши мумкин?
14 Эрлар учун сабоқлар. Яҳова аёллар эркак кишилардан заифроқ бўлгани учун улар бўйсунишлари керак, деб айтмаган. Бунинг исботи сифатида, Яҳова ҳам аёлларни, ҳам эркакларни Исо билан осмонда ҳукм суриш учун танлаганини келтирса бўлади. (Галат. 3:26–29) Яҳова Ўғлига ҳокимиятни бериб, унга ишонаётганини кўрсатди. Шу сингари, доно эр ҳам хотинига муайян даражада ҳокимиятни ишониб топширади. Фаросатли аёл Худонинг Каломида айтилганидай, уй ишларини назорат қила олади, олди-сотди ишларини юрита олади ва пул билан боғлиқ масалаларга ўз ҳиссасини қўша олади. (Ҳикматлар 31:15, 16, 18 ни ўқинг.) Хотин ўз фикрини айтишга ҳаққи бўлмаган чўридай эмас. Аксинча, эри унга ишониб, фикрларини инобатга олади. (Ҳикматлар 31:11, 26, 27 ни ўқинг.) Эр хотинига шу каби ҳурматни намоён этса, у бажонидил бўйсунади.
15. Хотинлар Исонинг ўрнагидан қандай сабоқ олиши мумкин?
15 Хотинлар учун сабоқлар. Улкан ишларни қилган бўлса ҳам, Исо Яҳованинг бошчилиги остида бўлишни камситилишдай қабул қилмайди. (1 Кор. 15:28; Филип. 2:5, 6) Шу каби, Исонинг ўрнагига эргашган фаросатли хотин эрига бўйсунишга камситилишдай қарамайди. У эрини севгани учунгина эмас, асосийси, Яҳовани яхши кўргани ва ҳурмат қилгани учун қўллаб-қувватлайди.
16. Шоҳлар биринчи китоб 25:3, 23–28 га биноан, Обигайл қандай қийинчиликларга дуч келди? (Муқовадаги расмга қаранг.)
16 Обигайлнинг Навол исмли эри бўлган. У худбин, мағрур ва ношукур эди. Шундай бўлса ҳам, Обигайл никоҳига нуқта қўйишнинг осон йўлини изламаган. У жимгина, Довуд ва унинг одамларига эрини ўлдириб қўйишга йўл қўйиб бериши мумкин эди. Бунинг ўрнига, у Навол ва уйидагиларини ҳимоя қилиш учун муайян чоралар кўрди. Обигайл 400 та қуролланган аскар қаршисида туриб, Довуд билан ҳурмат ила гаплашиш учун қанчалар жасоратли бўлгандир-а?! У эрининг қилмишлари учун кечирим сўрашга ҳам тайёр эди. (1 Шоҳлар 25:3, 23–28 ни ўқинг.) Довуд Яҳова бу кучли аёлдан фойдаланиб, керакли маслаҳат берганини ва уни жиддий хатога йўл қўйишдан асраб қолганини тан олган эди.
17. Довуд ва Обигайл ҳақидаги ҳикоядан эрлар нимани ўрганиши мумкин?
17 Эрлар учун сабоқлар. Обигайл доно аёл эди. Довуд унинг маслаҳатига қулоқ солиб доно йўл тутди. Натижада, у беайб инсонларни ўлдирмади. Шунга ўхшаб, доно эр муҳим қарорлар чиқариш керак бўлганда, хотинини диққат ила тинглайди. Эҳтимол, хотинининг фикри уни нотўғри қарор чиқаришдан асраб қолар.
18. Хотинлар Обигайлнинг ўрнагидан қандай сабоқлар олиши мумкин?
18 Хотинлар учун сабоқлар. Яҳовани яхши кўрадиган ва ҳурмат қиладиган хотин, ҳатто эри Яҳовага хизмат қилмаса ёки 1 Бутр. 3:1, 2) Лекин яхши ўрнаги ҳеч қандай самара келтирмаса ҳам, Яҳова эрига бўйсунадиган хотиннинг садоқатини ўта қадрлайди.
Унинг меъёрлари бўйича яшамаса ҳам оиласига фойда келтириши мумкин. У никоҳига чек қўйиш учун Муқаддас Китобга зид бўлган йўлни қидирмайди. Аксинча, эрини ҳурмат қилган ва бўйсунган ҳолда унда Яҳова ҳақида билим олиш истагини уйғотишга ҳаракат қилади. (19. Қайси вазиятларда хотин эрига бўйсунмайди?
19 Аммо масиҳий бўйсунувчан хотин эри Муқаддас Китобдаги қонунларга ёки принципларга зид йўл тутишни айтса, у бунга рози бўлмайди. Дейлик, Яҳованинг Шоҳиди бўлмаган эри имондошимиз бўлган хотинига алдашни, ўғрилик қилишни ёки Муқаддас Китобга зид бирон ишга қўл уришни айтяпти. Гап шундаки, барча масиҳийлар, жумладан, турмуш қурган опа-сингиллар ҳам биринчи навбатда Тангри Яҳовага бўйсунади. Агар эр масиҳий хотинини Муқаддас Китобдаги принципларга хилоф йўл тутишга ундаса, у буни рад этади ва нега бундай қила олмаслигининг сабабини мулойимлик ва қатъийлик ила тушунтиради. (Ҳавор. 5:29)
20. Марям Яҳова билан шахсий ва яқин муносабатларга эга бўлганини қаердан биламиз?
20 Марям Яҳова билан шахсий ва яқин муносабатларга эга эди. У Муқаддас Ёзувларни яхши билгани аниқ. Марям сувга чўмдириб юрган Яҳёнинг онаси Элисабет билан гаплашганда, Ибронийча ёзувлардан 20 дан зиёд оят келтирган. (Луқо 1:46–55) Қуйидаги фикр ҳақида ҳам ўйлаб кўринг: Марям билан Юсуф унаштирилган бўлса-да, Яҳованинг фариштаси илк бор айнан Марямга зоҳир бўлди. Ўша фаришта тўғридан-тўғри унга мурожаат қилиб, Худонинг Ўғлини туғишини айтди. (Луқо 1:26–33) Яҳова Марямни яхши биларди ва у Исога меҳр бериб, унга ғамхўрлик қилишига амин эди. Шубҳасизки, Марям ҳатто Исонинг ўлимидан ва осмонга кўтарилганидан кейин ҳам Яҳова билан қалин дўст бўлиб қолди. (Ҳавор. 1:14)
21. Муқаддас Китобда Марям ҳақида ёзилганлардан эрлар қандай сабоқ олиши мумкин?
21 Эрлар учун сабоқлар. Доно эр хотини Муқаддас Ёзувларни яхши билса хурсанд бўлади. У хотини уни тўғрилашидан қўрқмайди ёки у бошчиликни ўз қўлига олмоқчи, деган фикрга бормайди. Бундай эр Муқаддас Китобни ва у ердаги принципларни яхши биладиган хотини оиласи учун ҳақиқий тиргак эканини тушунади. Албатта, ҳатто хотини эридан анча саводлироқ бўлса ҳам оилавий топинишни ўтказиш ва бошқа маънавий ишларда бошчилик қилиш масъулияти эрнинг зиммасида бўлади. (22. Хотинлар Марямдан нимани ўргана олади?
22 Хотинлар учун сабоқлар. Тўғри, хотин эри Яҳовага топинишда бошчилик қилиш масъулиятига эга эканини тушунади, лекин шу билан бирга, ўзининг маънавий соғлиги учун ўзи ҳам масъулиятли эканини билади. (Галат. 6:5) Ҳа, у шахсий тадқиқ ўтказиш ва мулоҳаза юритишга вақт ажратиши лозим. Шу йўсин, у Яҳовага бўлган севгисинию ҳурматини ошириб, эрига бўйсунишдан қувонч топади.
23. Бўйсунувчан хотин ўзига, оиласига ва жамоатига қандай фойда келтиради?
23 Эрига Яҳовани яхши кўргани учун бўйсунадиган хотин У ўрнатган бошчиликни рад этаётганларга қараганда кўпроқ хурсандчилик топади ва мамнуният ҳис этади. Бундай хотин ёш эркагу аёллар учун аъло ўрнак! У нафақат ўз оиласида, балки жамоатда ҳам ёқимли муҳит яратишга ҳисса қўшади. (Титус. 2:3–5) Бугунги кунда, Яҳовага садоқат ила хизмат қилаётганларнинг аксарияти аёллардир. (Заб. 68:11) Барчамиз, эркагу аёллар жамоатда муҳим ўринга эгамиз. Навбатдаги мақолада ҳар биримизнинг ўрнимиз борасида гап юритамиз.
131- ҚЎШИҚ «Аллоҳ бирга қўшганини бандаси ажратмасин»
^ абз. 5 Яҳованинг тартибига кўра, хотин эрига бўйсуниши керак. Қизиқ, бу нимани ўз ичига олади? Масиҳий эру хотинлар бўйсуниш борасида Исонинг ҳамда Муқаддас Китобда тилга олинган аёлларнинг мисолидан кўп нарсани билиб олишлари мумкин.