Бунинг бари табассум туфайли!
ИККИТА ёш қиз Багио шаҳрида (Филиппин) айланиб юрган эди. Улар адабиёт ташийдиган аравани кўриб қолишган, лекин унинг ёнида турган Хелен исмли имондошимизга мурожаат қилишмаган. Хелен қизларга самимият ила кулиб қараб турган эди. Улар тўхташмаган, аммо Хеленнинг илиқ табассуми уларнинг ёдида қолиб кетган.
Кейинчалик ўша қизлар автобусда уйга қайтаётганда, Йиғилиш залидаги jw.org белгисини кўриб қолишган. Улар худди ўша ҳарфлар бояги адабиёт ташийдиган аравада ҳам ёзилганини эслашган. Қизлар автобусдан тушиб, залга боришган ва у ерда ўтадиган турли жамоатларнинг жадвалини кўришган.
Ўша қизлар йиғилишларнинг бирига боришган. Хўш, улар Йиғилиш залида кимни учратишган? Хеленни! Қизлар шу заҳотиёқ уларга илиқ табассум ила боққан чеҳрани таниб қолишган. Хелен шундай деб бўлишди: «Улар менга қараб келаётганда, бир оз хавотирландим. Чунки нотўғри иш қилиб қўйдиммикин, деб ўйладим». Бироқ қизлар Хеленга нима юз берганини айтиб беришган.
Уларга йиғилиш ва имондошларимиз билан суҳбатлашиш жуда ёққан, улар ўзини бегонадай ҳис этишмаган. Жамоат учрашувидан кейин улар баъзилар зални тозалаётганини кўриб, ёрдамини таклиф қилишган. Қизларнинг бири Филиппиндан кўчиб кетган, иккинчиси эса йиғилишларга доим қатнаб, Муқаддас Китобни тадқиқ қила бошлаган. Бунинг бари табассум туфайли!