Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Биласизми?

Биласизми?

Тавротдаги принциплар қадимги Исроилда ҳар кунги келишмовчиликларни ҳал қилишда қўл келганми?

БАЪЗИДА ҳа. Бир мисол ҳақида ўйлаб кўринг. Қонунлар 24:14, 15 да шундай айтилган: «Муҳтожликда бўлиб, камбағалликда яшаётган ёлланма ишчини — хоҳ у биродарингиз, хоҳ юртингиздаги шаҳарларда яшаётган мусофир бўлсин, алдаманг. [...] Акс ҳолда, у сиздан нолиб Яҳовага фарёд қилади ва сиз гуноҳ қилганликда айбдор бўласиз».

Ишчининг ноласи ёзилган сопол синиғи

Мил. авв. еттинчи асрга тегишли ёзувда юқоридаги вазиятда қилинган нола ҳақида ўқиймиз. Бу ёзув Ашдод яқинида топилган. У ерда, эҳтимол, иш ҳаққини тўламаган ер эгаси ҳақида айтилган. Топилган сопол синиғидаги ёзувда қуйидагича дейилган: «Бир неча кун аввал хизматкорингиз [илтимос қилувчи] ҳосилни териб бўлгач, Шобай ўғли Ҳошаяҳу келиб хизматкорингизнинг кийимларини олиб кетди... Куннинг қизиғида мен билан бирга ишлаган барча бошқа ишчилар гапларим тўғри эканини тасдиқлаши мумкин. Мен ҳеч нарсада айбдор эмасман... Агар ҳоким хизматкорингизга кийимларини қайтариб беришни ўз бурчи деб билмаса, буни раҳм-шафқат юзасидан қилинг. Хизматкорингиз кийимсиз эканига бефарқ бўлмаслигингиз керак».

Тарихчи Симон Шаманинг айтишича, бу илтимос «ишчининг [кийимларини қайтариб олиш ҳақидаги] ноласидан кўра кўпроқ нарсани англатади. Шунингдек, ўша илтимос қилган киши Муқаддас Ёзувлардаги айрим қонунларни, айниқса, бечорага ёмон муносабат қилмаслик тўғрисидаги Левилар ва Қонунларда келтирилган амрларни билганга ўхшайди».