51- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Яҳовани қанчалик яхши биласиз?
Исмингни билганлар Сенга таянади, Сени излаганларни асло тарк этмайсан, эй Яҳова! ЗАБ. 9:10
56- ҚЎШИҚ Ҳақиқат йўли ҳаёт йўлинг бўлсин
БУ МАҚОЛАДА *
1–2. Ангелитонинг мисолидан кўрганимиздай, ҳар биримиз нима қилишимиз керак?
ЯҲОВА ШОҲИДЛАРИНИНГ оиласида катта бўлганмисиз? Агар шундай бўлса, унутмангки, Яҳова билан шахсий муносабатлар ота-онангиздан мерос бўлиб ўтмайди. Ота-онамиз Худога хизмат қиладими ёки йўқми ҳар биримиз У билан шахсий муносабатларни қуришимиз керак.
2 Ангелито исмли биродарнинг мисолига диққат қаратайлик. У Шоҳидлар оиласида улғайган. Аммо ёшроқ бўлганида, у Худо билан муносабатлари унча яқин эмаслигини ҳис этган. У шундай деди: «Оила аъзоларим Яҳовага хизмат қилгани учунгина мен ҳам шундай йўл тутаётгандим». Лекин Ангелито Худонинг Каломини ўқишга, устида мулоҳаза юритишга ва кўпроқ ибодат қилишга вақт ажратишга қарор қилди. Хўш, натижаси қандай бўлди? У: «Қадрли Отам Яҳовага яқинлашишнинг ягона йўли Уни шахсан билиб олиш эканини тушундим»,— деб бўлишди. Ангелитонинг мисоли бизни қуйидаги саволлар устида мулоҳаза юритишга ундайди: «Яҳова билан таниш бўлиш ва Уни билиш ўртасида қандай фарқ бор? Яҳовани яхши билиш учун нима қилсак бўлади?»
3. Яҳова ҳақида билиш ва Уни яхши билиш ўртасида қандай фарқ бор?
3 Агар инсон Худонинг исмидан, Унинг баъзи сўзларию ишларидан хабардор бўлса, у Худо ҳақида билади, деб айтишимиз мумкин. Аммо Яҳовани яхши билиш кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Яҳова ҳамда Унинг ажойиб
фазилатлари тўғрисида билиб олиш учун вақт ажратишимиз керак. Шундагина У айтган гапларнинг ёки қилган ишларнинг сабабини тушуна оламиз. Бу эса У фикрларимизни, қарорларимизни ва хатти-ҳаракатларимизни маъқуллаяптими ёки йўқми тушунишимизга кўмаклашади. Яҳова биздан нимани истаётганини англагач, шунга мувофиқ йўл тутишимиз лозим.4. Муқаддас Китобдаги мисоллар устида мулоҳаза юритиш бизга қандай ёрдам беради?
4 Яҳовага хизмат қилишни истаётганимиз учун баъзилар бизни масхаралаши ёки Унинг хизматчилари билан мулоқот қилишни бошлаган пайтимиздан ҳам кўпроқ қарши чиқиши мумкин. Бироқ Яҳовага ишонсак, У бизни асло тарк этмайди. Қолаверса, бутун ҳаётимиз мобайнида давом этадиган дўстликка асос солган бўламиз. Тангри Яҳовани чиндан ҳам яхши билиб олишимиз мумкинми? Бўлмасам-чи! Мусо ва шоҳ Довуд каби номукаммал инсонларнинг мисоли бунинг имкони борлигини исботламоқда. Улар нималар қилгани устида мулоҳаза юритар эканмиз, қуйидаги иккита саволга жавоб топамиз: қай йўсин улар Яҳовани таниб-билган? Улардан қандай сабоқ олишимиз мумкин?
МУСО «КЎРИНМАС ЗОТНИ» КЎРГАН
5. Мусо нимани танлади?
5 Мусо Худога хизмат қилишни танлади. У тахминан 40 ёшда бўлганида, «фиръавн қизининг ўғли деб аталишдан воз кечиб», Худонинг халқи, яъни ибронийлар билан мулоқот қилишни танлади. (Иброн. 11:24) Мусо машҳур бўлишдан воз кечди. Мисрда қул бўлган ибронийларнинг томонини эгаллаб, Мусо ўзини хавф остига қўйди. Ваҳоланки, у Мисрда худодай бўлган қудратли бошқарувчи — фиръавннинг ғазабига учраши мумкин эди. Ҳа, Мусо кучли имонга эга эканини кўрсатди! У Яҳовага ишонган. Бундай ишонч абадий муносабатларнинг асосидир. (Ҳик. 3:5)
6. Мусодан нимани ўрганишимиз мумкин?
6 Бундан қандай сабоқ олишимиз мумкин? Мусо каби барчамиз қарор олдида турамиз: Худога хизмат қилишни ва Унинг халқи билан бўлишни танлаймизми? Худога хизмат қилиш учун фидойилик кўрсатишимиз ва Уни билмайдиган одамларнинг қаршиликларига учрашимиз ҳеч гап эмас. Лекин самовий Отамизга ишонсак, У бизга таянч бўлишига амин бўлишимиз мумкин.
7–8. Мусо нима қилишдан тўхтамаган?
7 Мусо Яҳованинг фазилатлари ҳамда Унинг иродаси ҳақида ўрганишдан тўхтамаган. Масалан, Яҳова Мусога Исроил халқини Мисрдан олиб чиқишни буюрганида, у ўзига ишонмаган ва бу вазифага мос келмаслигини Унга қайта-қайта айтган. Яҳова Мусога ёрдам бериб, меҳр-шафқат кўрсатган. (Чиқ. 4:10–16) Бу туфайли Мусо фиръавнга даҳшатли ҳукм хабарларини етказа олган. Яҳова қудратидан фойдаланиб, Исроил халқини қутқариб қолганини ва фиръавн ҳамда унинг қўшинини Қизил денгизда яксон қилганини Мусо кўрган. (Чиқ. 14:26–31; Заб. 136:15)
8 Мусо Исроил халқини Мисрдан олиб чиққанидан сўнг, улар доим нимадандир нолиган. Ҳатто ўшанда ҳам, у Яҳова қулликдан озод қилган халқи билан муомала қилганда қанчалар сабрли эканини кузатган. (Заб. 78:40–43) Қолаверса, Мусо Яҳова жуда камтар эканига гувоҳ бўлган. Боиси, Мусо Ундан фикрини ўзгатиришни сўраганда, У шундай йўл тутган. (Чиқ. 32:9–14)
9. Ибронийларга 11:27 га кўра, Мусонинг Яҳова билан муносабатлари қанчалик яқин бўлган?
9 Қулликдан озод бўлгач, Мусонинг Яҳова билан муносабатлари шунчалик яқин бўлганки, у самовий Отасини кўргандай Ибронийларга 11:27 ни ўқинг.) Уларнинг муносабатлари қанчалар қалин бўлганини Муқаддас Китобдаги қуйидаги сўзлардан кўриш мумкин: «Одамлар бир-бири билан гаплашгандай, Яҳова ҳам Мусо билан юзма-юз сўзлашарди». (Чиқ. 33:11)
бўлган. (10. Яҳовани яхши билиб олиш учун нима қилишимиз керак?
10 Бундан қандай сабоқ оляпмиз? Яҳовани яхши билиб олиш учун нафақат Унинг фазилатлари тўғрисида ўрганишимиз, балки иродасини бажаришимиз ҳам керак. Бугунги кунда Яҳованинг иродаси «ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишидир». (1 Тим. 2:3, 4) Яҳованинг иродасини бажаришнинг йўлларидан бири — У ҳақида бошқаларга ўргатиш.
11. Бошқаларга Яҳова ҳақида ўргатганимизда, қай йўсин Уни яхшироқ билиб оламиз?
11 Кўпинча бошқаларга Яҳова ҳақида ўргатиб, ўзимиз ҳам Уни яхшироқ билиб оламиз. Масалан, Яҳова У билан дўстлашишни истаган одамларни топишимизга ёрдам берганида, Унинг меҳр-шафқатини яққол кўрамиз. (Юҳан. 6:44; Ҳавор. 13:48) Муқаддас Китобни ўрганган кишилар ёмон одатларини қолдириб, янги ўзликни кия бошлаганида, Худонинг Каломи кучли эканига гувоҳ бўламиз. (Колос. 3:9, 10) Шунингдек, Худо ҳудудимиздаги одамлар У ҳақида ўрганиши ва омон қолиши учун кўп имкониятлар берганида, У сабрли эканининг далилини кўрамиз. (Рим. 10:13–15)
12. Чиқиш 33:13 дан кўрганимиздай, Мусо нима ҳақида сўраган ва нега?
12 Мусо Яҳова билан муносабатларини қадрлаган. Ҳатто Худонинг номидан қудратли ишларни бажаргандан кейин ҳам, Мусо Яҳовадан Уни яхшироқ таниб-билишига ижозат беришини сўраган. (Чиқиш 33:13 ни ўқинг.) Мусо буни сўраганда 80 ёшдан ошган эди, аммо севимли самовий Отаси тўғрисида ҳали кўп нарсани билиб олиши мумкинлигини тушунган.
13. Худо билан дўстлигимизни қадрлаётганимизни кўрсатишнинг йўлларидан бири қандай?
13 Бундан қандай сабоқ оляпмиз? Яҳовага қанча вақт хизмат қилсак ҳам, У билан бўлган муносабатларимизга оддий ҳолдек қарамаслигимиз керак. Худо билан бўлган муносабатларимизни қадрлаётганимизни кўрсатишнинг аъло йўлларидан бири ибодатда У билан гаплашишдир.
14. Худо ҳақида кўпроқ билишда нима учун ибодат муҳим?
14 Мустаҳкам дўстлик учун яхши мулоқот сув каби муҳимдир. Шу боис, Худога тез-тез ибодат қилиб У билан яқин бўлинг ва ич-ичингиздаги туйғуларни айтишдан қўрқманг. (Эфес. 6:18) Туркияда яшайдиган Криста қуйидагича бўлишди: «Ҳар сафар Яҳовага ибодат қилиб, фикрларимни бўлишганимда ва У менга ёрдам беришини кўрганимда, Унга бўлган севгим ҳамда ишончим ошади. Яҳова ибодатларимга жавоб берганини кўриш Уни ҳам Ота, ҳам Дўст сифатида билишимга ёрдамлашди».
ЯҲОВАНИНГ КЎНГЛИГА ЁҚАДИГАН ОДАМ
15. Яҳова шоҳ Довуд ҳақида нима деган?
15 Шоҳ Довуд Яҳовага бағишланган халқ ичида туғилган. Лекин у оиласининг диний одатларига амал қилишдан кўпроғини бажарган. Довуд Худо билан шахсий муносабатларни ривожлантирган. Яҳова ҳам уни жуда севган. Яҳованинг Ўзи Довуд ҳақида: «Мен кўнглимга ёқадиган одамни, Эссай ўғли Довудни топдим»,— деган. (Ҳавор. 13:22) Қай йўсин Довуд Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлган?
16. Довуд Яҳованинг ижодларини кузатиб, У ҳақида нималарни билиб олган?
16 Довуд Яҳованинг ижодларини кузатиб, У ҳақида ўрганган. Довуд ёш бўлганида, отасининг қўйларини боқиб, кўп Заб. 19:1, 2) Довуд одамлар қандай яратилгани ҳақида мулоҳаза юритганида, Яҳованинг ажойиб донолиги Унинг ижодларида қандай акс этганини кўрган. (Заб. 139:14) Довуд Яҳованинг ишларини тушунишга интилар экан, бу уни камтарин бўлишга ундаган. (Заб. 139:6)
вақтини табиат қўйнида ўтказган. Эҳтимол, ўшанда у Яҳованинг ижодлари тўғрисида мулоҳаза юритишни бошлагандир. Мисол учун, Довуд кечаси осмонни кузатганда, шунчаки минглаб юлдузларни томоша қилмаган. У буларнинг барини яратган Шахснинг фазилатлари тўғрисида ҳам мулоҳаза юритган. Бу Довудни: «Самолар Аллоҳнинг улуғворлигидан хабар беради, кўклар Унинг қўллари ижоди тўғрисида эълон қилади»,— деб ёзишга ундаган. (17. Яҳованинг ижодлари ҳақида мулоҳаза юритсак, нималарни билиб оламиз?
17 Бундан қандай сабоқ оляпмиз? Яҳованинг ижодлари билан қизиқинг. Яҳова ажойиб қилиб яратган бу гўзал дунёда шунчаки яшаманг, балки ундан завқ олинг! Атрофингиздаги ижодлар — ўсимлик, ҳайвон ва одамлар — Яҳова ҳақида нимани ўргатиши тўғрисида ҳар куни мулоҳаза юритинг. Шунда севувчи Отангиз ҳақида ҳар куни кўпроқ билиб олишингиз мумкин. (Рим. 1:20) Қолаверса, Унга бўлган севгингиз кундан-кунга кучайиб бораётганини ҳис қиласиз.
18. Забурнинг 18- саносида айтилганидай, Довуд нимани кўра олган?
18 Довуд Яҳова унга ёрдам бераётганини кўра олган. Масалан, Довуд отасининг қўйларини шер ва айиқдан ҳимоя қилганда, бу йиртқич ҳайвонларни енгишга унга Яҳова кўмаклашганини тушунган. Довуд баҳайбат жангчи Гўлиётга қарши чиққанида, Яҳова уни йўналтираётганини у аниқ кўрган. (1 Шоҳ. 17:37) Бундан ташқари, ҳасадгўй шоҳ Шоулдан қочганида ҳам, Яҳова унинг ҳаётини сақлаганини у тан олган. (Заб. 18, сўзбоши) Агар Довуд мағрур бўлганида, буларнинг барчасига ўзим эришдим, деб ўйлаши мумкин эди. Лекин у камтарин бўлган ва ҳаётида Яҳованинг қўлини кўра олган. (Заб. 138:6)
19. Довуднинг мисолидан қандай сабоқ олишимиз мумкин?
19 Бундан қандай сабоқ оляпмиз? Яҳовадан шунчаки ёрдам сўрашдан кўпроқ нарсани қилишимиз лозим. Қолаверса, У бизга қачон ва қай йўсин ёрдам бераётганини тушунишга ҳаракат қилишимиз зарур. Имкониятларимиз чегараланганини камтарлик ила тан олсак, Яҳова биз муҳтож бўлган нарсани беришини аниқ кўра оламиз. Ҳар сафар Яҳова бизга ёрдам берганини кўрганимизда, У билан бўлган муносабатларимиз мустаҳкамланади. Яҳовага анча йиллардан бери хизмат қилиб келаётган Фижидаги Исаак биродаримиз бу чин эканига шахсан амин бўлди. У қуйидагича деди: «Ҳаётимга назар солиб, Муқаддас Китобни ўрганишни бошлаганимдан то ҳозиргача Яҳова менга ёрдам бериб келганини кўраман. Бу туфайли, Яҳова мен учун чиндан ҳам мавжуд Шахсга айланди».
20. Довуднинг Яҳова билан бўлган муносабатларидан қандай сабоқ оляпмиз?
20 Довуд Яҳованинг фазилатларига тақлид қилган. Яҳова бизни Унинг фазилатларига тақлид қилиш қобилиятлари билан яратган. (Ибт. 1:26) Худонинг фазилатлари тўғрисида кўпроқ билиб олганимиз сайин, Унга яхшироқ тақлид қила оламиз. Довуд самовий Отасини яхши билгани учун бошқалар билан муомала қилганда Унга тақлид қила олган. Биргина мисолга эътибор қаратайлик. Довуд Ботшева билан зино қилиб, унинг эрини эса ўлдирганда Яҳовага қарши гуноҳ қилди. (2 Шоҳ. 11:1–4, 15) Лекин Яҳова Довудга раҳм қилди, чунки у ҳам бошқаларга раҳм қилган. Довуд Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлгани туфайли исроилликлар уни жуда яхши кўрган ва Яҳова уни бошқа шоҳларга ўрнак қилиб келтирган. (3 Шоҳ. 15:11; 4 Шоҳ. 14:1–3)
21. Эфесликларга 4:24 ва 5:1 га кўра, «Аллоҳга тақлид қилишнинг» натижаси қандай бўлади?
21 Бундан нимани ўрганяпмиз? «Аллоҳга тақлид қилишимиз» керак. Бундай йўл тутиш, нафақат бизга фойда келтиради, балки Худони яхши билиб олишимизга ҳам ёрдамлашади. Яҳовага тақлид қилсак, Унинг болалари эканимизни кўрсатамиз. (Эфесликларга 4:24; 5:1 ни ўқинг.)
ЯҲОВАНИ ЯХШИРОҚ БИЛИШГА ИНТИЛИШ
22–23. Яҳова тўғрисида билиб олганларимизни амалда қўлласак нима бўлади?
22 Кўриб чиққанимиздай, Яҳова ҳақида У яратган ижодлар ва Каломи бўлмиш Муқаддас Китоб орқали билиб олишимиз мумкин. Бу ўзгача китобда Мусо ва Довуд каби Худонинг садоқатли хизматчиларининг кўп мисоллари келтирилган. Уларга тақлид қилсак бўлади. Яҳова Ундан кутилган барча нарсани қилди. Буёғи энди бизга боғлиқ. У ҳақида кўпроқ билиш учун кўз, қулоқ ва қалбимизни Унга очишимиз керак.
23 Яҳова ҳақида ўрганишдан тўхтамаймиз. (Воиз 3:11) Энг муҳими, У ҳақида қанча кўп билишимиз эмас, балки билганларимизни қандай қўллашимиздир. Билиб олганларимизни амалда қўллаб, севувчи Отамизга тақлид қилишга интилсак, У бизга яқинлашишда давом этади. (Ёқб. 4:8) Каломи орқали Худо бизни шунга ишонтиряптики, Уни яхшироқ билишга интилганларни У асло тарк этмайди.
80- ҚЎШИҚ «Тотиб кўр, шунда Яҳова яхши эканини билиб оласан»
^ абз. 5 Кўплар Худо мавжуд эканига ишонади, лекин У аслида қандай Шахс эканини билмайди. Яҳовани билиш нима дегани? У билан қалин муносабатларга эга бўлишда Мусо ва шоҳ Довуддан қандай сабоқ олсак бўлади? Ушбу мақолада мазкур саволларга жавоб топамиз.