21- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
«Бу дунёнинг донолигига» алданманг
Бу дунёнинг донолиги Аллоҳнинг кўзи олдида нодонликдир. 1 КОР. 3:19
98- ҚЎШИҚ Худо томонидан илҳомлантирилган Ёзувлар
БУ МАҚОЛАДА *
1. Худонинг Каломи ёрдамида нимага эга бўла оламиз?
БАРЧА муаммоларнинг ечимини топа оламиз. Чунки Буюк Устозимиз Тангри Яҳовадир. (Ишаё 30:20, 21) «Ҳар тарафлама билимга эга бўлиб, ҳар бир яхши ишга бутунлайин тайёр» бўла олишимиз учун Яҳова Каломи орқали бизга керакли барча нарсани беряпти. (2 Тим. 3:17) Муқаддас Китоб таълимотларига мувофиқ ҳаёт кечирганимизда, «бу дунёнинг донолиги» бўйича яшаш керак деб таъкидлаётганларга қараганда, анча донороқ бўла оламиз. (1 Кор. 3:19; Заб. 119:97–100)
2. Ушбу мақолада нима ҳақида сўз юритилади?
2 Барчамизга маълумки, бу дунёнинг донолиги кўпинча худбин истакларимизга қаратилган. Шунинг учун, бу дунёдаги кўплар каби фикр юритмаслик ва ҳаракат қилмаслик қийин бўлиши мумкин. Яхшиямки, Муқаддас Китобда шундай маслаҳат ёзилган: «Эҳтиёт бўлинг, ҳеч ким сизларни файласуфлик ва қуруқ гаплар билан тузоққа илинтирмасин. Бу нарсалар инсоний урф-одатларга... асосланган». (Колос. 2:8) Бу мақолада, тарих мобайнида иккита қуруқ гап ёки ёлғон қай йўсин ривож олгани ҳақида сўз юритилади. Ҳар бирини кўриб чиқаётиб, нега бу дунёнинг донолиги нодонлик эканини ва Худонинг Каломидаги донолик бу дунё таклиф этаётган ҳар қандай нарсадан анча юксак эканини билиб оламиз.
АХЛОҚ БОРАСИДАГИ НУҚТАИ НАЗАР ЎЗГАРГАН
3–4. Қўшма Штатларда 20 асрнинг бошларида одамларнинг жинсий ахлоқ борасидаги нуқтаи назари билан нима бўлди?
3 Қўшма Штатларда 20 асрнинг бошларида одамларнинг жинсий ахлоқ борасидаги нуқтаи назари кескин ўзгарди. Авваллари, кўпчилик жинсий муносабатлар фақат турмуш қурганлар орасида бўлиши керак ва бу омма олдида муҳокама
қилинадиган мавзу эмас деб ҳисобларди. Лекин ўша меъёрлар йўққа чиқиб, ҳамма нарса мумкин деган ғоя кенг тарқалиб кетди.4 Масалан, 1920–1929 йиллар «гумбурлаган йигирманчи йиллар» бўлиб, жамият орасида узоқ вақт давом этиб келаётган кескин ўзгаришлар юз берган. Битта тадқиқотчи қуйидагича фикр билдирди: «Фильм, театр, қўшиқ, асар ва рекламалар орқали жинсий муносабатларга оид нарсалар кўпроқ тақдим этиладиган бўлди». Ўша даврда рақслар жинсий эҳтиросларни қўзғатишга қаратилган, кийиниш услуби ҳам очиқ-сочиқроқ бўлди. Муқаддас Китобда охирзамон ҳақида башорат қилинишича, одамлар тобора «айш-ишратни севадиган бўлади». (2 Тим. 3:4)
5. Дунёда 1960 йиллардан бери нималар табиий ҳолга айланиб келмоқда?
5 Шунингдек, 1960 йилларда расмий никоҳ қурмай бирга яшаш, гомосексуализм ва ажрашиш табиий ҳолга айланди. Вақтичоғлик қилишга мўлжалланган кўп нарсалар орқали жинсий яқинлик янада очиқчасига кўрсатиларди. Ушбу ўн йиллар ичида ахлоқ борасидаги меъёрлар тобора унутилгани асоратсиз қолмади. Битта ёзувчининг фикрича, оилалар бузилиши, ота ёки она болани якка ўзи ўстираётгани, ҳиссий жароҳатлар, порнографияга қарамлик ва шу каби муаммоларга «жамиятни жинсий муносабатлар борасида бузилиб бораётган меъёрлар шакллантираётгани» сабаб бўлмоқда. ОИТС каби жинсий алоқа орқали ўтадиган касалликлар кенг тарқалаётгани бу дунёнинг донолиги нодонлик эканини исботлаётган белгилардан бири, холос. (2 Бутр. 2:19)
6. Шайтон одамларнинг жинсий муносабатлар борасидаги нуқтаи назари қандай бўлишини истайди?
6 Шайтон одамларнинг жинсий муносабатлар борасидаги нуқтаи назари айнан шундай бўлишини истайди. Шак-шубҳасизки, одамлар Худо ато этган бу ҳадяни нотўғри тарзда қўллаётганини ва никоҳ ҳадясини оёғости қилаётганини кўриб у роса суюняпти. (Эфес. 2:2) Агар одамлар жинсий ахлоқсизлик билан шуғулланса, бола кўриш каби Яҳованинг совғасини булғаётганини кўрсатишади, бу улар учун абадий ҳаётга эришишга тўсиқ бўлиши мумкин. (1 Кор. 6:9, 10)
ЖИНСИЙ АХЛОҚСИЗЛИК ҲАҚИДА МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
7–8. Муқаддас Китобда жинсий муносабатлар борасидаги нуқтаи назар бу дунёникидан қандай фарқ қилади?
7 Бу дунёнинг донолигига берилиб кетган кишилар ахлоқ борасидаги Муқаддас Китобдаги меъёрларни писанд қилмай, уларга амал қилишнинг иложи йўқ деб таъкидлайди. Улар шундай деб айтиши мумкин: Колос. 3:5) Бунинг устига, Яҳова никоҳни ҳадя сифатида бергани туфайли эр-хотин жинсий истакларини муносиб тарзда қондира олади. (1 Кор. 7:8, 9) Демак, кўпинча ахлоқсизликнинг асоратлари бўлмиш айбдорлик ва турли хавотирлардан ҳоли равишда эр-хотин жинсий муносабатларидан лаззат олиши мумкин.
«Аллоҳ бизни жинсий истакларга эга қилиб яратган бўлса, унда нега уларни тийишимиз кераклигини талаб қиляпти?» Бу савол одамлар бирон нима қилишни хоҳласа, ўшани қилиши керак деган янглиш фикр сабабли юзага келмоқда. Муқаддас Китобда эса умуман бошқача фикр ёзилган. Унга кўра, номуносиб хоҳиш-истакларимизни назорат қилишга ҳаракат қилишимиз мумкин. (8 Бу дунёнинг донолигидан фарқли равишда, Муқаддас Китобда жинсий муносабатлар борасида тўғри тушунча берилган. Унда айтилишича, бу муносабатлар лаззат бахш этиши мумкин. (Ҳик. 5:18, 19) Аммо Муқаддас Китобда шундай ёзилган: «Ҳар бирингиз ўз баданингизни муқаддас ва шарафли тарзда бошқара билсин. Худони билмайдиган халқларга ўхшаб очкўзлик билан тийиқсиз шаҳвоний ҳирсга берилманглар». (1 Салон. 4:4, 5)
9. а) Қандай қилиб Яҳованинг халқи 20 аср бошларида Худонинг Каломидаги юксак доноликка амал қилишга чорланган? б) 1 Юҳанно 2:15, 16 да қандай маслаҳат ёзилган? в) Римликларга 1:24–27 га кўра қандай ахлоқсиз ишлардан қочишимиз керак?
9 Йигирманчи асрнинг бошларида Яҳованинг халқи «ҳар қандай ор-номусни йўқотган» кишиларнинг нуқтаи назарига берилмаган. (Эфес. 4:19) Улар Яҳованинг меъёрларига қатъий риоя қилишга интилган. «Қўриқчи минораси»нинг 1926 йил, 15 май сонида шундай дейилган: «Хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин фикрда ва ҳаракатда, айниқса, ўзга жинсдаги кишилар билан муносабат қилганда пок ва ростгўй бўлиши лозим». Бу дунёда нима бўлишидан қатъи назар, Яҳованинг халқи Унинг Каломидаги юксак доноликка риоя қилган. (1 Юҳанно 2:15, 16 ни ўқинг.) Худонинг Каломи борлигидан миннатдормиз! Яҳова ахлоқ борасида бу дунёнинг донолигига алданиб қолмаслигимизга кўмаклашиб, ўз вақтида маънавий озуқани тақдим этаётганидан ҳам миннатдормиз *. (Римликларга 1:24–27 ни ўқинг.)
ЎЗИГА НИСБАТАН СЕВГИ БОРАСИДАГИ НУҚТАИ НАЗАР ЎЗГАРГАН
10–11. Муқаддас Китобда башорат қилинганидай, охирзамонда нималар юз беради?
10 Муқаддас Китобда башорат қилинганидай, охирзамонда «одамлар ўзини севадиган» бўлиб кетади. (2 Тим. 3:1, 2) Бу дунё одамларни худбинликка чорлаётгани ажабланарли эмас. Бир энциклопедияда ёзилганидай, 1970 йилларда қай йўсин муваффақиятли ҳаёт кечириш масаласида маслаҳатлар келтирилган китоблар нашр этилган. Ўша китобларнинг баъзилари, ўқувчилар ўзини борича қабул қилиб, ҳеч нимани ўзгартирмасликка чорлаган. Масалан, бу китобларнинг бирида: «Дунёдаги энг гўзал, ажойиб, бебаҳо бўлган шахсни — ўзингизни яхши кўринг»,— деб ёзилган. Бу китоб инсон қандай йўл тутиши, нималарни ҳис қилиши ва хоҳлаши борасида ўзига-ўзи хўжайин бўлиши керак деб рағбатлантиради.
11 Бу фикр сизга танишми? Эсингизда бўлса, Шайтон Момоҳавони шу каби нарсага ундаган. У Момоҳаво «Худо каби нима яхши ва нима ёмон эканини» билиши мумкинлигини айтган. (Ибт. 3:5) Бугунги кунда, аксарият инсонлар ўзини юқори кўриб, уларга ҳеч ким, ҳатто Худо ҳам нима тўғри ва нима нотўғри экани борасида фикр билдиришга ҳаққи йўқ деб ўйлайди. Мисол учун, бундай фикрлаш тарзи одамларнинг никоҳ борасидаги нуқтаи назарида яққол акс этмоқда.
12. Бу дунё никоҳ борасида қандай фикрни олға сурмоқда?
Ибт. 2:24) Бу дунёнинг донолиги эса умуман бошқача фикрни олға суриб, турмуш ўртоқлар фақат ўзининг эҳтиёжларига диққат қаратиши керак деб уқтирмоқда. Ажрашиш ҳақидаги бир китобда шундай изоҳ келтирилган: «Айрим никоҳ маросимларида турмуш қураётганлар бир-бирига: “Умримнинг охиригача сиз билан бўламан”,— деган сўзлар ўрнига: “Сизни севганимга қадар сиз билан бўламан”,— деб қасам ичишмоқда». Одамлар никоҳга нисбатан шундай нуқтаи назарда бўлгани учун оилалар бузилиб кетмоқда ва кўплар ҳиссан жароҳатланмоқда. Шубҳасизки, никоҳ борасидаги бу дунёнинг нуқтаи назари нодонликдир!
12 Муқаддас Китобга биноан, эр-хотин бир-бирини ҳурмат қилиши ва никоҳ қасамини ёдда тутиши керак. У турмуш ўртоқларни бир-бирига вафодор бўлиб қолишга ундайди. Зеро, унда шундай ёзилган: «Эркак киши ўз ота-онасини қолдириб, хотинига боғланиб қолади ва улар бир тан бўлишади». (13. Яҳова кеккайганлардан жирканишининг сабабларидан бири қандай?
13 Ҳикматлар 16:5 да: «Кеккайган ҳар кимса Яҳова учун жирканчдир»,— дейилган. Қизиқ, нега кеккайганлар Яҳова учун жирканчли? Бунинг сабабларидан бири шундаки, фақат ўзини севганлар бу фикрни ривожлантириб ва уни бошқаларга уқтириб Шайтон каби мағрурланиб кетади. Шайтон Худо барча нарсани яратиш учун фойдаланган Исо унга тиз чўкиб сажда қилади деган фикрга бориб, такаббур эканини кўрсатган. (Мат. 4:8, 9; Колос. 1:15, 16) Ўзининг муҳимлиги ҳақида юқори фикрда бўлганлар бу дунёнинг донолиги Худонинг олдида нодонлик эканини тасдиқламоқда.
ҚАДР-ҚИММАТИМИЗ ҲАҚИДА МУҚАДДАС КИТОБДА НИМА ДЕЙИЛГАН?
14. Қандай қилиб Римликларга 12:3 ўзимизга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарда бўлишга ёрдам беряпти?
14 Муқаддас Китоб ўзимизга нисбатан мувозанатли нуқтаи назарда бўлишга ёрдам беряпти. Унга кўра, ўзимизни севишнинг ёмон жойи йўқ. Исо: «Яқинингизни ўзингизни Мат. 19:19) Муқаддас Китоб ўзимизни бошқалардан муҳимроқ деб билиш кераклигига ўргатмаяпти. Аксинча, у ерда қуйидагича маслаҳат бор: «Ҳеч нарсани иззатталаблик ёки манманлик билан қилмай, аксинча, камтар бўлиб, бошқаларни ўзингиздан устун қўйинглар». (Филип. 2:3; Римликларга 12:3 ни ўқинг.)
севгандек севинг»,— деб айтган сўзларидан эҳтиёжларимизга ўринли тарзда эътибор беришимиз кераклигини билиб оляпмиз. (15. Қадр-қимматимиз борасида Муқаддас Китобдаги маслаҳатни нега амалий деб биласиз?
15 Ҳозирда, кўпгина инсонлар, ҳатто ўқимишли кишилар ҳам Муқаддас Китобда ёзилганларни нодонлик деб билади. Уларнинг айтишича, одам бошқаларни ўзидан устун қўйса, аҳамиятсиз бўлиб кўринади ва ўзгалар ундан фойдаланади. Аммо Шайтоннинг дунёси ўзини севиш борасидаги олға сураётган нуқтаи назарнинг оқибатлари ҳақида нима деса бўлади? Сиз нималарга эътибор бердингиз? Худбин кишилар бахтлими? Уларнинг оилалари бахтиёрми? Самимий дўстлари борми? Аллоҳ билан яқин муносабатларга эгами? Ниманинг гувоҳи бўляпсиз? Қай бири энг аъло натижа келтиряпти: бу дунёнинг донолигига эргашишми ёки Худонинг Каломидаги доноликка амал қилишми?
16–17. Нима учун миннатдормиз ва нега?
16 Бу дунёнинг донолигини юксак деб, маслаҳатига риоя қилаётган кишини адашиб қолган саёҳатчилардан тўғри йўлни суриштираётган адашган саёҳатчига ўхшатса бўлади. Исо қўштирноқ ичидаги ҳозирги доно кишилар ҳақида шундай деган: «Улар кўр йўлбошчилардир. Агар кўр кўрни етакласа, иккаласи ҳам чуқурга қулайди». (Мат. 15:14) Дарҳақиқат, бу дунёнинг донолиги Худонинг олдида нодонликдир.
17 Муқаддас Китобдаги доно маслаҳатлар «ўргатиш, танбеҳ бериш, тузатиш, адолат йўлида тарбиялаш учун» доим фойдалидир. (2 Тим. 3:16) Яҳова Ўз ташкилоти орқали бизни бу дунёнинг донолигидан ҳимоя қилаётгани учун минг қатла шукр! (Эфес. 4:14) У тақдим этаётган маънавий озуқа ёрдамида Муқаддас Китобдаги меъёрларга амал қилишимиз учун куч бахш этмоқда. Ҳа, Яҳовадан Каломидаги энг ишончли донолик ва йўл-йўриқни олаётганимиз катта шараф!
54- ҚЎШИҚ «Мана йўл»
^ абз. 5 Ушбу мақола фақат Яҳова ишончли йўл-йўриқ Манбаи эканига бўлган ишончимизни мустаҳкамлашга кўмаклашади. Шунингдек, ундан бу дунёнинг донолигига эргашиш асоратсиз қолмаслигини, Худонинг Каломидаги доноликка амал қилиш эса фойдали эканини билиб оламиз.
^ абз. 9 Масалан, «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» (рус) номли китобнинг 1- жилд, 24–26- саҳифалари ва 2- жилд, 4–5- саҳифалари; «Ёшларнинг 10 та саволига жавоблар», 7- савол, 21–23- саҳифаларига қаранг.
^ абз. 50 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Бир жуфтликнинг ҳаётида юз берган баъзи воқеалар келтирилган.
^ абз. 52 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Эр-хотин 1960 йилларнинг охирида ваъзгўйлик қилмоқда.
^ абз. 54 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. 1980 йилларда, эр касал хотинига ғамхўрлик қиляпти, уларнинг қизи ҳам улар билан бирга. Бугунги кунда, эр-хотин Яҳовага хизмат қилган бахтли хотираларни ёдга олмоқда. Уларнинг улғайган қизи ҳам ўз оиласи билан бирга ота-онасининг қувончига шерик бўляпти.