9- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Қадимги Исроилдаги севги ва ҳаққоният
У адолат ва ҳаққониятни севади. Ер юзи Яҳованинг меҳр-садоқатига тўладир. ЗАБ. 33:5
3- ҚЎШИҚ Қудратим, умидим, таянчим Ўзинг
БУ МАҚОЛАДА *
1–2. а) Барчамиз нимани истаймиз? б) Нимада ишончимиз комил бўлиши мумкин?
БАРЧАМИЗ севилишни истаймиз. Қолаверса, бизга адолат ила муносабат қилишларини хоҳлаймиз. Қайта-қайта севги ва ҳаққониятни топа олмаганимизда, ўзимизни кераксиз ва умидсиз ҳис этамиз.
2 Яҳова севгига муҳтож эканимизни ва ҳаққоният бўлишини исташимизни билади. (Заб. 33:5) Шунда амин бўлишимиз мумкинки, Аллоҳ Яҳова бизни жуда яхши кўради ва бизга нисбатан адолат ила муносабат кўрсатилишини истайди. Яҳова Мусо орқали Исроил халқига берган Қонунга яхшилаб диққат қаратсак, буни яққол кўра оламиз. Севгига ташна бўлсангиз ёки адолатсизлик дастидан руҳингиз тушган бўлса, Мусонинг Таврот китоби * Яҳова биз ҳақимизда қайғуришини очиб беришига эътибор беринг.
3. а) Римликларга 13:8–10 да тушунтирилганидай, Мусонинг Таврот китобини тадқиқ қилганимизда, нима ҳақида билиб оламиз? б) Ушбу мақолада қандай саволларга жавоб топамиз?
3 Мусонинг Таврот китобини тадқиқ қилганимизда, Тангри Яҳованинг севгиси тўғрисида билиб оламиз. (Римликларга 13:8–10 ни ўқинг.) Бу мақолада Исроил халқига берилган бир нечта қонунни кўриб чиқамиз ва қуйидаги саволларга жавоб топамиз: нима учун Таврот севгига асосланган деб айта оламиз? Нега Тавротдаги қонунлар одамларни ҳаққоният ила йўл тутишга ундаган деб хулоса қилишимиз мумкин? Ҳокимиятга эга бўлган кишилар бу қонунларга қай йўсин амал қилган? Таврот айнан кимларни ҳимоя қилган? Бу саволларга жавоб топиш бизга тасалли ва умид бахш этиши ҳамда меҳрибон Отамизга янада яқинроқ қилиши мумкин. (Ҳавор. 17:27; Рим. 15:4)
СЕВГИГА АСОСЛАНГАН ҚОНУН
4. а) Нима учун Мусонинг Таврот китоби севгига асосланган деб айта оламиз? б) Матто 22:36–40 да қайд этилганидай, Исо қайси амрларга эътибор қаратган?
4 Мусонинг Таврот китоби севгига асосланган эди, чунки Яҳова доим севги ила йўл тутади. (1 Юҳан. 4:8) Яҳова қонунларини иккита муҳим амрга асослаган — Уни ва яқинимизни севиш. (Лев. 19:18; Қонун. 6:5; Матто 22:36–40 ни ўқинг.) Шундай экан, Тавротдаги 600 дан ошиқ қонуннинг ҳар бири Яҳованинг севгиси ҳақида ниманидир очиб беради. Келинг, бир нечта мисолга диққат қаратайлик.
5–6. Яҳова эр-хотиндан нимани кутади ва У нимадан хабардор? Мисол келтиринг.
5 Турмуш ўртоғингизга садоқатли бўлиб, фарзандларингизга ғамхўрлик қилинг. Яҳова турмуш ўртоқлар бир-бирини бутун умр қаттиқ севишларини истайди. (Ибт. 2:24; Мат. 19:3–6) Инсон содир этиши мумкин бўлган энг жирканч гуноҳлардан бири зинодир. Шу боис, Ўнта амрнинг еттинчисида зино қилиш тақиқланган. (Қонун. 5:18) Бу «Худога қарши» гуноҳ ва умр йўлдошга нисбатан қабиҳликдир. (Ибт. 39:7–9) Зинонинг қурбони бўлганлар ўнлаб йиллар давомида хиёнат оғриғини ҳис этиши мумкин.
6 Турмуш ўртоқлар бир-бирига қандай муносабат қилаётганини Яҳова кўриб туради. Масалан, У Исроил аёлларига яхши муносабат қилишларини истаган. Тавротда ёзилганларни ҳурмат қилган эр хотинини севиб, арзимаган сабабни деб у билан ажрашмас эди. (Қонун. 24:1–4; Мат. 19:3, 8) Борди-ю, жиддий муаммо юз бериб, эр хотини билан ажрашса, унга талоқ хатини ёзиб бериши кутиларди. Бу хат аёлни ахлоқсизликка қўл урмаганини тасдиқлаб, ёлғон айбловлардан ҳимоя қиларди. Бундан ташқари, афтидан, эр хотинига талоқ хатини беришдан аввал шаҳар оқсоқоллари билан маслаҳатлашиши керак бўлган. Бу туфайли оқсоқоллар жуфтликка никоҳини сақлаб қолишга имкон берган. Исроиллик киши ғаразли ниятлар ила хотини билан ажрашса, Яҳова доим ҳам, масалан, оқсоқоллар ёки пайғамбарлар орқали бунга аралашмасди. Нима бўлган тақдирда ҳам, Худо аёл киши тўккан кўз ёшларни кўрган ва унинг оғриғини ҳис этган. (Мал. 2:13–16)
7–8. а) Яҳова ота-оналарга нима қилишни буюрган? (Муқовадаги расмга қаранг.) б) Қандай сабоқлар оляпмиз?
7 Шунингдек, Тавротга кўра, Яҳова фарзандлар бахтиёр ва ҳимоя остида бўлишларини истайди. Аллоҳ Яҳова ота-онага нафақат уларнинг жисмоний, балки маънавий эҳтиёжларига ҳам ғамхўрлик қилишни буюрган. Ота-она боласига Яҳованинг қонунини тушунтириш ва уни севишга ёрдам бериш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланиши кутиларди. (Қонун. 6:6–9; 7:13) Яҳова исроилликларни жазолаганининг сабабларидан бири — улар баъзи болалари билан даҳшатли тарзда йўл тутганида эди. (Ерм. 7:31, 33) Ота-она фарзандларини қадрсиз нарса эмас, балки мерос, Яҳованинг ҳадяси деб билишлари ва уларга ғамхўрлик қилишлари керак эди. (Заб. 127:3)
8 Сабоқлар: Яҳова турмуш ўртоқлар бир-бирига қандай муносабат қилаётганига диққат қаратади. У ота-она фарзандини севишини истайди. Ота-она фарзандига ёмон муносабат қилса, Яҳова уларни жавобгарликка тортади.
9–11. Нима учун Яҳова бировнинг нарсасига кўз олайтирмаслик борасида қонун берган?
9 Бировнинг нарсасига кўз олайтирманг. Ўнта амрнинг охиргисида бировнинг Қонун. 5:21; Рим. 7:7) Бу амр орқали Яҳова муҳим сабоқ бермоқчи эди: халқига қалбини, яъни фикрларини, туйғуларию ниятларини ҳимоя қилишни ўргатмоқчи эди. У ёвуз ҳаракатларнинг илдизи фикрлару туйғуларга бориб тақалишини биларди. (Ҳик. 4:23) Исроиллик киши ёмон истаклар қалбида ниш уришига йўл қўйса, бошқалар билан худбинлик ила йўл тутиши мумкин эди. Масалан, шоҳ Довуд бу тузоққа илинди. Умуман олганда, у яхши инсон эди. Лекин бир сафар у бошқа кишининг хотинига кўз олайтирди ва ёмон истаклари уни гуноҳга етаклади. (Ёқб. 1:14, 15) Довуд аёл киши билан зино қилди, унинг эрини эса алдади ва ўлдирди. (2 Шоҳ. 11:2–4; 12:7–11)
нарсасига кўз олайтириш ёки ёмон истакларни ривожлантириш тақиқланарди. (10 Исроилликлар кўз олайтирмаслик борасидаги қонунга итоатсизлик қилганда, Яҳова буни биларди. Зеро, У фикрларимизу туйғуларимизни кўради. (1 Сол. 28:9) Бировнинг нарсасига кўз олайтирмаслик борасидаги қонун халққа ёмон ҳаракатларга етаклайдиган фикрлардан қочишга ёрдам берган. Ҳа, Яҳова нақадар доно ва меҳрибон Худо!
11 Сабоқлар: Яҳова инсоннинг ташқи кўринишдан кўра кўпроқ нарсани пайқайди. У ич-ичимиздан қандай инсон эканимизни билади. (1 Шоҳ. 16:7) Ҳеч қайси фикр, туйғу ва ҳаракатимизни Ундан яшира олмаймиз. У назар солиб, бизда бор яхши нарсаларни пайқайди. Бироқ Яҳова нотўғри истакларимиз ёмон ишларга етаклашидан аввал уларни аниқлашимизни ва назорат қилишимизни истайди. (2 Сол. 16:9; Мат. 5:27–30)
ҚОНУНДА ҲАҚҚОНИЯТ АКС ЭТГАН ЭДИ
12. Мусонинг Таврот китобидан нима ҳақида билиб оламиз?
12 Мусонинг Таврот китобидан Яҳова ҳаққониятни севишини билиб оляпмиз. (Заб. 37:28; Ишаё 61:8) У бошқаларга адолат ила муносабат қилишда мукаммал ўрнак кўрсатган. Исроилликлар Яҳова уларга берган қонунга амал қилганда, баракаларга эга бўларди. Адолатли қонунларга амал қилишмаганида эса, жабр кўришарди. Ўнта амрнинг яна иккитасига диққат қаратайлик.
13–14. Илк иккита амрда нима дейилган ва уларга амал қилиш исроилликларга қандай фойда келтирган?
13 Яҳова мутлақ садоқатни кутади. Илк иккита амрда Исроил халқидан фақат Яҳовага топиниш талаб қилинганди ва улар бутларга сажда қилишдан огоҳлантирган эди. (Чиқ. 20:3–6) Бу амрлар Яҳовага эмас, Исроил халқига фойда келтирган. Халқ Яҳовага садоқатли қолганида гуллаб-яшнаган. Бошқа халқларнинг худоларига сажда қилганда эса, азоб чеккан.
14 Канъонликлар ҳақида бир ўйлаб кўринг. Улар барҳаёт ва ҳақ Худога эмас, жонсиз бутларга сиғинган. Бу туфайли ўзларига жабр қилган. (Заб. 115:4–8) Сажда қилишнинг бир қисми сифатида улар жинсий ахлоқсизлик билан шуғулланган ва даҳшатлиси, болаларни қурбонликка келтирган. Шунга ўхшаб, исроилликлар Яҳовани рад этиб, бутларга сажда қилишни танлаганда, ўзларига зарар етказган ва оилаларига оғриқ келтирган. (2 Сол. 28:1–4) Ҳокимиятга эга бўлган кишилар Яҳованинг адолатли меъёрларини рад этган эди. Улар кучидан нотўғри фойдаланиб заиф ва ҳимоясиз бўлганларга золимлик қилишган. (Ҳиз. 34:1–4) Яҳова исроилликларни огоҳлантириб, ҳимоясиз аёллару болаларга ёмон муносабатда бўлганларни ҳукм қилишини айтган. (Қонун. 10:17, 18; 27:19) Бундан фарқли равишда, халқ Худога садоқатни сақлаб, бир-бири билан ҳаққоният ила муносабат қилганида, У уларга баракалар ёғдирган. (3 Шоҳ. 10:4–9)
15. Яҳова ҳақида нималарни билиб оляпмиз?
15 Сабоқлар: Яҳовага топиняпман деб, аммо шу билан бир вақтда Унинг меъёрларини қабул қилмайдиган ва хизматчиларига Ишаё 49:15) Гарчи У шу заҳоти вазиятга аралашмаса-да, бошқаларга ёмон муносабат кўрсатаётган, тавба қилмаётган гуноҳкорларни ўз вақтида жавобгарликка тортади.
зарар етказадиган инсонни У маъқулламайди. Шунингдек, Яҳова бизни севади ва ноҳақ азоб чекаётганимизни билади. Яҳова оғриғимизни она гўдагининг оғриғини ҳис этганидан ҳам қаттиқроқ ҳис этади. (ТАВРОТГА ҚАЙ ЙЎСИН АМАЛ ҚИЛИШГАН?
16–18. Мусонинг Таврот китоби ҳаётнинг қайси соҳаларига тегишли бўлган ва бундан қандай сабоқлар оляпмиз?
16 Мусонинг Таврот китоби исроилликлар ҳаётининг турли соҳаларига тегишли эди ва Яҳованинг халқини ҳаққоният ила ҳукм қилиш учун оқсоқоллар тайинланиши муҳим ҳисобланган. Улар фақатгина маънавий тарафдан эмас, келишмовчиликлар ва жиноят юз берганда ҳам масалани ҳал қилишга ёрдам берарди. Қуйидаги бир нечта мисолга эътибор берайлик.
17 Агар исроиллик киши бирон кимни ўлдириб қўйса, уни шу заҳоти қатл этишмаган. Шаҳар оқсоқоллари уни ўлимга маҳкум этишдан аввал вазиятни ойдинлаштирарди. (Қонун. 19:2–7, 11–13) Бундан ташқари, оқсоқоллар бир қанча кундалик масалаларда — мол-мулкка тегишли масалалардан тортиб оилавий ҳаётга тегишли келишмовчиликларгача ҳакамлик қиларди. (Чиқ. 21:35; Қонун. 22:13–19) Оқсоқоллар адолат ила йўл тутганда ва исроилликлар Тавротда ёзилганларга итоатли бўлганида, барча фойда оларди ва халқ Яҳовага улуғворлик келтирарди. (Лев. 20:7, 8; Ишаё 48:17, 18)
18 Сабоқлар: ҳаётимизнинг ҳар бир соҳаси Яҳова учун муҳим аҳамиятга эга. У бошқалар билан муносабат қилганимизда ҳаққоний бўлишимизни ва севги ила йўл тутишимизни истайди. Шу боис, Тангри ҳатто уйда ёлғиз бўлганимизда сўзларимизга ва ишларимизга диққат қаратади. (Иброн. 4:13)
19–21. а) Оқсоқоллар ва ҳакамлар Худонинг халқига қандай муносабатда бўлган? б) Яҳова ҳимоя қилувчи қандай қонунлар берган ва бундан қандай сабоқлар оляпмиз?
19 Яҳова хизматчиларини қўшни халқларнинг ёмон таъсиридан ҳимоя қилишни хоҳлаган. Мана шу сабабдан У оқсоқоллар ва ҳакамлардан Тавротда ёзилганларга юзхотирчиликсиз ёндашишни талаб қилган. Аммо ҳакамлик қилганлар халқ билан қаттиққўллик ва қўполлик ила муносабат қилмаслиги керак эди. Аксинча, улар ҳаққониятни севиши кутиларди. (Қонун. 1:13–17; 16:18–20)
20 Яҳова хизматчиларига раҳм қилади, шу сабабли, қонунлар берганида инсонларни адолатсизларча муносабатдан сақламоқчи бўлган. Масалан, Таврот туфайли инсон жиноят содир этганликда ноҳақ айбланиш эҳтимоли камайган. Айбланаётган киши ким уни айблаётганини билишга ҳақли эди. (Қонун. 19:16–19; 25:1) Шунингдек, уни айбдор деб топишдан аввал камида иккита гувоҳ кўрсатма бериши кутиларди. (Қонун. 17:6; 19:15) Агар исроиллик киши жиноят содир этганини фақат битта гувоҳ кўрган бўлса-чи? У жазодан қутулдим деб ўйлай олмасди. Боиси, Яҳова унинг қилмишини кўрган. Оилада оталарга муайян ҳокимлик берилган эди, лекин у чекланган эди. Айрим оилавий можароларга шаҳар оқсоқоллари аралашиб, охирги қарорни чиқариш масъулиятига эга эди. (Қонун. 21:18–21)
21 Сабоқлар: Яҳова адолат ила йўл тутишда мукаммал ўрнак кўрсатмоқда. (Заб. 9:7) Тангри Унинг меъёрлари бўйича яшаётган садоқатли кишиларни мукофотлайди, лекин кучидан нотўғри фойдаланганларни жазолайди. (2 Шоҳ. 22:21–23; Ҳиз. 9:9, 10) Баъзилар ёвузларча йўл тутиб, жазодан қутулиб қолгандай туюлиши мумкин, бироқ Яҳова ўз вақтида уларни ҳукм қилади. (Ҳик. 28:13) Борди-ю, улар тавба қилмаса, тез орада «барҳаёт Аллоҳнинг қўлига тушиш даҳшатли» эканини билиб олади. (Иброн. 10:30, 31)
ҚОНУН АЙНИҚСА КИМЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАН?
22–24. а) Таврот айниқса кимларни ҳимоя қилган ва бундан Яҳова тўғрисида нимани билиб оляпмиз? б) Чиқиш 22:22–24 да қандай огоҳлантириш ёзилган?
22 Таврот айниқса етим, бева ҳамда мусофирлар каби ўзини ҳимоя қила олмайдиганларни ҳимоялаган. Исроилдаги ҳакамларга шундай айтилган эди: «Мусофир ёки етимнинг ишини кўриб чиқаётганда, адолатсиз ҳукм чиқарманг. Берилган қарз эвазига гаров сифатида беванинг кийимини олманг». (Қонун. 24:17) Яҳова халқ орасидаги заиф кишиларга меҳр ила шахсий қизиқиш кўрсатган. Қолаверса, У бундай инсонларга ёмон муносабат қилганларни жазолаган. (Чиқиш 22:22–24 ни ўқинг.)
23 Боз устига, Тавротда қариндошлар орасида жинсий алоқа қилиш тақиқлангани боис, оила аъзолари ўзини жинсий алоқа билан боғлиқ гуноҳлардан ҳимоя қила олган. (Лев. 18:6–30) Бундай ишларга кўз юмган ёки ҳатто ўзлари шуғулланган қўшни халқлардан фарқли равишда, исроилликлар Яҳова каби буни жирканч деб билган.
24 Сабоқлар: Яҳова муайян ҳокимиятга эга хизматчиларидан уларнинг назорати остида бўлган барчага севги ила ғамхўрлик қилишини истайди. У жинсий алоқа билан боғлиқ гуноҳдан нафратланади. Яҳова барча, айниқса, жуда заиф бўлганлар ҳимоя остида бўлишига ва улар ҳаққоният ила ҳукм этилишига ишонтирмоқда.
ТАВРОТ «КЕЛАЖАКДАГИ БАРАКАЛАРНИНГ... СОЯСИДИР»
25–26. а) Нима учун севги ва ҳаққоният нафас ва ҳаёт кабидир деб айта оламиз? б) Ушбу мақолалар тўпламининг навбатдагисида нима ҳақида билиб оламиз?
25 Севги ва ҳаққоният нафас ва ҳаётдир; ер юзида улар бир-бирисиз мавжуд бўла олмайди. Яҳова биз билан ҳаққоният ила йўл тутаётганига амин бўлсак, Унга бўлган севгимиз ошади. Аллоҳни ва Унинг адолатли меъёрларини яхши кўрсак, бошқаларни севишни ҳамда уларга ҳаққоният ила муносабат кўрсатишни истаймиз.
26 Мусонинг Таврот китоби исроилликларга Яҳова билан яқин муносабатларга эга бўлишга ёрдам берган. Аммо Исонинг тўлов қурбонлигидан сўнг, Худонинг халқи Таврот қонуни остида эмас. Бунинг ўрнига янада яхшироқ нарсага эга бўлдик. (Рим. 10:4) Ҳаворий Павлус Тавротни «келажакдаги баракаларнинг... сояси» деб атаган. (Иброн. 10:1) Ушбу мақолалар тўпламининг навбатдагисида мазкур баракаларнинг баъзилари ва масиҳийлар жамоатида севги ҳамда ҳаққониятнинг аҳамияти тўғрисида билиб оламиз.
109- ҚЎШИҚ Самимий севги
^ абз. 5 Ушбу мақола Яҳова биз ҳақимизда ғамхўрлик қилишини кўрсатувчи тўртта мақоланинг биринчиси. Қолган учта мақола «Қўриқчи минораси»нинг 2019 йил май сонида чиқади. Мазкур мақолалар «Масиҳийлар жамоатидаги севги ва ҳаққоният», «Ёмонликка дуч келганда, севги ва ҳаққоният» ҳамда «Жабр кўрганларга тасалли бериш», деб номланади.
^ абз. 2 ИБОРА МАЪНОСИ. Яҳова Мусо орқали Исроил халқига берган 600 дан ошиқ қонун «Таврот», «Мусонинг Қонуни», «Мусонинг Таврот китоби» ва «амрлар» деб номланади. Шунингдек, Муқаддас Ёзувларнинг биринчи бешта китоби (Ибтидодан Қонунларгача) кўпинча Таврот деб аталади. Гоҳида бу сўз остида барча Ибронийча ёзувлар назарда тутилади.
^ абз. 60 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Исроиллик она овқат тайёрлаётганда қизлари билан маза қилиб суҳбатлашяпти. Сал нарироқда отаси ўғлига қўйларга ғамхўрлик қилишни ўргатяпти.
^ абз. 64 РАСМЛАРГА ШАРҲЛАР. Шаҳар дарвозаси олдида ўтирган оқсоқоллар маҳаллий савдогардан жабр кўрган бева аёл ва унинг боласига меҳр ила кўмаклашяпти.