19- ТАДҚИҚ МАҚОЛАСИ
Охирзамонда кимлар «шимол шоҳи» бўлган?
Охирзамонда жануб шоҳи у [шимол шоҳи] билан тўқнашади. ДОН. 11:40
150- ҚЎШИҚ Рабни излаб, нажот топинг
БУ МАҚОЛАДА *
1. Муқаддас Китобдаги башоратдан нима ҳақида билиб оляпмиз?
ЯҚИН келажакда Яҳованинг халқи билан нималар содир бўлади? Бу саволнинг жавобини биламиз. Чунки Муқаддас Китобда яқинда юз берадиган ва барчамизга таъсир қиладиган муҳим воқеалар ҳақида ёзилган. Ундаги бир башорат ер юзидаги айрим қудратли ҳукуматлар нима қилишини очиб бермоқда. Дониёр китобининг 11- бобида ёзилган ушбу башоратда бир-бирига қарши курашаётган иккита шоҳ, яъни «шимол шоҳи» ва «жануб шоҳи» ҳақида айтилган. Башоратнинг аксар қисми аллақачон амалга ошган. Демак, унинг қолган қисми ҳам амалга ошишига ишончимиз комил бўлиши мумкин.
2. Ибтидо 3:15 ҳамда Ваҳий 11:7 ва 12:17 га кўра, Дониёрнинг башоратини тадқиқ қилаётиб нималарни ёдда тутишимиз керак?
2 Дониёр китобининг 11- бобида ёзилган башоратни тушуниш учун, унда фақатгина Худонинг халқига тўғридан-тўғри таъсир ўтказган * ҳукмдорлару ҳукуматлар назарда тутилганини ёдда сақлашимиз керак. Худонинг хизматчилари дунё аҳолиси билан солиштирганда камчиликни ташкил этса-да, улар кўпинча дунёдаги муҳим воқеаларнинг марказида бўлишади. Нега? Чунки Шайтон ва унинг бутун тузуми битта асосий мақсадни кўзлайди, у ҳам бўлса, Яҳованинг ҳамда Исонинг хизматчиларини йўқ қилиш. (Ибтидо 3:15 ва Ваҳий 11:7; 12:17 ни ўқинг.) Қолаверса, Дониёр китобидаги башорат Аллоҳ Каломидаги бошқа башоратлар билан уйғун бўлиши керак. Дарҳақиқат, Дониёрнинг башоратини Муқаддас Ёзувларнинг бошқа қисмлари билан солиштирибгина тўғри тушунишимиз мумкин.
3. Бу ва кейинги мақолада нималарни муҳокама қиламиз?
Дониёр 11:25–39 ни кўриб чиқамиз. 1870–1991 йилларда кимлар шимол шоҳи ва жануб шоҳи бўлишганини билиб оламиз. Шунингдек, башоратнинг ушбу қисми борасидаги тушунчамизни қайта кўриб чиқиш нима учун оқилона эканини муҳокама қиламиз. Кейинги мақолада эса Дониёр 11:40–12:1 даги оятлар ҳақида гап боради. Башоратнинг ушбу қисми 1991 йилдан то Армагеддон жангигача бўлган давр ҳақида нималарни ошкор этаётгани тўғрисидаги тушунчамиз янада ойдинлашади. Ушбу иккита мақолани тадқиқ қилар экансиз, «Охирзамон пайтидаги иккита рақиб шоҳ» номли рамкага қараш фойдали бўлади. Аввалига, башоратдаги иккита шоҳ кимларни англатишини қандай аниқлаш мумкинлигини кўриб чиқайлик.
3 Бу омилларни ёдда туган ҳолдаШИМОЛ ШОҲИ ВА ЖАНУБ ШОҲИ КИМЛИГИНИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАЙ ОЛАМИЗ?
4. Қайси учта омил шимол шоҳи ва жануб шоҳи ким эканини аниқлашимизга ёрдам беради?
4 Бошида «шимол шоҳи» ва «жануб шоҳи» деган номлар том маънодаги Исроил юртининг шимоли ва жанубида жойлашган ҳудудларни бошқарган сиёсий кучларга берилган эди. Нега бундай дея оламиз? Дониёр пайғамбарга хабар келтирган фаришта нима деганига диққат қаратинг: «Кунларнинг охирида халқинг [Худонинг халқи] билан нималар содир бўлишини тушунтириш учун ёнингга келдим». (Дон. 10:14) Милодий 33 йилнинг Ҳосил байрамигача Исроил халқи Худонинг халқи ҳисобланган. Аммо Ҳосил байрамидан кейин Яҳова Исонинг садоқатли шогирдларини Ўз халқи деб ҳисоблашини аниқ кўрсатган. Демак, Дониёр китобининг 11- бобидаги башоратнинг аксарият қисми том маънодаги Исроил халқига эмас, Масиҳнинг издошларига тааллуқли. (Ҳавор. 2:1–4; Рим. 9:6–8; Галат. 6:15, 16) Турли вақтларда турли ҳукмдорлар ёки ҳукуматлар шимол шоҳи ва жануб шоҳи бўлишган. Бунга қарамай, айрим омиллар ўзгармас бўлиб қолган. Биринчидан, бу шоҳлар Худонинг халқига тўғридан-тўғри таъсир ўтказишган. Иккинчидан, Худонинг халқига қилган муносабати билан улар ҳақ Тангри Яҳовадан нафратланишини кўрсатишган. Учинчидан, бу иккита шоҳ бир-бири билан ҳокимият учун курашган.
5. Иккинчи асрдан то 19- асрнинг охиригача бўлган давр ичида шимол шоҳи ва жануб шоҳи бўлганми? Тушунтиринг.
5 Милодий иккинчи асрнинг қайсидир палласидан бошлаб чин масиҳийлар жамоатида сохта масиҳийлар кўпайиб кетди. Улар бутпарастларнинг таълимотларини ўзлаштириб, Аллоҳ Каломидаги ҳақиқатларни яширишди. Бу пайтдан бошлаб то 19- асрнинг охирларига қадар ер юзида Худонинг хизматчиларидан иборат ташкиллаштирилган гуруҳ йўқ эди. Сохта масиҳийлар даладаги бегона ўтлар каби кўпайиб кетишди. Шу боис чин масиҳийлар кимлигини аниқлаш жуда қийин эди. (Мат. 13:36–43) Нега бу маълумотни билиш муҳим? Бу маълумот шуни кўрсатяптики, шимол шоҳи ҳамда жануб шоҳи тўғрисида ўқиганларимиз иккинчи асрнинг қайсидир палласидан то 19- асрнинг иккинчи ярмигача бўлган давр ичида бошқарган шоҳлару шоҳликларга тааллуқли эмас. Чунки бу давр ичида ер юзида улар ҳужум қила оладиган Худонинг халқи бўлмаган *. Бироқ 19- асрнинг охирларида шимол шоҳи ва жануб шоҳи яна пайдо бўлганини кузатишимиз мумкин. Қанақасига?
6. Худонинг халқи гуруҳ сифатида қачон яна ташкиллаштирила бошлади? Тушунтиринг.
6 Худонинг халқи 1870 йилдан бошлаб гуруҳ сифатида ташкиллаштирила бошлади. Айнан шу йили Чарлз Расселл ва унинг маслакдошлари Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш бўйича гуруҳ ташкил этишди. Расселл биродаримиз ва унинг дўстлари башорат қилинган хабарчи бўлишган ҳамда Масиҳий Шоҳлик ўрнатилишидан олдин «йўл ҳозирлашган». (Мал. 3:1) Кимлар Худонинг халқига тегишли экани яна аниқ кўрина бошлади. Ўша пайтда Аллоҳнинг халқига таъсир ўтказган ҳукуматлар бўлганми? Келинг, қуйидаги омилларни кўриб чиқайлик.
ЖАНУБ ШОҲИ КИМ?
7. Биринчи жаҳон урушига қадар жануб шоҳи ким бўлган?
7 Буюк Британия 1870 йилга келиб дунёдаги энг катта империяга айланди ва у энг кучли армияга эга эди. Дониёрнинг башоратида учта шохнинг ўрнига ўсиб чиққан битта шохча ҳақида айтилган. Бу шохча Буюк Британияни, қолган учтаси эса Франция, Испания ва Нидерландияни билдиради. (Дон. 7:7, 8) Биринчи жаҳон урушига қадар Буюк Британия жануб шоҳи бўлган. Бу вақт ичида Америка Қўшма Штатлари дунёдаги энг бой мамлакатга айланган ва Буюк Британия билан яқиндан ҳамкорлик қила бошлаган.
8. Охирзамон давомида ким жануб шоҳи бўлиб келмоқда?
8 Биринчи жаҳон уруши пайтида Қўшма Штатлар ва Буюк Британия кучли ҳарбий иттифоқни ташкил этишди. Ўша пайтда Буюк Британия ва унинг денгиз ортидаги собиқ ҳудуди Англия-Америка жаҳон империясига айланди. Дониёр башорат қилганидай бу шоҳ «улкан ва қудратли қўшин» Дон. 11:25) Охирзамон давомида Англия-Америка иттифоқи жануб шоҳи бўлиб келмоқда *. Унда шимол шоҳи ким бўлган?
тўплаган. (ШИМОЛ ШОҲИ КИМ?
9. Шимол шоҳи яна қачон пайдо бўлди ва Дониёр 11:25 даги сўзлар қай йўсин амалга ошди?
9 Чарлз Расселл ва унинг маслакдошлари 1871 йили Муқаддас Китобни тадқиқ қилиш бўйича гуруҳ ташкил этишганида шимол шоҳи яна пайдо бўлди. Шу йили Отто фон Бисмарк бир қанча ҳудудларни бирлаштирди ва улар Германия империясини ташкил этди. Пруссия қироли Вильгельм I унинг илк императори бўлди ва у Бисмаркни унинг биринчи канцлери этиб тайинлади *. Кейинги ўн йиллар ичида Германия Африка ҳамда Тинч океанидаги айрим мамлакатларни бошқарадиган мустамлакачи империяга айланди ва Буюк Британия билан рақобатлаша бошлади. (Дониёр 11:25 ни ўқинг.) Германия империяси кучли армияни ва катталиги бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи ҳарбий-денгиз флотини яратди. Биринчи жаҳон уруши пайтида Германия уларни душманларига қарши қўллади.
10. Дониёр 11:25б, 26 қандай амалга ошган?
10 Шунингдек, Дониёр пайғамбар Германия империяси ва у яратган кучли армия билан нима бўлишини башорат қилган. Башоратда айтилганидай шимол шоҳи «тура олмайди». Нима учун? «Унга қарши фитна уюштиришгани учун у қарши тура олмайди. Унинг дастурхонидаги тансиқ таомлардан еб юрганлар унинг бошига етади». (Дон. 11:25б, 26а) Дониёрнинг даврида шоҳнинг «дастурхонидан тансиқ таомларни» еб юрганларга «шоҳга хизмат» қилган сарой амалдорлари кирган. (Дон. 1:5) Бу башоратда кимлар назарда тутилган? Бу ерда Германия империясининг юқори мартабали амалдорлари, жумладан, император бошчилиги остидаги генераллар ва ҳарбий маслаҳатчилар назарда тутилган. Улар монархияни ағдаришга ёрдам беришган *. Башоратда нафақат империянинг қулаши, балки жануб шоҳи билан жанг қандай якун топиши айтиб ўтилган. Шимол шоҳи тўғрисида: «Қўшини қириб ташланиб, кўпчилик ҳалок бўлади»,— дейилган. (Дон. 11:26б) Башоратда айтилганидай, Биринчи жаҳон уруши пайтида Германия армияси «қириб ташланиб, кўпчилик ҳалок бўлган». Ўша пайтгача инсоният тарихида содир бўлган урушларнинг ҳеч бирида шунчалик кўп одам ўлмаган.
11. Дониёр 11:27–30 га кўра, шимол шоҳи ва жануб шоҳи нима қилган?
11 Дониёр 11:27, 28 да Биринчи жаҳон урушидан олдин юз берадиган воқеалар тўғрисида айтилган. Бу оятларга кўра шимол шоҳи ва жануб шоҳи «бир дастурхон атрофида ўтириб, бир-бирига ёлғон гапиришади». Шунингдек, бу башоратда шимол шоҳи «беҳисоб мол-мулк» тўплаши ҳақида айтилган. Айнан шундай юз берди ҳам. Германия ва Буюк Британия бир-бирига тинчлик бўлишини истаётгани тўғрисида айтишган, бироқ 1914 йили уруш бошланганида улар ёлғон гапиришгани аён бўлган. 1914 йилга келиб Германия дунёдаги иккинчи энг бой мамлакатга айланган эди. Сўнг Дониёр 11:29 ва 30- оятнинг биринчи қисми амалга ошди, яъни Германия жануб шоҳи билан жанг қилиб унга мағлуб бўлди.
ШОҲЛАР ХУДОНИНГ ХАЛҚИГА ҚАРШИ КУРАШАДИ
12. Биринчи жаҳон уруши пайтида шимол шоҳи ва жануб шоҳи нима қилган?
12 Бу иккита шоҳ 1914 йилдан бошлаб ўзаро ва Худонинг халқига қарши янада кўпроқ кураша бошлаган. Масалан, Биринчи жаҳон уруши пайтида ҳам Германия, ҳам Буюк Британия ҳукумати қўлига қурол олишдан бош тортган Худонинг хизматчиларини таъқиб қилган. АҚШ ҳукумати эса ваъзгўйлик фаолиятида бошчиликни ўз зиммасига олган кишиларни қамоққа ташлаган. Ушбу таъқиблар туфайли Ваҳий 11:7–10 даги башорат амалга ошган.
13. Шимол шоҳи 1933 йилдан буён ва Иккинчи жаҳон уруши пайтида нима қилган?
13 Кейинроқ, яъни 1933 йилдан буён ва айниқса Иккинчи жаҳон уруши пайтида шимол шоҳи Худонинг халқига шафқатсизларча ҳужум қилган. Германияни нацистлар бошқара бошлаганида Гитлер ва унинг тарафдорлари Аллоҳ халқининг фаолиятини тақиқлаб қўйган. Шимол шоҳи Яҳованинг юзлаб хизматчиларини ўлдирган ва мингларчасини концентрацион лагерларга жўнатган. Бу воқеаларни Дониёр пайғамбар башорат қилган эди. Шимол шоҳи ваъзгўйлик фаолиятини тақиқлаб қўйган, шу йўсин «муқаддас масканни» булғаган ва «доимий қурбонликлар келтирилишини тўхтатиб» қўйган. (Дон. 11:30б, 31а) Германиянинг етакчиси Гитлер у ердан Худонинг хизматчиларини йўқ қилишга ҳатто онт ичган.
ЯНГИ ШИМОЛ ШОҲИ
14. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ким шимол шоҳи бўлган? Тушунтиринг.
14 Иккинчи жаҳон урушидан сўнг авваллари Германияга тегишли бўлган аксарият ҳудудни коммунистик ҳукумат бўлмиш Совет Иттифоқи бошқара бошлаган. Нацистларнинг тоталитар режимида бўлгани каби Совет Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари ҳам ҳақ Худога топинувчиларни қаттиқ таъқиб қилишган ва улар шимол шоҳига айланган.
15. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг шимол шоҳи нима қилган?
15 Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кўп ўтмай янги шимол шоҳи, яъни Совет Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари Худонинг халқига ҳужум қилишган. Ваҳий 12:15–17 да бу таъқиблар «дарёга» ўхшатилган. Бу башоратга мувофиқ шимол шоҳи ваъзгўйлик ишини тақиқлаб қўйган ва Яҳованинг минглаб хизматчиларини Сибирга сургун қилган. Шу йўсин, охирзамон бошланганидан бери шимол шоҳи Худонинг хизматчиларини тобора кўпроқ таъқиб қиляпти, аммо уларнинг фаолиятини тўхтата олмаяпти *.
16. Дониёр 11:37–39 даги сўзлар Совет Иттифоқида қандай амалга ошган?
16 Дониёр 11:37–39 ни ўқинг. Қандай қилиб шимол шоҳи «ота-боболарининг Тангрисини... назар-писанд қилмаган»? Совет Иттифоқи динлардан бутунлай қутулиш мақсадида, анъанавий диний ташкилотларнинг таъсирини йўқ қилмоқчи бўлган. Бу мақсадга эришиш учун Совет ҳукумати 1918 йилдаёқ мактабларда атеизм (даҳрийлик) сингдирилишига асос бўладиган буйруқ чиқарган. Қай йўсин шимол шоҳи қўрғонлар худосига шон-шараф айтган? Совет Иттифоқи қудратини ошириш мақсадида ўз армиясини ва минглаб ядровий қуролларни яратиш учун жуда кўп пул сарфлаган. Шимол шоҳи ҳам, жануб шоҳи ҳам миллиардлаб одамларни йўқ қилишга етадиган кучли қуролларни тўплашган.
ДУШМАНЛАРНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
17. «Вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарса» нима?
17 Шимол шоҳи ва жануб шоҳи узоқ вақт давомида душман бўлган. Бунга қарамай, шимол шоҳи жануб шоҳини бир муҳим масалада, яъни «вайронагарчилик келтирадиган жирканч нарсани ўрнатишда» қўллаб-қувватлаган. (Дон. 11:31) Бу жирканч нарса — Бирлашган Миллатлар Ташкилоти.
18. Нега Бирлашган Миллатлар Ташкилоти «жирканч нарса» деб аталган?
18 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фақатгина Худонинг Шоҳлиги амалга ошира оладиган ишни қилишга, яъни бутун дунёда тинчлик ўрната олишига даъво қилгани учун «жирканч нарса» деб аталган. Башоратда жирканч нарса «вайронагарчилик келтиради» деб айтилганининг сабаби, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча сохта динлар йўқ қилинишида асосий роль ўйнайди. («Охирзамон пайтидаги иккита рақиб шоҳ» номли рамкага қаранг.)
НИМА УЧУН БУ МАЪЛУМОТНИ БИЛИШИМИЗ ЛОЗИМ?
19–20. а) Нима учун бу маълумотни билишимиз лозим? б) Кейинги мақолада қайси саволнинг жавобини билиб оламиз?
19 Бу маълумотни билишимиз лозим. Чунки у 1870–1991 йиллар оралиғида Дониёр пайғамбарнинг шимол шоҳи ва жануб шоҳи тўғрисидаги башорати амалга ошганини тасдиқлайди. Бу туфайли башоратнинг қолган қисми ҳам амалга ошишига ишонишимиз мумкин.
20 Совет Иттифоқи 1991 йили парчаланиб кетган эди. Унда ҳозир шимол шоҳи ким? Бу саволнинг жавобини кейинги мақоладан билиб оламиз.
128- ҚЎШИҚ Сўнгги дамга қадар чиданг
^ абз. 5 Дониёр пайғамбарнинг «шимол шоҳи» ва «жануб шоҳи» тўғрисидаги башорати амалга ошишда давом этаётганининг далилларини кўряпмиз. Нима учун бунга шунчалик аминмиз? Нега ушбу башоратнинг тафсилотларини тушунишимиз лозим?
^ абз. 2 Худонинг халқига тўғридан-тўғри таъсир ўтказган ҳукуматлар Худонинг кўп хизматчилари яшаган юртларни бошқаришган ёки Худонинг халқига ҳужум қилишган.
^ абз. 5 Мана шу сабабга кўра, энди Рим императори Аврелианни (мил. 270–275 й.) «шимол шоҳи», қиролича Зенобияни (мил. 267–272 й.) эса «жануб шоҳи» деб ҳисоблаш ўринли эмас. Шунинг учун «Дониёрнинг башоратига диққат қилинг!» номли китобнинг 13- ва 14- бобларида баён этилган тушунчамиз янгиланди.
^ абз. 8 « Муқаддас Китоб башоратларида Англия-Америка жаҳон империяси» номли рамкага қаранг.
^ абз. 9 1890 йили кайзер Вильгельм II Бисмаркни мавқеидан маҳрум қилди.
^ абз. 10 Бу одамлар турли усулларни қўллаб, империя тезда қулашига сабабчи бўлишган. Масалан, улар шоҳни қўллаб-қувватламай қўйишган, уруш тўғрисидаги махфий маълумотларни бошқаларга айтиб беришган ва шоҳни тахтдан воз кечишга мажбур қилишган.
^ абз. 15 Дониёр 11:34 да айтилганидай, шимол шоҳи қисқа муддатга масиҳийларни таъқиб қилишни тўхтатган. Масалан, 1991 йили Совет Иттифоқи қулаганида шундай бўлган.