Бу дунёнинг худбинлик руҳини рад этинг
Бугунги кунда одамлар ўзини ўзгача муносабатга ёки имтиёзга ҳақли деб билганига эътибор берганмисиз? Улар бу истакларини қанчалик қондирмасин, «Янада кўпроғига лойиқман» деб ўйлайди. Бундай фикрлаш тарзига эга инсонлар худбин ва ношукур бўлишади. Муқаддас Китобга кўра, бу охирги кунларнинг белгисидир. (2 Тим. 3:2)
Албатта, худбинлик янгилик эмас. Мисол учун, Одамато ва Момоҳаво ўзларини нима тўғри ва нима нотўғри эканини танлашга ҳақли деб билишган. Бу эса аянчли оқибатларга олиб келди. Асрлар ўтиб Яҳудо шохи Уззиё «Маъбадда тутатқи тутатишга ҳаққим бор» деб ўйлаган. Лекин у қаттиқ адашган. (2 Сол. 26:18, 19) Шу сингари фарзийлар ва саддуқийлар ҳам шунчаки Иброҳимнинг авлоди бўлгани учун ўзларини Худонинг марҳаматига лойиқ деб билишган. (Мат. 3:9)
Худбин одамлар орасида яшаётган эканмиз, уларнинг нуқтаи назари бизга таъсир қилиши мумкин. (Галат. 5:26) Биз ҳам «Ўзгача муносабатга ёки имтиёзга лойиқман» деб ўйлай бошлашимиз ҳеч гап эмас. Қай йўсин бундай нуқтаи назардан қочишимиз мумкин? Аввалига бу борада Яҳованинг нуқтаи назарини билиб олишимиз керак. Бунда Муқаддас Китобдаги иккита принцип бизга ёрдам беради.
Нимага лойиқ эканимизни Яҳова ҳал қилади. Келинг, баъзи мисолларни кўриб чиқайлик.
-
Эфес. 5:33) Эр-хотин бир-биридан ишқий муносабатларни кутишга ҳақли. (1 Кор. 7:3) Ота-она эса фарзандларидан итоаткорликни, фарзандлар эса ота-онасидан етарлича ёрдам ва севгини кутиши ўринли. (2 Кор. 12:14; Эфес. 6:2)
Оилада эр хотини кўрсатадиган ҳурматни, хотин эса эрининг севгисини ҳис қилиши керак. ( -
Жамоатда жонкуяр оқсоқоллар ҳурматимизга лойиқ. (1 Салон. 5:12) Бироқ улар биродару опа-сингиллар устидан бошқариш ҳуқуқига эга эмас. (1 Бутр. 5:2, 3)
-
Инсоний ҳукуматлар фуқароларидан солиқ тўлашини ва ҳурмат кўрсатишини кутади. (Рим. 13:1, 6, 7)
Яҳова лойиқ бўлганимиздан ортиғини севги ила беряпти. Гуноҳкор бўлганимиз учун фақатгина ўлимга лойиқмиз. (Рим. 6:23) Бироқ Яҳова меҳр-садоқати туфайли бизга кўпдан-кўп қут-баракалар беряпти. (Заб. 103:10, 11) Ҳар бир барака ёки олаётган шарафли вазифаларимиз Яҳованинг иноятидан далолатдир. (Рим. 12:6–8; Эфес. 2:8)
ҚАЙ ЙЎСИН ХУДБИНЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАН ҚОЧИШ МУМКИН?
Дунёнинг таъсиридан эҳтиёт бўлинг. Ўзимиз билмаган ҳолда «Бошқалардан кўпроғига лойиқман» деб ўйлай бошлашимиз мумкин. Исо динор ишлаб топган мардикорларнинг мисоли орқали қай йўсин бундай нуқтаи назар осонликча ривожланиши мумкинлигини кўрсатган. Баъзи ишчилар эрта тонгдан келиб кун бўйи қуёш остида ишлайди, бошқалари эса бир соат ишлайди. Ишни биринчи бошлаганлар кейин келганлардан кўпроқ ҳақ олишимиз керак деб ҳисоблашган. (Мат. 20:1–16) Исо бу мисол орқали издошлари Худо берган нарсалар учун қаноат қилиши кераклигини кўрсатган.
Миннатдор бўлинг ва бошқалардан ортиқча нарса кутманг. (1 Салон. 5:18) Ҳаворий Павлуснинг ўрнагига тақлид қилинг. Коринфдаги имондошларидан моддий ёрдам беришларини сўрашга ҳаққи бўлса-да, у бундай қилмаган. (1 Кор. 9:11–14) Эга бўлган баракаларимиз учун миннатдор бўлиб, бошқалардан ортиқча нарса кутмаслигимиз керак.
Камтарликни ривожлантиринг. Инсон ўзи ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйласа, «Янада кўпроғига лойиқман» деб ўйлай бошлайди. Камтарлик эса бундай фикрлашнинг зидди заҳридир.
Дониёр пайғамбар камтарликни намоён этишда ажойиб ўрнак кўрсатган. У келиб чиқиши, ташқи кўриниши, донолигию қобилиятлари туфайли ўзини ўзгача муносабатга ва олган шарафли вазифаларига лойиқ деб ўйлаши мумкин эди. (Дон. 1:3, 4, 19, 20) Бироқ Дониёр камтар бўлиб қолди ва шу туфайли Яҳованинг назарида қадрли бўлди. (Дон. 2:30; 10:11, 12)
Келинг, бу дунёда кенг тарқалган худбинлик руҳидан қочайлик. Яҳова инояти туфайли бераётган ҳар бир баракадан қувонч топишда давом этайлик.