Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Янги дунёда яшаш учун нима қилишингиз керак?

Янги дунёда яшаш учун нима қилишингиз керак?

Олдинги мақолаларда айтилганидай, яқинда Худо бузилиб кетган ҳозирги жамиятни ва унинг барча муаммоларини йўқ қилади. Бу юз беришига аминмиз. Нега? Чунки Худонинг Каломи, яъни Муқаддас Китобда шундай дейилган:

«Дунё... ўтиб кетади». (1 ЮҲАННО 2:17)

Лекин омон қолганлар ҳам бўлишига ишонишимиз мумкин. Негаки, юқоридаги оятнинг давомида қуйидаги ваъда бор:

«Худонинг иродасини бажараётган киши эса абадий яшайди».

Демак, омон қолишнинг калити Худонинг иродасини бажаришдир. Худонинг иродаси нимадан иборат эканини билиш учун, аввало, Уни таниб-билишимиз керак.

ОХИРАТДА ОМОН ҚОЛИШ УЧУН ХУДОНИ «ТАНИБ-БИЛИШ» ЛОЗИМ

«Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони... таниб-билиш керак». (Юҳанно 17:3) Охиратда омон қолиш ва абадий яшаш учун Худони таниб-билишимиз даркор. Бу шунчаки Худо мавжудлигини ёки У ҳақида айрим далилларни билишдан кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Биз У билан дўст бўлишимиз лозим. Агар ким биландир дўстлигимиз мустаҳкам бўлишини истасак, у билан бирга вақт ўтказишимиз керак. Худо билан дўстлашиш ҳам худди шундай. Аллоҳ билан дўстлигимизни ривожлантиришга ва мустаҳкам сақлашга ёрдам берадиган Муқаддас Китобдаги баъзи муҳим ҳақиқатларни кўриб чиқайлик.

МУҚАДДАС КИТОБНИ КУНДА ЎҚИНГ

Ибодатда Яҳовадан ёрдам сўраб ва Унинг иродасини бажариб, охиратда омон қолишингиз мумкин

Биз яшаш учун мунтазам овқатланамиз. Аммо Ҳазрати Исо: «Одам фақат нон билан эмас, балки Яҳованинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди»,— деб айтган. (Матто 4:4)

Бугунги кунда Яҳованинг сўзларини Муқаддас Китобдан топсак бўлади. Мазкур китобни тадқиқ қилар экансиз, Худо ўтмишда нима қилганини, ҳозир нима қилаётганини ва келажакда нима қилишини билиб оласиз.

ЁРДАМ СЎРАБ ХУДОГА ИБОДАТ ҚИЛИНГ

Борди-ю, Худога итоат этишни истасак, аммо У нотўғри деб айтган ишлардан воз кечиш биз учун қийин бўлса, қандай йўл тутишимиз мумкин? Бундай вазиятда Худони таниб-билиш бизга катта ёрдам бера олади.

Бир аёлнинг мисолини кўриб чиқайлик. Айтайлик исми Салима. У ахлоқсиз ҳаёт кечирган. Муқаддас Китобни тадқиқ қилишни бошлаганида, Худонинг «зинодан қочинглар» деган амрини билиб олган. (1 Коринфликларга 6:18) Салима Худога ибодат қилиб куч сўраган ва ахлоқсиз ишларни ташлаган. Лекин у васвасалар билан курашишда давом этган. «Агар ахлоқсиз фикрлар хаёлимга келса, — дейди у, — бу билан ўзим кураша олмаслигимни билиб, Яҳовага ибодатда ҳаммасини очиқ айтардим. Ибодат ёрдамида мен Яҳовага яқинлаша олдим». Салима каби миллионлаб одамлар Худони таниб-билишяпти. Аллоҳ уларга ҳаётига ўзгаришлар киритиш ва Унга маъқул тарзда яшаш учун керакли кучни тақдим этяпти. (Филиппиликларга 4:13)

Худони яхшироқ таниб-билганингиз сари, қадрли дўст сифатида У «томонидан таниласиз». (Галатияликларга 4:9; Забур 25:14) Шунда сиз омон қолиб, Худо ваъда бераётган янги дунёда яшай оласиз. Аммо бу янги дунё қандай бўлади? Бунинг жавобини кейинги мақоладан билиб оламиз.

a Муқаддас Китобга биноан, Худонинг исми Яҳова.