Асосий материалларга ўтиш

У ҳаёт мазмунини топди

У ҳаёт мазмунини топди

ШОҲЛИК ХАБАРЧИЛАРИНИНГ ҲИКОЯЛАРИ

У ҳаёт мазмунини топди

Исо қўйларини танишини айтган. (Юҳанно 10:14) Агар инсон самимий бўлса ва тинчлигу адолатни севса, Исонинг издоши бўлиши мумкин. Бундай одам ҳаётнинг мазмунини топади. Бельгиялик бир аёл билан айнан шундай бўлди. Қуйида унинг ҳикояси келтирилган:

«Яҳованинг Шоҳидлари эшигимни тақиллатиб келишганида, мен қаттиқ тушкунликда эдим, ҳатто жонимга қасд қилмоқчи бўлиб юргандим. Шоҳидларнинг бу дунёнинг муаммолари ҳал қилиниши ҳақидаги гапини эшитганимда хурсанд бўлган эдим. Аммо бу муаммоларни ҳал қилишда Худо иштирок этиши ҳақидаги фикр менга ёқмади. Бундан саккиз йил олдин мен черковга боришни тўхтатган эдим. Чунки у ердаги иккиюзламачиликдан нафратланардим. Яҳова Шоҳидларининг гапларида ҳақиқат борлигини ва муаммоларни Худосиз ҳал қилиб бўлмаслигини тушундим.

Афсуски, Яҳованинг Шоҳидлари меникига бир неча марта келишганидан кейин улар билан алоқани йўқотдим. Ўзимни ниҳоятда бахтсиз ҳис қилардим. Кунига икки пачка сигарет чекадиган бўлдим ва ҳатто гиёҳванд моддаларни қабул қила бошладим. Марҳум бобом билан суҳбатлашишни истаганим учун сеҳр-жоду билан шуғуллана бошладим. Бунинг оқибатида бир куни тунда жинлар менга ҳужум қилишди. Бу бир неча ой давом этди. Ҳар куни тунда ёлғиз қолиш фикридан даҳшатга тушардим.

Бир куни сайрга чиқдим, аммо ўзим одатланган эмас, балки бошқа йўлдан юрдим. Ва қурилиш кетаётган жойга келдим. У ерда одам кўплигини кўрдим. Яқинроқ бориб қарасам, Яҳованинг Шоҳидлари Йиғилиш залини қуришаётган экан. Мен Яҳованинг Шоҳидлари уйимга келган пайтларни эсладим. Ва «Қанийди, дунёдаги барча улар каби яшаса» деб ўйлаб қолдим.

Яҳованинг Шоҳидлари уйимга келишини истардим, шунинг учун қурилиш кетаётган жойга бориб улар билан гаплашдим. Худога ибодат қилдим. Ва бундан кейин мен билан биринчи марта тадқиқ қилган киши эшигимни тақиллатди. У Муқаддас Китобни ўрганишни таклиф қилди ва мен жон деб рози бўлдим. У мени Йиғилиш залидаги учрашувларга таклиф қилди ва мен рози бўлдим. У ерда кўрганларимдан таассуротда эдим! Мен айнан шундай бир-бирини яхши кўрадиган ва бахтиёр инсонларни қидиргандим. Ва ниҳоят, шундай одамларни топдим!

Кейин йиғилишларга қатнай бошладим. Уч ҳафта ўтгач, чекиш каби ёмон одатимни ташладим. Мунажжимликка оид китоблардан ҳамда сеҳр-жоду билан боғлиқ қўшиқлардан қутулдим. Ва жинлар менга камроқ таъсир ўтказаётганини ҳис қилдим. Ҳаётимни тартибга келтириб, Яҳованинг меъёрлари бўйича яшай бошладим. Уч ой ўтиб, хушхабарни ваъз қиладиган бўлдим. Олти ой ўтгач эса сувга чўмдим. Сувга чўмганимдан икки кун ўтиб, кўмакчи кашшоф бўлиб хизмат қила бошладим.

Барча яхшиликлари учун Яҳовадан миннатдорман. Энди ҳаётимда маъно бор. Ҳа, Яҳованинг исми мустаҳкам қалъа ва мен у ерда паноҳ ва ҳимоя топдим. (Ҳикматлар 18:10) Сано бастакорининг Забур 84:10 даги сўзларига қўшиламан: «Ҳовлиларингда ўтган бир кун, бошқа ерда ўтган минг кундан яхшироқдир! Ёвузлар чодирида яшагандан кўра, Тангрим уйининг остонасида туришни афзал кўраман».

Бу самимий ва оқкўнгил аёл ҳаёт мазмунини топди. Яҳовани излаётган бошқа инсонлар ҳам ҳаёт мазмунини топиши мумкин.