Ёдингиздами?
Ёдингиздами?
«Қўриқчи минораси» журналининг охирги сонлари сизга ёқдими? Қуйидаги саволларга жавоб бера оласизми?
• Адан боғи чиндан ҳам бўлганига ишонсак бўладими?
Муқаддас Китобда ушбу боғ қаерда жойлашгани ҳақида тафсилотлар ёзилган. Худонинг Каломида тилга олинган иккита дарё ҳозирги кунгача мавжуд. Одатда афсона ва эртакларда тафсилотларни атайин тушириб қолдиришади. Ишончли шоҳид бўлмиш Ҳазрати Исо, Одамато билан Момоҳаво ҳақиқатан ҳам яшаганини тасдиқлаган (1.1., 5–6-, 9- саҳ.).
• Одамато билан Момоҳаво гуноҳ қилишини Худо билармиди?
Албатта йўқ. Яҳова Таоло Одамато билан Момоҳавога онг, ирода эркинлигини ва Унга ихтиёрий равишда итоат қилиш туҳфасини берган. Худо ҳодисаларни олдиндан кўра олиш қобилиятига эга бўлса-да, ундан вазиятга қараб фойдаланади. Шак-шубҳасизки, Аллоҳ Ўз иродасини бажаришга қодир (1.1., 13–15- саҳ.).
• Масиҳийлар Аллоҳнинг исмини тумор сифатида ишлатишадими?
Айримлар Аллоҳнинг исми ҳимояловчи сеҳрли кучга эга деган фикрда, бироқ Худонинг халқи Унинг исмини калима қилиб келтирмайди. Масиҳийлар Тангри Яҳовага ишониб ва Унинг иродасини амалга ошириш пайидан бўлиб, исмида паноҳ топишади (Заф. 3:12, 13) (1.15., 5–6- саҳ.).
• Нега Эгамиз Яҳова Шоулни рад этди?
Шоҳ Шоул ўзбилармонлик қилиб, Аллоҳнинг қурбонлик келтириш учун пайғамбарни кутиш ҳақидаги амрига бўйсунмади. Бундан ташқари Шоул, Худованд Яҳованинг душман халқни йўқ қилиш амрига итоат этмади (15.2., 22–23- саҳ.).
• Қонунсизликдан нафратланаётганимизни қандай кўрсатишимиз мумкин?
Биз ичкиликка берилмаслигимиз, сеҳр-жодудан сақланишимиз ва ахлоқсизликка нисбатан Исонинг огоҳлантиришига амал қилишимиз керак. Масалан, порнографиядан қочишимиз ва хотирамиздан ахлоқсиз кўринишларни ўчиришимиз даркор (Мат. 5:27, 28). Шунингдек, жамоатдан четлатилган киши билан мулоқот қилмаслигимиз керак (15.2., 29–32- саҳ.).
• Исроилда ҳосил йиғиш ҳақидаги қонундан кимлар фойда оларди?
Ушбу қонундан барча фойда оларди. Бу, қолдирилган ҳосилни йиғиб олаётган камбағалларни меҳнатсеварликка чорларди. Ер эгалари эса сахий бўлишни ҳамда Худо барака беришига ишонишни ўрганишарди (1.4., 15- саҳ.).
• Қайси маънода Еремиё сув бўйида экилган дарахт каби бўлган? (Ерм. 17:7, 8)
Еремиё пайғамбар доим ҳосил бериб келган. У атрофидаги масхарабозларнинг таъсирига берилмай, ҳаёт Манбаи бўлмиш Яҳованинг ҳар бир гапига қулоқ солган (15.3., 14- саҳ.).