Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Галилеядаги Бирия ўрмони (пастда)

Биласизми?

Биласизми?

Қадимги Исроил ерлари, ўрмонлар билан қопланганмиди?

МУҚАДДАС КИТОБДА айтилишича, ваъда қилинган юртнинг айрим ҳудудлари ўрмонлар билан қопланган бўлиб, дарахтлари ниҳоятда кўп эди (3 Шоҳ. 10:27; Ёшуа 17:15, 18). Аммо бугунги кунда ўша ернинг аксарият жойларида ўрмон йўқлигига асосланиб, танқидчилар бунинг ростлигини шубҳа остига қўйишади.

Бир бош шикамора-анжири

Исроилликларнинг турмуш тарзи ҳақидаги китобда айтилишича, «ўша даврларда Исроилда ўрмонлар ҳозиргидан кўра кенгроқ тарқалган эди» («Life in Biblical Israel»). Ясситоғликларнинг табиати асосан ҳалаб қарағайи (Pinus halepensis), доим яшил эман (Quercus calliprinos) игнабаргли дарахтлар (Pistacia palaestina) билан қопланган эди. Шефелада, яъни марказий тоғ тизмаси ва Ўрта денгиз қирғоқлари орасидаги адирларда, шикамора-анжири (Ficus sycomorus) ҳам сероб бўлган.

Муқаддас Китобда тилга олинган ўсимликлар ҳақидаги бир манбага биноан, ҳозир Исроилнинг баъзи ҳудудларида умуман дарахт йўқ («Plants of the Bible»). Бунинг сабаби нимада? Бу, секин юз берган жараён эканини тушунтириб, китобда қуйидагилар ёзилган: «Инсонлар атрофдаги ўсимликлардан қайта-қайта фойдаланишига тўғри келган. Одамлар нафақат қишлоқ хўжалиги ва яйловларни кенгайтириш мақсадида, балки қурилиш моллари тариқасида ва исиниш учун ҳам ўсимликларни қўллашган».