Яҳовани севишимизни қандай кўрсата оламиз?
Худо бизни биринчи севгани учун, биз Уни севамиз. 1 ЮҲАН. 4:19
1, 2. Юҳаннонинг сўзларига биноан, Аллоҳ биз Уни севишимиз мумкинлигини қандай кўрсатмоқда?
КЎПЧИЛИКНИНГ фикрича, ота фарзандига таълим беришининг энг яхши йўли — шахсий ўрнагидир. Ҳаворий Юҳанно: «Худо бизни биринчи севгани учун, биз Уни севамиз»,— деб ёзган (1 Юҳан. 4:19). Ҳа, Яҳова оталик меҳрини аъло тарзда намоён этаётгани шубҳасиз. Бу, Уни севишимизга ёрдам беряпти.
2 «Худо бизни биринчи севганини» қандай кўрсатди? Ҳаворий Павлус: «Аллоҳ бизга Ўз севгисини биз ҳали гуноҳкор бўлганимизда, Масиҳ биз учун вафот этгани билан кўрсатди»,— деган (Рим. 5:8). Бебаҳо қурбонликни, яъни Ўз Ўғлини ишонган инсоният учун тўлов сифатида тақдим этиб, Яҳова чинакам севгига эга эканини намоён этмоқда. Ҳақиқатан ҳам бу, беғараз севгидир. Худонинг сахий ҳадяси туфайли, Унинг меҳр-муҳаббатини ҳис этишимиз ва ўз севгимизни Унга нисбатан кўрсатишимиз мумкин (1 Юҳан. 4:10).
3, 4. Тангрини севишимизни қандай кўрсатишимиз лозим?
3 Севги — Яҳованинг асосий фазилатидир. Шунинг учун, Исо қуйидаги муҳим амрни биринчи деб ҳисоблаганининг сабабини яхши тушунамиз: «Тангринг Яҳовани бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун онгинг ва бутун қувватинг билан сев» Марк 12:30). Бундан хулоса шуки, Худога бўлган севги, энг аввало қалбимиздан чиқиши лозим. Агар Яҳовадан кўра кўпроқ кимнидир ёки ниманидир севсак, бу Уни ранжитади. Шунингдек, Худони бутун жон, онг ва қувватимиз билан севишимиз керак. Бу, Аллоҳга бўлган ҳақиқий севги юрагимиздаги ҳис-туйғулардан кўра кўпроқ нарсани англатади. Демак, бу меҳр-муҳаббат мустаҳкам бўлиши учун, бор кучимиз ва ақлий қобилиятимизни бунга солишимиз даркор. Михо пайғамбарнинг сўзларига биноан, Яҳова биз айнан шундай йўл тутишимизни истайди (Михо 6:8 ни ўқинг).
(4 Самовий Отамизни сидқидилдан севишимизни қандай кўрсата оламиз? Итоатли бўлиб, Уни яхши кўришимиз лозим. Исо таъкидлаганидай, Яҳовани бутун вужудимиз, ҳиссиётларимиз ва ақлимиз билан севишимиз керак. Ўтган мақолада, Яҳова Ўз фарзандларига чексиз севгисини намоён этаётганининг тўртта йўлини муҳокама қилганмиз. Энди эса, келинг, Яҳовага бўлган севгимизни қай йўсин оширишимиз ва Унга маъқул ҳамда мувофиқ тарзда уни намоён этишимиз мумкинлиги борасида фикр юритайлик.
ЯҲОВАГА МИННАТДОРЛИГИНГИЗНИ БИЛДИРИНГ
5.Яҳова биз учун қилган барча нарса ҳақида фикр юритсак, қандай истак пайдо бўлади?
5 Сизга совға ато этишганда, нима қиласиз? Албатта, миннатдорлигингизни турлича намоён этган бўлардингиз. Масалан, у сиз учун қадрли бўлгани боис, ундан фойдаланарсиз. Исонинг шогирди Ёқуб шундай деб ёзган: «Яхши ва мукаммал ҳадяларнинг барчаси юқоридан келади. Боиси, улар самовий ёриткичларнинг Отаси, ўзгарувчан кўланка сингари ўзгармайдиган Тангридан келиб чиқади» (Ёқб. 1:17). Яҳова, бахтли умр кўришимиз учун ҳамма нарсани бизга тақдим этмоқда. Наҳотки бу, бизни ҳам Уни севишга ундамаса?!
6. Исроилликлар Яҳованинг баракаларига доим эга бўлишлари учун нима қилишлари керак эди?
6 Исроилликлар Яҳованинг меҳрга тўла ғамхўрлиги остида юзлаб йиллар мобайнида яшаб келишган ва жисмоний ҳамда маънавий жиҳатдан мўл-кўл баракаларга эга бўлишган (Қонун. 4:7, 8). Аммо бундай қут-баракаларга ҳамиша эга бўлишлари учун, улар Таврот қонунига итоат этишлари керак эди. Бу, юртдаги «илк ҳосилнинг энг яхшисини» Яҳовага доим қурбонлик сифатида келтиришни ўз ичига оларди (Чиқ. 23:19). Шу йўсин, исроилликлар Яҳованинг севгисию баракаларининг қадрига етишаётганини кўрсатишарди (Қонунлар 8:7–11 ни ўқинг).
7. Яҳовага севгимизни намоён этиш учун «бойлигимиздан» қандай фойдалана оламиз?
7 Биз ҳақимизда нима дейиш мумкин? Бугунги кунда том маънода қурбонликлар келтириш талаб қилинмаса-да, Аллоҳни «бойлигимиз» билан шарафлаб, ўз севгимизни кўрсата оламиз (Ҳик. 3:9). Масалан, хайр-эҳсонлар қилиб, ўз жамоатимиз ва бутун дунёдаги Шоҳлик фаолиятини қўллаб-қувватлай оламиз. Маблағимиз озми ёки кўпми, ҳар биримиз учун бу, Яҳовага севгимизни намоён этишнинг аъло йўлидир (2 Кор. 8:12). Бироқ ушбу севгини кўрсатишнинг бошқа йўллари ҳам мавжуд.
8, 9. Яҳовага ишониш ва Уни севиш ўзаро қандай боғлиқ? Мисол келтиринг.
8 Эсимизда бўлса, Исо издошларини нима ейиш ва кийиш борасида ортиқ ташвишланмасликка, аксинча Шоҳлик пайида бўлишга чорлаган. Шунингдек, самовий Отамиз нимада муҳтож эканимизни билишини ҳам айтган (Мат. 6:31–33). Бунга қанчалик ишонаётганимиз, Яҳовани қаттиқ севишимиздан далолат беради, сабаби севги билан ишонч бир-бирига ҳамроҳ. Нега деганда, биз ишонмаган кишини сидқидилдан сева олмаймиз (Заб. 142:8). Шундай экан, ўзимизга қуйидаги саволларни бериб кўрсак бўлади: «Мақсадларим ва ҳаёт тарзим, Яҳовани чин дилдан яхши кўришимни акс эттиряптими? Яҳова менга ғамхўрлик қилишига ишонаётганимни ҳар куни хатти-ҳаракатим билан кўрсатяпманми?»
9 Майк исмли масиҳий шу сингари севги ҳамда ишончни намоён этган. Ёшлигида у, чет элда хизмат қилишни орзу қилган экан. Ҳатто уйланиб, иккита фарзандли бўлганида ҳам, бу истаги сўнмаган. Эҳтиёж катта бўлган жойда хизмат қилиш ҳақидаги ҳисобот ва мақолалардан руҳланиб, Майк оиласи билан ҳаётини соддалаштириш қарорига келган. Улар уйини сотиб, квартирага кўчишган. Тозалик ишлари билан боғлиқ бизнесини қисқартиргач, у бошқа мамлакатда бўла туриб Интернет воситасида уни қандай бошқариш мумкинлигига ўрганиб олган. Натижада, бутун оиласи билан кўчиб, у ерда икки йил хизмат қилгач, Майк: «Исонинг Матто 6:33 даги сўзлари чин эканида амин бўлдик!» — деди.
ХУДОНИНГ ҲАҚИҚАТИНИ ҚАЛБИНГИЗГА ЖО ҚИЛИНГ
10. Нега шоҳ Довуд каби Яҳова ҳақидаги билимлар борасида мулоҳаза юритиш арзийди?
10 Тахминан 3 000 йил олдин, шоҳ Довуд осмонга қараб жуда ҳам таъсирланганди. У қуйидагиларни қаламга олган: «Худонинг шуҳратини самолар намоён қилади, Унинг ижодини фалак тоқи айтиб туради». Кейин бунга қўшимча қилиб, у: «Эгамизнинг қонуни мукаммалдир, бизга у янги куч ато этади, Эгамизнинг фармонлари ишончлидир, ғўр ёшларга донолик беради»,— деган. Қизиқ, бундай фикрлаш тарзининг натижаси қандай бўлган? Довуд давомида шундай деб айтган: «Эй Эгам, суянган қоям, қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин». Ҳа, Довуд ҳамда Яҳова орасида қалин дўстона муносабатлар бўлгани турган гап (Заб. 18:2, 8, 15).
11. Яҳовага севгимизни кўрсатиш ниятида, У бизга тақдим этаётган билимларни қандай қўллашимиз мумкин? (Очқич оятнинг юқорисидаги расмга қ.)
11 Бугун ҳам, Яҳованинг ижодлари ва амалга ошаётган ниятлари тўғрисидаги кўпдан-кўп билимлар барака деб ҳисобланади. Гап шундаки, бу дунё олий маълумотга эга бўлишни олға сурмоқда. Бироқ анчагина мисоллардан аён бўлишича, шу кабилар одатда имон сусайишига ва Худога нисбатан севги сўнишига етаклайди. Муқаддас Китобдан маълум бўлаётгандай, шунчаки билимнинг ўзи етарли эмас, донолик ва фаҳм-фаросатга ҳам эга бўлишимиз даркор. Бу дегани, Аллоҳ бизга ошкор этаётган билимларни қандай қўллашни ўрганишимиз лозим. Шунда, ҳам ўзимизга, ҳам ўзгаларга фойда келтира оламиз (Ҳик. 4:5–7). Бинобарин, Тангри Таоло «ҳар турли одамлар ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлиб, нажот топишларини истайди» (1 Тим. 2:4). Яҳовага бўлган меҳр-муҳаббатимизни, ҳар бир инсонга Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни айтишга интилиб, Унинг ажойиб ниятини тушунишларига кўмаклашиш билан намоён эта оламиз (Забур 65:16, 17 ни ўқинг).
12. Яҳованинг маънавий ҳадяси ҳақида бир опамиз ёшлигида қандай фикр билдирган?
12 Ҳатто ёшлар ҳам Яҳовани севишини, Унинг маънавий ҳадялари учун миннатдор бўлиб кўрсатишлари мумкин. Шэннон исмли опамиз, 11 яшар бўлганида, 10 ёшдаги синглиси ва ота-онаси билан «Худога садоқат» номли вилоят анжуманига боришганини айтиб берди. Анжуман давомида, ёшлар улар учун алоҳида ажратилган жойга ўтиришга таклиф этилган экан. Шунда, у оз-моз ҳаяжонланган бўлса-да, ўша ерга бориб ўтирган. Ўшанда, ҳар бир ёш кишига «Ёшларнинг саволлари. Амалий маслаҳатлар» номли чиройли китоб совға қилиб берилганида, опамиз қойил қолган экан. Хўш, бу совға унда Яҳовага нисбатан қандай туйғуларни уйғотган? Шэннон шундай деб бўлишди: «Ўша пайтда, Яҳова борлигига ва У шахсан мени жуда ҳам севишига буткул амин бўлганман». Бунга қўшимча қилиб, у: «Буюк Тангримиз Яҳова, шу каби ажойиб ва мукаммал совғаларни бизга сахийлик ила ато этаётганидан ғоят бахтиёрмиз!» — деб айтди.
ТАНГРИНИНГ МАСЛАҲАТИ ВА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИНГ
13, 14. Яҳованинг таълим-тарбиясига қандай муносабатда бўлишимиз керак ва нима учун?
13 Ҳикматлар 3:12 да: «Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Худо ҳам севганини жазолайди»,— дея ёзилган. Хўш, бу борада қандай фикрга эга бўлишимиз керак? Павлуснинг қуйидаги сўзлари тўғридир: «Ҳар қандай тарбия ҳозирги пайтда севинч эмас, балки қайғу бўлиб кўринади». Бежизга у, таълим-тарбиянинг муҳимлиги ёки қимматли эканлиги ҳақида шундай деб айтмаган: «Аммо у орқали таълим олганларга тинчлик ҳосили — одиллик келтиради» (Иброн. 12:11). Агар Яҳовани яхши кўрсак, ўзимизга бино қўйишдан ёки Унинг маслаҳатига хафа бўлишдан йироқлашишимиз лозим. Албатта, баъзилар учун бундай йўл тутиш ниҳоятда қийиндир. Лекин Яҳовага бўлган севгимиз керакли ўзгаришлар киритишимизга жуда қўл келади.
14 Масалан, Малаки пайғамбар даврида, анчагина яҳудийлар Аллоҳнинг маслаҳатини назар-писанд қилишмаган. Улар Таврот қонунида қурбонликлар келтириш ҳақида нима дейилганини билишарди, аммо Яҳова қатъий маслаҳат берганда, улар шармандаларча йўл тутиб, уни рад этишган (Малаки 1:12, 13 ни ўқинг). Ўша вазият қанчалик жиддий бўлган? Мана, Яҳованинг гапларини ўқишимиз мумкин: «Устингизга лаънатлар ёғдираман, баракаларингни лаънати қиламан. Дарвоқе, баракаларингни лаънатлаб бўлдим ҳам, чунки биронтангиз огоҳимга эътибор бермадингиз» (Мал. 2:1, 2). Кўп ҳолларда, Яҳованинг меҳрга тўла маслаҳатини била туриб рад этиш, аянчли оқибатларга олиб келиши аниқ.
15. Бугунги кунда қандай фикрлаш тарзига қарши туришимиз керак?
15 Бугунги кунда, «ўзим бўлай» авлод кўпайиб кетаётгани боис, маслаҳат ва Рим. 12:2). Яҳова ташкилоти орқали ҳаётимизнинг анчагина соҳаларида, яъни ўзга жинсдаги кишилар билан ўзимизни қандай тутиш, кимлар билан мулоқот қилиш ва дам олишга тегишли маслаҳатларни айни пайтида тақдим этмоқда. Шу каби йўл-йўриқларни бажонидил қабул қилиб, уларга риоя этсак, миннатдор эканимизни ва Яҳовани сидқидилдан севишимизни кўрсатамиз (Юҳан. 14:31; Рим. 6:17).
таълим-тарбияни қабул қилиш у ёқда турсин, бу мавзуда ҳатто суҳбатлашиш ҳам осон эмас. Маслаҳат ёки таълим-тарбияни қабул қилганлар эса, одатда бунга катта иштиёқ билан ёндашмайди. Бироқ масиҳийларга: «Ушбу замонга уйғунлашманглар»,— деган маслаҳат берилган. Ҳа, биз «Тангрининг... комил иродасини» тушуниб, унга амал қилсак яхшидир (ЯҲОВАНИНГ КЎМАГИ ВА ҲИМОЯСИГА ТАЯНИНГ
16, 17. а) Нега қарорлар чиқараётиб, Яҳованинг иродасини инобатга олишимиз даркор? б) Исроил халқи Яҳовага таянишнинг ўрнига нима қилган?
16 Болалар хавф-хатарни сезишса, беихтиёр ота-онасининг ёнига чопиб боришади. Аммо улғайгани сайин, улар ўз ақл-идрокига кўпроқ таяниб, қарорлар чиқаришади. Бу, улар балоғатга етаётганининг белгисидир. Шуни айтиш жоизки, ота-онаси билан яқин муносабатларга эга бўлган фарзандлар бирор қарор чиқаришдан аввал, уларнинг маслаҳатию фикрини инобатга олишга интилишади. Маънавий тарафлама ҳам, худди шундай деса бўлади. Яҳова Ўз руҳи ёрдамида Унга ёқадиган ишларни қилиш истагимизни кучайтиради. Демак, қарорлар чиқараётиб, Унинг иродасини инобатга олмасак, севги ва ишончимиз етишмаётганини кўрсатамиз (Филип. 2:13).
17 Масалан, Шомуил пайғамбарнинг замонида, Исроил халқи филистларга мағлуб бўлган. Ўшанда, улар ёрдам ҳамда ҳимояга ўта муҳтож эди. Хўш, улар нима қилишган? Улар шундай қарор қилишган: «Эгамизнинг аҳд сандиғини Шилўдан бу ерга олиб келайлик. Аҳд сандиғи бизнинг орамизда борсин, токи бизни ғанимларимизнинг қўлидан қутқарсин». Натижада, «Исроил лашкари шунчалик катта талафот кўрдиларки, улар ўттиз минг пиёда сипоҳидан айрилди. Худонинг сандиғи ҳам қўлдан кетди» (1 Шоҳ. 4:2–4, 10, 11). Исроилликлар, Аҳд сандиғини ўзлари билан олиб боришса, Яҳова уларга кўмаклашади деб ўйлашган. Аслида эса, улар Яҳованинг раҳбарлигини изламай, фақатгина ўз фикрлари бўйича йўл тутишган ва оқибати фожиали бўлган (Ҳикматлар 14:12 ни ўқинг).
18. Яҳовага ишонч боғлаш борасида Муқаддас Китобда нима дейилган?
18 Сано бастакорининг мана шу сўзларидан, у тўғри нуқтаи назарга эга бўлганини кўрсак бўлади: «Худога умид боғла! Шукр этаман яна Унга — нажоткорим, Худойимга. Тушкунликка тушиб кетганман. Шу боис, эй Худо, Сени... эслайман» (Заб. 41:6, 7). Тангри Яҳова ҳақида нақадар чуқур ҳис-туйғулар ва севги-а! Сиз ҳам, самовий Отамизга нисбатан шундай меҳр-муҳаббатни ривожлантириб, Унга таяняпсизми? Агар шундай йўл тутаётган бўлсангиз ҳам, Худога бўлган ишончингизни янада оширинг. Зеро, Муқаддас Китобда қуйидагича ёзилган: «Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди» (Ҳик. 3:5, 6).
19. Қандай қилиб сиз Яҳовани севишингизни кўрсатмоқчисиз?
19 Худо бизни биринчи бўлиб севгани билан Уни қандай севишимиз кераклигини кўрсатган. Келинг, Унинг ажойиб ўрнагини доим эсда сақлайлик. Қолаверса, Аллоҳни бутун қалб, жон, онг ва қувватимиз билан севишимизни намоён этишда бўшашмайлик (Марк 12:30).