Одам Ато билан Момо Ҳаво чиндан ҳам қачондир яшаганми?
Одам Ато билан Момо Ҳаво чиндан ҳам қачондир яшаганми?
«ЎЗИНИ христиан деб атаганларнинг кўплари Одам Ато ва Момо Ҳавони шунчаки рамзий шахс сифатида биладилар». Бу сўзлар «Тайм» журналининг бош муҳарририга ёзилганди. Чиндан ҳам кўплар учун Тавротнинг Ибтидо китобидаги Одам Ато билан Момо Ҳаво тўғрисидаги баёнот чиройли бир ҳикоя бўлиб қолди. Сабаби, уларнинг айтишича Ибтидодаги сўзлар тарих ва илмга зид.
Сиз-чи, нима деб ўйлайсиз, Одам Ато билан Момо Ҳаво чиндан ҳам қачондир яшаганми? Бунинг бирон-бир тасдиғи борми? Ёки улар чиндан ҳам тўқиб чиқарилган шахс бўлиб, Ибтидодаги гаплар бир афсонами?
Илм-фан тасдиқлари
Аввалига, келинг Тавротда Одам Ато қандай яратилгани ҳақида нима ёзилганига эътибор берайлик. «Худованди Карим ернинг тупроғидан одамни ясаб, унинг димоғига ҳаёт нафасини пуфлади. Шу йўсинда одам тирик жон бўлди» (Ибтидо 2:7). Бу сўзлар илм-фанга уйғунмикин?
«Нанотиббиёт» деган илмий бир китобда, одам бадани 41 та кимёвий моддадан иборат деб айтилган. Ушбу асосий моддалардан бир нечтаси — углерод, кислород, темир ва ҳоказолар чиндан ҳам тупроқ таркибида мавжуддир. Демак, Ибтидодаги «ернинг тупроғидан одамни ясаб», деган сўзлар рост бўлиб чиқяпти.
Хўш, бу моддаларни бирлаштириб қандай қилиб тирик жонни яратиш мумкин, дейсизми? Жавоб топиш учун келинг инсониятнинг энг мураккаб саналган ихтиросини, НАСА томонидан барпо этилган космик кемани олайлик. У тахминан 2,5 миллион қисмлардан иборат бўлиб, кўп *. Унда наҳотки, космик кемадан ҳам мураккаб бўлган тирик инсон ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкин?! Ёки бу, Яратувчининг ижод маҳсулими?
муҳандислар уни бир неча йил давомида ясашган. Энди одам танасини олсак, у 7 октиллион атомдан, 100 триллион ҳужайрадан, бир неча ўнта аъзодан ва 9 та асосий орган системасидан иборатдирҚолаверса, тирик бўлмаган моддаларни нима тирик қилади? Бошқача қилиб айтганда, ҳаёт учқуни қандай пайдо бўлади? Бу саволга олимлар жавоб беришга ожиз. Устига-устак улар ҳаёт ўзи нима эканлиги ҳақида битта хулосага кела олишмаяпти. Парвардигорга ишониб, Унинг Каломини ўрганаётганлар учун эса жавоби равшан. Ҳаёт манбаи — Қодир Аллоҳнинг Ўзидир! *
Парвардигор Момо Ҳавони Одам Атонинг қовурғасидан яратгани тўғрисида эса нима дейиш мумкин? (Ибтидо 2:21–23). Бўлмаган гап, дейишга шошмай, аввал ушбу далил билан танишиб чиқинг. 2008- йил январь ойида АҚШнинг Калифорния штатидаги олимлар, сунъий йўл билан инсон тери ҳужайраларидан эмбрионлар яратишга, яъни клонлаштиришга муваффақ бўлишди. Ҳозирги вақтга келиб олимлар сал кам 20 та ҳайвонни клонлаштиришди. Бунинг яққол мисоли 1996- йилда сут бези ҳужайраларидан клонлаштирилган Долли исмли қўзичоқни келтириш мумкин *.
Бундай тадқиқотлар нимага олиб келишини вақт кўрсатади. Аммо бизни қизиқтирган нарса: агар ҳатто одам тирик ҳужайрадан бошқа тирик организм яратишга қодир бўлса, наҳотки Қудратли Парвардигор Одам Атонинг қовурғасидан Момо Ҳавони ярата олмаса? Қизиғи шундаки, қовурғанинг тикланиш ва ўсиш хусусияти борлиги туфайли тиклаш жарроҳлигида айнан ундан фойдаланишади.
Муқаддас Китоб тасдиқлари
Одам Ато билан Момо Ҳавонинг исмлари бутун Муқаддас Китобда такрорланаётганидан баъзилар ажабланишади.
Лекин бу, Ибтидонинг баёни рост эканини наҳотки исботламаса?Масалан, Тавротнинг 1 Солномалар китобининг 1–9- бобларида ва Инжилнинг Луқо китобининг 3- бобида насабнома келтирилган. Солномаларда исроилликларнинг 48 та авлоди санаб ўтилса, Луқо китобида эса Исо Масиҳдан бошлаб 75 та аждоди эслатиляпти. Ҳар бир насабномада исмлари таниқли бўлган одамлар, масалан Сулаймон, Довуд, Ёқуб, Исҳоқ, Иброҳим, Нуҳ ва ниҳоят Одам Ато қаламга олинган. Кўриниб турибдики улар ҳаммаси, шу қаторда Одам Ато ҳам чиндан қачондир яшаган шахслардир.
Ҳа, Муқаддас Китоб такрор-батакрор Одам Ато билан Момо Ҳавони эртак қаҳрамонлари сифатида эмас, балки мавжуд бўлган одамлар қаторида айтиб ўтади. Мана бунинг далиллари:
• Худо барча одамзодни бир одамдан яратди. ҲАВОРИЙЛАР 17:26
• Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди. [...] Одам атодан Мусо пайғамбарга қадар... ўлим уларнинг ҳаммасига ҳам ҳокимлик қилди. РИМЛИКЛАРГА 5:12, 14
• Биринчи одам — Одам ато тирик жон бўлди. 1 КОРИНФЛИКЛАРГА 15:45
• Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди. 1 ТИМЎТИЙГА 2:13
• Одам атонинг еттинчи авлоди бўлган Ҳанўх ҳам бу одамлар ҳақида каромат қилган. ЯҲУДО 14
Боз устига, Одам Ато ва Момо Ҳаво чиндан ҳам яшаганини энг ишончли гувоҳ — Ҳазрати Исо Масиҳ исботлади. Ажралиш ҳақида гап кетганида у шундай деди: «Худо дунёни яратишиданоқ одамларни эркак ва хотин қилиб яратди. Тавротда ёзилишича: “Шунинг учун эр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади”. [...] Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин» (Марк 10:6–9). Ўйлаб кўринг, Исо бирон-бир афсонага таяниб, одамларнинг ҳаётига таъсир қиладиган қоида ўрнатармиди? Албатта йўқ! Хулоса: Исо Ибтидодаги воқеаларни аниқ бўлганини билган.
Боя келтирилган тасдиқлар туфайли, бир китобда шундай ёзилган: «Инжил, Ибтидонинг биринчи бобларини тарихий воқеа эканлигини исботлайди» («The New Bible Dictionary»).
Мантиқ тасдиқлари
Кўпларнинг фикрича, Одам Ато ва Момо Ҳаво чиндан ҳам яшаганига кимдир ишонмаса ҳеч қиси йўқ. Эҳтимол шундайдир, аммо келинг бу масалани мантиқ нуқтаи назаридан қараб чиқамиз.
Мисол тариқасида Муқаддас Китобнинг асосий таълимотларидан бири бўлган Исо Масиҳнинг тўлов қурбонлигини олайлик. Бу таълимотга биноан, инсоният гуноҳдан халос бўлиши учун, Исо Масиҳ ўз жонини берган (Матто 20:28; Юҳанно 3:16). Билганимиздай, бирор нарсани сотиб олиш ёки қайтариб олиш учун тўлов берилади. Шунинг учун Инжилда қуйидаги ёзилган: «Исо Масиҳ ҳамма инсонларни қутқариш эвазига Ўз жонини фидо қилди» (1 Тимўтийга 2:6). Лекин сиз, нима учун бундай тўловга муҳтож бўлдик дея сўрарсиз? «Одам атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар» (1 Коринфликларга 15:22). Аллоҳга итоатли бўлган инсонлар Одам Ато йўқотган мукаммал ҳаётга қайтадан эга бўлиши учун, Исо Масиҳ мукаммал ҳаётини тўлов сифатида берди (Римликларга 5:12). Мантиқ: агар Одам Ато ҳеч қачон яшамаганда эди, Исонинг тўлов қурбонлигига ҳожат бўлмасди.
Хуллас, Одам Ато ва Момо Ҳаво ҳақидаги Ибтидонинг баёнотини инкор этсак, Муқаддас Китобнинг бошқа таълимотларида мантиқ йўқолади *. Бу эса ўз навбатида кўпдан-кўп саволлар туғдириб, имон пойдеворини бузади (Ибронийларга 11:1).
Ҳаёт — мазмунли ёки мазмунсизми?
Мавзуга якун ясаб, шундай савол кўтарамиз: наҳотки Ибтидони рад этиб, инсоният бахтли ва мазмунли ҳаёт кечира олса? Масалан эволюция тарафдори Ричард Давкинс фикрича, оламда «на бир мавзу, на бир мақсад, на ёмонлик, на яхшилик бор, балки кўр-кўрона тасодиф ҳукмронлик қилади». Эҳ, наҳотки бундай нуқтаи назар одам табиатига хос бўлса-я?!
Муқаддас Китобга келсак, у одамларни азалдан қизиқтирган саволларга қониқарли жавоблар беради. Жумладан: қандай пайдо бўлганмиз? Ҳаётнинг мазмуни нимада? Нега азоб чекяпмиз? Адолатсизликка қачондир чек қўйиладими? Ва бошқа-бошқа саволлардир. Қолаверса, Исо Масиҳнинг тўлов қурбонлиги инсониятга Одам Ато ва Момо Ҳаво қачондир яшаган жаннатмакон ер юзида абадий яшаш истиқболини очади (Забур 36:29; Ваҳий 21:3–5). Мана буни ҳаётнинг мазмуни деса бўлади! *
Одам Ато ва Момо Ҳаво тўғрисида ҳикоя эволюция тарафдорлари томонидан инкор этилса-да, замонавий илм-фанга зид эмас. Бундан ташқари, бу баёнот Муқаддас Китобнинг қолган қисмлари билан тўлиқ уйғун бўлиб, ҳаётни қониқарли ва мазмунли қилади.
Сизни Муқаддас Китоб таркибига кирган Таврот, Забур ва Инжилни ўрганишга таклиф қиляпмиз. Яҳованинг Шоҳидлари сизга бунда бажонидил ёрдам беришга тайёр.
[Изоҳлар]
^ Ўлчов бирлигига биноан октиллион 27 та нольдан, триллион эса 12 та нольдан иборат.
^ Кўпроқ маълумот олиш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан кўп тилларда нашр этилган «Ғамхўр Яратувчи бормикан?» ва «Ҳаёт қандай пайдо бўлган? Эволюция ёки яратилиш орқалими?» деб номланган китобларига қаранг.
^ Олимлар ҳаёт яратишди деб бўлмайди. Чунки тадқиқотлари учун улар тирик ҳужайралардан фойдаланишди.
^ Бунга Аллоҳнинг бошқаруви, инсон садоқати, яхшилик ва ёмонлик, ирода эркинлиги, ўлганларнинг ҳолати, никоҳ, ваъда қилинган Зот, ердаги жаннат, Худонинг Шоҳлиги ва ҳоказолар киради.
^ Кўпроқ маълумот олиш учун Яҳованинг Шоҳидлари томонидан нашр этилган «Муқаддас Китоб таълимотлари» номли китобнинг «Худонинг ер учун нияти қандай?» 3- ва «Тўлов — Худонинг қимматбаҳо ҳадяси» 5- бобларига қаранг.
[14- саҳифадаги матн парчаси]
Агар Одам Ато ҳеч қачон яшамаганда эди, Исонинг тўлов қурбонлигига ҳожат бўлмасди
[12-, 13- саҳифадаги расмлар]
Космик кемадан ҳам мураккаб бўлган тирик инсон ўз-ўзидан пайдо бўлиши мумкинми?!
[15- саҳифадаги расм]
Одам Ато ва Момо Ҳаво чиндан ҳам яшаганини — Исо Масиҳ исботлади