Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Бутун ер юзини ўзгартирадиган Шоҳлик

Бутун ер юзини ўзгартирадиган Шоҳлик

Фарзандларингизга таълим беринг

Бутун ер юзини ўзгартирадиган Шоҳлик

ҚАЙСИ Шоҳлик одамларнинг ҳаётини ўзгартиришини биласизми? ~ * Ушбу Шоҳлик ҳақида ибодат қилишни Исо пайғамбар шогирдларига ўргатган эдилар. Улар Худога мурожаат қилиб, шундай дейишлари керак эди: «Сенинг Шоҳлигинг келсин» (Матто 6:9, 10). Қарийб 2 000 йилдан бери Исонинг шогирдлари ибодатда бу сўзларни айтиб келишади. Сиз ҳам шу ҳақда ибодат қиляпсизми? ~

Авваламбор, Шоҳлик нима эканини тушунишингиз учун, шоҳ ўзи ким эканини билиб олишингиз керак. Шоҳ — ҳукмронлик қиладиган киши. У бошқарадиган давлат унинг мол-мулки. Аллоҳ Шоҳлигининг мол-мулки — бутун ер юзи. Худонинг Шоҳлиги ҳукмронлик қилганида, ер юзида яшовчи ҳар бир жонзод унинг баракаларидан баҳра олади.

Тангрининг Шоҳлиги бу, самовий ҳукуматдир. Муқаддас Китобда ушбу ҳукуматнинг ҳукмдори ҳақида қуйидагича ёзилган: «Мана биз учун бола туғилди... Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, номи... Тинчлик шаҳзодасидир» (Ишаё 9:6).

Бу шаҳзода кимлигини биласизми? ~ Тўппа-тўғри, у шоҳнинг ўғли. Энг юқори самовий Шоҳ ким? ~ Баракалла, Унинг исми Яҳова. Забурда У ҳақда: «Бутун дунёда энг олий»,— деб айтилган (Забур 82:19). Муқаддас Китобда Исо алайҳиссалом кўпинча «Худонинг Ўғли», деб аталган. Бунинг сабабларидан бири, Тангри Яҳова уни яратган. Шунинг учун Аллоҳ Яҳова Исонинг рамзий маънода Отаси ҳисобланади (Луқо 1:34, 35; Юҳанно 1:34, 49; 3:17; 11:27; 20:31; Ҳаворийлар 9:20).

Худонинг Шоҳлиги ўзгача ҳукумат. Ушбу ҳукуматнинг шаҳзодаси Исо. Худованд Яҳова уни Шоҳликнинг ҳукмдори этиб тайинлаган. Аммо бу Шоҳликда Исо билан биргаликда шоҳлик қилиш учун бошқа кишилар ҳам танланган. Улар кимлигини биласизми? ~ Келинг, улар тўғрисида билиб олайлик.

Исо пайғамбар ўлимидан аввал содиқ шогирдларига осмонга Отасининг «уйига» бораётганини айтган эдилар. У: «Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман... Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман»,— деганлар (Юҳанно 14:1–3). Бу танланган кишилар Исо алайҳиссалом билан осмонда нима қилишар экан? ~ Улар «У билан минг йил ҳукм сурадилар». Муқаддас Китобда Исо билан ҳукм сурадиган кишиларнинг сони қанча экани ҳам айтилган. Улар 144 000 нафар (Ваҳий 14:1, 3; 20:6).

Тинчлик шаҳзодаси бўлмиш Исо ва унинг 144 000 танланган ҳукмдорлари бошқарганда, ер юзида ҳаёт қанақа бўлишини тасаввур қиляпсизми? ~ Ҳаёт маза бўлади! Ўшанда урушлар бўлмайди. Ҳайвонлар бир-бири ҳамда биз билан тинчликда яшашади. Ҳеч ким касал ҳам бўлмайди, ўлмайди ҳам. Кўрларнинг кўзлари очилади, карларнинг қулоқлари эшитади, чўлоқлар бўлса югуриб, кийик каби сакрашади. Ер юзи ҳар хил ноз-неъматларга тўлиб тошади. Ҳазрати Исо шогирдларини ўргатганидай, ҳамма одамлар бир-бирига меҳр-муҳаббат кўрсатишади (Юҳанно 13:34, 35). Келинг, қуйидаги оятларни ўқиб, келажакда қандай ажойиб нарсалар бўлишини билиб олайлик (Ишаё 2:4; 11:6–11; 25:8; 33:24; 35:5, 6; 65:21–24).

Исо алайҳиссаломнинг: «Сенинг Шоҳлигинг келсин»,— деб айтган ибодати Муқаддас Китобда ёзилгани учун, миллионлаб одамлар бу Шоҳлик ҳақида маълумотга эга. Бу билимлар уларнинг ҳаётини ўзгартирган. Яқинда ер юзидаги барча ҳукуматларнинг ўрнига ушбу Шоҳлик ҳукмронлик қилади. Ўшанда Тангри Яҳовага ва У танлаган Ҳукмдори Исо Масиҳга хизмат қилаётганлар тинч-тотув, соғ-саломат ва бахтли ҳаёт кечиришади (Юҳанно 17:3).

[Изоҳ]

^ Агар сиз фарзандингиз билан ўқиётган бўлсангиз, тильда белгиси (~) бироз тўхталиб, болани ўз фикрини айтишга ундаш кераклигини эслатиб туради.

САВОЛЛАР:

▪ Худо Шоҳлигининг шаҳзодаси ким?

▪ Ҳазрати Исо билан бирга кимлар шоҳлик қилади?

▪ Исо алайҳиссалом бошқарганда, ер юзида ҳаёт қанақа бўлади?