Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Нима учун Худодан таълим олиш керак?

Нима учун Худодан таълим олиш керак?

Худонинг Каломидан таълим олинг

Нима учун Худодан таълим олиш керак?

Ушбу мақолада сизни эҳтимол қизиқтираётган саволлар кўриб чиқилади ҳамда жавоблари Муқаддас Китобнинг қаерида жойлашгани кўрсатилади. Яҳованинг Шоҳидлари бу саволларни сиз билан муҳокама қилишдан ғоят хурсанд бўладилар.

1. Нима учун Худодан таълим олиш керак?

Худованднинг инсоният учун яхши бир хушхабари бор. У Муқаддас Китоб орқали бу ҳақда бизга айтиб бермоқчи. Унинг Каломини меҳрибон самовий Отанинг фарзандларига ёзган мактуби билан солиштирса бўлади (Забур 32:11 ўқинг).

2. Хушхабар нимадан иборат?

Одамзод яхши ҳокимиятга жуда муҳтож. Зеро ҳеч бир инсоний ҳукумат зўравонлик, адолатсизлик, касаллик ҳамда ўлимни бартараф этмаган. Лекин яхши хушхабар ҳам бор. Аллоҳ инсониятга ишончли ҳокимиятни ваъда қилмоқда. Бу ҳокимият, барча азоб-уқубатлардан холос қилади (Дониёр 2:44 ўқинг).

3. Нега Худодан таълим олиш муҳим?

Яқин орада Тангри Таоло азоб-уқубат келтираётган одамларни ер юзидан қириб ташлайди. Ҳозир эса Худо, камтарин инсонларга энг яхши ҳаёт йўлини кўрсатиб, Уни ҳамда ўзгаларни севишни ўргатмоқда. Одамлар Аллоҳнинг Каломидан қандай қилиб ҳаётдаги муаммоларни ечиш, ҳақиқий бахтни топиш ҳамда Худога маъқул келиш мумкинлигини билиб оляптилар (Забур 104:4 ўқинг).

4. Муқаддас Китобнинг Муаллифи ким?

Муқаддас Китоб 66 та китобчадан иборатдир. Уни тахминан 40 та киши ёзган. Таврот номи билан танилган биринчи бешта китобини тахминан 3 500 йил олдин, Мусо пайғамбар қаламга олган эди. Инжил таркибига кирган ҳамда Ваҳий деб номланган охирги китобини эса 1 900 йилдан ҳам кўпроқ вақт аввал, Исо пайғамбарнинг шогирди бўлган пир Юҳанно ёзган. Бироқ Муқаддас Китоб ёзувчилари ўзининг эмас, балки Худонинг таъсирида бўлиб, Унинг фикрларини ёзганлар. Шундай қилиб, Муқаддас Китобнинг Муаллифи Аллоҳ деб айтса бўлади (2 Тимўтийга 3:16; 2 Бутрус 1:21 ўқинг).

Муқаддас Китоб Худо томонидан илҳомлантирилганига амин бўлишимиз мумкин. Сабаби, унда келажакда нималар бўлиши ҳақида батафсил ва аниқ айтиб берилган. Бу эса биронта одамнинг қўлидан келмайди (Ишаё 46:9, 10). Шунингдек, Муқаддас Китобда Худонинг фазилатлари, жумладан севгиси очиб берилган. Бу китоб, инсонларнинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қодир. Ушбу далиллар, Муқаддас Китоб Худонинг Каломи эканлигида миллионлаб одамларни ишонтирди (Ёшуа 23:14; 1 Салоникаликларга 2:13 ўқинг).

5. Муқаддас Китобни қандай тушунса бўлади?

Ҳазрати Исо, Худонинг Каломидан таълим берган шахс сифатида танилган. Гарчи у Муқаддас Китобдан одамларга таниш бўлган фикрларни гапирган бўлса-да, улар бунинг мағзини тушунишга муҳтож эдилар. Исо, тез-тез Муқаддас Китобга ишора қилиб, Илоҳий Ёзувларни «уларга талқин қилиб» берарди. Сизга ёрдам бериш мақсадида, «Худонинг Каломидан таълим олинг» номли ушбу туркумда ҳам худди шундай услуб қўлланилган (Луқо 24:27, 45 ўқинг).

Аллоҳдан ҳаётнинг мазмуни ҳақида билим олганингиз сайин яна кўпроқ ўрганиш истагингиз пайдо бўлади. Аммо баъзи одамлар Муқаддас Китобни ўрганаётганингиздан норози бўлишлари мумкин. Фақат тушкунликка тушманг. Чунки абадий ҳаётдан баҳраманд бўлиш, Худо ҳақида билим орттиришга боғлиқ эканини унутманг (Матто 5:10–12; Юҳанно 17:3 ўқинг).

Кўпроқ маълумот олиш учун Яҳова Шоҳидлари томонидан чоп этилган ушбу китобнинг 2- бобига қаранг.