Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

АСОСИЙ МАВЗУ | ХУДОНИНГ ШОҲЛИГИ. У НИМАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРАДИ?

Худонинг Шоҳлиги. У сизга қандай фойда келтиради?

Худонинг Шоҳлиги. У сизга қандай фойда келтиради?

Худонинг Шоҳлиги Яҳованинг Шоҳидлари учун муҳим аҳамиятга эга эканини олдинги мақолалардан тушунгандирсиз. Эҳтимол, келажакда Худонинг Шоҳлиги келтирадиган баракалари сизга ёққан бўлса керак. Лекин шу билан бирга, сизга «бундай ваъдаларнинг амалга ошиши амримаҳол», деган фикр келган бўлиши мумкин.

Ҳар қандай сўзга ишонишдан олдин, у тўғри ёки нотўғри эканини текшириб кўришингиз оқилонадир (Ҳикматлар 14:15). Бундай йўл тутганингизда, сизни қайсидир маънода қадимги верияликларга * ўхшатса бўлади. Верияликларга илк бор Шоҳлик ҳақидаги хушхабарни айтишганида, улар эшитганларини қабул қилишган. Лекин бундай йўл тутишдан мақсад, шунчаки эшитганлари ҳақиқат бўлишини исташ эмас, аксинча, «айтилганлар тўғрими ёки йўқми дея», Муқаддас Ёзувларни синчковлик билан ўрганиш эди (Ҳаворийлар 17:11). Бошқа сўзлар билан айтганда, верияликлар эшитган хушхабарни Муқаддас Китобдаги сўзлар билан солиштиришган. Вақт ўтиб, улар эшитган хушхабар аслида Муқаддас Ёзувларга тўлиқ асосланганига ишонишди.

Яҳованинг Шоҳидлари сизни худди шундай йўл тутишга таклиф қилишяпти. Муқаддас Китобни бепул ўрганиш ёрдамида сизга, Яҳованинг Шоҳидлари Худонинг Шоҳлиги ҳақида нималарни ўргатаётгани ва бу ҳақда Муқаддас Китобда нима дейилгани билан солиштиришни таклиф қиламиз.

Муқаддас Китобни бепул ўрганиш сизга нафақат Худонинг Шоҳлиги ҳақида аниқ билимга эга бўлишга, балки қуйидаги муҳим саволларга ҳам жавоб топишга ёрдам беради:

  • Қаердан пайдо бўлганмиз?

  • Ҳаётнинг мазмуни нимада?

  • Нега Аллоҳ азоб-уқубатларга йўл қўйяпти?

  • Ўлимдан кейин нима содир бўлади?

  • Сайёрамиз йўқ бўлиб кетадими?

  • Оилавий бахтнинг сири нимада?

Қолаверса, Муқаддас Китобни ўрганиш сизга «Аллоҳга яқинлашишга» ёрдам беради (Ёқуб 4:8). Аллоҳга яқинлашганингиз сайин, Худо Шоҳлигининг баракалари сизга нафақат ҳозир, балки келажакда абадий фойда келтиришини яққолроқ кўрасиз. Исо алайҳиссаломнинг ўзи ҳам ибодатда шундай деган: «Абадий ҳаётга эга бўлиш учун, Сени — танҳо ҳақ Худони ва Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билиш керак» (Юҳанно 17:3).

 

^ абз. 4 Верия қадимги Македониянинг бир шаҳри эди.