Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Таъқиблар

Таъқиблар

Нега масиҳийлар таъқибларга дуч келишни кутишлари мумкин?

Нега таъқиб қилинганимизда Яҳовадан куч сўрашимиз керак?

Зб 55:22; 2Кр 12:9, 10; 2Тм 4:16–18; Ибр 13:6

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 3Шҳ 19:1–18. Илёс пайғамбар таъқибга дуч келганида, қалбидагиларни Яҳовага тўкиб сочган ва далда ҳамда тасаллига эга бўлган

    • Ҳв 7:9–15. Юсуф акалари томонидан таъқиб қилинган. Лекин Яҳова унга содиқ қолган, уни халос этган ҳамда оиласини қутқариш учун ундан фойдаланган

Таъқибларнинг баъзи турлари қандай?

Ҳақоратлар

2Сл 36:16; Мт 5:11; Ҳв 19:9; 1Бтр 4:4

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 4Шҳ 18:17–35. Оссурия шоҳининг вакили рабшак Яҳовани ҳақорат қилган ва Қуддусдаги одамларнинг устидан кулган

    • Лқ 22:63–65; 23:35–37. Исо ҳукм қилинганида ва азоб устунига михланганида, уни таъқиб қилганлар устидан кулиб, масхара қилишган

Қариндошлар томонидан қаршиликлар

Ҳибсга олинганда ва давлат ходимлари олдида турганда

Жисмоний қийноқ

Халойиқ ҳужуми

Ўлим

Масиҳийлар таъқиб қилинганда қандай йўл тутишлари керак?

Мт 5:44; Ҳв 16:25; 1Кр 4:12, 13; 1Бтр 2:23

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳв 7:57–8:1. Гарчи Стефан халойиқнинг зўравонлиги дастидан ўлар ҳолатга келган бўлса ҳам, Худога ибодат қилиб, уни таъқиб қилганларга, жумладан, тарслик Шоулга раҳм-шафқат қилишини сўраган

    • Ҳв 16:22–34. Гарчи ҳаворий Павлус саваланган ва оёқлари кундалаб қўйилган бўлса-да, у назоратчига меҳрибон муносабатда бўлган. Бу эса назоратчини ва бутун хонадонини масиҳий бўлишига сабаб бўлган

Биринчи асрдаги масиҳийлар билан нима содир бўлган?

Таъқибларга бўлган тўғри нуқтаи назар қандай?

Қандай қилиб келажакка бўлган умидимиз бизни таъқиблар пайтида мустаҳкамлайди?

Нима учун таъқиблар уятни ҳис қилишимизга, қўрқувга берилишимизга ва руҳимиз тушишига сабаб бўлишига йўл қўймаймиз ҳамда нега Яҳовага хизмат қилишни тўхтатмаймиз?

Зб 56:1–4; Ҳв 4:18–20; 2Тм 1:8, 12

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • 2Сл 32:1–22. Садоқатли шоҳ Ҳизқиё шоҳ Синахериб томонидан ҳужум қилиш таҳдидига дуч келганида, Яҳовага таянган ва халқини мустаҳкамлаган. Натижада улкан мукофот олган

    • Ибр 12:1–3. Таъқиб қилганлар Исони шарманда қилмоқчи бўлишган. Лекин у шармандаликни назарига илмаган ва уларнинг бундай хатти-ҳаракати унинг руҳини туширишига йўл қўймаган

Таъқиблар қандай баракалар олиб келади?

Таъқибларда бардошли бўлганимиз Яҳовани мамнун қилади ва Унинг исмига шараф келтиради

1Бтр 2:19, 20; 4:12–16

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Аюб 1:6–22; 2:1–10. Гарчи Аюб даҳшатли қийинчиликлари ортида Шайтон турганини билмаган бўлса-да, Яҳовага қарши чиқишни рад этган. Бунинг ўрнига у Шайтон ёлғончи эканини исботлаган ва Яҳовани улуғлаган

    • Дн 1:6, 7; 3:8–30. Садоқатли Ханониё, Мишаил ва Озариё (Шадрах, Мешах ва Абеднаху) Яҳовага итоатсизлик қилишдан кўра, қийноқли ўлимга дуч келишга тайёр бўлишган. Бунинг натижасида бутпараст шоҳ Навуходоносор ҳамманинг олдида Яҳовани улуғлаган

Таъқиблар шоҳидлик беришга йўл очиши мумкин

Лқ 21:12, 13; Ҳв 8:1, 4

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳв 11:19–21. Таъқиблар дастидан тарқаб кетган масиҳийлар узоқ ва олис жойларда хушхабарни айтишда давом этишган

    • Флп 1:12, 13. Ҳаворий Павлус қамоққа тушгани туфайли кўплар хушхабарни эшитганидан мамнун бўлган

Таъқибларда бардошли бўлганимиз имондошларимизни мустаҳкамлаши мумкин

Садоқатли кишиларни таъқиб қилишда дин раҳбарлари ва сиёсатчилар қандай таъсирга эга?

Ерм 26:11; Мрк 3:6; Юҳ 11:47, 48, 53; Ҳв 25:1–3

  • Муқаддас Китобдаги баёнот(лар):

    • Ҳв 19:24–29. Эфесда баъзилар бутлар ясашган ва масиҳийлар ваъз қилган хабар уларнинг савдосига путур етказишидан хавотирланишган. Бунинг дастидан улар масиҳийларни таъқиб қилишган

    • Гл 1:13, 14. Масиҳий бўлишидан олдин Павлус (Шоул) яҳудий динида ғайратли бўлган. У жамоатдагиларни таъқиб қилган

Яҳованинг хизматчилари дуч келаётган таъқибларнинг асосий сабабчиси ким?