22- БОБ
«Аллоҳга сажда қил»
БУ БОБДА: Ҳизқиё китобидаги асосий мавзулар ҳамда улар бугунги кунга ва келажакка қандай тааллуқли экани муҳокама қилинади
1, 2. а) Ҳар биримиз қандай танлов олдида турамиз? б) Содиқ фаришта Юҳанно унга сажда қилмоқчи бўлганида қандай йўл тутган?
ҲАР биримиз қуйидаги муҳим саволга жавоб беришимиз керак: «Кимга топинаман?» Кўплар учун бу оддий савол бўлиб, фақат Худога топинишимиз керак, дейишади. Бироқ бу оғиздагина бўлмаслиги даркор. Қилаётган ишимиздан биз Тангри Яҳовага ёки Шайтонга сажда қилаётганимиз кўринади.
2 Шайтон бошқалар унга сажда қилишини жуда истайди. Бу айниқса у Исони васвасага солганида аён бўлди. Китобимизнинг 1- бобида муҳокама қилганимиздек, Шайтон Исога ажойиб мукофотни — дунёдаги барча шоҳликлар устидан ҳокимиятни — таклиф қилди. Иблис эвазига нима истаган эди? У Исога: «Менга... сажда қил»,— деб айтган. (Мат. 4:9) Ундан фарқли ўлароқ, Юҳаннога ваҳий келтирган фаришта Юҳанно унга топинишини истамаган. (Ваҳий 22:8, 9 ни ўқинг.) Юҳанно фариштага сажда қилмоқчи бўлганида Худонинг камтар руҳий ўғли унга: «Бундай қила кўрма!» — деган. Фаришта «менга сажда қил» эмас, «Аллоҳга сажда қил» деб айтган.
3. а) Ушбу адабиёт қай мақсадда чиқарилган? б) Ҳозир нимани кўриб чиқамиз?
Қонун. 10:20; Мат. 4:10) Келинг, Ҳизқиёнинг башоратлари ҳамда ваҳийларидан пок топиниш борасида нималарни билиб олганимизни қисқача кўриб чиқайлик. Сўнг оятлар ёрдамида келажакка, яъни ер юзидаги ҳар бир инсон дуч келадиган якуний синов вақтига назар соламиз. Бу синов абадий бор бўладиган пок топиниш бутунлай тикланганини кўриш учун кимлар омон қолишини белгилаб беради.
3 Ушбу адабиётнинг мақсади — фаришта буюргандек йўл тутиш, яъни фақатгина Тангри Яҳовага топиниш қароримизни мустаҳкамлаш. (Ҳизқиё китобида урғу берилган учта мавзу
4. Ҳизқиё китобида қандай учта мавзуга урғу берилган?
4 Ҳизқиё китобидан пок топиниш расмий диний маросимлардангина иборат эмаслигини билиб оляпмиз. Биздан қуйидагилар талаб этилади: 1) Яҳовага мутлақ садоқатли бўлиш, 2) пок топинишда бирликни сақлаб қолиш ва 3) бошқаларга севгини намоён этиш. Ушбу китобда муҳокама қилинган башоратлар ҳамда ваҳийлар мазкур учта мавзуга қандай урғу бераётганига диққат қаратинг.
Биринчи мавзу: Яҳовага мутлақ садоқатли бўлиш
5–9. Яҳовага мутлақ садоқатли бўлиш борасида нимани ўргандик?
5 3- боб *. Ҳайратга солувчи ваҳийда Яҳованинг тахтини камалак қуршаб тургани ва У қудратли руҳий мавжудотларни бошқараётгани муҳим бир ҳақиқатни ёдимизга солади — фақатгина Қодир Худо топинишимизга лойиқ. (Ҳиз. 1:4, 15–28)
6 5- боб. Ваҳийда Яҳованинг маъбади булғанганини кўриш кишини даҳшатга солади! Бу ваҳийдан Яҳовадан ҳеч нарса яширин эмаслигини кўриш мумкин. У бевафоликларни, масалан, халқи одамлардан яширинча бутларга топинса ҳам буни кўриб туради. Бундай ишлар Унга оғриқ келтиради ва бундай қилмишга қўл урганларни У жазолайди. (Ҳиз. 8:1–18)
7 7- боб. Исроилни «масхара қилган» атрофдаги халқлар ҳукм этилгани, Яҳова Унинг халқига ёмон муомала қилганларни жавобгарликка тортишини исботлаб турибди. (Ҳиз. 25:6) Исроил ва мазкур халқлар ўртасидаги муносабатлардан яна бир сабоқ оламиз — биз ҳаммадан кўра Яҳовага садоқатли бўлишимиз керак. Яҳовага топинмайдиган қариндошларимизга маъқул келиш учун ҳеч қачон меъёрларимизни пасайтирмаймиз. Биз бойликка ҳам таянмаймиз, фақат Яҳова лойиқ бўлган садоқатни инсоний ҳукуматларга кўрсатиб бетарафлигимизга ҳам зид йўл тутмаймиз.
8 13- ва 14- боблар. Баланд тоғ устида жойлашган маъбад ҳақидаги ваҳийдан биз Яҳованинг юқори меъёрларига риоя қилиб яшашимиз ҳамда У бошқа барча худолардан устун эканини тан олишимиз кераклигини билиб олдик. (Ҳиз. 40:1–48:35)
15- боб. Исроил ва Яҳудога башоратли тавсиф берилиб улар фоҳишаларга ўхшатилгани бизга маънавий зино Яҳова учун қанчалик жирканч эканини эслатиб туради. (Ҳиз. 16-, 23- боблар.)
9Иккинчи мавзу: пок топинишда бирликни сақлаб қолиш
10–14. Пок топинишда бирликни сақлаб қолишимиз кераклиги қандай таъкидлаб ўтилган?
10 8- боб. Яҳова халқига ғамхўрлик қиладиган «бир чўпонни» тайинлаши ҳақидаги башорат Масиҳнинг бошчилигида бирлик ва тинчликда меҳнат қилишимиз кераклигига урғу беради. (Ҳиз. 34:23, 24; 37:24–28)
11 9- боб. Бобил асирлигида бўлган Худонинг халқи озод этилиши ва улар она юртига қайтиши ҳақидаги Ҳизқиёнинг башоратлари бугунги кунда Яҳовани мамнун қилишни истайдиганлар учун ҳам хабарни ўз ичига олади. Яҳовага пок тарзда топинадиганлар сохта диннинг заҳарли таъсиридан қутулиб, озод бўлиб қолишлари керак. Ирқий, иқтисодий ва ижтимоий келиб чиқишимиз турлича бўлишига қарамай, бизни Худонинг халқи сифатида ажратиб турадиган бирликни сақлашимиз даркор. (Ҳиз. 11:17, 18; 12:24; Юҳан. 17:20–23)
12 10- боб. Бирлик мавзуси қуриган суякларнинг тирилиши ҳақидаги ваҳийда ҳам таъкидлаб ўтилган. Бир қўшиндай фаолият юритаётган маънан тозаланган топинувчиларнинг тикланган гуруҳи ичида бўлиш нақадар катта шараф! (Ҳиз. 37:1–14)
13 12- боб. Бирлик иккита таёқнинг бирлаштирилиши ҳақидаги башоратда айниқса таъкидлаб ўтилган. Мойланганлар ва бошқа қўйлар бу башоратни амалга ошираётганини кўриш имонимизни жудаям мустаҳкамламоқда! Диний ва сиёсий нафрат дастидан бўлинган дунёда яшашимизга қарамай, севги ва садоқат туфайли бирликни сақлаб келмоқдамиз. (Ҳиз. 37:15–23)
14 16- боб. Котиблик асбоби бор киши ва қўлида тўқмоғи бор кишилар ҳақидаги ваҳий жиддий огоҳлантиришни ўз ичига олади — буюк мусибатни пок топинувчилар сифатида қарши олганларгина қутуладиганлар сифатида белги олишади. (Мат. 24:21; Ҳиз. 9:1–11)
Учинчи мавзу: бошқаларга севгини намоён этиш
15–18. Нега севгини намоён этишда давом этишимиз лозим ва буни қандай қила оламиз?
15 4- боб. Тўртта тирик мавжудот ҳақидаги ваҳийдан Яҳованинг фазилатлари, улардан энг асосийси севги ҳақида билиб олдик. Севги ила гапирсак ва йўл тутсак, Яҳова бизнинг Худойимиз эканини исботлаган бўламиз. (Ҳиз. 1:5–14; 1 Юҳан. 4:8)
16 6- ва 11- боблар. Худонинг севгиси Уни Ҳизқиё сингари қўриқчиларни тайинлашга ундаган. Аллоҳнинг Ўзи севги бўлгани боис, У Шайтоннинг ер юзи устидан бошқарувига чек қўйганида ҳеч ким ҳалок бўлишини истамайди. (2 Бутр. 3:9) Замонавий қўриқчини қўллаб-қувватлаб зиммамиздаги вазифани бажарганимизда Худонинг севгисини акс эттириш шарафига эга бўламиз. (Ҳиз. 33:1–9)
17 17- ва 18- боблар. Яҳова кўплар Унинг раҳм-шафқатини рад этишини ва Унга садоқат ила топинадиганларни йўқ қилишга уринишини билади. «Магўг юртидаги Гўг» Яҳовага содиқ бўлган кишиларга ҳужум қилганида, севги Уни Ўз халқини ҳимоя қилишга ундайди. Яҳова Унинг халқига зулм қилмоқчи бўлганларни йўқ қилади. Бошқаларга бўлган севги бизни иложи борича кўпроқ одамларни бу ҳақида огоҳлантиришга чорлайди. (Ҳиз. 38:1–39:20; 2 Салон. 1:6, 7)
18 19-, 20- ва 21- боблар. Яҳованинг халқига бўлган севгиси ҳаётбахш сувнинг маъбаддан оқиб чиқиши ва юрт бўлиб берилиши ҳақидаги ваҳийлар ёрқин тарзда баён этилганидан кўринади. Ваҳийларда Яҳова севгисини аъло даражада намоён этгани қандай натижа келтиргани тасвирланган. Гуноҳларимиз кечирилиши ва Худо оиласининг аъзоси бўлиб мукаммал ҳаётдан баҳраманд бўлишимиз учун У Ўғлининг ҳаётини берган. Одамларга севгимизни намоён этишнинг энг яхши йўлларидан бири — Унинг Ўғлига ишонганлар учун Яҳова гўзал келажакни тайёрлаб қўйгани ҳақида айтиб беришдир. (Ҳиз. 45:1–7; 47:1–48:35; Ваҳ. 21:1–4; 22:17)
Минг йиллик бошқарувдан сўнг, камтарликнинг ажойиб намунаси
19. Минг йиллик бошқарув пайтида Исо нима қилади?
19 Минг йиллик бошқарув пайтида Исо миллиардлаб кишиларни ҳаётга қайтаради ва «душман — ўлим» келтирган дарддан фориғ этади. (1 Кор. 15:26; Марк 5:38–42; Ҳавор. 24:15) Инсоният тарихи қайғу ва йўқотишларга тўла, қалбни эзувчи ҳикояга ўхшайди. Ҳар бир авлод ҳаётга қайтгач, Исо қора саҳифаларни йўқ қилиб ташлаб, тирилганларга ҳаётни янги саҳифадан бошлаш имкониятини тақдим этади. Тўлов қурбонлиги асосида у касаллик, уруш, офат ва очарчилик оқибатларини йўққа чиқаради. Бундан ташқари, у қайғуларимиз негизи бўлмиш Одаматодан мерос бўлиб ўтган гуноҳни томири билан суғуриб ташлайди. (Рим. 5:18, 19) Исо «Иблиснинг ишларини» бутунлай барбод қилади. (1 Юҳан. 3:8) Кейин нима юз беради?
Тирилганларга ҳаётни янги саҳифадан бошлаш имконияти тақдим этилади
20. Қандай қилиб Исо ва 144 000 киши камтарликнинг ажойиб намунасини кўрсатишади? Тушунтиринг. (Бобнинг бошидаги расмга қаранг.)
20 Коринфликларга биринчи мактуб 15:24–28 ни ўқинг. Бутун инсоният мукаммалликка эришгач ва ниҳоят ер юзи Яҳованинг илк ниятига кўра жаннатга айлангач, Исо ва у билан бошқарадиган 144 000 киши Шоҳликни Яҳованинг қўлига топшириб камтарликнинг ажойиб намунасини кўрсатишади. Улар минг йил эга бўлган ҳокимиятни ўз ихтиёри билан Худога қайтаришади. Шоҳлик эришган барча ютуқлар абадий бўлади.
Якуний синов
21, 22. а) Минг йилнинг охирида дунё қандай бўлади? б) Нега Яҳова Шайтонни ва унинг жинларини озодликка чиқаради?
21 Кейин Яҳова ер юзидаги фуқароларига бўлган катта ишончидан дарак берувчи бир иш қилади. У минг йилга қамаб қўйилган Шайтонни ва унинг жинларини тубсизликдан озод этишга буйруқ беради. (Ваҳий 20:1–3 ни ўқинг.) Ўшанда одамлар ва ер юзи уларга таниш бўлган дунёдан бутунлай фарқ қилишини кўришади. Армагеддондан олдин инсониятнинг аксар қисми Шайтон томонидан йўлдан оздирилган бўлиб, одам зоти нафрат ва нотўғри фикрлар дастидан бўлинган эди. (Ваҳ. 12:9) Минг йилнинг охирида бутун инсоният бирлашган ва меҳрибон оила бўлиб Яҳовага топинади. Ер юзи тинч жаннатга айланади.
22 Нега Яҳова жиноятчилар бўлмиш Шайтон ва унинг жинларини тозаланган ерда озодликка чиқаради? Чунки минг йилнинг охирида яшайдиганларнинг аксарияти бундан Аюб 1:9, 10) Хуллас, исмларимизни ҳаёт китобига абадий ёзиб қўйишдан олдин, Яҳова бизга Уни Ота ва Олий Ҳукмдор деб билганимиз учун содиқлигимизни исботлаш имконини тақдим этади. (Ваҳ. 20:12, 15)
олдин Яҳованинг содиқ топинувчилари сифатида ҳеч қачон синалмаган. Уларнинг кўпи Яҳовани билмай ҳаётдан кўз юмган ва жаннатда тирилтирилган бўлади. Яҳова уларга нафақат ҳаёт беради, балки уларнинг барча жисмоний ва маънавий эҳтиёжларини ҳам қондиради. Улар ёмон таъсирдан холи бўлади, уларга фақатгина яхши инсонлар таъсир кўрсатади. Уларни Яҳовани севадиган ва Унга хизмат қиладиган инсонлар ўраб туради. Аюбни айблаганидек, Шайтон ўша тирилган инсонларни ҳам айблаши мумкин. Унинг даъвосига кўра, одамлар Худодан ҳимоя ва барака олгани учунгина Унга хизмат қилишади. (23. Ҳар бир киши қандай танлов олдида туриши мумкин?
23 Шайтонга қисқа вақтга инсониятни Худога хизмат қилишдан тўхтатиш имконияти берилади. Бу қандай синов бўлади? Ҳойнаҳой, ҳар бир киши Одамато ва Момоҳаво дуч келган синовга ўхшаш танлов олдида туради — Яҳованинг меъёрларини қабул қилиш, Унинг бошқарувини қўллаб-қувватлаш ва Унга топиниш ёки Унга қарши исён кўтариб, Шайтон томонини эгаллаш.
24. Нега исён кўтарадиганлар Гўг билан Магўг деб аталган?
24 Ваҳий 20:7–10 ни ўқинг. Қизиғи шундаки, минг йилнинг охирида исён кўтарадиганлар Гўг билан Магўг деб аталган. Улар Ҳизқиёнинг башоратидаги буюк мусибат пайтида Худонинг халқига ҳужум қиладиган исёнчиларга хос феъл-атворни намоён этишади. Ўша одамлар гуруҳи, яъни «Магўг юртидаги Гўг» буюк мусибат пайтида Худонинг бошқарувига қарши чиқадиган турли халқлардан таркиб топган бўлади. (Ҳиз. 38:2) Шу каби Масиҳнинг Минг йиллик бошқаруви охирида исён кўтарадиганлар «халқлар» деб аталган. Улар «халқлар» деб аталгани қизиқарли. Нега? Минг йиллик бошқарув давомида миллий гуруҳлар тушунчаси йўқолиб кетади. Барча халқлар битта ҳукумат, яъни Худо Шоҳлигининг фуқаролари бўлишади. Барчамиз ягона миллатга мансуб бўламиз. Мазкур исёнчилар башоратда Гўг билан Магўг ҳамда «халқлар» дея аталгани, Шайтон Худо халқи орасида бўлинишлар келтириб чиқаришга муваффақ бўлишини кўрсатмоқда. Ҳеч ким Яҳованинг ёки Шайтоннинг тарафини эгаллашга мажбур қилинмайди. Ҳар бир мукаммал шахс ўзи қарор чиқаради.
25, 26. Қанча одам Шайтон тарафини эгаллайди ва улар билан нима юз беради?
25 Қанча одам Шайтон тарафини эгаллайди? Исён кўтарадиганлар сони «денгиз қумидай саноқсиз» бўлади. Аммо ушбу ибора инсониятнинг катта фоизи исён кўтаради, дегани эмас. Буни қаердан биламиз? Иброҳимга берилган ваъдани кўриб чиқайлик. Яҳова Иброҳимга унинг зурриёти «денгиз соҳилидаги қумдай» кўп бўлишини айтган. (Ибт. 22:17, 18) Шунга қарамай, зурриётни ташкил этадиганлар сони охир-оқибат 144 001 кишидан иборат бўлди. (Галат. 3:16, 29) Бу сон кўп бўлса ҳам, бутун инсониятнинг бир қисмигина, холос. Шу каби Шайтон тарафини эгаллайдиганлар сони кўп бўлса-да, лекин улар беҳисоб бўлмайди. Исёнчилар Худонинг садоқатли хизматчиларини йўқ қила олмайди.
26 Исёнга қўшилганлар дарҳол йўқ қилиб юборилади. Шайтон ва унинг жинлари қатори улар бошқа мавжуд бўлмайди, яъни уларда қачондир ҳаётга қайтиш умиди бўлмайди. Аммо уларнинг нотўғри қарорлари ва ўша қарорларнинг оқибатлари ҳеч қачон эсдан чиқарилмайди. (27–29. Якуний синовдан ўтганларни нима кутмоқда? («Якуний синов» номли рамкага қаранг.)
27 Якуний синовдан ўтганларнинг исмлари эса «ҳаёт китоби»га абадий ёзиб қўйилади. (Ваҳ. 20:15) Сўнг бир оила бўлиб бирлашганлар — Яҳованинг барча садоқатли ўғилу қизлари — Унга топинади. Зеро, У ҳақли равишда бунга лойиқ.
28 Бу келажак ҳақида ўйлаб кўринг. Арзигулик ишингиз ва яхшиланишингизга кўмаклашадиган дўстларингиз бўлади. Сиз ҳам, яқинларингиз ҳам асло азоб чекмайсиз. Сиз Яҳованинг олдида гуноҳдан бутунлай холи, воситачига муҳтож бўлмаган инсон сифатида тура оласиз. Ўртада ҳеч қандай тўсиқ бўлмагани боис, ҳар бир инсон Худо билан дўстлаша олади. Энг муҳими эса еру осмонда Худога пок тарзда топиниш мукаммал даражада амалга оширилади. Пок топиниш батамом тикланади.
29 Бу ажойиб пайтни кўриш учун сиз ҳам ўша ерда бўласизми? Ҳизқиё китобидаги ушбу учта муҳим сабоқни амалда қўллашда давом этсангиз, ўша ерда бўласиз: Яҳовага мутлақ
садоқатли бўлиш, пок топинишда бирликни сақлаб қолиш ва бошқаларга севгини намоён этиш. Ҳизқиёнинг башоратларидан яна битта сўнгги, муҳим сабоқ чиқарса бўлади. Қанақа сабоқ экан?«Мен Яҳова эканимни... билиб олишади»
30, 31. а) «Мен Яҳова эканимни... билиб олишади» деган сўзлар Худонинг душманлари учун нимани билдиради? б) Худонинг халқи учун нимани билдиради?
30 Бутун Ҳизқиё китобида «Мен Яҳова эканимни... билиб олишади» деган ибора қайта-қайта такрорланади. (Ҳиз. 6:10; 39:28) Тангрининг душманлари учун бу сўзлар жанг ва ўлимни англатади. Улар Яҳова мавжудлигини тан олишдан кўпроқ нарсани қилишга мажбур бўлишади. Ўзининг аччиқ тажрибасида улар ушбу буюк исмнинг «У бўлдиради» деган маъносини билиб олишади. «Қўшинлар Сарвари Яҳова» уларга қарши курашадиган «қудратли жангчи» бўлади. (1 Шоҳ. 17:45; Чиқ. 15:3) Ҳеч нарса Яҳовани Ўз ниятини амалга оширишдан тўхтата олмайди, деган муҳим ҳақиқатни улар жуда кеч англаб етишади.
31 «Мен Яҳова эканимни... билиб олишади» деган сўзлар Худонинг халқи учун тинчлик ва ҳаёт деганидир. Яҳова Унинг фазилатларини мукаммал даражада акс эттирадиган ўғилу қизлар бўлишдек биз учун қилган илк ниятини бўлдиради. (Ибт. 1:26) Яҳова биз учун севувчи Ота ва ҳимоя берувчи Чўпон бўлиб келмоқда. Тез орада У ғолиб Шоҳимиз бўлади. Ўша кунга қадар, келинг, Ҳизқиёнинг хабарини дилимизга тугиб қўяйлик. Ҳар куни сўзларимизу ишларимиз билан Яҳованинг кимлигини ва У қандай Худо эканини билишимизни кўрсатайлик. Буюк мусибатнинг ҳалокат шамоллари қўйиб юборилганида биз қўрқмаймиз. Чунки халос бўлиш вақтимиз яқинлашиб қолганини билиб, бошимизни кўтарамиз. (Луқо 21:28) Унгача эса, ҳар ердаги инсонларга топинишга лойиқ бўлган ягона Худони, энг улуғ исм соҳиби Яҳовани таниб-билишга ва севишга ёрдам берайлик. (Ҳиз. 28:26)
^ абз. 5 Бу ердаги рақамлар адабиётдаги бобларга ишора қилади.