11- БОБ
Худо фаришталарининг ёрдами
БАЪЗИ одамлар, фақат кўрган нарсаларига ишонишларини айтишади. Ахир, бу бемаънилик-ку. Атрофимизда кўзга кўринмайдиган шунча нарса бор. Биринчи бўлиб, хаёлингизга нима келди? ~
Масалан, ҳавони олайлик. Биз уни сезамизми? ~ Қўлингизни узатиб, унга пуфланг-да. Бирор нарсани сездингизми? ~ Ҳа, лекин биз ҳавони кўра олмаймиз, тўғрими? ~
Биз, кўзга кўринмайдиган руҳий шахслар тўғрисида гапириб ўтган эдик. Улардан айримлари яхши, бошқалари эса ёмон эканини билиб олдик. Кўзга кўринмайдиган айрим яхши руҳий шахсларни номма-ном айта оласизми? ~ Ҳа, бу Тангри Яҳова, Исо ва фаришталардир. Ёмон фаришталар ҳам борми? ~ Муқаддас Китобда айтилишича, бор. Қани, улар ҳақда нимани билиб олганингизни менга айтиб беринг-чи. ~
Мисол учун, яхши фаришталар ҳам, ёмон фаришталар ҳам биздан анча қудратлироқ. Улуғ Устозимиз фаришталар тўғрисида кўп нарсани билади. Нега деганда, дунёга чақалоқ бўлиб келишидан олдин, у осмонда бир фаришта эди. У осмонда бошқа фаришталар билан бирга яшаган. У миллионлаб фаришталарни танийди. Қизиқ, ҳамма фаришталарнинг ҳам исмлари борми? ~
Олдин билиб олганимиздек, Худо ҳамма юлдузларга ном берган. Демак, фаришталарнинг ҳам исмлари борлиги аниқ. Бундан ташқари, улар бир-бири билан гаплаша олишади, чунки Муқаддас Китобда «фаришталарнинг тиллари» борлиги тўғрисида айтилган (1 Коринфликларга 13:1). Сизнингча, фаришталар нима ҳақда гаплашишади? Балки, биз тўғримизда гаплашишаётгандир? ~
Биламизки, Шайтоннинг фаришталари, яъни жинлар, бизни Яҳовага итоат қилмасликка ундайдилар. Шунинг учун, эҳтимол улар
бизни тўғри йўлдан оздириш ҳақида сўзлашишар. Яҳова бизни ёмон кўриб қолиши учун, улар бизни ўзларига ўхшатиб қўймоқчи. Худонинг содиқ фаришталари тўғрисида-чи, нима деса бўлади? ~ Сизнингча, улар ҳам биз ҳақимизда гаплашишармикин? ~ Албатта. Чунки улар бизга ёрдам беришни хоҳлашади. Энди диққат билан тингланг. Ҳозир мен сизга, Яҳовани яхши кўрган ва Унга хизмат қилган кишиларга Худонинг фаришталари қандай ёрдам беришгани тўғрисида айтиб бераман.Қадим замонда, Бобил шаҳрида Дониёр исмли бир киши яшарди. Ўша шаҳарда кўпчилик Яҳовани яхши кўрмасди. Одамлар ҳатто Яҳовага ибодат қилган ҳар бир инсонни жазолайдиган қонун чиқаришди. Аммо Дониёр Яҳовага ибодат қилишдан воз кечмади. Бу учун Дониёрни нима қилишди, биласизми? ~
Ҳа, ёмон одамлар Дониёрни шерлар уясига ташлашди. Ўша ерда Дониёр, қорни оч шерлар ёнида ёлғиз қолди. Кейин-чи нима бўлди, биласизми? ~ Дониёрнинг сўзларига кўра: «Худо фариштасини юбориб шерларнинг оғизларини беркитиб қўйди». Дониёр 6:18–22).
Шерлар Дониёрга заррача ҳам зиён етказишмади! Кўриб турганингиздек, фаришталар Яҳовага хизмат қилаётган кишилар учун ажойиб ишлар қилишга қодир (Яна бир мисолни олайлик. Кунлардан бир кун, Бутрус қамоққа тушиб қолди. Эсингизда бўлса, Бутрус Улуғ Устозимиз бўлмиш Исо Масиҳнинг ўртоғи эди. Бутрус Исони Худонинг Ўғли дейиши баъзи одамларга ёқмасди. Шунинг учун улар Бутрусни қамоққа ташлашди. Бутрус ҳеч қаерга қочиб кетмасин, деб уни аскарлар қўриқлаб туришарди. Қизиқ, энди уни биров қутқара олармикин? ~
Бутрус икки соқчининг ўртасида, қўллари занжир билан боғланган ҳолда ухлаётган эди. Ўшанда нима юз бергани ҳақида Муқаддас Китобда қуйидагича ёзилган: «Ногаҳон Яҳованинг фариштаси
пайдо бўлди ва Бутрус ётган хонада нур порлади. Фаришта унинг биқинига туртиб уйғотди-да: “Тезда ўрнингдан тур!” — деди».Шу ондаёқ Бутруснинг қўлларидаги занжирлар тушиб кетди! Кейин фаришта унга шундай деди: «Уст-бошингни ва оёқ кийимингни кий-да, орқамдан юр». Соқчилар Бутрусни тўхтата олишмасди, чунки унга фаришта ёрдам бераётган эди-да. Улар темир дарвозага етиб келишганида, ажойиб нарса юз берди. Дарвоза ўз-ўзидан очилиб кетди! Ўша фаришта, Бутрус ваъз қилишда давом этсин, деб уни озодликка чиқарган эди (Ҳаворийлар 12:3–11).
Худонинг фаришталари бизга ҳам ёрдам бера олишадими? ~ Бўлмасам-чи. Бу, улар бизни ҳар қандай балодан ҳимоя қилишини англатадими? ~ Йўқ, агар биз ҳаётимизни хавф остига солсак, фаришталар бизни сира ҳам ҳимоя қилишмайди. Аммо ёмон иш қилмасак ҳам, барибир қийинчиликларга дуч келишимиз мумкин. Фаришталарга, бизни ҳар қандай ёмонликдан ҳимоя қилиш буюрилмаган. Лекин Худо уларга ўзгача вазифа топширган.
Муқаддас Китобда, бутун дунёдаги инсонларга, Худога топинишлари кераклигини айтаётган бир фаришта тўғрисида ёзилган (Ваҳий 14:6, 7). Фаришта буни одамларга қандай қилиб айтади? Ҳамма эшитсин, деб у осмондан бақирадими? ~ Йўқ, аслида бошқаларга Худо ҳақида Исонинг шогирдлари гапиришади. Фаришталар эса бу ишда уларга бош-қош бўлиб туришади. Фаришталар, чиндан ҳам Худо тўғрисида билишни истаган инсонларга хушхабарни эшитиш имконияти берилсин, деб ғамхўрлик қилишади. Шундай экан, ваъзгўйлик ишида қатнашсак, фаришталар бизга ёрдам беришади.
Агар Худони ёмон кўрган кишилар бизга зарар етказишса нима бўлади? Улар бизни қамоққа ташлашса-чи? Шунда фаришталар бизни озодликка чиқаришадими? ~ Улар учун бу қийин иш эмас. Лекин улар ҳар доим ҳам бундай қилишмайди.
Бир марта Исонинг шогирди Павлусни ҳибсга олишган эди. Уни кемага ўтқазиб, бошқа шаҳарга олиб кетишаётганди. Ўшанда денгизда кучли бўрон кўтарилди. Аммо фаришталар уни озодликка чиқаришмади. Чунки бошқа одамлар ҳам Худо тўғрисида эшитиши керак эди-да. Фаришта унга шундай деди: «Қўрқма, Павлус. Ҳаворийлар 27:23–25).
Сен подшоҳнинг олдида туришинг керак». Ҳа, Павлусни ўша пайтда бутун дунёни бошқарган подшоҳнинг олдига олиб боришлари керак эди. Шундай қилиб, у подшоҳга хушхабарни етказа олиши мумкин эди. Фаришталар Павлуснинг қаердалигини ҳар доим билиб, унга ёрдам беришарди. Агар биз чин дилдан Худога хизмат қилсак, фаришталар бизга ҳам ёрдам беришади (Яқин келажакда фаришталар яна бир муҳим ишда қатнашишади. Худо ёмон одамларни йўқ қилиб ташлайдиган вақт яқинлашиб қолди. Ҳақиқий Худога хизмат қилмаётганларнинг бари йўқ қилинади. Ўшанда фаришталарни кўра олишмагани учун уларга ишонмаётган инсонлар қанчалик адашишганини тушуниб етишади (2 Салоникаликларга 1:6–8).
Бизга-чи, нима бўлади? ~ Худонинг фаришталари тарафида бўлсак, улар албатта бизга ёрдам беришади. Биз чиндан ҳам уларнинг тарафидамизми? ~ Ҳа, агар Яҳовага хизмат қилаётган бўлсак. Шундай экан, биз бошқаларни ҳам Яҳовага хизмат қилишга чорлашимиз керак.
Фаришталар инсонларнинг ҳаётига қандай таъсир қилишлари мумкинлиги тўғрисида кўпроқ билиш учун Забур 33:8; Матто 4:11; 18:10; Луқо 22:43 ва Ҳаворийлар 8:26–31- оятларини ўқинг.