11- дарс
Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?
1. Нега йўл-йўриққа муҳтожмиз?
Яратувчимиз биздан фарқли равишда анча доно ва тажрибали. У меҳрибон Ота сингари бизга ғамхўрлик қилади. Бундан ташқари, Аллоҳ бизни Ундан мустақил бўлиб яшаш учун яратмаган. (Еремиё 10:23) Кичкина бола ота-онасининг йўл-йўриғига муҳтож бўлганидек, барчамизда Худонинг кўрсатмаларига эҳтиёж бор. (Ишаё 48:17, 18) Муқаддас Китоб принциплари ҳаётимиз учун қўлланма бўлиб, Тангрининг ҳадясидир. 2 Тимўтийга 3:16 ни ўқинг.
Яҳованинг қонунлари ва принциплари ҳозирнинг ўзида яхши ҳаёт кечиришимизга кўмаклашяпти. Боз устига, келажакда қандай қилиб абадий ҳаётга эришишимиз мумкинлигини кўрсатяпти. Аллоҳ бизни яратгани учун биз ҳақимизда ҳамма нарсани билади. Шу боис Унинг маслаҳатларига қулоқ солиб, бу учун миннатдорчилик билдирсак оқилона бўларди. Забур 19:7, 11; Ваҳий 4:11 ни ўқинг.
2. Муқаддас Китоб принциплари ўзи нима?
Муқаддас Китоб принциплари асосий таълимотлардир. Қонунлар эса фақат муайян вазиятларда қўл келади. (Қонунлар 22:8) У ёки бу вазиятда қайси принцип қўлланилишини тушуниш учун, фикрлаш қобилиятимизни ишга солишимиз керак. (Ҳикматлар 2:10–12) Масалан, Муқаддас Китобда ҳаётимиз Аллоҳнинг ҳадяси, деб айтилган. Ушбу асосий принцип ишхонада, уйда ва сафарга чиққанда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишимизга ёрдам беради. Ҳаворийлар 17:28 ни ўқинг.
3. Қайси иккита принцип энг асосий ҳисобланади?
Ҳазрати Исо иккита энг асосий принцип ҳақида айтган. Биринчи принцип инсон ҳаётининг мазмуни билан боғлиқ. Инсон ҳаётининг мазмуни эса Аллоҳни билиш, Уни севиш ва Унга садоқат ила хизмат қилишдан иборат. Ҳаётда қандай Ҳикматлар 3:6) Шундай йўл тутаётган кишилар Худонинг дўсти бўлиши ҳамда абадий умр кечириб, чинакам бахтга эришиши мумкин. Матто 22:36–38 ни ўқинг.
қарор чиқармайлик, доимо ушбу принципга риоя этишимиз даркор. (Иккинчи принцип эса бошқалар билан яхши муносабатда бўлишимизга кўмаклашади. (1 Коринфликларга 13:4–7) Мазкур принципни қўллаш, одамлар билан муносабатда Худога тақлид қилишни англатади. Матто 7:12; 22:39, 40 ни ўқинг.
4. Муқаддас Китоб принциплари қандай фойда келтиради?
Муқаддас Китоб принциплари оилани мустаҳкамлайди ҳамда ҳақиқий севгини намоён этишга ёрдам беради. (Колосаликларга 3:12–14) Худонинг Каломи никоҳ доимий ришта экани ҳақидаги муҳим принципни ҳам ўз ичига олади. Ибтидо 2:24 ни ўқинг.
Муқаддас Китоб таълимотлари асосида яшаб, моддий ва ҳиссий жиҳатдан ўзимизни ҳимоялай оламиз. Мисол учун, иш берувчилар ростгўй ва сидқидилдан меҳнат қиладиган кишиларни жон деб ишга олишади. (Ҳикматлар 10:4, 26; Ибронийларга 13:18) Худонинг Каломи, шунингдек, борига шукур қилиб, ҳар қандай моддий нарсалардан кўра, Аллоҳ билан дўстликни қадрлашни ўргатади. Матто 6:24, 25, 33; 1 Тимўтийга 6:8–10 ни ўқинг.
Муқаддас Китоб принципларини амалда қўллаб соғлигимизни ҳам асраймиз. (Ҳикматлар 14:30; 22:24, 25) Масалан, Худонинг Каломида ичкиликбозлик қораланади. Агар бу борада Тангрига итоат этсак, бу бизни ўлимга дучор қилувчи касалликлардан ва бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилади. (Ҳикматлар 23:20) Яҳова спиртли ичимликларни меъёрида истеъмол қилишга йўл қўяди. (Забур 104:15; 1 Коринфликларга 6:10) Аллоҳнинг принциплари хатти-ҳаракатларимизни ва фикрларимизни назорат қилишни ўргатади. (Забур 119:97–100) Худонинг хизматчилари мазкур меъёрларга нафақат ўз фойдасини кўзлагани учун, балки Яҳовани шарафлаш ниятида риоя этишади. Матто 5:14–16 ни ўқинг.