Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

1-ДАРС

Худо сизни унинг дўсти бўлишингизга таклиф қиляпти

Худо сизни унинг дўсти бўлишингизга таклиф қиляпти

Худо, сиз Унинг дўсти бўлишингизни хоҳлайди. Оламдаги энг улуғ Шахснинг дўсти бўлиш мумкинлиги ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Қадимда яшаган Иброҳим пайғамбар — Халилуллоҳ, яъни Худонинг чин дўсти эди (Ёқуб 2:23). Муқаддас Китобда Аллоҳ билан дўст бўлиб, қут-баракаларга эга бўлган бошқа одамлар ҳақида ҳам айтилади. Бугун ҳам кўп инсонлар Тангри Таолонинг дўсти бўлишмоқда. Сиз ҳам Худонинг дўсти бўлишингиз мумкин.

Одамнинг дўсти бўлишдан кўра, Худонинг дўсти бўлиш афзалроқдир. Худо содиқ дўстларига доимо садоқат кўрсатади (Забур 17:26). Бой бўлгандан кўра, Аллоҳнинг дўсти бўлиш яхшироқдир. Ахир бой киши оламдан ўтса, унинг мол-дунёси бошқаларга қолади. Худо билан дўст бўлганлар эса, ҳеч ким тортиб олмайдиган хазинага эгадирлар (Матто 6:19).

Баъзи инсонлар Худо ҳақида билим олишингизга халақит беришлари мумкин. Улар орасида ҳатто дўстларингиз ёки уйдагиларингиз бўлиши мумкин (Матто 10:36, 37). Агар бирор киши устингиздан кулса ёки дўқ-пўписа қилса, ўзингиздан: «Мен кимга маъқул бўлишни истайман, одамларгами ё Худогами?» — деб сўранг. Ёки масалан, агар сизга кимдир ейишни ман этганида, унга қулоқ солармидингиз? Албатта йўқ! Сиз яшаш учун ейишингиз керак. Худо эса сизга абадий ҳаёт ато этиши мумкин! Шунинг учун, Аллоҳнинг дўсти бўлишингизга халақит беришларига йўл қўйманг (Юҳанно 17:3).