14-ДАРС
Аллоҳнинг дўстлари ёвуз ишлар қилишмайди
Шайтон одамларни ёвуз ишлар қилишга ундаяпти. Кимки Аллоҳнинг дўсти бўлмоқчи бўлса, У нафратланадиган нарсалардан нафратланиши лозим (Забур 96:10). Мисол учун, Худонинг дўстлари қуйидаги нарсаларни қилишмайди:
Жинсий ахлоқсизлик. «Зино қилма» (Чиқиш 20:14; Матто 5:27). Никоҳдан олдин жинсий алоқада бўлиш ҳам нотўғридир (1 Коринфликларга 6:18).
Ичкиликбозлик. «Ичкиликбозлар... Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар» (1 Коринфликларга 6:10).
Қотиллик, аборт. «Одам ўлдирма» (Чиқиш 20:13; Матто 5:21).
Ўғрилик. «Ўғрилик қилма» (Чиқиш 20:15; Марк 10:19).
Ёлғон. Яҳова Худо «ёлғончи тил»дан нафратланади (Ҳикматлар 6:17).
Забур 10:5). «Башарий табиатнинг ишлари... рашк-ғазаб»ни ҳам ўз ичига олади (Галатияликларга 5:19, 20).
Зўравонлик ва ғазаб. «Зўравонлар эса Унинг [Худонинг] нафратига йўлиқар» (Қимор ўйинлари. «Тамагир... киши билан алоқа қилманг» (1 Коринфликларга 5:11).
Ирқчилик ва миллатчилик. «Душманларингизни севинглар. Сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар» (Матто 5:43, 44).
Аллоҳнинг сўзлари, бизга фақат фойда келтиради. Ёмон ишлардан қочиш ҳар доим ҳам осон эмас. Лекин, Яҳова Таоло ҳамда Унинг Шоҳидлари ёрдамида, Худони ранжитадиган қилмишлардан қочишингиз мумкин (Ишаё 48:17; Филиппиликларга 4:13; Ибронийларга 10:24, 25).