3-ДАРС
Сиз ҳақ таоло ҳақида билишингиз керак
Худо билан дўст бўлиш учун У ҳақда билишингиз лозим. Дўстларингиз исмингизни билишадими? Албатта. Аллоҳ Таоло ҳам сиз Унинг исмини билиб, исмини айтиб чақиришингизни истайди. Худонинг исми — Яҳова (Ибтидо 2:4, изоҳ; Матто 6:9). Боз устига, Унга нима ёқишинию нима ёқмаслигини билиб олишингиз керак. Унинг дўстлари ва душманлари кимлигини ҳам билиб олишингиз даркор. Бирор киши ҳақда билиб олиш учун вақт талаб қилинади. Муқаддас Китобда Яҳова Таоло ҳақида билиб олиш учун вақт ажратиш кераклиги айтилган (Эфесликларга 5:15, 16).
Худонинг дўстлари Унга ёқадиган ишларни қилишади. Дўстларингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Агар улар билан ёмон муомалада бўлсангиз ёки уларга ёқмайдиган ишларни қилсангиз, улар сизга дўст бўлиб қолишадими? Албатта йўқ! Шу каби, агар сиз Худо билан дўст бўлишни хоҳласангиз, Унга ёқадиган ишларни қилишингиз лозим (Юҳанно 4:24).
Ҳар қандай дин ҳам Ҳақ Таоло билан дўстликка олиб бормайди. Аллоҳнинг энг яқин дўсти бўлмиш Исо алайҳиссалом иккита йўл ҳақида гапирган. Битта йўл энли бўлиб, унда кўп одамлар юради. Бу йўл ҳалокатга олиб боради. Бошқа йўл эса танг ва унда юрадиганлар оздир. Лекин бу, абадий ҳаётга элтадиган йўлдир. Бу шуни англатадики, агар сиз Худо билан дўст бўлишни истасангиз, унда Унга қандай тўғри топинишни билишингиз зарур (Матто 7:13, 14).