Келинг, Худонинг меҳр-муҳаббатида қолайлик

Муқаддас Китобда Худонинг меҳр-муҳаббатида қолишимизга ёрдам берадиган принциплар ва ахлоқий меъёрлар бор.

Етакчи кенгашдан хат

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши Тангри Яҳовани севадиган барчани Муқаддас Китобдаги ҳақиқатга мувофиқ ҳаёт кечиришни ўрганишга ундамоқда.

1- БОБ

Аллоҳнинг севгиси абадийдир

Худо билан қалин дўстона муносабатларни сақлаб қолиш учун ҳаракатлар талаб этилади. Бунда қандай қилиб муваффақиятли бўла оламиз?

2- БОБ

Худонинг олдида тоза виждон

Худо тўғри йўлни танлай олишимиз учун, ҳар биримизга виждон берган.

3- БОБ

Худони севадиганлар билан дўст бўлинг

Дўстларимиз бизга яхши ёки ёмон таъсир қилиши мумкин. Яқин дўстларни танлаётганимизда Муқаддас Китобдаги принциплар қандай ёрдам бера олади?

4- БОБ

Нега ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш керак?

Оилада, жамоатда ва жамиятда ўрнатилган ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш учун асосли сабабларимиз бор.

5- БОБ

Дунёга тегишли бўлманг

Исо шогирдларига: «Дунёга тегишли эмассиз»,— деб айтган эди. «Дунё» сўзи нимани англатади ва нега масиҳийлар дунёга тегишли бўлмаслиги лозим?

6- БОБ-

Ўйин-кулгини тўғри танланг

Бу дунёдаги ўйин-кулги бир қисми яхши, қолган жойлари чириган мевага ўхшайди. Ўйин-кулгининг яхшисини танлаб, ёмонидан қочишингизга нима ёрдам беради?

7- БОБ

Аллоҳ каби ҳаётни қадрлаяпсизми?

Муқаддас Китобдаги қайси принциплар ҳаёт ва қонга тегишли масалаларда тўғри қарор чиқаришимизга ёрдам беради?

8- БОБ

Яҳованинг халқи пок бўлиши лозим

Худонинг поклик ҳақидаги принциплари баданимиз, кийимимиз ҳамда уйимизни тоза сақлашдан кўра кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Улар топинишимизга, хулқ-атворимизга, ҳатто фикрларимизга тааллуқли.

9- БОБ

«Зинодан қочинглар!»

Жинсий ахлоқсизликка нима киради ва ундан қандай қилиб қочишимиз мумкин?

10- БОБ

Никоҳ Худонинг туҳфасидир

Никоҳнинг баъзи афзалликлари нимада? Турмуш ўртоқ танлаётиб нималарга эътибор беришингиз керак? Никоҳ мустаҳкам бўлишига нима ёрдам беради?

11- БОБ

Тўйдан кейинги ҳаёт

Ҳар бир оиланинг бошидан яхши ва ёмон кунлар ўтади. Ҳатто жиддий муаммоларга дуч келаётган жуфтликлар ҳам муносабатларини мустаҳкамлай олади.

12- БОБ

«Мустаҳкамлайдиган эзгу сўзларни гапиринглар»

Сўзлар шифо бериши, аммо катта зарар ҳам келтириши мумкин. Тангри Яҳова гапириш қобилиятидан тўғри фойдаланишни бизга ўргатмоқда.

13- БОБ

Барча байрам ва урф-одатлар Худога маъқулми?

Байрамлар инсонларнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Яҳова уларга қандай муносабатда эканини тушунишга нима ёрдам беради?

14- БОБ

Ҳамма нарсада ҳалол бўлинг

Ҳалол бўлиш қийин кечадиган ҳаётнинг тўртта соҳасига ва қийинчиликлар ортидан қандай баракалар келишига эътибор қаратинг.

15- БОБ

Меҳнатингиздан роҳат топинг

Яратувчимиз бажараётган ишимиздан хурсандчилик топишимизни хоҳлайди. Ишимиздан кўпроқ қувонч топиш учун нима қилсак бўлади? Масиҳийлар қандай тоифадаги ишдан қочиши керак?

16- БОБ

Иблисга қарши туринг

Биз Шайтон ҳукми остидаги дунёда яшаяпмиз. Қандай қилиб Яҳовага яқинлашишимиз ва ўзимизни Унинг душманидан ҳимоя қилишимиз мумкин?

17- БОБ

Худонинг меҳр-муҳаббатида қолинг

Бир Муқаддас Китоб ёзувчиси масиҳийларга шундай маслаҳат берган: «Ўзингизни азизу муқаддас имонингиз асосида мустаҳкамланг». Бундай имонни қандай ривожлантирсангиз бўлади?

Иловалар

«Келинг, Худонинг меҳр-муҳаббатида қолайлик» номли китобдаги сўзлар ва иборалар маъноси