Етакчи кенгашдан хат
Тангри Яҳовани ва Унинг Каломини севадиганларга:
Ҳазрати Исо: «Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар ва ҳақиқат сизларни озод этади»,— деб айтган. (Юҳанно 8:32) Муқаддас Китобдаги ҳақиқатни илк бор эшитганингизда нималарни ҳис қилганингизни бир эслаб кўринг! Ёлғонга тўлиб-тошган ушбу дунёда ҳақиқатни топганимиз нақадар ажойиб бўлган. (2 Тимўтийга 3:1)
Худованд Яҳова ҳақиқатни билишимизни хоҳлайди. Биз одамларни яхши кўрганимиз учун уларга ҳақиқатни айтиб беришни истаймиз. Аммо Худога хизмат қилиш кўпроқ нарсани ўз ичига олади. Масиҳий сифатида ҳаёт кечириш учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилишимиз керак. Сабаби Яҳованинг принципларини чуқур ҳурмат қиламиз. Исо Яҳовага бўлган севгимизни исботлашнинг асосий йўлларидан бирини тушунтирган. У шундай деган: «Мен Отамнинг амрларини бажо келтириб, Унинг севгисидан айрилмаганим каби, сизлар ҳам амрларимга риоя қилсангиз, менинг севгимдан айрилмайсиз». (Юҳанно 15:10)
Исо Отасини чин дилдан яхши кўради ва Отаси унга нимаики айтмасин, у ҳаммасини бажаради. Агар Исога тақлид қилиб яшасак, Яҳова бизни севади ва биз чинакам бахтга эришамиз. Исо шу сўзларни айтган: «Булардан хабардор экансиз, уларга риоя қилсангиз, бахтиёр бўласиз». (Юҳанно 13:17)
Умид қиламизки, ушбу адабиёт Муқаддас Китобдаги ҳақиқат бўйича яшашингизга ва Худонинг дўсти бўлишингизга ёрдам беради. Худога бўлган севгингиз тобора кучайиб борсин ҳамда «абадий ҳаётга эришиш учун... ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббатида сақланглар» дея ибодатларимизда сўраб қоламиз. (Яҳудо 21)
Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши