Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Етакчи кенгашдан хат

Етакчи кенгашдан хат

Тангри Яҳованинг суюкли хизматчиси!

Ҳазратимиз Исо: «Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади»,— деб айтганлар (Юҳанно 8:32). Ушбу сўзлар нақадар далдага бой-а! Гарчи ушбу оғир «охирги кунларда» ёлғон кенг тарқалганига қарамай, ҳақиқатни билишнинг имкони бор (2 Тимўтийга 3:1). Аллоҳнинг Каломидаги ҳақиқатни илк бор билганингиз эсингиздами? Ўшанда қанчалик ҳаяжонга тўлгансиз, шундай эмасми?!

Бироқ, аниқ билимларга эга бўлиш ва буни ўзгалар билан бўлишиш муҳим экан, ушбу ҳақиқатга уйғун яшашимиз ҳам лозим. Шундагина ўзимизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлай оламиз. Бунинг учун нима қилиш керак? Исонинг ўлимидан олдинги кечада айтган сўзлари бунга жавоб бўлади. У яқин шогирдларига бундай деган эди: «Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар» (Юҳанно 15:10).

Эътибор берган бўлсангиз, Исо Отаси бўлмиш Яҳованинг амрларига риоя қилиш ила Унинг муҳаббатига содиқ қолган. Бу бизга ҳам тегишли. Ўзимизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашимиз учун, ҳақиқатни кундалик турмушимизда қўллашимиз зарур. Зеро Исо яна: «Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар!» — деган эди (Юҳанно 13:17).

Чин дилдан умид қиламизки, ушбу китоб ҳақиқатни қўллашни давом эттиришингизга ҳамда «абадий ҳаёт учун... ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашга» кўмаклашади (Яҳудо 21).

Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши