4- БОБ
Нега ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш керак?
Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. 1 БУТРУС 2:17
1, 2. а) Бўйсунишга нисбатан қандай муаммога дуч келяпмиз? б) Қайси саволларни кўриб чиқамиз?
БОЛАГА, у ёқтирмайдиган ишни буюрганингизда ўзини қандай тутишини кўрганмисиз? Одатда, у уф тортиб юзини буриштиради. Бола ота-онасининг буйруғини эшитганда уларга қулоқ солиш кераклигини тушунади-ю, бироқ аслида бундай қилишни истамайди. Ушбу мисол билан барчамиз дуч келадиган бир ҳақиқатни ифодалаш мумкин.
2 Ҳокимиятга бўйсуниш доим ҳам осон эмас. Устингиздан раҳбарлик қилаётган кишиларга ҳурмат кўрсатиш гоҳида қийин кечаётганини ҳис этганмисиз? Агар шундай бўлса, якка ўзингиз бундай вазиятга дуч келмаяпсиз. Биз ҳокимиятга ҳурмат-иззат пасайиб кетган даврда яшаяпмиз. Бироқ Муқаддас Китоб мансабдор кишиларни ҳурмат қилишга даъват этяпти (Ҳикматлар 24:21). Ўзимизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашни истасак, бу даъватга мувофиқ йўл тутишимиз даркор. Тўғри, айрим саволлар туғилиши табиий. Масалан, нега ҳокимиятга бўйсуниш шу қадар мушкул? Нима учун Яҳова буни талаб қиляпти ва бўйсунишимизга нима ёрдам беради? Ва ниҳоят, қайси жиҳатдан ҳокимиятни ҳурмат қилаётганимизни кўрсата оламиз?
НИМА УЧУН ҲУРМАТ КЎРСАТИШ ҚИЙИН?
3, 4. Номукаммаллик ва гуноҳ пайдо бўлишига нима сабаб бўлган ва қандай қилиб бу, ҳокимиятга бўйсунишга халақит беради?
3 Келинг, нега ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш қийинлигининг иккита сабабини қисқача таҳлил қилайлик. Биринчидан, Ибтидо 2:15–17; 3:1–7; Забур 50:7; Римликларга 5:12).
ҳаммамиз гуноҳкормиз, иккинчидан эса устимиздан ҳокимлик қилаётганлар ҳам шундай аҳволда. Гуноҳ ва номукаммаллик, Одам Ато билан Момо Ҳаво Худонинг ҳокимиятига қарши чиқишганида инсоният тарихига кириб келди. Демак, исён кўтарилиши гуноҳга сабаб бўлган. Мана нега ҳозир ҳам ҳокимиятга қарши бош кўтаришга туғма мойиллигимиз бор (4 Гуноҳкорлигимиз дастидан мағрур ва такаббур бўлиб қолишимиз осон, камтаринликни ривожлантириш эса тиришқоқликни талаб этади. Ҳатто кўп йиллар давомида Аллоҳга садоқат ила хизмат қилгандан сўнг ҳам, ўжар ва мағрур бўлиб қолиш хавфи бор. Мисол учун, Кўрах Яҳованинг халқи билан биргаликда кўп қийинчиликларни бошидан кечирган эди. Аммо, у янада каттароқ мансабга эга бўлишни истаб, ўша даврдаги энг камтарин инсон бўлган Мусо пайғамбарга қарши исён кўтарди (Саҳрода 12:3; 16:1–3). Шунингдек, шоҳ Уззиёнинг мағрурлиги, Яҳованинг маъбадига кириб, фақат руҳонийларга тайинланган муқаддас ишга қўл уришига олиб келди (2 Солномалар 26:16–21). Бу кишилар ўз исёнлари учун жазоланишди. Лекин уларнинг қилмишлари биз учун сабоқдир. Хуллас, ҳокимиятга бўйсунишга халақит берадиган мағрурликка қарши курашишимиз даркор.
5. Қандай қилиб номукаммал инсонлар мавқеларини суиистеъмол қилишган?
5 Бундан ташқари, ҳокимиятга эга бўлган гуноҳкор инсонлар, ҳурматини йўқотишига ўзлари айбдор. Чунки улардан кўплари шафқатсиз, зулмкор бўлиб, бошқаларни хўрлашади. Дарҳақиқат, инсоният тарихи ўз мавқеини суиистеъмол қилганлар билан тўлиб тошган (Воиз 8:9). Масалан, Яҳова Шоулни шоҳ қилиб танлаганида, у яхши ва камтарин киши эди. Бироқ кейинчалик мағрур ва ҳасадгўй инсонга айланиб, диёнатли бўлган Довудни таъқиб қила бошлади (1 Шоҳлар 9:20, 21; 10:20–22; 18:7–11). Вақт ўтиб, Довуд Исроилнинг энг яхши шоҳларидан бирига айланди. Аммо у ҳам ўз мавқеини суиистеъмол қилиб, Хет халқидан бўлган Уриёнинг хотинига эга бўлиш мақсадида, эрини уруш қизиган жойга юбориб, ўлишига сабабчи бўлди (2 Шоҳлар 11:1–17). Чиндан ҳам номукаммаллик, ҳокимиятга эга бўлган кишиларни тўғри бошчилик қилишларига тўсиқ бўлади. Айниқса бундай кишилар Яҳовани эъзозлашмаса, янада баттарроқ йўл тутишади. Масалан, баъзи католик руҳонийлари таъқиблар авж олишига сабабчи бўлишганини ифодалаб, Британия давлат арбоби бундай деб ёзган эди: «Ҳокимият инсон бузилишига йўл очар, мутлақ ҳокимият эса инсонни тамоман бузар». Ушбу сўзларни ёдда тутиб, келинг қуйидаги саволни муҳокама қилайлик: нега ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш керак?
НЕГА ҲОКИМИЯТГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ КЕРАК?
6, 7. а) Яҳовага бўлган севги бизни нима қилишга ундайди ва нега? б) Бўйсуниш нимани ўз ичига олади ва уни қандай намоён қилса бўлади?
6 Энг муҳими, ҳокимиятни ҳурмат қилиш Парвардигоримизга, яқинларимизга ва ҳатто ўзимизга бўлган севгига асосланган. Яҳовани севганимиз учун Унинг қалбини қувонтиришни истаймиз (Ҳикматлар 27:11; Марк 12:29, 30). Бизга маълумки, Адан боғида кўтарилган исён туфайли, Аллоҳнинг ҳукмдорлик қилиш ҳуқуқи шубҳа остига солиб келинмоқда. Натижада кўпчилик Шайтоннинг тарафини эгаллаб, Худонинг бошқарувини рад этяпти. Биз эса Яҳованинг томонини эгаллашни истаймиз. Инжилнинг Ваҳий 4:11- ояти қалбимизни ҳаяжонга солиб, Яҳова оламнинг Ҳукмдори эканини нақадар аниқ кўрсатиб турибди-я! Ҳаётимизнинг ҳар кунида Худованднинг бошқарувига бўйсунсак, Унинг ҳукмдорлигини қўллаб-қувватлаган бўламиз.
7 Бундай бошқарувга бўйсуниш итоаткорлик билан чегараланиб қолмайди. Яҳовани севганимиз учун Унга тайёрлик билан бўйсунамиз. Лекин биз учун итоат қилиш жуда қийин кечадиган вақтлар ҳам бўлади. Бу каби вазиятларда, ушбу бобнинг бошида келтирилган бола сингари бўйсунишга Луқо 22:42).
ўрганишимиз керак. Бизга бўйсуниш жуда қийиндек туюлган пайтларда ҳам Аллоҳга итоаткор бўлган Исога ўхшаб: «Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин»,— дея жавоб берайлик (8. а) Бугунги кунда Яҳовага бўйсуниш нимани англатади ва У бунга қандай муносабатда? б) Қандай қилиб насиҳатга қулоқ солиб, панд-ўгитни қабул қилишимиз мумкин? ( 46-, 47- саҳифалардаги рамкага қаранг.)
8 Албатта, Яҳова бугунги кунда биз билан шахсан гаплашмайди, балки Ўз Каломи ва ердаги вакилларидан фойдаланади. Кўпинча, Яҳованинг бошқарувига итоат қилаётганимизни, У тайинлаган инсонларга ёки устимиздан ҳукмронлик қилишига йўл қўйган ҳокимиятларга бўйсуниб исботлаймиз. Борди-ю Муқаддас Китоб асосида насиҳат бериб бизни тузатмоқчи бўлган кишиларга қарши чиқсак, Аллоҳни ранжитган бўламиз. Исроилликлар Мусога минғирлаб нолишганида, Яҳова буни шахсан Ўзига айтилганидек қабул қилди (Саҳрода 14:26, 27).
9. Нима учун имондошларимизга бўлган севги ҳокимиятга бўйсунишга ундайди? Мисол келтиринг.
9 Шунингдек имондошларимизни севганимиз учун ҳокимиятга бўйсунамиз. Буни қанақа алоқаси бор? Бир мисол келтирайлик. Ўзингизни аскар деб тасаввур қилинг. Қўшиннинг муваффақияти ҳар бир аскарнинг ҳамкорлик қилиши, буйруқларга бўйсуниши ва қўшин қўмондонини ҳурмат қилишига боғлиқ. Агар тартиб-интизомни бузсангиз, қолган аскарлар хавф остида бўлади. Чиндан ҳам, инсонлардан иборат қўшин дунёда даҳшатли вайронагарчиликлар келтирмоқда. Худонинг қўшини эса фақатгина эзгу ишлар қилади. Муқаддас Ёзувларда Яҳова юзлаб маротаба «Сарвари Олам» деб аталган (1 Шоҳлар 1:3). У улкан ва қудратли руҳий мавжудотларнинг Сарвари, яъни Қўмондони. Гоҳо Тангримиз ердаги хизматчиларини қўшинга ўхшатади (Забур 67:12; Ҳизқиё 37:1–10). Борди-ю Яҳова устимиздан бошқариш учун тайинлаган кишиларга қарши чиқсак, биз билан бирга рамзий жанг олиб бораётган имондошларимизни хавф остига қўйган бўлмаймизми?! Жамоатдаги оқсоқолларга қарши исён кўтарилса, бошқалар ҳам бундан азият чекади-ку! (1 Коринфликларга 12:14, 25, 26). Шу каби фарзанд қўзғолон кўтарса, бутун оила тинчлигини йўқотади. Демак, итоаткорлик ва ҳамкорликка тайёр бўлсак, имондошларимизга ўз севгимизни кўрсатамиз.
10, 11. Нима сабабдан ҳокимиятни ҳурмат қилиш, бизнинг манфаатимизга хизмат қилади?
10 Ҳокимиятни ҳурмат қилишимизнинг яна бир сабаби: бу бизнинг манфаатимизга хизмат қилади. Яҳова ҳокимиятга бўйсунишни талаб қилганда, кўпинча бизга фойда келтиришини эслатиб ўтган. Мисол учун, Худо фарзандларни барака топиб, ер юзида узоқ умр кўриши учун ота-онасига қулоқ солишга чорлайди (Амрлар 5:16; Эфесликларга 6:2, 3). У жамоат оқсоқолларига итоат қилишни буюрган, акс ҳолда, бу бизга маънан зарар келтиради (Ибронийларга 13:7, 17). Ҳукмрон ҳокимиятга бўйсуниш эса ҳимоялайди (Римликларга 13:4).
11 Яҳова ҳокимиятга бўйсунишимизни нима учун талаб
қилаётганини билсак, уни ҳурмат қилиш осон бўлишига қўшиласизми? Энди келинг, ҳаётимизнинг учта соҳасида қандай қилиб ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш мумкинлигини кўриб чиқайлик.ОИЛАДА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ
12. Яҳова оилада эр ёки отага қанақа ваколат берган ва эркак киши буни қандай бажариши керак?
12 Оиланинг Асосчиси — Яҳовадир. У тартиб Худоси экан, оила тузуми ҳам яхши фаолият кўрсатишига ғамхўрлик қилди (1 Коринфликларга 14:33). У, эр ёки отага оила боши бўлиш ваколатини ато этди. Эр, Исо Масиҳ имонлилар жамоати устидан қандай бошчилик қилишидан ўрнак олиб, ўз боши бўлмиш Масиҳга иззат-икром кўрсатади (Эфесликларга 5:23). Шундай экан, эр вазифаларидан бош тортмасдан, балки уларни ўз зиммасига олади. Қаттиққўл ёки золим бўлмасдан, аксинча севувчи, оқил ва меҳрибон бўлади. У мутлақ ҳокимиятга эга эмас, балки Яҳованинг раҳбарлигига тобе эканлигини ёдда тутиши лозим.
Имонли ота бошчилик қилишда Исо Масиҳга тақлид қилади
13. Қай тарзда хотин ёки она, оиладаги вазифасини Яҳовани мамнун этадиган тарзда бажара олади?
13 Хотин ёки она эрига ёрдамчи, яъни мададкордир. У ҳам оилада муайян ҳокимиятга эга эканини кўрсатиб, Муқаддас Китобда: «Онанг ўгитларини рад этма»,— дейилган (Ҳикматлар 1:8). Албатта, хотин эрига бўйсунади. Имонли хотин, эрига оила боши вазифаларини бажаришда кўмаклашиб, унинг ҳокимиятига ҳурмат кўрсатади. Хотин эрини камситмайди ва устидан бошқармайди. Аксинча, уни қўллаб-қувватлаб, ҳамкорлик қилади. Мабодо эрининг қароридан норози бўлса, эҳтиром ила ўз фикрини билдириб, итоаткорлигича қолади. Агарда эри имондоши бўлмаса, у мушкул вазиятларга дуч келиши эҳтимолдан йироқ эмас. Аммо унинг итоаткорона хулқ-атвори, эрини Яҳова ҳақда билишга ундаши мумкин (1 Бутрус 3:1, 2).
14. Болалар Яҳованинг ва ота-оналарининг қалбига қувонч бахш этиш учун нима қилишлари керак?
14 Болалар ота-онасига қулоқ солишса, Яҳованинг қалбига қувонч бахш этишади. Шунингдек, ота-онасига шараф ва шодлик келтиришади (Ҳикматлар 10:1). Ёлғиз отаси ёки онасининг қўлида тарбия топаётган фарзандлар ҳам бўйсуниш қоидасига риоя қилиб, отаси ёки онаси уларнинг қўллаб-қувватлаши ва ёрдамига муҳтож эканлигини тушунишади. Ҳар бир оила аъзоси Худо берган вазифаларини бажаришса, улкан қувонч ва тинчликка эга бўлишади. Боз устига бу, оила Асосчиси бўлмиш Худованд Яҳовани янада улуғлайди (Эфесликларга 3:14, 15).
ЖАМОАТДА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ
15. а) Жамоатда Яҳованинг ҳокимиятига ҳурматни намоён этишнинг қандай имкони бор? б) Зиммасига масъулият юкланганларга бўйсунишимизга қайси меъёрлар кўмаклашади? ( 48-, 49- саҳифалардаги рамкага қаранг.)
15 Яҳова жамоат Бошлиғи қилиб Исони тайинлаган (Колосаликларга 1:13). Исо ўз навбатида, Худонинг ер юзидаги халқига маънавий озуқани етказиб бериш вазифасини «ишончли ва ақлли хизматкорга» берган (Матто 24:45–47). Яҳова Шоҳидларининг Етакчи кенгаши эса ушбу хизматкорнинг вакилидир. Биринчи асрдаги имонлилар жамоати сингари, бугунги кунда оқсоқоллар Етакчи кенгашнинг ўзидан ёки унинг вакили бўлмиш кўчма нозирлардан раҳбарлик ва йўл-йўриқ олишади. Агар биз оқсоқолларни ҳурмат қилсак, Яҳовага итоат қилган бўламиз (Ибронийларга 13:17).
16. Қандай қилиб оқсоқоллар муқаддас руҳ томонидан тайинланишади?
16 Оқсоқоллар ва хизматкорлар мукаммал эмас. Улар ҳам биз сингари хатоларга йўл қўйишади. Лекин, жамоат аъзолари маънан мустаҳкам бўлиб қолишларига кўмаклашиш учун, оқсоқоллар «ҳадя» сифатида ҳавола этилишган (Эфесликларга 4:8). Оқсоқоллар муқаддас руҳ томонидан тайинланишади (Ҳаворийлар 20:28). Қандай қилиб? Улар биринчи навбатда илоҳий талабларга мос келишлари даркор (1 Тимўтийга 3:1–7, 12; Титусга 1:5–9). Устига-устак, биродарларни ушбу вазифага тайинлашдан аввал, оқсоқоллар Яҳовадан муқаддас руҳи орқали раҳбарлик сўраб, ибодат қилишади.
17. Жамоатдаги вазифаларни бажараётиб, нега аёллар баъзида бошларини ёпишлари даркор?
17 Воизлик хизмати учрашувини ўтказиш учун жамоатда 1 Коринфликларга 11:3–10) *. Ушбу талаб аёлларни ерга урмайди. Аксинча бу, оилада ҳамда жамоатда Яҳованинг бошчилик қоидасига ҳурмат кўрсатиш имконини яратади.
оқсоқоллар ва хизматкорлар етарли бўлмаган ҳоллар ҳам учрайди. Бундай пайтда, сувга чўмган бошқа биродарлар учрашувни ўтказишлари мумкин. Борди-ю бунинг ҳам иложи бўлмаса, муайян талабларга жавоб берадиган опа-сингилларимиз бу вазифани бажарса бўлади. Бироқ, сувга чўмган эркакларга топшириладиган вазифани аёллар ўтаса, бошларини ёпишлари даркор (ҲУКМРОН ҲОКИМИЯТГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ
18, 19. а) Римликларга 13:1–7- оятларидаги қоидани тушунтириб беринг. б) Ҳукмрон ҳокимиятга қандай қилиб ҳурмат кўрсатишимиз мумкин?
18 Худонинг хизматчилари Инжилнинг Римликларга йўлланган мактубининг 13:1–7- оятларидаги қоидага виждонан амал қиладилар. Ушбу жойда қаламга олинган «ҳукмрон ҳокимият», дунёвий ҳукуматларни назарда тутади. Инсоний ҳукуматларнинг мавжуд бўлишига Яҳова йўл қўяётган экан, улар муҳим фаолият юритиб, қайсидир маънода тартиб ўрнатиб, муайян хизматлар кўрсатишади. Қонунларга бўйсуниб ушбу ҳокимиятга эҳтиром кўрсатамиз. Масалан, солиқларни тўлаймиз, ҳукумат талаб қиладиган ҳужжатларни тўғри тўлдирамиз ва оиламизга, иш фаолиятимизга ҳамда мулкимизга тегишли қонунларга риоя қиламиз. Аммо, дунёвий ҳукуматлар Аллоҳга бўйсунмасликни биздан талаб қилишса, уларга итоат қилмаймиз. Бундай вазиятларда ҳаворийлар сингари: «Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак»,— дея жавоб берамиз (Ҳаворийлар 5:28, 29; шунингдек 42- саҳифадаги « Қайси ҳокимиятга бўйсунишим керак?» номли рамкага қаранг).
19 Шунингдек хулқ-атворимиз билан ҳукмрон ҳокимиятга Ҳаворийлар 26:2, 25). Биз ҳам мансабдор шахслар ёки милиция ходимларига муомала қилишда Павлусга тақлид қиламиз. Мактабда эса ёш масиҳчилар ўқитувчиларига, мактаб маъмурияти ва хизматчиларига иззат кўрсатишлари даркор. Қолаверса, биз нафақат эътиқодимиз тарафдорлари билан, балки Яҳованинг Шоҳидларига қарши чиққанларга ҳам ҳурмат ила муомала қиламиз. Ишонинг, имондошимиз бўлмаганларнинг кўпи бундай муносабатимизни эътибордан четда қолдиришмайди (Римликларга 12:17, 18; 1 Бутрус 3:15, 16).
ҳурмат кўрсатаётганимизни намоён этамиз. Баъзан мансабдор шахслар билан мулоқот қилишимизга тўғри келади. Масалан, ҳаворий Павлус подшоҳ Агриппа ва ҳоким Фест ҳузурида турганида уларнинг жиддий камчиликлари бўлишига қарамай, уларга ҳурмат билан мурожаат қилган (20, 21. Ҳокимиятга ҳурмат кўрсатиш қандай баракалар келтиради?
20 Келинг, ҳурмат-иззат кўрсатишдан безмайлик. Ҳаворий Бутрус: «Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар»,— деб даъват этганди (1 Бутрус 2:17). Чин юракдан ҳурмат кўрсатаётганимиз, одамларда яхши таассурот қолдириши муқаррар. Эсингиздан чиқмасин, ҳозирги кунда ушбу фазилат камёб бўлиб қолмоқда. Бу хислатни намоён қилсак, Исонинг: «Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуғласинлар»,— деган амрига риоя қилган бўламиз (Матто 5:16).
21 Зулматда қолган ушбу дунёда, қалби пок инсонлар маънавий нурга талпинишяпти. Оилада, жамоатда ва атрофимиздагиларга ҳурмат кўрсатиб, уларни биз билан нурда юришга жалб этамиз. Бу нақадар катта шараф! Улар ҳатто бу нурдан юришмаса-да, бир нарсада амин бўлинг: одамларга бўлган ҳурматимиз, Парвардигор Яҳовани мамнун этиб, ўзимизни Унинг меҳр-муҳаббати соясида сақлашимизга кўмаклашади. Бундан ҳам яхшироқ мукофот бўлиши мумкинми?!
^ абз. 17 Ушбу қоидани амалда қўллашнинг айрим усуллари 209–212- саҳифалардаги Иловада муҳокама қилинган.