«Бўлиши мумкин эмас!»
НЬЮ-ЙОРКЛИК (АҚШ) бир кишининг ҳикоясидан: «Ўша куни ўғлим Джонатан унча узоқ бўлмаган жойдаги дўстлариникига борган эди. Хотиним Валентина у ерга боришини ҳеч ҳам хоҳламас эди. Йўлда бир нарса бўлиб қолмасин деб, доимо хавотирланар эди. Бироқ ўғлим электроникага жуда ишқибоз эди, у ерда эса дўстларининг устахонаси бор бўлиб, ўғлим тажриба орттирар эди. У пайт мен Манхаттаннинг (Нью-Йорк шаҳри) ғарб томонида жойлашган уйимизда ёлғиз эдим. Хотиним эса Пуэрто-Рикодаги қариндошларини кўргани кетган эди. “Ҳозир ўғлим келиб қолиши керак”,— деб ўйлаб турган эдим. Шу заҳоти эшикнинг қўнғироғи чалинди. “Ана, ўзи ҳам келди”,— дедим. Бироқ янглишибман. Остонада миршаблар билан тез ёрдам ходимлари туришар эди. Миршаблардан бири: “Бу ҳайдовчи гувоҳномасини танийсизми?” — деб сўради. “Ҳа, ўғлим Джонатанники”. — “Сизга нохуш хабар айтмоқчимиз. Йўлда ҳалокат юз берди ва... ўғлингиз... ўғлингиз ҳалок бўлди”. Хаёлимдан: “Бўлиши мумкин эмас!” — деган фикр ўтди. Мана орадан йиллар ўтди, лекин бу хабар худди мусаффо осмон ичра гумбурлаган момақалдироқ каби, қалбимизда бедаво яра қолдириб кетди».
Барселонадаги (Испания) бир ота шундай ёзади: «Ўша узоқ 60-йиллари биз жуда бахтли бир оила эдик. Хотиним Мария билан 13, 11 ва 9 яшар учта фарзандимиз Давид, Пакито ва Изабель ҳаммамиз бирга эдик.
Хуллас, 1963 йили мaртда Пакито мактабдан уйга қайтганида, қаттиқ бош оғриғига арз қила бошлади. Сабабини тушунмасдан бош қотирган эдик, лекин тез орада ҳаммаси ўзи ҳал бўлди. Уч соат ўтиб, Пакитодан ажралиб қолдик. Ўлимнинг сабаби — мияга қон қуйилиши эди.
Мана энди Пакитонинг ҳаётдан кўз юмганига 30 йил бўлиб қолди. Лекин бугунга қадар жуда қайғу чекмоқдамиз. Орадан қанча вақт ўтишидан ёки бошқа фарзандлари бўлишидан қатъиназар, ҳар бир ота-она ўз боласидан жудо бўлса, худди ўз жигарини йўқотгандай бўлади».
Ушбу икки мисол, ота-она боласидан жудо бўлса, бу қанчалик чуқур ва бедаво яра қолдиришни
кўрсатяпти. Бир ҳаким жуда ҳам тўғри ёзган: «Одатда боланинг ўлими, қариянинг ўлимидан кўра анча даражада фожиали ҳисобланади, чунки боланинг ўлими кутилмаган ҳодисадир. [...] Боланинг ўлими билан барча умидлар, келажакдаги муносабатлар [ўғил, келин, невара], ҳали рўёбга чиқмаган воқеалар... пучга чиқади». Шу сингари, бўйдан тушган аёлнинг ҳам дарди бедаводир.Бир бева аёл ҳикоя қилмоқда: «Иккинчи жаҳон уруши даврида хўжайиним Расселл, Тинч океандаги ҳарбий хизматда, тиббиёт зобити бўлиб иштирок этган эди. У бир неча даҳшатли тўқнашувнинг гувоҳи бўлди. Кейин эса АҚШга қайтиб, анча тинчроқ ҳаёт кечира бошлади. Бир мунча вақтдан сўнг, эрим Худо Каломини ваъз этиш хизматини бошлади. Олтмишдан сал ўтганида, юраги безовта қила бошлади. Фаол ҳаёт кечиришга ҳаракат қилар эди. Лекин 1988 йили, июль ойида юраги инфаркт бўлиб, ҳаётдан кўз юмди. Ундан айрилиш мени адойи тамом қилди. Мен у билан ҳатто видолашишга ҳам улгурмадим. У нафақат хўжайиним, балки жон дўстим эди. Бирга биз роппа-роса 40 йил яшадик. Энди эса келажагимга қарасам, хаёлимга фақат ёлғизлик келар эди».
Дунёнинг ҳар ерида ва ҳар куни оилаларда содир бўладиган минглаб фожиалардан, бу фақат бир нечаси холос. Фарзанд, эр, хотин, ота-она, ёки дўстидан айрилган ҳар бир инсон, ўлимни «охирги душман» деб атаган Исонинг шогирди Павлуснинг сўзларига қўшиладилар. Одатда бундай даҳшатли хабарни эшитиб, одамнинг хаёлига келадиган биринчи фикр: «Бўлиши мумкин эмас! Ишонмайман». Лекин кейинчалик кўриб чиқамизки, бошқача ҳиссиёт келиши ҳам табиий (1-Коринфликларга 15:25, 26).
Бироқ қайғу-аламнинг турли кўринишларини кўриб чиқишимиздан аввал, баъзи муҳим саволларга жавоб топайлик. Наҳотки ўлим инсоннинг поёнини англатса? Яқинларимизни қайта кўра олишга қандайдир умидимиз борми?
Умид учун барча асослар бор
Муқаддас Китоб ёзувчиларидан бири бўлмиш Павлус, «охирги душман», яъни ўлимдан халос бўлиш умиди тўғрисида қуйидагини ёзган: «Шунда охирги душман — ўлим ҳам барҳам топади» (1-Коринфликларга 15:26). Нима сабабдан Павлус бунга амин? Чунки ўлиб, қайта тирилган Исо алайҳиссаломнинг ўзи уни бунга ўргатган эди (Ҳаворийларнинг 9:3-19). Шу сабабдан Павлус: «Ўлим бир инсон [Одам ато] орқали дунёга кирди. Шунга ўхшаб, ўликларнинг тирилиши ҳам бир Инсон [Исо Масиҳ] орқали содир бўлади. Одам атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар»,— деб ёзган (1-Коринфликларга 15:21, 22).
Исо, Наин шаҳридан бўлган бева аёлни ва унинг ўлик ўғлини кўриб жуда ачинди. Муқаддас Китоб қуйидагини баён этади: «Исо [Наин] шаҳарнинг дарвозасига яқинлашганда, бир бева аёлнинг яккаю ягона ўғли ўлигини кўтариб чиқаётган эдилар. Тумонат шаҳар аҳолиси у аёлни ўраб олган эди. Раббимиз Исо онани кўргач, унга раҳми келиб: “Йиғлама!” — деди. У ёндашиб, тобутга қўл тегизди. Тобуткашлар тўхтаб қолишди. Исо ўликка: “Эй йигит, сенга айтяпман: тур ўрнингдан!” — деди. Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди-да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди. Ҳаммани ваҳима босди. “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо ўз халқини йўқлаб келди”,— деганларича, Худони олқишлар эдилар». Эътибор беринг: Исонинг бевага шунчалик раҳми келдики, унинг Луқо 7:12-16).
ўғлини тирилтирди! Бу қанчалик ажойиб келажакка умид бермоқда! (Тирик гувоҳлар олдида, Исо унутилмайдиган тирилишлардан бирини намоён қилди. Бу воқеа билан Исонинг олдин айтган башорати тасдиқланди. Бу башорат — «янги бир осмон» остида, марҳумларнинг ер юзидаги ҳаётга қайтишларидан иборатдир. Исо қуйидагини эълон қилди: «Бунга таажжубланмангиз, қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Худо Ўғлининг овозини эшитадиган вақт келади. Шунда ўликлар қабрдан чиқадилар» (Ваҳий 21:1, 3, 4; Юҳанно 5:28, 29; 2-Бутруснинг 3:13).
Ундан ташқари, Исо билан саёҳат қилган 12 шогирдларидан бир нечтаси, шу жумладан Бутрус, тирилишнинг гувоҳлари бўлдилар. Улар Жалила кўли соҳилида, ҳатто тирилган Исонинг овозини эшитдилар. Баёнотда қуйидаги сўзларни ўқиймиз: «Исо шогирдларига: — Келиб овқатланинглар,— деди. Улардан ҳеч бири: “Сен кимсан?” — деб сўрашга ботинолмади, чунки улар бу бизнинг Раббимиз, деб билар эдилар. Исо яқинроқ келиб, нонни олди ва уларга берди. Балиқни ҳам шундай бўлиб берди. Шу йўсин Исо тирилганидан кейин учинчи марта шогирдларига зоҳир бўлди» (Юҳанно 21:12-14).
Мана нима сабабдан Бутрус шундай аминлик билан қуйидагини ёзган: «Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шафқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туғилтириб, тирик бир умидга эга қилди» (1-Бутруснинг 1:3).
Худонинг вакили Павлус ҳам ўз қатъий эътиқодини қуйидагича изҳор қилди: «Таврот ва Пайғамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман. Айбловчиларимнинг ўзлари ҳам тан олганидек, мен солиҳ билан фосиқларни тирилтирадиган Худога қаттиқ эътиқод қиламан» (Ҳаворийларнинг 24:14, 15).
Хуллас, миллионлаб кишилар тўла ишонч билан, ҳаётдан кўз юмган яқинларини, шу ер юзида қайта кўра олиш умидига эгалар. Лекин умуман бошқа шароитларда. Қандай шароитларда дейсизми? Ушбу, Муқаддас Китобга асосланган тирилиш умиди тўғрисида батафсилроқ, рисоланинг сўнгги «Ўлганларнинг келажаги бор», деб номланган қисмидан билиб оламиз.
Ҳозир эса келинг, ўз яқинидан жудо бўлиб қайғу чекаётган кишини ташвишга солаётган саволларни кўриб чиқайлик. Масалан: Мен шунчалик қайғу чекаётганим тўғрими? Бундай қайғу билан қандай яшай оламан? Яқинларим менга қандай ёрдам беришлари мумкин? Қандай қилиб мен қайғу чекаётганларга ёрдам беришим мумкин? Ва энг муҳими: Қандай қилиб Муқаддас Китоб ўлганларнинг келажаги борлигини тасдиқлайди? Ҳаётдан кўз юмган яқинларимни, бир кун келиб яна кўра оламанми? Ва қаерда?