Бундай қайғу билан қандай яшай оламан?
ОТАСИНИНГ вафотини эслаб Майк: «Ўзимни нотинч ҳис қилар эдим»,— деб айтмоқда. Майкнинг фикрича, қайғу ҳиссиётини яшириш бу эркакларнинг бурчи. Лекин кейинчалик у, бу фикри нотўғри эканини тушунди. Ва дўстининг бобоси оламдан ўтганда, Майк ўзини қандай тутишини билар эди. Майк ҳикоя қилиб бермоқда: «Бир неча йил олдин, дўстимнинг елкасидан қоқиб: “Эркак бўлсанг-чи”, деб айтган бўлар эдим. Ҳозир эса, қўлидан тутиб: “Ўз ҳис-туйғуларингни ҳеч ҳам яширма. Анча енгил тортасан. Агар ҳозир ёлғиз қолишни хоҳласанг, майли безовта қилмайман. Қолишимни хоҳласанг, қоламан. Лекин ҳис-туйғуларингдан уялма”, дедим».
Мэри-Энн, эри ҳаётдан кўз юмганида, ҳиссиётларимни яширишим керак деб ўйлар эди. «Мен ҳамма учун яхши ўрнак бўлмоқчи эдим,— деб эсламоқда Мэри-Энн,— ҳатто ўзимни эркин тутишга йўл қўймас эдим. Лекин ҳамма учун таянчиқ бўлиш, ўзимга ҳеч ҳам ёрдам бермаслигини англаб етдим. Ҳол-аҳволимнинг устидан ўйлаб, шундай хулосага келдим: “Агар йиғлагинг келса, йиғла. Ўзингни ботир қилиб кўрсатма. Ичингда тўпланган қайғу ташқарига чиқсин”,— деб айтдим».
Хуллас, Майк ва Мэри-Энн: «Қайғуингизни яширманг!» — деб маслаҳат беришяпти. Ҳа, улар ҳақ. Нега дейсизми? Чунки қайғу ҳиссиёти аҳволингиз енгиллаши учун даркор. Ҳиссиётларингизни яширмасангиз, таранг бўлган асабларингиз енгиллашиши муайян. Бу масалада билим ва тўғри тушуниш қобилиятлари, шунингдек ҳис-туйғуларнинг табиий ифодаланиши, сизга катта ёрдам беради.
Албатта, ҳамманинг қайғуси ўзгачадир. Масалан, одам бевақт ҳаётдан кўз юмганми, ё узоқ вақт касал бўлиб оламдан ўтганми, қайғу чекаётган инсоннинг қай даражада сиқилишига таъсир қилиши мумкин. Лекин бир нарса шубҳасиздир: Ҳиссиётларни яшириш ҳам жисмоний, ҳам ҳиссий зиён келтириши мумкин. Кўнглингизни очиш эса анча фойдалидир. Бироқ қандай қилиб? Баъзи амалий маслаҳатларни Муқаддас Китобдан топамиз.
Кўнгилни қандай ёзиш мумкин?
Суҳбат орқали кўнглингиз тасалли топади. Қадим замонда Аюб алайҳиссаломнинг ўнта боласи вафот этганида, шунингдек бошқа бало-қазо бошига тушганида, у шундай деган: «Жонимга ҳаёт ҳам жирканч бўлиб қолди. Қайғуларимни Аюб 1:2, 18, 19; 10:1, СТ). Аюб пайғамбар қайғусини ортиқ ичида сақлай олмас эди. Аюб қайғусини бўш қўйиши, «нола» қилиши даркор бўлган. Бунга ўхшаш фикрни инглиз ёзувчиси Шекспир, ўзининг «Макбет» асарида ёзган: «Фарёд-фиғон билан ҳасрат-аламингни ёз: Унсиз қайғу парчалайди юракни, дўстим».
бўш қўяман; жоним эзилиб кетганидан нола қиламан» (Хуллас, ҳиссиётларингизни сабрли ва ҳамдард «дўстингиз» билан баҳам кўринг, шунда ўзингизни янада яхши ҳис қила оласиз (Ҳикматлар 17:17). Агар ҳис-туйғулар сўзлар билан ифодаланса, уларни тўғри тушуниш ва уларга бардош бериш осонроқ бўлади. Агар дўстингиз ҳам бу каби қайғуни бошдан кечирган бўлса, айрим амалий маслаҳатларни эътиборга олишингиз мумкин. Бир аёлнинг боласи вафот этганида, у худди шундай вазиятни бошидан кечирган бошқа аёл билан суҳбат қилиб, қанчалик тасалли топганини сўзлаб берди: «Худди мендай қайғу-аламни бошдан кечириб, эсон-омон қолган ва шу кунгача бардош бериб, яшаб келаётган кимса борлигини англаб етиш, менга катта далда бўлган».
Ҳис-туйғуларингиз ҳақида гапириш ноқулай туйилса-чи? Шоул ва Йўнатан вафот этганида, ҳазрати Довуд ўта таъсирли марсия қўшиғини тузиб, ўз қайғусини изҳор қилган эди. Охир оқибатда бу қўшиқ Муқаддас Китоб таркибига кирди (2 Шоҳлар 1:17-27; 2 Солномалар 35:25). Ҳозир ҳам баъзиларга ҳис-туйғуларини қаламга олиш осонроқдир. Бир бева аёл ўз дардини қаламга оларкан-да, бир неча кундан сўнг қайтадан ўқиб чиқар экан. Айтишича, бу унга ёрдам берар экан.
Ҳис-туйғуларни суҳбат ёки қоғоз орқали изҳор этиш, қайғуга дош беришда ёрдам беради. Боз устига барча тушунмовчилик ҳал бўлади. Боласи вафот этган бир аёл буни қуйидагича тасвирлаб берди: «Баъзи эру хотинлар, фарзандлари ҳаётдан кўз юмса, ажралиб кетишар экан. Аммо на мен, на эрим шундай бўлишини сира хоҳламас эдик. Хуллас, ҳар сафар аччиқланиб, бир-биримизни айблашга тушсак, буни дарров тўхтатиб, тинч ҳал қилишга ҳаракат қилар эдик. Менимча, бу бизни янада жипслаштирди». Шундай қилиб ҳис-туйғуларингизни бошқаси билан бўлишсангиз, ҳар кимнинг қайғу ҳиссиёти ўзгача эканини, яъни одам одатлангандай бошдан кечиришини кўрасиз.
Кўнгилдаги дардни енгиллашнинг яна бир усули — йиғи. Муқаддас Китобга биноан: «Йиғлашнинг ҳам... вақти бор» (Воиз 3:1, 4). Севимли инсоннинг ўлими эса, йиғлашнинг айни вақтидир. Демак, йиғлаш руҳан саломат бўлишнинг бир усулидир.
Онасидан жудо бўлган бир қиз, дугонаси қандай ёрдам берганини ҳикоялаб беряпти: «Дугонажоним мендан бир қадам ҳам жилмас эди. Римликларга 12:15га қаранг). Сиз ҳам кўз ёшингиздан уялманг. Муқаддас Китобдан билиб олганимиздай, кўп диндор аёллару эркаклар, ҳатто Исо Масиҳ ҳам, уялмасдан очиқдан очиқ йиғлар эдилар (Ибтидо 50:3; 2 Шоҳлар 1:11, 12; Юҳанно 11:33, 35).
У мен билан гаплашар ва ҳатто шерик бўлиб йиғлар эди. Муҳими, ҳис-туйғуларимни очиқ кўрсатишга қўрқмас эдим. Кўз ёшларимдан уялишга ҳожат йўқ эди» (Баъзи вақтлари ҳис-туйғуларингизни ҳатто идора қила олмайсиз. Ҳеч нарсадан ҳеч нарса кўзларингиздан ёшлар оқа бошлаши мумкин. Масалан бир бева аёл дўконда йиғлаб юборган пайтларни эсламоқда, айниқса раҳматли эри яхши кўрган маҳсулотни ғайриихтиёрий харид қилай деганида. Ўзингизга жиддий қараманг. Ва, кўзингиз ёшламаслиги керак, деб ҳатто ўйла кўрманг. Унутманг, кўз ёшлар табиий ва қайғуни ифодалайдиган ҳиссиётдир.
Айбдорлик ҳиссиётига дош бериш
Юқорида айтилганидай, яқин одам ҳаётдан кўз юмса, баъзиларда айбдорлик ҳиссиёти пайдо бўлади. Шу сабабдан Ёқуб пайғамбарга, ўғлингиз Юсуфни «йиртқич ҳайвон еган», деб хабар беришганда ўта изтироб чеккан эди. Акаларидан хабар олиб келиши учун Юсуфни шахсан Ёқуб жўнатган эди. Балки, Ёқубни қуйидаги саволлар даҳшатга солгандир, айнан: Нимага Юсуфни ёлғиз жўнатдим? У ерда йиртқич ҳайвонлар кезиб юришини билардим-ку? (Ибтидо 37:33-35).
Балки, баъзи нарсаларга эътибор бермаганим учун яқин одамим вафот этди, деган хаёллар келиши мумкин. Айбдорлик ҳиссиёти — хоҳ асосли, хоҳ асоссиз бўлсин — қайғу пайтида юзага келган, табиий ҳиссиёт эканини тушунишнинг ўзи тасаллидир. Ва яна бир бор, бу ҳиссиётларни эплаб олай, деб ўйламанг. Бу ҳис-туйғулар ҳақида суҳбат қурсангиз ўзингизга фойдадир.
Бироқ бир нарсани тушунишимиз шарт: одамни қанчалик севган бўлсак-да, унинг ҳар қадамини назорат қила олиш, ёки «фурсат ва тасодифнинг» олдини олиш бизнинг ихтиёримизда эмас (Воиз 9:11, СТ). Шунингдек, ниятларингиз нопок бўлмаган-ку. Майли, шифокорга кеч мурожаат қилдингиз дейлик, лекин яқинингиз ўлим тўшагига ётиб қолишини, ёки ҳаётдан кўз юмишини хоҳлаганмидингиз? Йўқ, асло! Шундай экан, наҳотки ўлим сизнинг дастингиздан юз берди? Ҳеч ҳам!
Бир аёлнинг қизи йўл ҳалокатида вафот этган эди. Аёл, айбдорлик ҳиссиётига қандай дош берганини эсламоқда: «Қизалоғимни жўнатганимдан ўзимни айбдор деб ҳисоблар эдим. Бироқ вақт ўтган сайин бу фикр беъмани эканини тушуна бошладим. Бир иш масаласида уни отасига шерик бўлсин деб, жўнатганимда гуноҳ йўқ-ку. Ҳамма гап, бу даҳшатли фожиада эди».
«Бироқ, унга айтадиган шунча гапларим, орзуларим бажарилмай қолди»,— деб алам қилаётгандирсиз. Гапингизда жон бор, аммо ким комил ота, комил она ёки комил фарзанд бўлганман, деб мақтана олади? Муқаддас Китоб: «Ҳаммамиз кўп хато қиламиз. Агар ким сўзлаётганда хато қилмаса, у комил инсондир, бутун вужудини ҳам тийиб олишга кучи етади»,— деб эслатмоқда (Ёқубнинг 3:2; Римликларга 5:12). Хуллас, комил эмаслигингизни тан олишингиз даркор. Лекин, доимо «қанийди», деб хаёлингиздан ўтказсангиз, на фойдаси, на соғайишингизга ёрдами бор.
Шунда ҳам, айбдорлигимни тўқиб чиқарганим йўқ, аксинча ўта асосли десангиз, енгиллик тортишингиз учун энг ишончли далилни — Худонинг меҳр-иноятини кўриб чиқинг. Муқаддас Китоб тасалли бериб, қуйидагини айтмоқда: «Ёҳу Раббано! Сен гуноҳларни ҳисобга олсанг, ким ҳам тура олар экан? Бироқ, Сен кечиримлисан» (Забур 129:3, 4). Бўлиб ўтганни на қайтаришга на ўзгартиришга қурбимиз етади. Аммо хатоларимиз учун Худодан кечирим сўраб, илтижо қилишимиз мумкин. Натижа дейсизми? Агар ҳатто Худо сизни кечиришни ваъда қилган экан, сиз ҳам ўзингизни кечиришингиз керак эмасми? (Ҳикматлар 28:13; 1-Юҳанно 1:9).
Аччиқланиш ҳиссиётига дош бериш
Шифокору ҳамшираларга, дўст ва ҳатто марҳумга аччиқланганмисиз? Бундай ҳис-туйғуларнинг пайдо бўлиши табиийдир. Бир ёзувчи айтганидай: «Агар аччиқлансангиз ҳам, бу ҳиссиётни амалда қўлламанг, шунда унинг ачинарли оқибатларидан халос бўласиз».
Аччиқланиш ҳис-туйғуларингизни баҳам кўрсангиз ҳам фойдадир. Қандай дейсизми? Албатта одамга аччиқ-аччиқ гапириш тўғри келмайди. Муқаддас Китоб жаҳлдорлик нақадар хавфли эканини кўрсатмоқда (Ҳикматлар 14:29, 30). Бироқ тушунадиган дўст билан ҳис-туйғуларингизни баҳам кўрсангиз таскин топишингиз муайян. Баъзиларга аччиқланиш ҳиссиётини енгишда жисмоний машғулотлар ёрдам беради (Эфесликларга 4:25, 26 ни солиштиринг).
Бироқ, ҳис-туйғуларингиз билан бўлишаётиб, очиқ ва ростгўй бўлсангиз-да, шунда ҳам эҳтиёткорлик керак. Ҳис-туйғуларингизни изҳор қилсангиз яхши, аммо уларга асосланиб бошқаларни айблаш нотўғри. Хуллас, туйғуларингизни жаҳл билан эмас, балки дўстона сўзлаб беринг (Ҳикматлар 18:21). Энди эса, жудолик қайғусида ёрдам берадиган энг ишончли далилни кўриб чиқайлик.
Худонинг ёрдами
Муқаддас Китоб: «Худованд дили вайронларга яқиндир, руҳи тушкунларни эса Ўзи қутқарар»,— деб бизни ишонтирмоқда (Забур 33:19). Чиндан ҳам, яқинингиз ҳаётдан кўз юмса, Худо билан бўлган муносабатингиз энг катта ёрдамдир. Қандай дейсизми? Масалан юқорида айтиб ўтилган ҳамма амалий маслаҳатлар Худонинг Каломи, яъни Муқаддас Китобдан олинган ёки унга уйғундир. Уларга риоя этсангиз, қайғуга дош бера оласиз.
Шунингдек ибодатнинг таъсирини эсингиздан чиқарманг. Муқаддас Китоб: «Ташвишингни Худовандга ташлаб кет, Унинг Ўзи сенга таянчиқ бўлур»,— деб бизни ундамоқда (Забур 54:23). Агар ҳамдард дўстингиз билан туйғуларингизни баҳам кўриб тасалли топган бўлсангиз, унда «ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо» билан суҳбат қилиш нақадар афзал (2-Коринфликларга 1:3).
Гап, ибодат қилсангиз бас, ўзингизни яхшироқ ҳис этасиз, деган маънода эмас. Балки, ибодатни эшитгучи Худо, Ундан самимий сўраган хизматчиларига муқаддас руҳ ато этишини ваъда қилганидадир (Забур 64:3; Луқо 11:13). Худонинг муқаддас руҳи эса, яъни «олий қудрати» бизни кундан кунга қувватлаб туриши шубҳасиздир (2-Коринфликларга 4:7). Унутманг: Ҳар қандай қийин вазиятда, содиқ хизматчиларига Қодир Тангрининг Ўзи ёрдамчидир.
Қизалоғидан жудо бўлган аёл, ибодатнинг қанчалик ёрдам берганини эсламоқда. У қуйидагини айтиб беряпти: «Баъзи пайтлари, айниқса кечалари мен ва эрим ўзимизни ўта аянчли ҳис қилар эдик. Бу вақтларда Худога ёлвориб ибодат қилганмиз. Энди жамоат йиғилишига, анжуманга ёки бошқа бирор жойга биринчи бор қизалоғимизсиз боргани қийин бўлганидан, хўжайиним билан Худодан куч-қувват тилаганмиз. Шундай кунлар ҳам бўлган-ки эрталаб туриб, бўлиб ўтганнинг даҳшатини ўйлаб, изтироб чекканимизда Яҳова Худодан ёрдам сўраб ибодат қилардик. Баъзи сабабларга кўра ўзим ёлғиз уйга киришга ҳеч оёғим тортмас эди. Шунинг учун ҳар сафар ёлғиз бўлсам, уйга яқинлашаётиб Яҳовага, менга ёрдам бер деб ибодат қилар эдим». Бу тақводор аёл, ибодат қилганимда вазиятим ўзгаради, деб чиндан бунга ишонар эди. Сиз ҳам ёлвориб ибодат қилсангиз, «Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади» (Филиппиликларга 4:6, 7; Римликларга 12:12).
Худо берган мадад, ҳақиқатан ҳам ҳол-аҳволимизни яхшилай олади. Худонинг вакили Павлус қуйидагини таъкидлади: «У [Худо] бутун ғам-қайғуларимиз учун бизга тасалли беради... бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз». Дарҳақиқат, Худонинг ёрдами изтиробдан халос қилмайди, балки унга дош беришингизга ёрдам беради. Бу билан бошқа йиғламай, марҳумни унутишингиз назарда тутилмаяпти. Бироқ ҳол-аҳволингиз енгиллаши муайян. Сиз эса ўз навбатингизда, яқинларидан жудо бўлганларни янада яхши тушуниб ҳамдардлик ила овунтира оласиз (2-Коринфликларга 1:4).