20- ДАРС
Бугунги кунда Етакчи кенгаш қандай фаолият кўрсатяпти?
Биринчи асрда «Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар»дан иборат бўлган кичик бир гуруҳ етакчи кенгаш сифатида хизмат қилган. Ушбу кенгаш вакиллари, мойланганлардан таркиб топган барча масиҳийлар жамоатининг фойдаси учун муҳим қарорлар чиқаришган. (Ҳаворийлар 15:2) Улар якдил қарор чиқаришдан аввал, бу борада Муқаддас Ёзувларда нима дейилганини муҳокама қилиб, Аллоҳнинг руҳи бошқаришига таянишган. (Ҳаворийлар 15:25) Бугунги кунда ҳам худди шундай йўл тутилади.
Аллоҳ Ўз иродасини амалга ошириш учун ундан фойдаланади. Етакчи кенгашда хизмат қилаётган мойланган биродарлар Худонинг Каломини юқори қадрлашади. Қолаверса, улар маънавий ишлар билан боғлиқ масалаларни ечишда кўп тажрибага эга. Улар умумжаҳон биродарлигимизнинг эҳтиёжларини кўриб чиқиш учун ҳар ҳафта йиғилиб туришади. Биринчи асрда бўлганидек, улар жамоатларга хатлар ёки кўчма нозирлар орқали Муқаддас Китобга асосланган йўл-йўриқларни етказиб туришади. Бу туфайли Аллоҳнинг халқи фикр ва хатти-ҳаракатда якдил бўлади. (Ҳаворийлар 16:4, 5) Етакчи кенгаш маънавий озуқанинг тайёрланиши ва масъулиятли биродарлар тайинланишига масъул. Шунингдек, у Шоҳлик ҳақидаги хушхабар ёйилишига ҳисса қўшади.
У Худо руҳининг бошқарувига итоат қилади. Етакчи кенгаш Парвардигори Олам Яҳованинг ҳамда жамоатнинг боши бўлмиш Исо алайҳиссаломнинг йўл-йўриғини излайди. (1 Коринфликларга 11:3; Эфесликларга 5:23) Унинг аъзолари ўзларини Аллоҳнинг халқи устидан бошлиқ деб ҳисоблашмайди. Улар ҳам барча мойланган масиҳийлар қатори «Қўзи [Исо] қаерга борса, орқасидан эргашишади». (Ваҳий 14:4) Етакчи кенгаш улар учун қилган ибодатларимизни қадрлайди.
-
Биринчи асрда етакчи кенгаш кимлардан иборат бўлган?
-
Бугунги Етакчи кенгаш Аллоҳнинг йўл-йўриғини қай йўсин излайди?