8- ҚИСМ
Ҳазрати Исонинг ўлими сиз учун қандай аҳамиятга эга?
Исо алайҳиссаломнинг ўлими туфайли биз яшашимиз мумкин. Юҳанно 3:16
Исонинг ўлимидан уч кун ўтиб, баъзи аёллар унинг қабрига боришди ва қабр бўм-бўш эканини кўришди. Тангри Яҳова Исони тирилтирган эди.
Исо кейинроқ ҳаворийлари бўлмиш дўстларига кўринди.
Ҳа, Яҳова Ҳазрати Исони қудратли, ўлмас руҳий мавжудот қилиб тирилтирди. Исонинг шогирдлари у осмонга кўтарилганини кўришди.
Дониёр 7:13, 14
Аллоҳ Исо алайҳиссаломни тирилтириб, Ўз Шоҳлигининг Шоҳи этиб тайинлади.У ўз ҳаётини одамзод учун тўлов сифатида берди. (Матто 20:28) Ана шу тўлов туфайли Аллоҳ бизга абадий яшаш имконини берди.
Худованд Яҳова Исони ер юзи устидан Шоҳ қилиб тайинлади. У билан бирга яна 144 000 киши бошқаради. Улар осмонда яшаш учун тирилтирилган садоқатли кишилардир. Исо ва 144 000 кишидан ташкил топган адолатли самовий ҳукумат Худонинг Шоҳлигидир. (Ваҳий 14:1–3)
Худонинг Шоҳлиги ерни жаннатга айлантиради. Уруш, жиноят, қашшоқлик ва очлик бошқа бўлмайди. Одамлар чинакам бахтга эришади. (Забур 145:16)