Асосий материалларга ўтиш

Мундарижага ўтиш

13- ҚИСМ

Худога маъқул келиш учун нима қилишимиз лозим?

Худога маъқул келиш учун нима қилишимиз лозим?

Ёмон ишлардан узоқлашинг. 1 Коринфликларга 6:9, 10

Агар биз Тангри Яҳовани севсак, У нафратланган ишларни қилмаймиз.

Худованд Яҳова биз ўғри, ичкиликбоз ёки гиёҳванд бўлишимизни хоҳламайди.

Аллоҳнинг назарида қотиллик, аборт ва жинсдошлар билан жинсий алоқада бўлиш жирканчдир. У очкўз ёки уришқоқ бўлишимизни хоҳламайди.

Биз бутларга сиғинмаслигимиз ва сеҳр-жоду билан шуғулланмаслигимиз лозим.

Ер юзидаги жаннатда ёмон ишларни қилувчиларга ўрин йўқ.

Савоб ишлар қилинг. Матто 7:12

Худога маъқул келиш учун, Унга ўхшашга ҳаракат қилишимиз лозим.

Меҳрибон ва сахий бўлиб, бошқаларга севги намоён этинг.

Ростгўй бўлинг.

Ҳамдард ва кечиримли бўлинг.

Бошқаларга Тангри Яҳова ҳамда Унинг ишлари ҳақида айтиб беринг. (Ишаё 43:10)